2. Амалий машғулотларни ташкил этишнинг асосий шакллари
Амалий машғулот:
- ўқувчиларни ўқитувчи билан ва ўзаро фаол суҳбатга киришишига йўналтирилган,
назарий билимларни амалий фаолиятда амалга ошириш учун шароитни таъминловчи,
олинган билимларни амалий фойдаланиш имкониятларини муҳокама қилишга мўлжалланган машғулотнинг ўқитиш шакли.
Амалий машғулотнинг мазмунига қуйиладиган талаблар
муҳокамага мунозарали саволлар олиб чиқилади;
муҳокама қилинувчи саволлар илм-фаннинг эришган замонавий ютуқлари томони билан кўриб чиқилади;
назария ва амалиётни узвий бирлиги очиб берилади;
муҳокама қилинувчи материалнинг талабаларнинг бўлғуси касбий фаолияти билан алоқаси таъминланади;
кўриб чиқилаётган материал адабиётда мавжуд эмас ёки материал, қисман баён этилган.
Амалий машғулотлар турлари ва уларга хос хусусиятлари
Амалий машғулот тури
|
Амалий машғулот шакли, унинг ўзига хос хусусиятлари
|
Талабаларнинг назарий билимларини тизимлаштириш/ тузилмага келтириш/ мустаҳкамлаш/ кенгайтириш:
- методологик нуқтаи назаридан энг муҳим ва ўзига хос фан мавзуларининг яхши ўрганиш.
- тушуниш ва ўзлаштириш учун мураккаб бўлган мавзу саволларини батафсил ўрганиш.
- касбий тайёргарлик сифатини аниқловчи, алоҳида асосий бўлган мавзуларни батафсил ўрганиш.
Илм-фаннингалоҳида хусусий муаммоларини чуқурроқ ишлаб чиқиш.
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |