1-босқич
Ташкилий
лойиҳалаштириш
(интеграцион
ривожланиш
стратегиясини
ишлаб чиқиш
)
Кенгайтириш
стратегияси
(ишлаб чиқариш
йўналишларини
кенгайтириш ва
ривожлантириш)
Рационаллаштириш
стратегияси
(фаолият йўналишларини
оқилона кучайтириш)
Ички
ўсиш
(ўз
ресурсла
ри
етарли
бўлганда
)
Стратегик
ҳамкорлик
(лойиҳани
бирга амалга
ошириш
афзал
бўлганда)
Тугатиш
(корхона
доирасида
лойиҳани
амалга
оширишни
тўхтатиш)
Алоҳида бўлиб
олиш
(стратегик
активларнинг
қўшимча бизнес
турига
ажралиши)
2-босқич
Лойиҳани амалга
ошириш
(танланган
йўналишда
интеграция
жараёнини амалга
ошириш)
- қўшилиш
- бирлашиш
- тугатиш
- ўзгартириш
-тақсимланиш
- ажратиш
3-босқич
Интеграцион
фаолият
мониторинги
(интеграция
натижаларини
кузатиш)
Миқёс самараси ўртачалаштириш самараси трансакция
харажатларида тежаш самараси синергия самараси
(самара олиш рақобатда устунликни қўлга киритиш
билан тенглаштирилади)
5-расм
.
Интеграцион ривожланиш стратегиялари турлари
105
“захирага” қолиб кетади. Лойиҳани амалга ошириш мос келувчи жараёнлар
бўйича қонунчиликда қатъий белгилаб қўйилганига мувофиқ рўй беради.
8.3. Корпорацияларнинг интеграция турлари ва типлари
Корпоратив бизнеснинг мавжуд интеграция шакллари хилма -
хиллигидан горизонтал интеграциялашган, вертикал интеграциялашган ва
конгломерат типдаги корпорацияларни алоҳида ажратиб кўрсатиш мақсадга
мувофиқ.
Горизонтал интеграциялаш
натижасида вужудга келадиган корпоратив
тузилмалар битта тармоқ корхоналарининг саъй - ҳаракатларини
бирлаштириш тенденциясини акс эттиради. Ахир дастлаб капитал
марказлашуви бир ерга жамланиши хўжалик субъектларини, жумладан, бир
хил турдаги структураларни бирлаштириш ҳисобига қўшимча капитал жалб
қилиш йўли билан мустаҳкамлашда ўз аксини топади.
Горизонтал интеграция битта тармоқдаги бир хил ишлаб чиқариш
тавсифномасига эга бўлган капиталлар бирлашувини акс эттиради, у
Ўзбекистонда ҳозирги кун шароитларида ўз аҳамиятни йўқотмаган.
Иқтисодиётда горизонтал интеграциянинг имкониятлари ҳали батамом
фойдаланиб бўлинмаган. Бу кўплаб тармоқларда капиталнинг бир ерда
жойлашув даражаси етарли эмаслиги, бир хил турдаги маҳсулот ишлаб
чиқариш ва сотиш соҳаларининг ривожланиши якунланмаганлиги
натижасидир. Горизонтал интеграциялашган структураларга умумий
бошқарув асосида бирлашиш шакли хос. Горизонтал алоқаларнинг бу
тизимида алоҳида корпоратив тузилмалар йирик бир тузилманинг таркибий
қисмлари ҳисобланади.
Ривожланишнинг маълум бир босқичида капиталнинг жамланиш
тенденцияси бир - бири билан технологик жиҳатдан боғлиқ ишлаб
чиқаришларга
тарқалади.
Бу
ҳолат
вертикал
интеграциянинг
ривожланишида ўз аксини топади. Вертикал интеграция деганда кенг
маънода корпоратив тузилмалар хўжалик субъектларининг ўзаро алоқалари
106
тушунилади, шу тариқа, бир субъектнинг маҳсулотлари бошқа субъект учун
хомашё ҳисобланади. Яъни, корпорациянинг ишлаб чиқариш функцияларини
амалга ошириши технологик жиҳатдан мураккаб товар ва хизматларни
ишлаб чиқиш ва бозорга самарали олиб чиқиш билан боғлиқ бўлган, кетма -
кетликдаги ташкилий усуллар асосида таъминланади. Вертикал интеграцияда
ўз маҳсулотини бош компанияга етказиб берувчи турли поғонадаги
субпудратчилар иерархиясидан ташкил топади: тайёрлаш (қазиб чиқариш),
қайта ишлаш (ишлов бериш), якуний маҳсулот ишлаб чиқариш, уни сотиш.
Ушбу турдаги интеграциянинг негизида ишлаб чиқариш жараёнларининг бир
- бири билан технологик боғлиқлиги ётади. Вертикал интеграцияда ташкил
этиладиган бирлашмаларни маҳсулотни ишлаб чиқиш ва бозорга самарали
чиқаришнинг ташкилий - бошқарув, молия -хўжалик усуллари сифатида
тавсифлаш мумкин.
Вертикал интеграция асосий маҳсулотлар ишлаб чиқариш билан
уйғунликда хомашё ишлаб чиқаришни қамраб олиш йўналишида
ривожланиши мумкин. Хўжалик амалиётида у баъзида
юқорига йўналган
интеграция
деб ҳам аталади. Масалан, алюминий саноатида: алюминий
оксиди ва бокситлар қазиб олиш – металл ишлаб чиқариш; шина ишлаб
чиқаришда: каучук плантацияси - шина заводи, нефть саноатида: нефть қазиб
олиш – нефть маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва ҳокозо. Агар, вертикал
интеграциянинг ривожланиши сотув тизимини қамраб олиш йўналишида
бўлса –
пастга йўналган интеграция
дейилади: бензин ишлаб чиқариш -
автомобилларга ёқилғи қуйиш станциялари.
Вертикал интеграция унинг асосида ташкил этиладиган корпоратив
структураларга сезиларли афзалликлар тақдим этади: биринчидан,
маҳсулотнинг мураккаб ишлаб чиқариш цикллари бўйича ҳаракатланишида
иқтисодий ютуққа эришилади; иккинчидан, бутловчи қисмларни таклиф
қилишдаги кейинги ҳар битта ишлаб чиқариш циклида мос келувчи ахборот
олиш зарурати билан боғлиқ ноаниқликлар камаяди; учинчидан,
иқтисодиётнинг бир секторидаги рискларни бошқа секторларга қайта
107
тақсимлаш имконияти пайдо бўлади; тўртинчидан, трансакция харажатлари
камаяди; бешинчидан, кўплаб қўшимча натижалар олинади (қўшимча
ахборотга эга бўлиш, солиқлардан тежаб қолиш ва ҳ.к.). Вертикал интеграция
бутун технологик занжир бўйлаб рискларни қайта тақсимлаш имконини
беради.
Конгломерат бирлашмалар
ҳам анча кенг тарқалган бўлиб, улар
технологик жиҳатдан бир - бири билан боғлиқ бўлмаган маҳсулотлар ишлаб
чиқариш ва сотиш бўйича тузилмалар билан ифодаланади, яъни гап
тўлдирувчи интеграция ёки ишлаб чиқаришни диверсификациялаш ҳақида
боради. Диверсификацияланган корпоратив тузилманинг (конгломерат)
иқтисодий ютуғи, аввало, турли тармоқларнинг капитал айланмасидаги
фарқдан иборат. Шу туфайли маблағларнинг пасайиш босқичида турган
ишлаб
чиқариш
тармоқларидан
кўтарилиш
босқичидаги
ишлаб
чиқаришларга йўналтириш имконияти пайдо бўлади. Диверсификация
мавсумий тебранишларга бардош беришга ёрдамлашади, фойдаланилмаган
ишлаб чиқариш қувватлари ҳисобига кучли экспансия манбаси бўлиб хизмат
қилади, ўз ресурсларини қайта йўналтириш йўли билан капитални янгилашга
имкон беради, рақобат кураши билан боғлиқ харажатларни камайтиради.
Бундай стратегияни амалга оширар экан, компания янги товарлар чиқаради,
янги бозорлар томон йўналиб, ўз тармоғи ва унинг учун анъанавий бўлган
бизнес доирасидан четга чиқади. Конгломерат капитал ва мулкнинг
бирлашиш жараёнини акс эттиради; бу ўзига хос ёпиқ капиталлар бозори
бўлиб, диверсификацияланган фаолият турларидан пул маблағларининг бир
ерга жамланиши рўй беради. Энг самарали лойиҳаларга йўналтириладиган
пул маблағлари ва диверсификацияланган активларни бошқариш бўйича
умумий марказ ташкил этилади. Бу вазиятда, хўжалик амалиёти
тажрибасининг кўрсатишича, мувофиқлаштирувчи марказ конгломерат
аъзоларига доим ҳам зарурий таъсир кўрсата олмайди. Кўпроқ таркибий
бўлинмаларнинг ўзида фойдани қайта инвестициялаш жараёни боради, яъни
етакчи бўғиннинг алоҳида структураларга таъсир даражаси ўз чегараларига
108
эга ҳисобланади. Конгломерат ташкилий структураси доим ҳам ресурсларни
оқилона тақсимлашга имкон беравермайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |