4-шакл. Интерактив таълимнинг асосий элементлари.
Қуйида ўқитишнинг интерактив методларини айримлари ҳақида қисқача тўхталиб ўтамиз.
Таълим жараёнида қўлланиладиган интерактив методлар
“АҚЛИЙ ХУЖУМ” МЕТОДИ
Кейинги пайтда мия иш фаолиятининг фойдали иш коэффицентини оширишга мўлжалланган турли хил методлар ишлаб чиқилмоқда. Ваҳоланки, мутахассисларнинг фикрича, миянинг бор-йўғи 7% игина ишлар экан, холос. Мия фаолиятини фаоллаштирадиган таълим усулларига ижтимоий-психологик тренинг, синектика, аутоген машқ, морфологик таҳлил, ролли ўйин, «ақлий ҳужум» ва бошқалар киради.
«Ақлий хужум» – «брейнсторминг» (brain storming) инглизча сўздан олинган бўлиб, фаол таълимнинг, бошқарувнинг ва тадқиқотнинг методларидан бири ҳисобланади. Бу метод ақлий фаолликни қўзғатади, ижодий ва инновацион жараёнларни жадаллаштиради.
Бу методнинг пайдо бўлиши иккинчи жаҳон урушида Япон денгизида хизмат қилган америкалик мутахассис А.Осборн билан боғлиқ бўлиб, у харбий кемани қандай қилиб торпедолардан ҳимоя қилиш мумкинлиги масаласида кема Кенгаши ўтказилади. Кенгаш қоидасига кўра ҳамма – юнгадан тортиб капитангача ҳар қандай ҳатто ҳаёлий ва амалага ошириб бўлмайдиган ғояларни ҳам айтаверса бўларди, ҳар қандай таклифлар ёзилиб борилди. Матрослардан бири шундай фикрни илгари сурди: «Торпедони сезиб қолсам, мен бутун командани бортга тизардимда, торпедога қараб пуфлашни буюрардим». Ғояни эшитиб ҳамма кулиб юборди, ҳатто шу ғоя ҳам ёзилди. Муҳокама пайтида бу ғоя қайтадан ишлаб чиқилди ва сувнинг кучли оқимидан фойдаланишга қарор қилинди. Сув насосидан отилаётган сув оқими ёрдамида торпедога урилди ва у тўхтатилди. Бир қарашда кулгили туюлган ғоя масалани ҳал қилди-қўйди.
50-йилларнинг охирига келиб америкалик психолог А.Осборн ўзи
ишлаётган университетда «Ақлий ҳужум» методини кутилмаган ғоя ва
таклифлар тўплаш ва мураккаб бўлган масалаларни ечиш усули сифатида
тарғиб кила бошлади.
Ижодий фаолликнинг ва маҳсулдорликнинг стимулятори ҳисобланган «Ақлий ҳужум» методи асосан янги оригинал фикрларнинг туғилишига қаршилик кўрсатувчи танқидий муҳитнинг йўклиги деб аталган психологик механизмга таянади. Бундай муҳитда ҳеч қандай фикр танқид қилинмайди, нотўғри фикр айтишдан қўрқилмайди, ҳеч кимнинг устидан кулинмайди.
Шундай қилиб, «Ақлий ҳужум» методи дастлаб АҚШ, Англия, Францияда сўнгра Японияда ишлатилди. 70-йиллардан бошлаб Россияда, 90-йиллардан бошлаб эса Ўзбекистонда ишлатила бошланди.
“Ақлий хужум” методи – бирор муаммо бўйича таълим олувчилар томонидан билдирилган эркин фикр ва мулоҳазаларни тўплаб, улар орқали маълум бир ечимга келинадиган методдир. “Ақлий хужум” методининг ёзма ва оғзаки шакллари мавжуд. Оғзаки шаклида таълим берувчи томонидан берилган саволга таълим олувчиларнинг ҳар бири ўз фикрини оғзаки билдиради. Таълим олувчилар ўз жавобларини аниқ ва қисқа тарзда баён этадилар. Ёзма шаклида эса берилган саволга таълим олувчиларнинг ҳар бири ўз фикрини оғзаки билдиради. Таълим олувчилар ўз жавобларини аниқ ва қисқа тарзда баён этадилар. Ёзма шаклида эса берилган саволга таълим олувчилар ўз жавобларини қоғоз карточкаларга қисқа ва барчага кўринарли тарзда ёзадилар. Жавоблар доскага (магнитлар ёрдамида) ёки “Пинборд” доскасига (игналар ёрдамида) маҳкамланади. “Ақлий хужум” методининг ёзма шаклида жавобларни маълум белгилар бўйича гуруҳлаб чиқиш имконияти мавжуддир. Ушбу метод тўғри ва ижобий қўлланилганда шахсни эркин, ижодий ва ностандарт фикрлашга ўргатади.
“Ақлий хужум” методи таълим берувчи томонидан қўйилган мақсадга қараб амалга оширилади:
1. Таълим олувчининг бошланғич билимларини аниқлаш мақсад қилиб қўйилганда, бу метод дарснинг мавзуга кириш қисмида амалга оширилади.
2. Мавзуни такрорлаш ёки бир мавзуни кейинги мавзу билан боғлаш мақсад қилиб қўйилганда янги мавзуга ўтиш қисмида амалга оширилади.
3. Ўтилган мавзуни мустаҳкамлаш мақсад қилиб қўйилганда мавзудан сўнг, дарснинг мустаҳкамлаш қисмида амалга оширилади.
“Ақлий хужум” методи беш босқичдан иборат:
1. Таълим олувчиларга савол ташланади ва уларга шу савол бўйича ўз жавобларини (фикр, ғоя ва мулоҳаза) билдиришларини сўралади;
2. Таълим олувчилар савол бўйича ўз мулоҳазаларини билдиришади;
3. Таълим олувчиларнинг фикр-ғоялари (магнитофон, видеотасмага, рангли қоғозларга ёки доскага) тўпланади;
4. Фикр-ғоялар маълум белгилар бўйича гуруҳланади.
5. Юқорида қўйилган саволга аниқ ва тўғри жавоб танлаб олинади.
Шундай қилиб, “Ақлий хужум” методидан фойдаланилган таълим олувчиларнинг (ўқувчи-талабаларнинг) барчасини жалб этиш имконияти бўлади, шу жумладан, ўқувчи-талабаларда мулоқот қилиш ва мунозара олиб бориш маданияти шаклланади. Таълим олувчиларда ўз фикрини оғзаки ва ёзма равишда баён этиш малака ва кўникмаси ривожланади. Билдирилган фикрлар баҳоланмаслиги таълим олувчиларда турли ғоялар шаклланишига олиб келади. Демак, “Ақлий хужум” методи таълим олувчиларда ижодий тафаккур ва эркин фикрлашни ривожлантиришга хизмат қилади.
“Ақлий хужум” методини қўллашдаги асосий қоидалар қуйидагича:
Do'stlaringiz bilan baham: |