Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт



Download 2 Mb.
Pdf ko'rish
bet82/94
Sana15.12.2022
Hajmi2 Mb.
#886999
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   94
Bog'liq
12-y-Korporativ-boshqaruv-Darslik-T2012

 
 
Таянч иборалар:
маданият, этика, меъёр, хулқ-атвор, ахлоқи, кодекс, 
коррупция, идеалистик, прагматик, патернализм, харизматик, артель, 
колония, колхоз, хутор хўжалиги, мажоритар акциядор, миноритар
акциядор. 
 
Назорат саволлари: 
1.Корпоратив маданият тушунчаси. 
2.Ишбилармонлик этикасининг асосий тамойиллари.
3.Корпоратив хулқ-атвор кодекси. 
4.Ўзбекистонда ҳозирги пайтда компанияларнинг асосий гуруҳлари. 
5.Замонавий корпоратив маданиятнинг асосий тамойиллари. 
6. Корпоратив маданият турлари.
7.«Корпоратив маданият» тушунчасини ўрганишга ёндашувлар. 


279 
8.Мажоритар акциядорлар учун корпоратив хулқ-атворнинг тамойиллари. 
9.Компания директорлари учун корпоратив маданият тамойиллари. 
10.Компания менежерлари учун корпоратив маданият тамойиллари. 


280 
XVII. Боб. Корпоратив бошқарув муаммолари ва ривожланиш
истиқболлари 
 
17.1. Корпоратив бошқарувнинг миллий моделини шакллантириш 
 
Турли мамлакатларда корпорацияларни бошқариш таркиби корпоратив 
муносабатларни тартибга солувчи қонунчилик асослари, муайян мамлакатда 
юзага келган характерли бошқарув таркиби каби омиллар билан 
белгиланади. Ҳар бир мамлакатда корпорацияларни бошқариш таркиби уни 
бошқа мамлакатлар таркибидан фарқлаб турадиган маълум бир элементларга 
эга. Тадқиқотчилар корпорацияларни бошқаришнинг учта асосий модели:
инглиз-америка модели, немис модели ва япон моделини ажратиб кўрсатади. 
Дастлабки икки модель ривожланган капитал бозорларида ҳукмронлик 
қилади. Инглиз-америка моделини кўриб чиқишда унинг шахсий 
жамғармаларни фонд бозори орқали ҳаракатга солиш даражасининг 
юқорилиги, капиталнинг компаниялар ва тармоқлар орасида осон кўчиб 
ўтиши, шунингдек, компанияларнинг ахборот жиҳатидан очиқлик даражаси 
юқорилиги каби асосий афзалликларини ажратиб кўрсатиш зарур. 
Моделнинг камчиликлари сифатида асосан қисқа муддатли мақсадларга 
йўналтирилганлик, инвестиция лойиҳалари даромадлилигига талабларнинг 
қаттиқлиги ва ҳ.к.ни кўрсатиш мумкин. Немис моделининг афзалликлари 
узоқ 
муддатли 
стратегияга 
мойиллик, 
компаниялар 
молиявий 
барқарорлигининг юқорилиги ҳисобланади. Камчиликлар эса майда 
акциядорлар ҳуқуқларига етарли эътибор қаратилмаслик, ахборотнинг 
очиқлик даражаси пастлигидан иборат. Корпоратив бошқарув миллий 
моделини шакллантириш истиқолларини баҳолашда реал ижтимоий-
иқтисодий жараёнлар таҳлилига таяниш лозим. Ўзбекистонда корпоратив 
бошқарувнинг мавжуд классик моделлари элементларини қамраб олган 
ўзининг, ўзига хос модели шаклланмоқда. 


281 
Амалда Ўзбекистонда ҳозирги пайтда расман барча анъанавий 
моделларнинг тарқоқ ҳолдаги таркибий қисмлари мавжуд: нисбатан 
майдалаб юборилган мулк (бироқ ноликвид бозор ва кучсиз институционал 
инвесторлар), назорат ва мулкни бир ерга тўплашнинг яққол ва барқарор 
тенденцияси (бироқ тўғри келадиган молиялаштириш ва самарали 
мониторингсиз), ҳар хил турдаги мураккаб корпоратив таркиблар 
шаклланиши (бироқ бирон-бир турга мойиллик йўқ). Қуйидаги 
тенденцияларни ҳам кўрсатиб ўтиш мумкин: 

молия-саноат 
гуруҳларининг 
гуркираб 
ривожланиши 
билан 
Ўзбекистонда япон модели – банк назорати ва молиялаштиришга асосланган, 
нисбатан ёпиқ модель томон бурилиш рўй берди; 

инглиз-америка модели билан ўхшашликлар қайд этилди: моделда 
ҳам биринчи навбатда компания қийматини, унинг қисқа муддатли 
истиқболдаги 
фойдасини 
оширишга 
йўналтирилган 
фаолият 
рағбатлантирилади; 

бошқарув тизими юқори мослашувчанлигини қўллаб-қувватлаш, 
компанияларнинг ташқи муҳит, янгиликлар ва рискка мослашувига 
йўналганликни ҳам қайд этиш мумкин. 
Шу тариқа, Ўзбекистонда шундай вазият юзага келдики, бу ерда 
корпоратив бошқарув тизимларининг биронта тури етакчилик қилмайди, 
корпоратив бошқарув миллий модели эса энди шаклланиш босқичида
турибди. 
Умуман Ўзбекистонда корпоратив бошқарув миллий моделини 
ривожлантиришнинг асосий хусусиятлари сифатида қуйидагиларни алоҳида 
кўрсатиш зарур: 

корпорацияларда мулкни қайта тақсимлаш узлуксиз жараёни; 

кўплаб инсайдерларнинг (менежерлар ва йирик акциядорлар) 
корпорация активларини «чиқариш» ва молиявий оқимлар назорати билан 
боғлиқ ўзига хос мотивациялари; 


282 

корпоратив бошқарув анъанавий «ташқи» механизмлари суст ёки 
ғайриодатий роли (қимматли қоғозлар бозори, банкрот, корпоратив назорат 
бозори); 

акциядорлик капиталида давлат улушининг катталиги ҳамда 
бошқарув ва назоратнинг келиб чиқадиган маммолари; 

самарасиз ёки танланма (сиёсийлаштирилган) давлат инфорсменти 
(акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида қонунчилик нисбатан 
ривожланган ҳолатда). 
Шу билан бирга корпоратив бошқарув миллий моделининг 
ривожланишини 
қийинлаштирадиган 
концептуал 
характерли 
қатор 
муаммолар мавжуд: 
1.
Ўтиш даври иқтисодиётига эга мамлакатлар учун корпоратив 
бошқарув тизимини ривожлантиришнинг умумий ёндашуви ва умумий 
йўналиши йўқлиги. Масалан, Джозеф Стиглиц 1999 йил мулк ва бошқарув 
ўртасидаги алоқалар муаммолари нуқтаи назаридан агентлик муносабатлари 
занжирини қисқартиришга ижобий таъсир кўрсатадагина инсайдерлар ролига 
эътиборни кучайтириш зарурлигини қайд этган. Худди шу йили Европа 
тараққиёт ва тикланиш банки кейинги ўн йиллик учун энг муҳим 
йўналишлардан бири сифатида «иссиқ жой топиб олган инсайдерлар»га 
қарши кураш заруратини кўрсатиб ўтган. 
2.
Кенгроқ маънода мулк ҳуқуқининг иқтисодий табиати масаласи «соф» 
назария доирасидан чиқади — охирги пайтларда у хўжалик юритиш 
сиёсатининг долзарб муаммолари (масалан, хусусийлаштириш натижасида 
вужудга келган муаммолар) тобора кўпроқ боғланмоқда. 
3.
Ўзбекистонда корпорациялар мулк структураси энди шаклланиш 
босқичида турибди, акциядорлик капиталини консолидациялаш жараёнлари 
ҳам давом этмоқда, шу боисдан корпоратив бошқарув структурасининг у ёки 
бу классик моделига мойиллик ҳақида гапиришга ҳали эрта. 
4.
Ўзбекистонда аффиляцияланган муносабатлар ва бенефициар эгалик 
қилиш муаммолари ўткир муаммолардан саналади. 


283 
Шаклланаётган корпоратив бошқарув миллий моделининг санаб ўтилган 
ўзига хос жиҳатлари иқтисодий сиёсат ва ҳуқуқ соҳасида қарорлар қабул 
қилиш учун сезиларли қийинчиликлар яратмоқда. Бунда эсдан чиқармаслик 
керакки, узоқ муддатли режада корпоратив бошқарув моделларини бир 
хиллаштириш умумжаҳон тенденциясини ҳисобга олиш лозим (турли 
механизм ва таркибий қисмлар бир-биридан ўлаштирмалар олиши). 
Корпоратив бошқарув моделини ҳуқуқий расмийлаштиришнинг ўзи (ҳуқуқий 
воситалар) иккиламчи ва фақат реал иқтисодий жараёнларга, жумладан, 
глобаллашув жараёнларига асосланади. Давлат нуқтаи назаридан асосий 
вазифа бу – корпоратив бошқарувни мулкчилик ҳуқуқини (инвесторлар 
ҳуқуқлари, акциядорлар ҳуқуқлари) кафолатлаш ва ҳимоя қилиш ҳамда 
корпоратив муносабатлар барча қатнашчиларининг манфаатлари (ҳуқуқлари) 
мувозанатини таъминлаш ҳисобланади. Иқтисодий ўсишнинг энг муҳим 
институционал шарти сифатида корпоратив бошқарув айнан шу нуқтаи 
назардан кўриб чиқилиши лозим. 

Download 2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish