Ташқи савдо операцияларини амалга оширишда божхона воситачиларининг, яъни божхона брокери ва божхона ташувчиларининг хизматлари каттадир.
Божхона брокери — ташқи иқтисодий битимларда воситачидир. Божхона брокери тушунчаси ва унинг фаолияти асослари Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексига биноан белгиланган. Божхона брокери Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкил этилган ва божхона брокери сифатида фаолиятни амалга оширишга Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг лицензиясини олган тижорат ташкилоти (яъни юридик шахс) ҳисобланади. Давлат корхонаси божхона брокери бўла олмайди.Ўзбекистон Республикаси ДБҚ божхона брокерларининг давлат реестрини юритади ва унинг вақти-вақти билан эълон қилинишини таъминлайди. Ўзбекистон Республикаси ДБҚ малака аттестатига эга бўлган мутахассис божхона брокери номидан божхона расмийлаштирувига доир ҳаракатларни амалга ошириш ҳуқуқига эгадир.
Божхона брокерининг фаолияти тартиби, унинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва масъулияти Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг қарори билан тасдиқланган ҳужжатга биноан белгиланади. Божхона брокерининг фаолияти ўз номидан товарлар ва транспорт воситаларини божхона расмийлаштируви бўйича операцияларни амалга ошириш, тақдим этилаётган шахс ҳисобига ва унинг топшириғига кўра божхона иши соҳасида бошқа воситачилик функцияларини бажариш ҳисобланади, яъни:
—Товарлар ва транспорт воситаларини декларациялаш;
Ўзбекистон Республикаси божхона органига божхона мақсадлари учун зарур ҳужжатлар ва қўшимча маълумотларни тақдим этиш;
Декларацияланадиган товарлар ва транспорт воситаларини тақдим этиш;
Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексида назарда тутилган декларацияланаётган товарлар ва транспорт воситаларига доир божхона тўловлари ва бошқа тўловларнинг тўланишини таъминлаш;
божхона расмийлаштируви ва божхона назорати учун зарур бошқа ҳаракатларни декларацияланаётган товарлар ва транспорт воситаларига доир ваколатларга эга шахс сифатида амалга ошириш.
Божхона брокери функцияларни фақат жамликда бажариши мумкин. Кўрсатилган функцияларни ёки битта функция доирасидаги операцияларни қисман бажаришга йўл қўйилмайди. Божхона брокери ўз фаолияти соҳасини ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатурасига мувофиқ муайян товар тоифалари ва транспорт турлари билан чеклаши мумкин. Ушбу чеклашлар божхона брокери сифатида фаолиятни амалга оширишга доир лицензияда кўрсатилади. Янги лицензияни олмасдан туриб, кўрсатилган чеклашлар доирасидан ташқари фаолият кўрсатишга йўл қўйилмайди. Лицензия бериш тартиби ва унинг амал қилиш муддати Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан белгиланади.
Божхона брокерининг асосий мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:
Белгиланган шакл ва белгиланган муддатларда тоюрлар ва транспорт воситалари ҳамда уларнинг божхона режими тўғрисидаги аниқ маълумотларни, шунингдек, божхона мақсадлари учун зарур бўлган бошқа маълумотларни баён этиш;
Ўзбекистон Республикаси божхона органининг талабига кўра декларацияланадиган товарлар ва транспорт воситаларини тақдим этиш;
Ўзбекистон Республикаси божхона органига божхона мақсадлари учун зарур ҳужжатлар ва қўшимча ахборотларни тақдим этиш;
божхона мақсадлари учун тақдим зтилаётган шахсдан олинган зарур ҳужжатлар ва ахборотларнинг тўғрилигини текшириш;
божхона тўловларини тўғри ҳисоблаш;
божхона брокери декларациялайдиган товарлар ва транспорт воситаларига нисбатан давлат ҳокимиятининг бошқа органлари ўгказаётган ветеринария, фитосанитария ва давлат назорати бошқа турларининг амалга оширилишини таъминлаш;
тақдим этилаётган шахсдан божхона мақсадлари учун олинган ахборотдан фақат шу мақсадларда фойдаланиш.
Божхона назорати ва божхона расмийлаштирувини амалга ошириш чоғида божхона брокери барча мажбуриятларини бажаради ва мустақил равишда товарлар ва транспорт воситаларини Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтганидек жавобгар бўлади. Божхона брокерининг асосий божхона расмийлаштируви чоғида мажбуриятлари товарлар ва транспорт воситаларини муайян божхона режимида жойлаштириш тамойили талабларидан келиб чиқади. Божхона расмийлаштируви чоғида Ўзбекистон Республикаси божхона органлари томонидан ундириладиган божхона тўловларини тўлаш учун божхона брокери товарлар ва транспорт воситаларини олиб ўтаётган шахс билан баб-баробар жавобгар бўлади. Божхона брокерининг тақдим этилаётган щахс билан ўзаро муносабатлари шартнома асосига кўрилади. Бундай шартнома ёзма шаклда тузилиб, оммавий бўлади.
Ўзбекистон Республикаси божхона органлари божхона брокерларига улар ўз ҳуқуқдаридан фойдаланишида ва ўз мажбуриятларини бажаришларида ёрдам кўрсатади, шунингдек, божхона брокерлари декларациялайдиган ва тақдим этадиган товарлар ва транспорт воситаларининг божхона расмийлаштирувини тезлаштиришга имкон берувчи шарт-шароитларни яратиб беради. Божхона брокерлари декларациялайдиган ва тақдим этадиган товарлар ва транспорт воситаларининг божхона расмийлаштируви устуворлик тартибида амалга оширилади.
Божхона ташувчиси — Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ ташкил этилган, юридик шахс ҳуқуқларига эга ва божхона ташувчиси сифатида фаолиятни амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси ДБҚ лицензиясини олган тижорат ташкилоти (корхонаси)дир. Божхона ташувчиси божхона назорати остида бўлган товарларни ташишни амалга оширади. Божхона ташувчисининг фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Божхона кодекси ва «Божхона ташувчиси тўғрисида»ги Низом тартибга солади. Ўзбекистон Республикаси божхона органи мазкур орган фаолият кўрсатадиган минтақада ана шундай функцияларни бажариш ниятида бўлган божхона ташувчиларини рўйхатга олади. Рўйхатга олиш божхона ташувчисининг аризаси асосида амалга оширилади. Божхона ташувчиси божхона назорати остида бўлган товарларни божхона кузатувисиз ва божхона тўловлари тўланишини таъминламасдан (товар ва транспорт воситалари гарови, учинчи шахс кафолати, тегишли суммаларни депозитга киритишсиз) ташиш ҳуқуқига эга. Божхона ташувчиси сифатида фаолиятни амалга оширишга доир лицензия уни берган божхона органи ва юқори божхона органлари томонидан бекор килиниши ёки чақириб олиниши ёхуд унинг ҳаракати тўхтатиб қўйилиши мумкин. Лицензия, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг талабига мувофиқ божхона қоидаларини бузганлик учун жазо чораси сифатида чақириб олиниши мумкин.
Божхона ташувчиси қуйидагиларни амалга ошириши шарт:
Жўнатувчи божхона органи белгиланган товарларни ва уларга доир ҳужжатларни етказиб бериш муддатларига ва ҳаракат йўналишларига риоя этиш;
Божхона назоратида бўлган товарлар билан бирга бошқа товарларни ташимаслик;
Товарларнинг сақланишини таъминлаш;
Товарлар ва уларга доир ҳужжатларни тайинланган божхона органига тақдим этиш, ушбу божхона органининг талабига кўра эса товарларни амалда тақдим этиш;
Фалоқат чоғида ёки енгиб бўлмас куч таъсирида товарлар сақланишини таъминлаш ва улардан фойдаланишда бирор-бир рухсат берилмаган ҳаракатга йўл қўймаслик учун барча зарур чораларни кўриш, яқиндаги божхона органига иш ҳолатлари, товар ва транспорт воситаларининг жойлашган ери ҳақида дарҳол хабар бериш, товарларнинг яқиндаги божхона органига ташиб келишини таъминлаш ва ушбу божхона органи божхона назоратини таъминлаш учун белгилаган бошқа чораларни кўриш. Товарларни ташувчи, жўнатувчи, олувчи билан божхона ташувчиси ўртасидаги муносабатлар шартномавий асосга қурилади. Божхона ташувчининг товарларни ташиши муносабати билан ташувчи, жўнатувчи ёки олувчида юзага келган харажатлар ташувчи, жўнатувчи ёки олувчи ўртасида келишилиши керак, уларни божхона органлари тўламайди.