Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети ж. Ж. Жалолов, И. А. Ахмедов, С. Н. Абдураҳимов



Download 1,85 Mb.
bet58/93
Sana21.02.2022
Hajmi1,85 Mb.
#42651
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   93
Bog'liq
Jalolov J. J. Tashqi iqtisodiy faoliyat asoslari

Валюта аукциони — чет эл валютасининг миллий валютага кимошди савдоси орқали келишилган баҳоларда сотилиши.
Валюта босқини— чет эл валютасининг марказий банк томонидан харид қилиниши (сотилиши), у белгиланган валюта курсини ушлаб туришга ёки ўзгарувчан валюта курсига зарур йўналишда таъсир кўрсатишга интилади.
Валюта курси — мамлакат пул бирлигининг бошқа мам­лакат пул бирлигида ифодаланган баҳоси. Валюта курсининг қатъий қайд этилган ва ўзгариб турадиган (валюта бозоридаги у ёки бу валютага талаб ва таклифга қараб) турлари мав­жуд. Чет эл валютаси курсининг валюта биржасида махсус орган томонидан белгиланиши ва махсус бюллетенларда нашр килиниши валюта котировкасидейилади.
Валюта назорати— миллий валютани олиб чиқишни чеклашга йўналтирилган ва тўлов баланси-нинг ёмонлашувига қарши қўлланиладиган ҳукумат сиёсати. Одатда, маҳаллий валютанинг курси ошганда кўлланилади.
Валюта операциялари — мулкчилик ҳуқуқи ва валюта бойликларига доир бошқа ҳуқуқларнинг ўтиши билан, шу жумла­дан, тўлов воситаси сифатида чет эл валютасидан фойдаланиш билан боғлиқ операциялар.
Валюта резервлари — марказий банк ва молия органи ихтиёридаги халқаро ҳисоб-китоб ва тўловлар учун фойдаланиладиган чет эл валютаси ва олтин жамғармалари. Валюта ре­зервлари ташқи иқтисодий ҳисоб-китобларни амалга оширишда, тўлов баланси тақчиллигини қоплашга ва валюта бозорида валюта курсини барқарорлаштиришга ишлатилади.
Валюта чсклашлари — бошқа давлат валюталари билан операцияларни тартибга соладиган ҳукумат чора-тадбирлари.
Валютанинг конвертацияланувчанлиги — мазкур мамлакат валютасининг бошқа мамлакатлар валютасига эркин айирбошланиш ва барча операцияларда чеклашларсиз чиқиш қобилияти. Тўлиқ ва чекланган конвертацияланувчанлик мавжуд.
Валютанинг ўрнини босиш — маҳаллий валютанинг ўрнига ёки у билан ёнма-ён чет эл ва­лютасидан муомала воситаси сифатида фойдаланиш.
Вертикaл мaркетинг тизими – ишлaб чиқaрувчи бир ёки бир нечa улгуржи сoтувчи вa бир ёки бир нечa чaкaнa сoтувчилaр йиғиндиси бўлиб, бундa тaқсимoт кaнaлининг aъзoлaридaн бири бoшқaлaрининг эгaси бўлaди ё улaргa тижoрaт имтиёзлaрини берaди, улaрнинг тўлa xaмкoрлигини тaъминлoвчи қудрaтгa эгa бўлaди.

Download 1,85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   93




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish