Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент тиббиёт академияси



Download 424,66 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/5
Sana21.02.2022
Hajmi424,66 Kb.
#28573
1   2   3   4   5
Bog'liq
xrpt 8mm1sitjyrz04kvxm54beep2nz3f3hc1upodz9mmpbmjm97141395izi8po1ysoi95lx41ai3mt

инсон омилини ҳар қачонгидан ҳам юқори савияга кўтариб, унинг 
кучи, идроки, салоҳияти, руҳий ҳамда маънавий баркамоллигини 
бевосита тараққиёт, ривожланиш ва цивилизация билан узвий 
боғлади. Бундан инсон ва унинг мукаммаллиги, ўз устида ишлаши, 
ўз мукаммаллиги хусусида қайғуриши муаммоси ҳар қачонгидан 
ҳам долзарб масалага айланди. 
Шунинг учун ҳам нафақат психологиядан мутахассислар 
тайёрлайдиган билим даргоҳларида, балки барча билим 
даргоҳларида, ҳаттоки янги типдаги мактаблар – лицейлар ва 
коллежларда ҳам психологиядан сабоқ бериш режалаштирилган.
Мазкур курснинг асосий мақсади талабалар учун зарурий 
тавсиялар, келажакда ўзлари ўқитадиган фанлардан маърузалар 
амалий машғулотлар, лаборатория машғулотлари ташкил этиш 
методикаси – яъни, уларни янги педагогик технология асосида
қандай ташкил этиш, қайси илғор усул ва воситалардан фойда-
ланилса, самарадорликка эришиш мумкинлиги талабалар билан 
биргаликда ўрганилади ҳамда талабалар билимини баҳолаш, 
педагогик амалиёт давомида олиб бориладиган ишлар, талаба-
ларнинг мустақил ишларини ташкил этиш ҳақида маълумотлар 
берилади. Буларнинг барчаси бўлажак магистрлар учун ўз иш 
фаолиятларини ташкил этишга катта ёрдам беради, таълим 
жараёнини, дарсдан ташқари талабалар фаолиятини тўла ва 
оқилона бошқара олишларига кўмаклашади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг 
иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 
тўққизинчи сессиясидаги «Ўзбекистондаги демократик ўзгариш-
ларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамияти асосларини 
шакллантиришнинг асосий йўналишлари» мавзуидаги маърузасида 
еттинчи устувор йўналиш деб - барча ислоҳотларнинг пировард 
натижасини белгилаб берадиган инсон омили ва мезони эканлиги 
бесабаб кўрсатиб берилмагандир.
1
Инсон психологиясини билиш, ўз тараққиётини ва иқти-
дорини ташкил этишни билиш, ҳар қандай ёш даврда ҳам оптимал 
1
Каримов И. А. Ўзбекистонда демократик ўзгаришларни янада чуқурлаштириш ва 
фуқаролик жамияти асосларини шакллантиришнинг асосий йўналишлари.- «Туркистон,» 2002
йил 31 август. 


7
равишда ишга яроқлиликни, турли ўзгаришларга психологик 
жиҳатдан тайёрликни таъминлаш, янгича фикрлаш ва тафаккур 
қилиш, рўй бераётган жараёнларни объектив ва тўғри идрок қилиш 
қобилиятини ривожлантириш муаммосини илгари сурди. 
Шундай қилиб, янги давр ҳар бир инсондан ўз ички 
имкониятларини адекват билиш, шу билимлар заҳираси билан 
яқинлари ва ҳамкасблари психик дунёсини билишни талаб 
қилмоқда. Буюк Суқрот ўз даврида «Ўз - ўзингни бил!» деган 
шиорни ўртага ташлаган бўлса, янги давр «ўз ёнингдагиларни ва 
уларнинг қилаётган ишларини ҳам бил», деган шиорни ҳар 
қачонгидан ҳам долзарб қилиб қўйди. Айни шу муаммони ечишда 
ҳозирги замон психология илми ва амалиётининг роли бениҳоя
каттадир. 
Анъанага айланиб қолган ҳодисалардан бири шуки, 
психология ва у ўрганадиган ҳодисаларни фақатгина ушбу фан 
билан бевосита шуғулланадиган кимсалар ўрганиб келишган, зеро 
психологик ҳодисалар билан ҳар қандай инсон ҳам таниш бўлиши 
ва у инсон ҳаётининг асосини ташкил этиши керак. Янги давр ва 
унинг ўзгаришларга бой ҳаёти энди ҳар бир кишининг психик 
ҳодисалар қонуниятларини билиш ва шунга мос тарзда оқилона ва 
омилкорона иш юритиш заруратини талаб қилмоқда. 
Кейинги йилларда бутун жаҳон миқёсида, шу жумладан 
Республикамизда қайси соҳа мутахассислари бўлишидан қатъий 
назар уларни психологик билимлар билан куроллантириш 
масаласига алоҳида эътибор берилмоқда. Ҳозирги шароитда кела-
жак авлодни етук, баркамол инсон қилиб тарбиялашда ўқитув-
чиларнинг ўрни бениҳоят ошган. Шунинг учун бўлажак 
ўқитувчидан олий ўқув юртида ўз мутахассисликларини чуқур 
эгаллашдан ташқари талабалар психикасидаги ёш ва индивидуал 
хусусиятларни фарқлай олишга, шахс тараққиёти жараёнини 
кузатишдан тўғри психологик-педагогик хулосалар чиқара билишга 
ўрганиш талаб этилмокда. Чунки бу – таълим ва тарбия сирларини 
мукаммал эгаллайдиган ўқитувчилар тайёрлашнинг муҳим шарти 
ҳисобланади. 
Агар педагог инсонни ҳар томонлама етук қилиб 
тарбияламоқчи бўлса, яъни комил инсонни вояга етказиш учун уни 
ҳар томонлама ўрганиши керак. 
Психологиянинг назарий муаммоларини чуқур ўрганмай 
туриб, мазкур фандан ҳеч бўлмаганда содда ва бажарилиши осон 


8
бўлган амалий машғулотлар ўтказиш кўникма ва малакаларини 
эгалламай туриб, талабаларнинг психик хусусиятларини билишга 
эришиб бўлмайди, албатта. 
Куҳна ва ҳамиша навқирон мамлакатимиз учун ижтимоий 
тараққиёт - психологик нуқтаи назардан идрок қилинса, мантиқий 
таҳлил этилса, халқимизнинг этнопсихологик билимлардан таълим 
ва тарбия жараёнида фойдаланганлиги, ҳарбий юришларда 
жангчиларга психологик таъсир ўтказганлиги, уларда ишонч ва 
эътиқод ҳисси уйғотганлиги, муомаланинг вербал ва новербал 
кўринишларини амалиётда қўлланганлиги, ўрта асрларнинг 
Форобий, Беруний, Хоразмий, Ибн Сино сингари забардаст 
олимларининг ижодий маҳсулларидан тортиб, то ХХ асрнинг 30-
йиллари оралиғида илмий тадқиқотлар қилинганлиги бу исбот 
талаб қилинмайдиган ҳақиқатдир. 
Ўзбекистон олий мактабларида психология ўқув фани 
сифатида 1928 йилдан ўқитиб келинмоқда. (Худди шу даврда 
Л.С.Выготский Ўрта Осиёда, Ўзбекистонда оммавий маърузалар 
ўқиганлиги мазкур жараёнини тезлаштирган асосий омил 
бўлганлигига ҳеч шак-шубҳа йўқ). 
Психология фанининг ижтимоий ҳаётда нуфузи ҳар сония 
сайин ортиб бормоқда. Шу туфайли педагогик ва нопедагик таълим 
муассасаларида уни ўқитиш йўлга қўйила бошланди. Мазкур соҳа 
бўйича юқори малакали мутахассислар тайёрлаш мақсадида Ўрта 
Осиё Давлат Университетида 1938 йилда (Ҳозир Миллий 
Университет) логика ва психология бўлими очилди. 50-йилларнинг 
2-ярмидан бошлаб педагогика институтларида ва билим юртларида 
психология бўлимлари очилди. Айниқса қисқа муддатли 15 ва 9 
ойлик оммавий психологлар тайёрлаш курсларининг оммавий-
лашуви психолог-мутахассисларга нисбатан бўлган эҳтиёжнинг 
кучайганлигини билдиради. Ҳозирги даврда республикамизнинг
барча олий таълим муассасалари ва ўқув юртларида, ҳаттоки 
мактабларида психологик билимлар алоҳида эътибор билан 
ўқитилмокда.
Мамлакатимизда олий таълим кўп босқичли тизимга 
(бакалавриат, магистратура, кичик илмий тадқиқотчи, катта илмий 
тадқиқотчи) ўтиш муносабати билан психология фанини ўқитиш 
ўзига хос ташкил этишни тақозо этмоқда. Демак, талабаларга бу 
соҳа бўйича билим бериш уларда касбий кўникма ва малакаларни 
шакллантиришни такомиллаштириш учун қуйидаги йирик


9
йўналишларда ижодий психологик-педагогик изланишларни амалга 
ошириш лозим бўлади.
Психологик билимларнинг пайдо бўлиш даврлари (е.ав. 4-5-
асрлар ва 16-17-асрдаги тараққиёти). Суқрот (Сократ), Платон, 
Арасту (Арестотел)ларнинг фалсафий қарашлари. Психология 
тарихидан. Антик дунёда психологиянинг пайдо булиши ва 
дастлабки тараққиёти. ХVI-ХVII асрлар: эмпирик психологияни 
пайдо бўлиши ва унинг дастлабки тараққиёти. 
Психологиянинг илмий фан сифатида шаклланиши(19-20-
асрлар). Вилгелм Вундт ва унинг Лейбниц университетидаги 
биринчи экмпериментал психологик лабораторияси. Струк-
турализм. Функционализм. Э.Титченер ва В.Жеймсларнинг 
тадқиқотлари. Бихевиоризм. Э.Торндайк ва Д.Уотсонлар асос 
солган йўналиш. Психоанализ. Зигмунд Фрейднинг психология 
фани ривожланишида тутган ўрни. «Ид (У) – Эго (Мен) – Суперего 
(Мендан олий)» тушунчалари. «Либидо» ҳамда «агрессив» 
энергиялар. К.Юнг ҳамда индивидуал психологияни тарғиб этган 
А.Адлернинг илмий тадқиқотлари моҳияти. 
Психологиянинг фанлар тизимида тутган ўрни. Психология ва 
фалсафа. Психология ва тарих. Психология ва сосиология. Пси-
хология ва педагогика. Психология ва табиий фанлар. Психология 
ва кибернетика. Психология ва техника фанлари. Психология ва 
иқтисодиёт. 
Психологиянинг тадбиқий ва амалий соҳалари. «Ташхис 
марказлари» ҳамда «Таълим-тарбия жараёнини социологик, психо-
логик ва педагогик қўллаб-қувватлаш хизмат»ларида фаолияти 
мазмуни. 
Амалий психологиянинг асосий йўналишлари. Саноат ва 
ишлаб чиқариш соҳаси. Сиёсат соҳасидаги психология. Оила ва 
никоҳ борасидаги тадбиқий ишлар. Маориф соҳасидаги амалий 
ишлар. Ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш. 

Download 424,66 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish