Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент тиббиёт академияси


Ғ.Б.Шоумаровнинг умумий таҳрири остида



Download 424,66 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/5
Sana21.02.2022
Hajmi424,66 Kb.
#28573
1   2   3   4   5
Bog'liq
xrpt 8mm1sitjyrz04kvxm54beep2nz3f3hc1upodz9mmpbmjm97141395izi8po1ysoi95lx41ai3mt

Ғ.Б.Шоумаровнинг умумий таҳрири остида. 
Тақризчилар: 
З.Нишонова – психология фанлари доктори, профессор;
О.Мусурмонова – педагогика фанлари доктори, профессор  
 
 
 
 


3
СЎЗ БОШИ ЎРНИДА
Шиддат билан ҳаётимизга ХХI аср кириб келди. Унинг глобал 
ўзгаришлар даври бўлишига ҳйеч кимда шубҳа қолмади, десак 
бўлади. Чунки бу даврда энг аввало инсон онги ва руҳиятида 
эврилишлар юз бермоқда. Бу холат Инсон ва унинг ички дунёсини, 
замондошларнинг бир-бирлари онги ва шуурида рўй бераётган 
ўзгаришларга монанд хатти-ҳаракат қилишлари лозимлигини талаб 
қилади. Давримиз инсонни мустақил фикрли шахс сифатида ҳар 
бир сонияда ўйлашга, фикрлашга, мулоҳаза юритиб, ўзи учун 
хулосалар чиқаришга мажбур этмоқда. Яъни, бу чексиз оламда биз 
ўзимизни ўзгаларсиз, ўз манфатларимизни ўзгалар манфаатисиз 
тасаввур қила олмаганимиз учун ҳам психологияни билишга 
мажбурмиз. Зеро, мустақил давлатимизнинг сиёсати Инсон 
манфаатини ҳимоя қилиш, унинг учун муносиб турмуш тарзини 
яратиш экан, бу ишларни амалга ошириш учун бўлғуси мутахассис, 
у педагог-ўқитувчи бўладими ёки қурувчи-мухандис ёки агроном 
бўладими, шифокор бўлиб, эл дардига дармон бўладими,
ижтимоий борлиқ қонуниятларини билиши ва ундан маромида 
фойдалиб, турмуш нормаларига бўйсуниши, жамиятда ўзининг 
муносиб ўрнини эгаллаб, фуқаролик бурчини адо этишга тайёр 
бўлиши даркор. Шу нуқтаи назардан олиб қаралганда, талабалар 
хукмига ҳавола этилаётган ушбу дарслик жамиятдаги Шахс 
психологиясини ўрганиш ва унинг тамойилларига бўйсунишни 
тақозо этади.
Дарсликнинг аҳамияти яна шундаки, у мустақил юртимиз 
фуқаролари психологиясида рўй бераётган ўзгаришлар, уларнинг 
ҳаётга, унинг қадриятларига, касб-кори, оиласи, ўз саломатлиги ва 
яқинларига бўлган муносабатларида миллий мафкурамизнинг 
асосий мазмун ва моҳиятлари намоён бўлаётганлиги билан уйғун 
тарзда баён этилганлигидир. Зеро, мустақиллик психологиясини 
онги ва шуурида акс эттирган ҳамюртларимиз, биринчи навбатда, 
ёш авлод кундалик муомаласи ва турмуш тарзида ўша миллат ва 
жамият тараққиётига хизмат қилувчи солиҳ амалларга интила-
веради ва соғлом ғояларсиз яшай олмайди.
Юқоригилардан келиб чиққан холда биз жамиятимиз ҳаётида 
рўй бераётган барча ўзгаришларнинг ижтимоий психологик 
моҳиятини бўлғуси мутахассислар томонидан ўзлаштирилишига 
кўмак берувчи илмий манбаларнинг аҳамиятини яна бир маротаба 


4
таъкидлашни истардик. Зеро, мамлакатимизда ўзининг сифат 
босқичи доирасида муваффақиятли амалга оширилаётган Кадрлар 
тайёрлашнинг Миллий дастури барча ишларимизнинг амалдаги 
ғоявий ёъналишини белгилайди ва юртбошимиз Ислом Каримов 
таъкидлаганларидек, «ёшларимизнинг иймон-эътиқодини мустаҳ-
камлаш, иродасини бақувват қилиш, уларни ўз мустақил фикрига 
эга бўлган баркамол инсонлар этиб тарбиялаш» ишининг 
самарадорлигига улуш бўлиб қўшилади.
Дарслик Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус 
таълим Вазирлигининг тавсиясига кўра ёзилган бўлиб, Тошкент 
тиббиёт академияси «Олий маълумотли ҳамширалик иши»
мутахассислиги бўйича таҳсил олаётган талабалар учун 
мўлжаллангандир. Унда Ўзбекистон Республикасининг «Таълим 
тўғрисида»ги қонуни ғояларидан келиб чиққан холда ҳар 
томонлама мукаммал, малакали мутахассислар тайёрлаш вазифаси 
кўзда тутилган. Китобда илк маротаба Шахс феномени психология 
фани қамраб олган асосий мауммолар ва мавзуларнинг марказий 
фигураси сифатида эътироф этилган ва унинг ишлаб чиқариш 
ҳамда халқ ҳўжалигининг турли соҳаларида самарали фаолият 
юритиши учун ўз «Мен»и ва ўзгалар билан ўрнатадиган мураккаб 
муносабатлари, ушбу тизимда намоён бўладиган психик жараёнлар, 
ҳолатлар ва индивидуал типологик хусусиятлар баён этилган. 
Шахс тараққиёти ва камоли учун муҳим бўлган омил ва 
жиҳатлар, жумладан, ундаги фикрлаш жараёнлари, инсондаги 
фикрнинг мустақиллиги, саломатлиги, ташқи ижтимоий муҳитга 
киришиб кетиши, мослашиши, меҳнат фаолияти, профессионал 
юксалишига туртки бўлувчи муҳим омиллар, яъни, маънавияти, 
мафкураси, оиласи ва оилавий муносабатлари, турли ижтимоий 
гуруҳлардаги мақоми, шахслараро муносабатлар ва низолар каби 
қатор масалалар ёритилган. 
Дарсликнинг тузилиши, мавзуларнинг баён этилишида 
танланган стилистик услуб, мутлоқ янгидан киритилган мавзулар 
унинг талабалар томонидан мақбул тарзда идрок этилишига имкон 
беради. Муаллифлар гуруҳи китобхонлар, талаба ва магистрлар, 
профессор-ўқитувчилар томонидан билдириладиган ҳар қандай 
фикр ва мулоҳазаларни қабул қилади ва кейинги нашрларда 
албатта, уларни инобтага олади. 

Download 424,66 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish