Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт



Download 2 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/94
Sana15.12.2022
Hajmi2 Mb.
#886999
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   94
Bog'liq
12-y-Korporativ-boshqaruv-Darslik-T2012

9.2. Жамият устав фонди 
Жамият устав фонди иштирокчилар улушининг номинал қийматидан 
ташкил топади. Унинг катталиги давлат рўйхатидан ўтиш учун ҳужжатларни 
тақдим этиш кунида қонунчилик бўйича белгиланган энг кам иш ҳақининг 
эллик баробаридан кам бўлмаслиги керак. Бундай устав фондни битта ёки 2-3 
кичик бизнес субъектлари томонидан шакллантириш осон ва одатда 
МЧЖлар ана шундай тузилмоқда. 
Иштирокчининг жамият устав фондидаги улушининг ҳажми фоиз ёки 
каср сон ҳисобида белгиланади. Иштирокчи улушининг катталиги улуш 
номинал қийматининг устав фонди ҳажми нисбатига тенг бўлиши шарт. 
Масалан, устав фонди ҳажми 600 минг сум, иштирокчилар улушининг 
номинал қиймати қуйидагича: Акрамов М.В. - 96,6 минг сум, Эргашев Б.Д. - 
240,4 минг сум, Тарасов В.И. - 263,0 минг сум. Мос равишда, уларнинг 
улуши ҳам 16,10%, 40,07%, 43,83% га тенг бўлади. Жамият таъсис 
этилаётганида ва жамиятнинг соф активлари устав фондининг ҳажмига 
тўғри келган кам содир бўладиган бошқа ҳоллардагина иштирокчи 
улушининг ҳақиқий қиймати унинг номинал қийматига тенг бўлади. Қолган 
бошқа ҳолларда иштирокчи улушининг ҳақиқий қиймати унинг улуши 
ҳажмига пропорционал бўлган жамиятнинг соф активлари қийматининг 
қисмига тенг бўлади. Жамият уставида иштирокчининг максимал улуши 
ҳамда иштирокчилар улуши нисбатининг ўзгартириш имконияти 
чегараланган бўлиши мумкин. Жамият томонидан иштирокчига бериладиган 
гувоҳнома жамият иштирокчиси томонидан улушнинг тўлиқ тўланиши 
ҳақида гувоҳлик беради. 
Жамиятнинг ҳар бир иштирокчиси ўз улушининг эгаси ҳисобланади ва 
ўзининг хусусий мулки каби муносабатда бўлади, лекин АЖ акцияларидан 


115 
фарқли улароқ жамият устави ва қонунда белгиланган чекловлар инобатга 
олинади. Жамият иштирокчиси ўз улушини ёки унинг қисмини бир ёки бир 
неча иштирокчиларга сотиш ёки бошқа тарзда унинг (уларнинг) фойдасига 
кечиш ҳуқуқига эга. Бундай битимни амалга ошириш учун жамият ёки унинг 
иштирокчилари розилиги талаб қилинмайди, агарда жамият уставида
бошқача меъёр назарда тутилмаган бўлса. 
Агар жамият уставида таъқиқланган бўлмаса, иштирокчи ўзининг 
улушини (бир қисмини) учинчи шахсларга сотиши ёки бошқа тарзда бериши 
мумкин. Жамият иштирокчилари жамият устав фондидаги улушига 
мутаносиб равишда, иштирокчининг сотилаётган улуши (қисми)ни учинчи 
шахсларга таклиф қилинган нархларда сотиб олишда устуворлик ҳуқуқига 
эга бўлади, агар жамият уставида ёки иштирокчиларнинг ўзаро келишувида 
мазкур ҳуқуқнинг амалга оширилишини бошқача тартиби назарда тутилган 
бўлмаса. Агар жамиятнинг бошқа иштирокчилари улушни (улуш қисмини) 
сотиб олиш бўйича устуворлик ҳуқуқидан фойдаланишдан воз кечса, 
иштирокчи томонидан сотилаётган улушни сотиб олишда жамият устуворлик 
ҳуқуқига эга бўлади. Учинчи шахсга ўзининг улушини (улуш қисмини) 
сотмоқчи бўлган иштирокчи сотилиш нархи ва бошқа шартлари билан 
таништирган ҳолда барча иштирокчиларга ва жамиятга бу ҳақда ёзма 
хабарнома бериши керак.
МЧЖда устав фондидаги улуш жамият иштирокчилари бўлган ҳуқуқий 
шахслар меросхўрларига ёки юридик шахслар ҳуқуқий ворисларига ўтади. 
Лекин жамият уставида фақат бошқа иштирокчиларнинг розилиги билангина 
меросхўр (ҳуқуқий ворис) иштирокчи бўла олиши қайд қилинган бўлиши 
мумкин. Жамият уставига биноан бундай розилик олиниши шарт бўлганда у 
берилмаган бўлса иштирокчининг улуши жамиятда қолади. Бунда жамият 
меросхўрга, қайта ташкил қилинган юридик шахс ҳуқуқий ворисларига 
улушнинг ҳақиқий қийматини, собиқ иштирокчи ўлими, қайта ташкил 
қилиниши ёки тугатилиши санасидан олдинги ҳисобот давридаги жамият 
бухгалтерия ҳисоботи маълумотлари асосида тўлашга ёки уларнинг розилиги 


116 
билан натура кўринишида беришга мажбур.

Download 2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish