Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети ж. Ж. Жалолов, И. А. Ахмедов, С. Н. Абдураҳимов



Download 1,85 Mb.
bet26/93
Sana21.02.2022
Hajmi1,85 Mb.
#42651
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   93
Bog'liq
Jalolov J. J. Tashqi iqtisodiy faoliyat asoslari

Валюта хатарларидан суғурталаш. Валюта хатарлари (яъни валюта курслари ўзгаришидан зарарлар) экспортчи ҳисоб-варағига тушум тушган пайтдан бошланади. Ташқи иқтисодий контрактда валюталарнинг икки тури қайд қилинади: нарх валютаси ва тўлов валютаси.
Нарх валютаси (ёки битим валютаси) — товар (хизмат) нархи белгиланадиган ёки тақдим этилган халқаро кредит суммаси ифодаланадиган валютадир.
Тўлов валютаси — товар (хизмат)нинг ҳақиқатдаги тўлови ёки халқаро кредитни сўндириш амалга ошириладиган валюта. Бу икки валюталар бир-бирларига мос келиш ёки келмаслиги мумкин.
Валюта хатарлари ташқи савдо операциясини амалга ошириш вақтида тўлов валютаси ва экспортчининг чиқимлари ифодаланган ёки унинг валюта тушумлари (валюта нархлари) ҳисобга олинадиган валюта билан мутаносиблиги ўзгаришида пайдо бўлади. Валюта хатарларининг қиймати валютанинг харид қобилияти йўқолиши билан боғланган, шунинг учун у битимни тузиш муддати ва тўлов пайти орасидаги вақтдаги узилишига бевосита боғлиқлиқда бўлади.
Депозитларни суғурталаш. Бу суғурта қилишнинг банклар томонидан амалга ошириладиган бир тури бўлиб, унга кўра омонатчиларга банкни банкрот деб эълон қилинган ҳолларда уларнинг омонатлари қайтарилиши кафолатланади. Депозитларни суғурта қилиш суғурта қилишнинг ихтиёрий шакли ҳисобланади.
Автотранспорт эгаларининг масъулиятини суғурталаш. Автотранспорт воситалари эгаларининг йўл-транспорт ҳодисасини содир этиш чоғида бошқа шахсларга эҳтимол бўлган зарар етказилиши учун фуқаролик масъулияти уларни суғурталаш объекта ҳисобланади. Етказилган моддий зарар ва азият чеккан фуқароларга шикаст етказилиши билан боғлиқ бошқа харажатлар суғурта ташкилоти томонидан қопланиши керак. Суғуртанинг ана шу тури бўйича шикастланган транспорт воситалари ва бошқа мол-мулкни тиклаш билан боғлиқ моддий зарар тўланади, азият чеккан фуқароларни даволаш, протезлаш, овқатланишни кучайтириш, малакасини ўзгартариш билан боғлиқ харажатлар ҳаққи тўланади, азият чеккан кишиларнинг шикастланиши ёки ўлим муносабати билан оила даромадининг талафотлари қопланади, шу жумладан, болалар ёки бошқа қариндошларга умрбод нафақа тўланади.



Download 1,85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   93




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish