Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт



Download 1,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet81/160
Sana08.07.2022
Hajmi1,83 Mb.
#758050
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   160
Bog'liq
Auditorlik faoliyatining milliy standartlari 2019 @iqtisodchi kutubxonasi

 
Назорат
Қоида ва амаллар аудиторлик ташкилотининг жорий фаолияти 
унда ўрнатилган сифат стандартларига жавоб бериши ҳақида асосли 
ишончни таъминлашлари лозим. Аудиторлик ташкилотининг назорат 
амалларини ўрнатиши учун жавобгарлиги аудит ўтказувчи, режалаштириш 
ва контракт бўйича муайян мажбуриятларни бажарувчи шахслар 


175 
жавобгарлигидан алоҳида ажратилган. Ушбу назорат талабини бажариш 
учун аудиторлик ташкилоти барча иш ҳужжатларини, ҳисоботларини талаб 
қилиши ва текшириш учун тегишли назорат қилувчи ва техник ходимларга 
тақдим қилиши мумкин.
 
Ишга ёллаш. 
Қоида ва амаллар, ишга ёлланаётган хизматчилар 
малакали мутахассислар эканлиги ҳақида асосли ишончни таъминлашлари 
лозим. Ушбу назорат талабини бажариш учун аудиторлик ташкилоти 
малакавий талабларнинг энг кам даражасини ўрнатиши мумкин (масалан, 
бухгалтерия ёзувларини бухгалтерия ихтисослиги бўйича билим даражаси 
яхши, ўртача ёки ўртача бўлган коллеж битирувчиси юритиши мумкин).
 
Профессионаллик даражасини ошириш. 
Қоида ва амаллар аудиторлик 
ташкилотининг хизматчилари ўз хизмат мажбуриятларини бажаришлари 
учун етарли билимларга эгалиги ҳақида асосли ишончни таъминлашлари 
лозим. Ушбу талабларни бажариш учун аудиторлик ташкилоти 
профессионал таълимни давом эттириш учун шароит яратиш ва ўз 
малакасини оширишни хоҳловчи хизматчиларга ёрдам кўрсатиши мумкин.
 
Лавозимини кўтариш. 
Қоида ва амаллар хизмати бўйича 
кўтарилиётган ходимларнинг янги лавозим эгаллашлари мумкин эканлиги 
ҳақида асосли ишончни таминлашлари лозим. Ушбу талабни бажариш учун 
ходимларни, улар томонидан ҳар гал мажбуриятларини бажарганларидан 
сўнги баҳолаш ва уларнинг лавозимини энг бўлмаганда йилда бир марта 
кўтаришга маслаҳат бериш зарур.
 
Мижозларнинг маъқуллиги ва улар билан муносабатларнинг 
давомийлиги. 
Қоида ва амаллар аудиторлик ташкилоти раҳбарияти виждонини 
йўқотган хўжалик юритувчи субъект билан боғланиб қолмаслиги ҳақида 
асосий ишончни таъминлашлари лозим. Аудиторлик ташкилотининг ушбу 
талабни бажариш учун бўлғуси мижоз билан иш олиб борган тафтишчи, банк 
ходими, юрист ва бошқа шахслардан маълумот олиши керак. 


176 
Текшириб (назорат ўтказиб) туриш. Қоидалар ва амаллар аудитор 
ишларининг сифатини назорат қилиш самарали ўтказилаётганлиги ҳақида 
асосли ишончни таъминлашлари лозим. Ушбу талабни бажариш учун ҳар 
бир хизматчининг мажбуриятларини танлаш, ушбу мажбуриятларни 
бажариш билан боғлиқ бўлган, бошқа ҳамкорлар ёки хизматчилар томонидан 
ўтказилган бўлиши лозим. Маъмурий ишлар ва ходимлар юритадиган 
ишларни ҳам назорат асосида текширилиши зарур. Аудиторлик ташкилоти 
томонидан назорат қилиб туриш натижаларини ҳужжатлар билан 
тасдиқлайдиган тавсиялар билдириши керак. Ҳужжатлар шакли ва ҳажми 
аудиторлик ташкилотининг катта-кичиклиги, фаолият кўрсатувчи бўлимлар 
сони, фаолият тавсифи ва бошқа омилларга боғлиқ. 
Ҳамкор ёки ҳамкорлар, хўжалик юритувчи субъект ҳажмига кўра, 
мазкур аудиторлик ташкилотида амал қилаётган, сифат устидан назорат 
қилиш тизимининг самарадорлиги учун жавобгар бўлишлари лозим. Бундан 
мақсад бундай назоратнинг қоида ва амаллари, вазифалар тақсимоти ҳамда 
кўрсатилган қоида ва амаллар билан хизматчиларни хабардор қилиш 
амалиёти ва аввалгидек аниқлашдан ўз вазифаларига қанчалик жавоб 
беришини ўз вақтида аниқлашдан иборатдир. 

Download 1,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish