Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент кимё технология институти


Заҳираларнинг белгиланиши ва турлари



Download 0,98 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/47
Sana21.02.2022
Hajmi0,98 Mb.
#22597
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   47
Bog'liq
logistika

6.2. Заҳираларнинг белгиланиши ва турлари 
 
Айтиб ўтилганидек, заҳира тушунчаси моддий ишлаб чиқаришнинг барча соҳаларини 
қамраб олади, чунки хом ашёнинг биринчи манбадан сўнгги истеъмолгача бўлган ҳаракатида 
моддий оқим барча майдончаларда заҳира кўринишида йиғилиши мумкин. Бунда ҳар бир 
майдончада моддий заҳираларни бошқариш ўз хусусиятига эга. Хомашёни маҳсулотга 
айлантириш йўлида ва бу маҳсулотнинг сўнгги истеъмолчига етказилишида заҳираларнинг 
икки асосий тури ташкил этилади: (15-чизма) 
1. 
Ишлаб чиқариш заҳиралари; 
2. 
товар заҳиралари. 
Ўз навбатида бу заҳиралардан ҳар бири уч турга бўлинади: 
а) Жорий заҳиралар; 
б) суғурта заҳиралари; 
в) мавсумий заҳиралар. 
15-чизма. Моддий заҳираларининг асосий тури. 
Заҳиралар етказиб берувчи, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчи орасидаги бевосита 
боғланишни кучсизлантириш учун хизмат қилади. Заҳиралар мавжудлиги ишлаб чиқаришни 
оптимал хизматдаги партиялар билан етказиб берилаётган хом ашё билан таъминлашга, 
шунингдек, хомшёни оптимал ҳажмдаги тайёр маҳсулотга айлантиришга имкон беради. Хом 
Моддий захиралар 
Ишлаб чиқариш захиралари 
Товар захиралари 
Жорий захиралар 
Суғурта захиралари 
Мавсумий захиралар 


45 
ашё заҳиралари шу хомашёни етказиб берувчининг маҳсулот ишлаб чиқарувчига бўлган 
боғланишини кучсизлантиради; ишлаб чиқариш жараёнида бўлган ярим тайёр маҳсулотлар 
заҳираси алоҳида цехларнинг бир-бирига бўлган боғланишини камайтиради. 
Заҳиралар қуйидаги турларга бўлинади: 
1.
Буфер заҳиралар етказиб берувчилар ва истеъмолчилар орасида ташкил этилади. Бу 
заҳиралар материаллар ҳаракати билан боғлиқ бўлган қопламалар учун, ўз вақтида етиб 
келмасликни тўлдириш, маҳсулотни харид қилиш имкониятини таъминлаш учун, 
шунингдек, маҳсулотни қулай ҳажмдаги партиялар билан ишлаб чиқариш учун ишлатилади. 
2.
Тайёр маҳсулот заҳиралари қулай ҳажмдаги маҳсулот партиялари билан ишлаб 
чиқаришни таъминлаш, кутилаётган талабни қондириш, ҳақиқий талабнинг истиқболлашган 
заҳирадан фарқланишини қоплаш мақсадларига хизмат қилади. 
3.
Ушланиб қолишларни қоплаш учун заҳиралар материал ресурсларнинг 
ҳаракатланиши билан боғлиқдир. Агар ушланиб қолиш вақти маълум бўлса, бундай 
заҳиралар ҳажмини аниқлаш қийинчиликлар туғдирмайди. 
4.
Кутилаётган талабни қондириш учун керак бўлган заҳиралар истиқболлашаётган 
талабни қоплаш учун хизмат қилади. Талабнинг ҳажми ва вақти аниқ ҳисоблангани учун 
бундай заҳираларнинг аниқланиши қийинчиликлар туғдирмайди. 
5.
Кафолат (гарантия) заҳираси талабнинг аниқлаб бўлмайдиган ўсишини қондириш 
учун хизмат қилади. Бу заҳираларнинг мавжудлиги ҳақиқий талабнинг истиқболлашаётган 
талабдан фарқини қоплайди. 
Логистика концепциясининг амалиётдаги қўлланиши корхона ва фирмаларда ялпи 
захираларнинг мувофиқлиги билан боғланади. Заҳираларни қулайлаштириш мезони харид 
бўйича харажатлар маҳсулотнинг йўқлиги натижасида ҳисобланади. 
Харид бўйича харажатларга қуйидагилар киради: буюртмани қайд этиш бўйича 
харажатлар, етказиб берувчилар билан етказиб берилган товарлар ва коммуникация ҳақида 
шартномани қайд этиш бўйича харажатлар, агар транспортда ташиш нархи қабул 
қилинаётган товарнинг нархига кирмаса, транспорт харажатлари, товарни қабул қилиш ва 
омборда сақлаш харажатлари. Буларнинг айримлари буюртмада белгиланади ва буюртма 
ҳажмига боғлиқ бўлмайдилар, бошқалари эса, масалан, транспорт ва омбор харажатлари, 
буюртма ҳажмига пропорционал боғлиқдир. 
Заҳирани сақлаш бўйича харажатлар омборда маҳсулотни маълум вақт давомида 
сақлаш харажатлари билан белгиланади ва бевосита омбордаги маҳсулот ҳажмига боғлиқ 
бўлади. Бунга омбор харажатлари, рента харажатлари (агар иншоот аренда қилинган бўлса), 
ишлаб чиқарувчи бирликка тегишли омборларнинг моҳияти учун жорий харажатлари 
киради. Бу тур харажатларга капитал харажатлар киради. Бу гуруҳга, шунингдек, суғурта ва 
солиқ ҳаражатлари ҳам киритилади. Суғурта ҳаражатлари заҳира ёнғин ёки ўғирлик 
натижасида йўқолишларидан ҳимоя сифатида ишлатилади. Заҳиралар ҳисобланган кун 
бўйича солиққа тортилади. Бу гуруҳга табиий офат ва заҳираларнинг бузилишлари 
натижасидаги йўқотишлар ҳам киритилади. 
Маҳсулот йўқлиги натижасида ишлаб чиқарувчи омборда маҳсулот йўқ бўлганлиги 
натижасида тўсатдан ҳосил бўлган талабни қондира олмайдиган йўқотишларга дуч келади. 
Бу йўқотишлар икки турга бўлиниши мумкин: 

Йўқотилган сотишлар қиймати, бунда буюртмачи ўз буюртмасини бошқа ишлаб 
чиқарувчига беради. Бу усулда харажатлар кўзда тутилган харажатлардан фойда йўқотиш 
билан аниқланади; 

буюртмачи буюртма берилишини кутиб туради. Сотувлар йўқотилмаган, балки 
сурилгандир. Аммо кутиш қўшимча харажатларни, буюртмани қайд этиш учун, транспорт ва 
омбор харажатлари ва бошқаларни туғдириши мумкин. Бу харажатларни аниқлаш 
қийинчиликлар туғдирмайди. 


46 

Download 0,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish