9.8. Келгуси харажатлар ва тўловлар резервларини ҳисоби.
8910-«Келгуси давр харажатлари ва тўловлар резерви» ҳисобварағи бир маромда харажат ва тўловларни ишлаб чиқариш ёки муомала харажатларига киритиш йўли билан белгиланган тартибда резерв қилинган суммалар ҳолати ва ҳаракати тўғрисидаги маълумотларни жамлаш учун қўлланилади.
Хусусан, ушбу ҳисобварақда асосий воситаларни таъмирлаш бўйича келгуси харажатлар суммасини акс эттириш мумкин. Резервнинг ҳосил бўлиши:
Д-т 2010, 2110, 2310, 2510 Ишлаб чиқариш харажатлари ҳисобварақлари
К-т 8910-«Келгуси давр харажатлари ва тўловлар резерви».
Бухгалтерия ҳисоби халқаро стандартларига мувофиқ бундай резервни ташкил қилиш тавсия қилинмайди, чунки корхона уни ташкил этишда ўз ҳисоботида амалга оширилмаган харажатларни акс эттиради ва фойдани камайтиради.
Тижорат корхоналари, агар ҳисоб сиғсатида бу акс эттирилган бўлса, фақат соф фойда ҳисобига резерв ташкил этишлари мумкин. Ишлаб чиқариш эҳтиғжлари учун резервдан фойдаланишда солиқ солинадиган база мазкур харажатлар суммасига камайтирилади.
Ишлаб чиқариш харажатлари ҳисобига резерв ташкил қилиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда, асосан мавсумий ишлайдиган корхоналар учун рухсат этилади.
Корхоналарда ташкил этилган ушбу резервлардан асосий воситалар таъмир қилинағтганда ва бошқа мақсадларда фойдаланилиши мумкин.
Илгари ташкил этилган резерв ҳисобидан асосий воситани капитал таъмир қилиш учун материаллар сарфланса, қуйидагича проводка берилади:
Д-т 8910-«Келгуси давр харажатлари ва тўловлар резерви»
К-т 1010-«Хом-ашё ва материаллар».
Илгари резерв қилинган суммалар бўйича ҳисоб-китоб ҳисобварақларидан харажатлар тўланса, қуйидагича ёзув қилинади:
Д-т 8910-«Келгуси давр харажатлари ва тўловлар резерви»
К-т 5110-«Ҳисоб-китоб счёти».
9.9. Тақсимланмаган фойда ва қопланмаган зарарлар ҳисоби.
Тақсимланмаган фойда бу ҳисобот даври якунида хўжалик юритувчи субъект ихтиёрида қоладиган соф фойда (фойданинг бир қисми)дир. Тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар)ни ҳисобга олишда қуйидаги ҳисобварақлардан фойдаланилади:
8710-«Ҳисобот давридаги тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар)» ҳисобварағида корхона фаолиятининг бутун ҳисобот йилидаги тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарари) ҳисобга олиб борилади.
8720-«Жамғарилган фойда (қопланмаган зарар)» ҳисобварағида корхонанинг бутун фаолияти давомидаги зарар, дивидендлар бўйича тўловлар ҳамда устав капиталига қайта инвестицияланган фойдани чегирган ҳолда соф фойда суммасини ифодаловчи жамланган фойда ҳисобга олиб борилади.
Ҳисобот давридаги соф фойда тақсимланмаган фойдани оширади ва у қуйидагича проводка билан расмийлаштирилади:
Д-т 9900-«Якуний молиявий натижа»
К-т 8710-«Ҳисобот давридаги тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар)».
Бизга маълумки, корхона соф фойдасидан акциядорларга дивиденд тўланади. Корхонада дивидендлар ҳисоби ва таъсисчилар олдидаги бошқа мажбуриятларни ҳисобга олиш учун қуйидаги ҳисобварақлардан фойдаланиш кўзда тутилган:
6610-«Тўлов учун дивидендлар» ҳисобварағи;
6620-«Чиқиб кетаётган муассислардан уларнинг улушлари бўйича қарзлар» ҳисобварағи.
Бу ҳисобварақлар пассив ҳисобланади ва улар бўйича сальдо фақат кредит томонда бўлади. Ушбу ҳисобварақлар кредити бўйича оборотлар ҳисобланган дивидендларни ёки чиқиб кетаётган муассисларнинг улушига доир мажбуриятларни, дебети бўйича оборотлар эса дивидендлар тўлови ҳамда муассислар олдидаги қарзларнинг сўндирилишини ифодалайди.
Дивидендлар ҳисобланганида қуйидагича проводка берилади:
Д-т 8710-«Ҳисобот давридаги тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар)»
К-т 6610-«Тўлов учун дивидендлар».
Дивидендлардан 15%лик ставка билан ундириладиган солиқ тўлов манбаида бўлади:
Д-т 6610-«Тўлов учун дивидендлар»
К-т 6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарзлар».
Солиқ суммаси бюджетга ўтказилганида:
Д-т 6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарзлар».
К-т 5110-«Ҳисоб-китоб счёти».
Кассадан дивидендлар тўланганида:
Д-т 6610-«Тўлов учун дивидендлар»
К-т 5010-«Миллий валютадаги пул маблағлари».
Агарда муассис чиқиб кетаётган бўлса, у ҳолда жамиятнинг муассислар олдидаги қарзлари қуйидагича акс эттирилади:
Д-т 8310, 8320, 8330-Устав капиталини ҳисобга олиш ҳисобварақлари
К-т 6620-«Чиқиб кетаётган муассислардан уларнинг улушлари бўйича қарзлар».
Тўлов пайтида:
Д-т 6620-«Чиқиб кетаётган муассислардан уларнинг улушлари бўйича қарзлар»
К-т 5110, 5010-Пул маблағларини ҳисобга олиш ҳисобварақлари.
Ҳисобот йилидаги тақсимланмаган фойда (зарар) суммаси дивидендлар ҳисобланганидан сўнг 8720-«Жамғарилган фойда (қопланмаган зарар)» ҳисобварағига ҳисоблаб ўтказилади.
Фойда олинган ҳолатда:
Д-т 8710-«Ҳисобот давридаги тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар)»
К-т 8720-«Жамғарилган фойда (қопланмаган зарар)».
Зарар кўрилганда:
Д-т 8720-«Жамғарилган фойда (қопланмаган зарар)»
К-т 8710-«Ҳисобот давридаги тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар)».
Акциядорлар ўртасида тақсимланиши лозим бўлган мажбурий тўловлар ва барча солиқлар тўлангандан кейин корхонада қоладиган фойданинг бир қисми дивиденд ҳисобланади.
Одатда, дивидендлар ҳисобот йили якунлари бўйича ҳисобланади. Бироқ АЖлари ҳар чоракда ва ярим йилда бир марта, агар бу жамият уставида тақиқланмаган бўлса, жойлаштирилган акциялар бўйича дивидендлар тўлаш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли. Йиллик дивидендларни тўлаш санаси АЖ уставида ёки акциядорлар йиғилиши қарори билан белгиланади.
Корхона раҳбарияти томонидан дивидендларни тўлаш эълон қилинганидан сўнг, агар улар келаси йил учун тўланадиган бўлса, жорий мажбуриятлар сифатида ҳисобда акс эттирилади. АЖ қуйидаги ҳолларда дивидендлар тўлаш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли эмас:
жамиятнинг устав капитали тўлиқ тўлангунига қадар;
агар дивидендларни тўлаш пайтида у банкротлик белгиларига жавоб берса ёки жамиятда дивидендларни тўлаш натижасида банкротлик аломатлари пайдо бўлса;
агар жамият соф активларининг қиймати унинг устав ва резерв капитали суммаларидан кам бўлса.
Дивидендлар, нафақат, пул маблағлари, балки акциялар билан ҳам тўланиши мумкин.
Акциялар кўринишидаги дивидендлар «капиталлаштириш»да тақсимланмаган фойда сифатида ифодаланувчи, акциядорлар учун қўшимча акциялар чиқаришдир.
Акциялар билан дивидендлар тўланганида АЖнинг мажбуриятлари ёки активларида ўзгариш юз бермайди, чунки дивидендлар пул маблағлари кўринишида тўланадиган ҳолатдаги каби корхона маблағлари тақсимланмайди. Яъни дивидендлар акциялар билан тўланганида хусусий капитал ҳажми ўзгармайди, фақат унинг тузилмаси ўзгаради. Бундан ташқари, акциялар кўринишида олинган дивидендлар жисмоний шахсларда солиққа тортишдан озод қилинади.
Дивидендлар, шунингдек, натура кўринишида ҳам берилиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |