|
|
bet | 125/182 | Sana | 19.02.2022 | Hajmi | 12,62 Mb. | | #459792 |
| Bog'liq Бух хисоби СС УМК 16-17 (ММ)
Хўжалик муомалаларининг мазмуни
|
Счётларнинг боғланиши
|
Дебет
|
Кредит
|
1
|
Сотилган тайёр маҳсулотларнинг таннархи
|
9110
|
2810 - 2830
|
2
|
Чиқиб кетаётган ҳайвонларнинг таннархи
|
9110
|
1110, 1120
|
3
|
Сотилган ўзида ишлаб чиқарилган ярим тайёр маҳсулотларнинг таннархи
|
9110
|
2110
|
4
|
Сотилган товарларнинг таннархи
|
9120
|
2910-2990
|
5
|
Асосий, ёрдамчи ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатувчи хўжалик цехларининг бажарган ишлари ва кўрсатган хизматларининг таннархи
|
9130
|
2010, 2310, 2710
|
6
|
Товар-моддий захираларни сотиб олиш (ТМЗни даврий ҳисобга олиш услулида)
|
9140
|
6010
|
7
|
Ҳисобот даврининг охирида инвентаризация натижалари бўйича ТМЗ счётлари бўйича қолдиқларга тузатишлар қилинди:
а) асосий моддий захиралар:
захираларнинг ўсиши
захираларнинг камайиши
б) тугалланмаган ишлаб чикариш:
ўсиш
камайиш
в) тайёр маҳсулот:
захираларнинг ўсиши
захираларнинг камайиши
г) товарлар:
захираларнинг ўсиши
захираларнинг камайиши
|
1010-1090
9150
2010
9150
2810
9150
2910-2990
9150
|
9150
1010-1090
9150
2010
9150
2810
9150
2910-2990
|
8
|
Ҳисобот даврининг охирида 9140 “Даврий ҳисобда ТМЗ сотиб олиш / харид қилиш” счётининг ёпилиши
|
9910
|
9140
|
9
|
Ҳисобот даври охирида 9150 “Даврий ҳисобда ТМЗ бўйича тузатишлар” счётининг ёпилиши
|
9910
(9150)
|
9150
(9910)
|
10
|
Сотилган маҳсулот (иш, хизмат)ларнинг таннархини ҳисобга олувчи счётлар (9100)нинг ёпилиши
|
9910
|
9110, 9120, 9130
|
12.5. Сотишдан олинган ялпи фойда (зарар).
Маҳсулотни сотишдан олинган ялпи фойда, бу сотишдан олинган соф тушум билан сотилган маҳсулотнинг ишлаб чиқариш таннархи ўртасидаги тавофут сифатида аниқланади:
ЯФ= ССТ-ИТ
бунда,
ЯФ – ялпи фойда;
ССТ – сотишдан олинган соф тушум;
ИТ – сотилган маҳсулотнинг ишлаб чиқариш таннархи.
12.6. Асосий фаолиятнинг бошка даромадлари.
асосий фаолиятдан кўрилган фойда, бу маҳсулотни сотишдан олинган ялпи фойда билан давр харажатлари ўртасидаги тафовут ва плюс асосий фаолиятдан кўрилган бошқа даромадлар ёки бошқа зарарлар сифатида аниқланади:
АФФ = ЯФ-ДХ+БД-БЗ,
бунда,
АФФ – асосий фаолиятдан олинган фойда;
ДХ – давр харажатлари;
БД – асосий фаолиятдан олинган бошқа даромадлар;
БЗ – асосий фаолиятдан кўрилган бошқа зарарлар.
Асосий фаолиятнинг бошқа даромадлари тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади:
9310 “Асосий воситаларнинг чиқиб кетишидан фойда”;
9320 “Бошқа активларнинг чиқиб кетишидан фойда”;
9330 “Ундирилган жарима, пеня ва устамалар”;
9340 “Ўтган йиллар фойдалари”;
9350 “Қисқа муддатли ижарадан даромадлар”;
9360 “Кредитор ва депонент қарзларни ҳисобдан чиқаришдан даромадлар”;
9370 “Хизмат кўрсатувчи хўжаликлар даромадлари”;
9380 “Текин қайтарилмайдиган молиявий ёрдам”;
9390 “Бошқа операцион даромадлар”.
Ҳисобот даврининг охирида асосий воситаларнинг чиқиб кетишидан фойда суммаси 9310 “Асосий воситаларнинг чиқиб кетишидан фойда” счётининг кредитида 9210 “Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши” счёти билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
Ҳисобот даврининг охирида бошқа активларнинг чиқиб кетишидан фойда суммаси 9320 “Бошқа активларнинг чиқиб кетишидан фойда” счётининг кредитида 9220 “Бошқа активларнинг чиқиб кетиши” счёти билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
Хўжалик шартномаларининг шартларини бузганликлари учун қарздорлардан ундирилган жарималар, пеня, устамалар ва бошқа жарима турлари, шунингдек етказилган зарарларни қоплаш бўйича даромадлар 9330 “Ундирилган жарима, пеня ва устамалар” счётининг кредитида пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар ёки олинадиган счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
Ҳисобот даврида аниқланган ўтган йиллар фойдалари 9340 “Ўтган йиллар фойдалари” счётининг кредитида пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар ёки тегишли олинадиган счётларнинг дебети билан боғланган ҳолда акс эттрилади.
Мулкни қисқа муддатли ижарага беришдан даромадлар 9350 “Қисқа муддатли ижарадан даромадлар” счётининг кредитида 4820 “Қисқа муддатли ижара бўйича олинадиган тўловлар” счёти билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
Даъво муддати ўтиб кетган кредитор ва депонент қарзларни ҳисобдан чиқаришдан даромадлар 9360 “Кредитор ва депонент қарзларни ҳисобдан чикаришдан даромадлар” счётининг кредитида кредитор ва депонент қарзларни ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
9370 “Хизмат кўрсатувчи хўжаликлар даромадлари” счётида шу корхонанинг асосий фаолияти бўйича маҳсулот ишлаб чиқариш, ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ бўлмаган даромадлар ҳисобга олинади. Буларга корхона балансида бўлган соғлиқни сақлаш объектлари, болалар боғчалари, уй жой комунал хўжалиги, маданият ва спорт объектларидан олинган даромадлар киради.
Пул маблағлари ва пул эквивалентлари кўринишида текинга олинган даромадлар 9380 “Текин қайтарилмайдиган молиявий ёрдам” счётининг кредитида пул маблағлари ва пул эквивалентларини ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
Бошқа операцион фаолиятдан олинган даромадлар 9390 “Бошқа операцион даромадлар” счётининг кредитида пул маблағларини ҳисобга олувчи счетлар ёки олинадиган счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
Асосий фаолиятнинг бошқа даромадларини ҳисобга олувчи счётлар (9300)нинг боғланиши
Do'stlaringiz bilan baham: |
|
|