Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети



Download 12,62 Mb.
bet39/182
Sana19.02.2022
Hajmi12,62 Mb.
#459792
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   182
Bog'liq
Бух хисоби СС УМК 16-17 (ММ)

Назорат учун саволлар
1. Бухгалтерия ҳисобининг ривожланиш тарихи тўғрисида нималарни биласиз?
2. Бухгалтерия ҳисобининг принципларини айтинг.
3. Бухгалтерия ҳисобининг функциялари нималардан иборат?
4. Бухгалтерия ҳисобининг вазифалари нималардан иборат?
5. Бухгалтерия ҳисобининг предметига таъриф беринг.
6. Бухгалтерия ҳисобининг объекти тўғрисида тушунча беринг.
7. Ҳисоб сиёсати моҳиятини тушунтиринг ва у қайси БҲМСга асосан ишлаб чиқилади?


2-МАВЗУ. ПУЛ МАБЛАҒЛАРИ ВА ҲИСОБ-КИТОБЛАР ҲИСОБИ


2.1. Ўзбекистон Республикасининг монитар сиёсати.
2.2. Иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида пул маблағлари ва ташкилотлар ўртасида ҳисоблашишлар ҳисобининг вазифалари.
2.3. Кассадаги нақд пул маблағларининг кирими ва чиқимини хужжатлаштириш.
2.4. Кассадаги нақд пуллар харакатининг ҳисобини ташкил қилиш.
2.5. Кассадаги нақд пулларни инвентаризация қилиш ва натижаларини расмийлаштириш тартиби.
2.6. Накд пулсиз ҳисоб-китобларни ташкил этиш шакллари.
2.7. Банклардаги ҳисоб-китоб счётларини очиш татиби.
2.8. Накд пулсиз ҳисоб-китоблар ҳисобини хужжатлаштириш тартиби.
2.9. Банкдаги ҳисоб-китоб счётидаги пул маблағлари харакати ҳисобини юритиш.
2.10. Банкдаги махсус счётларни очиш ва улардаги пул маблаглари ҳисоби (аккредитив, чек дафтарлари ва бошқа махсус счётлар).
2.11. Валюта счётини очиш ва улардаги маблағлар ҳисоби.
2.12. Бошқа пул эквивалентлар ҳисоби. Йўлдаги пул маблағлар ҳисоби.
Таянч иборалар: пул, монитар сиёсат, касса, нақд пул, ҳисоб-китоб счёти счёти, валюта, аккредитив, чек дафтарлари, махсус счётлар, пул эквивалентлари, йўлдаги пул маблағлари.


2.1. Ўзбекистон Республикасининг монитар сиёсати.
Монитар (пул-кредит) сиёсати деганда, одатда, тўла бандлик шароитида жами маҳсулотни ишлаб чиқаришга инфляциянинг таъсирини камайтириш ёки бартараф этиш мақсадида муомаладаги пул миқдорини ўзгартириш тушунилади. Унинг ёрдамида ҳар қандай давлатда иқтисодий барқарорликни таъминлаш мумкин бўлади. Бошқача айтганда, пул-кредит сиёсати ҳукуматнинг пул муомаласи ва кредит соҳасида олиб борадиган бош йўли ва мамлакат иқтисодиёти барқарорлигини ва унинг самарали фаолиятини таъминлашга, пул тизимини лозим даражада мустаҳкам сақлаб туришга қаратилган чора-тадбирлар йиғиндисидир.
Пул-кредит сиёсати давлат иқтисодий сиёсатининг таркибий қисми бўлиб, уни амалга ошириш ҳуқуқи фақатгина Марказий банкка берилган ҳамда бу сиёсат Марказий банкнинг энг асосий вазифаси бўлиб ҳисобланади. Марказий банк келгуси йил учун Ўзбекистон Республикаси пул-кредит сиёсатининг асосий йўналишларини ишлаб чиқади ва ҳар йили кейинги молия йили бошланишидан камида ўттиз кун олдин Олий Мажлис Сенатига бу ҳақда ахборот беради. Пул-кредит сиёсатининг асосий йўналишлари иқтисодий конъюнктуранинг таҳлили ва истиқбол кўрсаткичларини, муомалада бўлган пул массасининг иқтисодий жиҳатдан асосланган чегараларини, Марказий банк ички активларининг ўзгариши, валюта ҳамда фоиз сиёсатининг асосий йўналишларини, пул-кредит соҳасини тартибга солишга доир ҳаракатларнинг аниқ мақсадли асосий кўрсаткичларини ўз ичига олади.


Download 12,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   182




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish