Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Тошкент вилояти касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш бошқармаси



Download 448 Kb.
bet5/5
Sana11.02.2023
Hajmi448 Kb.
#910095
1   2   3   4   5
Bog'liq
Шахсий йиллик иш режа

Режадан ташқари бажарилган ишлар:






1







2








Жами:







Ҳаммаси:






Эслатма: Ўқитувчи иш турларининг бажарилгани бўйича асословчи ҳужжатлар ва ҳисоботларни жамлаб боради. Иш турларининг бажарилганлиги тегишли ўқитувчи, кафедра мудири ва ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари томонидан тегишли ҳужжатлар ва ҳисоботлар билан солиштирилиб, кўрсатилган маълумотларнинг тўғрилигига ишонч ҳосил қилингандан кейин ушбу шакл улар томонидан имзоланади.



Ўқитувчи ____________ ___________________________
(имзо) (Ф.И.Ш.)


Кафедра мудири ___________ ______________________
(имзо) (Ф.И.Ш.)




Таълим муассасаси директорининг


ЎИБЎ ____________ _______________________
(имзо) (Ф.И.Ш.)

"_______" ________________ 20 _____ йил



6-шакл


Шахсий йиллик иш режасининг бажарилишини қайд этиш
ЖАДВАЛИ



Вақти

Бажари-лиши

Жами (аудитория ва педагогик) юклама, соат

Жами аудитория юкламаси, соат

Педагогик юклама, соат

жами педагогик юклама

шу жумладан:

ўқув ишлари бўйича (аудитория юкламаси-дан ташқари)

ўқув-методик, илмий ва илмий-методик ишлар бўйича

ташкилий-методик ва ташкилий-педагогик ишлар бўйича

маънавий-маърифий ишлар бўйича

1-ярим йиллик

режа








амалда








2-ярим йиллик

режа








амалда








Йиллик
жами:

режа








амалда








Фарқи (-;+)








Фарқи (%)










Эслатма: Ўқитувчи иш турларининг бажарилгани бўйича асословчи ҳужжатлар ва ҳисоботларни жамлаб боради. Иш турларининг бажарилганлиги тегишли ўқитувчи, кафедра мудири ва ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари томонидан ўқув машғулотлари журнали, бошқа тегишли ҳужжатлар ва ҳисоботлар билан солиштирилиб, кўрсатилган маълумотларнинг тўғрилигига ишонч ҳосил қилингандан кейин ушбу шакл улар томонидан имзоланади.



Ўқитувчи ____________ ___________________________
(имзо) (Ф.И.Ш.)


Кафедра мудири ___________ ______________________
(имзо) (Ф.И.Ш.)






ЎИБЎ ____________ _______________________
(имзо) (Ф.И.Ш.)

"_______" ________________ 20 _____ йил



7-шакл









"ТАСДИҚЛАЙМАН"


________________________________ директори
(таълим муассасасининг номи)
___________ _______________________
(имзо) (Ф.И.О.)

20 ____ йил “_______” _______________





Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси ўқитувчиларининг шахсий йиллик
иш режалари бажарилишини қайд этиш жадвали



т/р

Ўқитувчиларнинг
Ф.И.О.

Жами
юклама,
соат

Жами аудитория
юкламаси, соат

Педагогик юклама, соат

Жами
педагогик юклама

шундан:

ўқув ишлари бўйича (аудитория юкламасидан ташқари)

ўқув-методик, илмий ва илмий-методик ишлар бўйича

ташкилий-методик ва ташкилий-педагогик ишлар бўйича

маънавий-маърифий ишлар
бўйича

режа

амалда

режа

амалда

режа

амалда

режа

амалда

режа

амалда

режа

амалда

режа

амалда

1.














































2.














































3














































4














































5














































Жами:














































Кафедра мудирлари ___________ ______________________
(имзо) (Ф.И.О.)
___________ ______________________
(имзо) (Ф.И.О.)
___________ ______________________
(имзо) (Ф.И.О.)
___________ ______________________
(имзо) (Ф.И.О.)






ЎИБДЎ ____________ _______________________
(имзо) (Ф.И.О.)

20 _____ йил “_______” ________________





Изоҳ: Кафедра мудирлари ва ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари томонидан шахсий йиллик иш режаларининг бажарилганлиги текширилгандан кейин,
ушбу шакл улар томонидан тўлдирилади ва имзоланади.
ЎҚИТУВЧИЛАР ШАХСИЙ ЙИЛЛИК ИШ РЕЖАСИНИНГ
БАЖАРИЛИШИ ТЎҒРИСИДАГИ ЙЎРИҚНОМА



I. Умумий қоидалар
1. Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 1 августдаги 165-сон қарори билан тасдиқланган “Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисидаги низом”га асосан Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан 2015 йил 2 сентябрдаги “Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг ўқитувчилари учун намунавий йиллик иш режасини тасдиқлаш тўғрисида”ги 38/ҚҚ ва 35-Қ/Қ-сон ҳамда 2015 йил
21 октябрдаги “Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг ўқитувчилари учун намунавий йиллик иш режасини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорининг
4-иловасига ўзгартириш киритиш ҳақида”ги 41/ҚҚ ва 47Қ-сон қарорлари билан “Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг ўқитувчилари учун намунавий йиллик иш режаси” такомиллаштирилиб, қайта ишлаб чиқилган варианти тасдиқланди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 23 сентябрда 2715-сон ҳамда 27 октябрда 2715-1-сон билан Давлат рўйхатидан ўтказилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатга мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқитувчиларининг шахсий йиллик иш режа (юклама)си ва унинг бажарилиши ҳисоботини юритиш тартибини белгилайди.
2. Йўриқнома ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқитувчиларининг шахсий йиллик иш юкламалари ҳисоботини юритишга ягона ёндашувни таъминлайди.
3. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг умумтаълим, умумкасбий ва махсус фанлари ўқитувчилари учун намунавий йиллик иш режалари ҳамда ўқитувчиларнинг асосий фаолият турларига сарфланадиган вақт меъёрлари ва шахсий йиллик иш режаларининг бажарилиши ҳисоботи барча академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида жорий этилади ҳамда мазкур қарор билан тасдиқланган иловаларга мувофиқ амалга оширилади.
4. Адлия вазирлигидан 27.10.2015 йил 2715-1-сон билан Давлат рўйхатига олинган ўқитувчилар шахсий йиллик иш режасини электрон варианти
барча таълим муассасаларига етказилади ва ҳар бир ўқитувчи шу асосида ҳисобот олиб боради.


II. Ўқитувчиларнинг шахсий йиллик иш юкламаларини
режалаштириш
5. Ўрта махсус, касб-ҳанар таълими муассасалари педагог ходимлари меҳнатини нормаллаштириш шахсий йиллик иш режаларига асосланади.
6. Шахсий йиллик иш режаси ўқув ишлари, ўқув-методик, илмий ва илмий-методик ишлар, ташкилий-методик ва ташкилий-педагогик ишлар ҳамда маънавий-маърифий ишлар туридаги асосий тадбирларни бажариш учун зарур бўлган иш турлари вақтининг сарфи кўрсатилган ҳолда уларнинг рўйхатини ўз ичига олади.
7. Ўқитувчиларнинг шахсий йиллик иш режаси бир йилда 1540 соат миқдоридаги иш вақтининг жамланган ҳисобидан келиб чиқади.
8. Ўқитувчиларнинг шахсий йиллик иш режалари таълим муассасаси директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари томонидан ҳар бир ўқитувчининг билим ва иш тажрибасидан келиб чиққан ҳолда тегишли иш турлари бўйича ўқув йилининг бошида белгилаб олинади ва педагогик кенгашда муҳокама қилиниб, ўрнатилган тартибда расмийлаштирилади.
9. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази томонидан ишлаб чиқилган ва тасдиқланган амалдаги умумтаълим, умумкасбий ва махсус фанлари ўқитувчилари учун намунавий шахсий йиллик иш режаларини академик лицей ёки касб-ҳунар коллежи раҳбарияти йиллик иш режасидаги умумий соатлардан чиқмаган ҳолда, бўлимлар учун ажратилган соатлар ҳажмини умумий белгиланган нормативларга нисбатан 30 фоизгача камайтириши ёки кўпайтириши мумкин.
10. Ҳар бир таълим муассасаси йўналишлари хусусиятларини инобатга олган ҳолда шахсий йиллик иш режаларини ишлаб чиқишда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси раҳбарияти томонидан иш вақти меъёр (соат)ларига умумий белгиланган нормативларга нисбатан 20 фоизгача ўзгартиришлар киритилиши мумкин.
11. Молия вазирлиги билан келишилган, шунингдек, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҳамда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 2012 йил 30 декабрдаги “Академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари намунавий штатларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 70/ҚҚ, 78/ҚҚ-сонли қўшма қарорининг 24-бандига асосан касб-ҳунар коллежининг амалиёт ўтайдиган ҳар бир гуруҳига 1,0 бирлик ишлаб чиқариш таълими устаси лавозими берилмаган ҳолатларда ўқитувчиларга берилган ўқув, ишлаб чиқариш ва диплом олди (педагогик) амалиётлари соатлари учун педагогик юкламаларнинг бажарилиши Марказнинг 2014 йил 8 августдаги УС-01/05-254-сонли хатига асосан амалга оширилади.
12. Кўзда тутилмаган бошқа ишлар қўшимча асосланган ҳолда ўқитувчининг шахсий йиллик иш режасига киритилиши мумкин, бироқ белгиланган тартибда режалаштирилган иш турлари (педагогик юклама)дан ташқари бажарилган ортиқча педагогик юклама соатларига қўшимча ҳақ тўланмайди.


III. Ўқитувчиларнинг шахсий йиллик иш режаларининг
бажарилиши
13. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқитувчиларининг шахсий йиллик иш режаси ва унинг бажарилиши ҳисоботи 7 тa шaклдaн ибoрaт бўлиб, ҳaр бир шaкл қуйидaги тaртибдa тўлдирилaди:
1А ва 1Б -шaкллар: Тегишли устунлар - касб номи, фаннинг номи, ишчи ўқув режасида белгиланган соатлар ҳажми, гуруҳлар сони, гуруҳ рақами ва аудиториядаги ўқув юкламалари тасдиқланган тарификация, ўқув режа ва дастурларига мос, асосли равишда тўлдирилади.
2А,Б -5А,Б -шaкллар: “Ўқув ишлари”, “Ўқув-методик, илмий ва илмий-методик ишлар”, “Ташкилий-методик ва ташкилий-педагогик ишлар” ҳамда “Маънавий-маърифий ишлар” бўйича тегишли устунлар – режалаштирилган иш турлари, муддат (режа бўйича ой, семестр давомида бажарилиши) ва ажратилган ҳамда бажарилган соатлар ҳажми амалдаги вақт меъёрларига асосан тегишлилиги бўйича тўлдирилади.
6-шaкл: Ўқитувчининг биринчи ярим ва йиллик шахсий иш режаларининг аудитория ва педагогик (ўқув ишлари, ўқув-методик, илмий ва илмий-методик ишлар, ташкилий-методик ва ташкилий-педагогик ишлар ҳамда маънавий-маърифий ишлар) юкламалар бўйича ўқув йили бошида режалаштирган ва семестрлар якунида бажарган соатлар ҳажми қайд этилади.
7-шaкл: Ўқитувчиларнинг биринчи ярим ва йиллик шахсий иш режаларининг аудитория ва педагогик (ўқув ишлари, ўқув-методик, илмий ва илмий-методик ишлар, ташкилий-методик ва ташкилий-педагогик ишлар ҳамда маънавий-маърифий ишлар) юкламалар бўйича режалаштирган ва семестрлар якунида бажарган соатлар ҳажми таълим муассасаси директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари томонидан асосли равишда тўлдирилади ва белгиланган тартибда расмийлаштирилади.
14. 1А,Б - 5А,Б -шaкллар: Ўқув йили бошида мазкур шакллар ҳар бир педагог ходим, кафедра мудири ва ўқув ишлари бўйича директор ўринбосарлари томонидан тўлдирилади ҳамда семестрлар (биринчи ярим йиллик ва йил) якунида ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари режалаштирилган аудитория ва педагогик юкламаларнинг бажарилишини текшириб кўрилганидан сўнг имзо қўйиб, тўлиқ расмийлаштиради.
15. Шахсий йиллик иш режаларининг бажарилишига кўра ҳар бир ўқитувчи биринчи ярим ва йиллик якунлари бўйича асосли равишда ҳисобот ёзади ва педагогик юклама жамланмасига қўшиб, архивга топширади.
16. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси директори томонидан тасдиқланган ўқитувчиларнинг тарификация жадвали фан ўқитувчисининг шахсий йиллик иш режасини тузиш учун асос бўлиб хизмат қилади.
17. Алоҳида ҳолларда ўқитувчининг розилиги билан ўзининг асосий иши билан биргаликда ишда вақтинча бўлмаган ходимларнинг вазифаларини бажаришига йўл қўйилади ва бунда лавозимларни бирга қўшиб олиб бориш бўйича иш вақтининг жами давом этиши иш вақтининг нормал давом этиш муддатининг
50 фоизидан ортиқ бўлиши мумкин эмас.
18. Ўқитувчи шахсий йиллик иш режасининг бажарилиши ҳар ойнинг якунида кафедра йиғилишида муҳокама қилиб борилади.
19. Шахсий йиллик иш режасида белгиланган иш турларини ўз вaқтидa бажарилиши ва уни ўрнaтилгaн тaртибдa тўлдириб бoриш ҳaр бир ўқитувчи учун мaжбурийдир.
20. Йиллик (семестр) иш режаларининг бажарилишини назорат қилиш ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси раҳбари томонидан амалга оширилади.
21. Махсус комиссия ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимларни рағбатлантиришда фан ўқитувчисининг шахсий йиллик иш режаси ҳисоботидан фойдаланиши тавсия этилади.
22. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасининг ҳар бир ўқитувчиси шахсий йиллик иш режаси бажарилишини педагогик кенгашда ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасининг бошқа коллегиал органи йиғилишида ҳар йили камида бир марта ҳисобот беради.


IV. Якуний қоидалар
23. Ўқув йили якунида таълим муассасаси директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари томонидан ҳар бир фан ўқитувчисининг шахсий йиллик иш режаси ва унинг бажарилиши ҳисоботи далолатнома асосида таълим муассасасининг архивига топширилади ва камида 3 йил сақланади.
Download 448 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish