1.1-расм .Хўжалик фаолиятнинг байналминаллашув босқичлари
Глобаллашув жаҳон хўжалигида барча ҳудуд ва соҳаларни ўз ичига қамраб олгани сабабли миллий хўжалик ривожланишидаги ташқи ва ички омилларни ўзгартириб биринчисининг фойдасига ҳал этади. Ишлаб чиқариш омиллари, технология ва капиталга талаб мавжудлигидан келиб чиққан ҳолда, ҳеч қандай мамлакат миллий иқтисодиётининг ҳажми (йирик, ўрта, кичик) ва ривожланганлик даражасидан (ривожланган, ривожланаётган ёки ўтиш давридаги) қатъий назар ўзини етарлича таъминлай олмайди. Жаҳон хўжалиги фаолиятидаги асосий иштирокчиларнинг ҳатти-ҳаракати ва олиб бораётган сиёсатини ҳисобга олмасдан ҳеч бир мамлакат ўзининг иқтисодий ривожланиш стратегиясини мақсадли шакллантириб амалга ошира олмайди.
Глобаллашув тушунчаси кўпгина иқтисодий адабиётларда учрайди. Лекин ҳеч бирида ушбу терминга аниқ ва тўлиқ маълумот берилмаган. Адабиётларда муаллифлар турлича талқин қиладилар.
Калифорния университети социологи, профессор М.Кастельс глобаллашувни «янги капиталистик иқтисодиёт» деб таъриф бериб, унинг қуйидаги асосий кўринишлари келтирган: информация (маълумот), билим ва информацион технология ишлаб чиқариш даражаси ҳамда рақобатни ўсишининг асосий манбаи ҳисобланади1.
Бугунги кундаги барча учун талаб эркин ва самарали тадбиркорлик фаолиятини олиб бориш, ягона товар ва хизматлар, капитал, иш кучи бозорини ташкил этиш, мамлакатларни битта жаҳон иқтисодий хўжалиги мажмуига бирлаштириш учун глобал иқтисодий, ҳуқуқий, информацион ва маданий муҳит яратишдан иборат.
Тўғри, ҳақиқатдан биз ҳозир ва яна ўн йилдан кейин ҳам глобал бозор ярата олмаймиз. Глобал бозор яратишга турли сиёсий сабаблар таъсир этади. Капитал айланмаси ва савдо тизимини умумийлашуви ягона иқтисодий хўжалик муҳитини ташкил этмади. Жаҳон иқтисодиётининг тизими 200 данортиқ мамлакатнинг миллий хўжаликларини ўз ичига олиб, ҳар бири ўзига хос хусусиятига эгалиги туфайли ривожланиш барқарор бўлмайди. Ривожланаётган мамлакатлардаги ярмидан кўп аҳоли ёпиқ иқтисодиётли тизимда истиқомат қилиб, халқаро иқтисодий муносабатларда бевосита қатнашмаяптилар. Шу билан бир қаторда халқаро иқтисодиётда иккита тизим мавжуд: халқаро ва ўзини ўзи қоплайдиган иқтисодиёт бўлиб, иккинчи турдаги иқтисодиётнинг жаҳон хўжаликдаги аҳамияти босқичма-босқич қисқармокда.
Технологик нуқтаи назардан, мамлакатлар орасидаги фарқ ошганлиги сабабли жаҳон иқтисодий муҳити хилма-хиллигича қолмоқда. Ривожланган мамлакатларда технологиянинг 4-5-авлоди бўлса, ривожланаётган мамлакатларда 2-3- авлоди, лекин қолоқ ёки ўтиш давридаги мамлакатларда саноат даврининг бошидаги технологиялар фойланилмоқда. Ривожланган мамлакатлар юқори технологияларга эгалиги сабабли илм талаб этадиган товар ва хизматларни, паст ва ўрта даражада ривожланган мамлакатларга экспорт қилиб, катта фойда олмоқда.
Бугунги кунда хўжалик муҳитининг хилма-хиллиги жаҳон иқтисодий ҳудудидаги глобаллашув жараёнларни келажакдаги ривожланишига ҳалақит берадиган ҳал этилмаган масала бўлиб қолмоқда.
Глобаллашувнинг иқтисодиётдаги асосий белгиси интеграция ва автономизация жараёнларнинг уйғунлашишидир2. Бу «Нейсбитт парадокси», «Иқтисодиётнинг глобаллашув даражасини кучайиши сари, ундаги кичик қатнашувчилар шунчалик кучли» деган китобларда ўз аксини топади4. Дж.Нисбитт фикрига кўра, ушбу жараён бир томондан сиёсий мустақиллик ва ўзини ўзи бошқариш, иккинчи томондан иқтисодий уюшма ва бирлашмалар ташкил этилишига олиб келади.3
Шундан келиб чиқиб, глобаллашувнинг парадоксига кўра, жамиятнинг ички муносабатлари қанчалик бой ва бақувват бўлса, шунчалик унинг иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш даражаси юқори бўлади. Улар ички ресурсларни оқилона ва мақсадли ишлатсалар, шунчалик интеграцион алоқаларнинг имкониятларидан фойдаланадилар ва глобал бозор шароитига мослашадилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |