Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт


Аудиторлик ташкилоти томонидан меъёрий-ҳуқуқий



Download 1,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet75/160
Sana08.07.2022
Hajmi1,83 Mb.
#758050
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   160
Bog'liq
Auditorlik faoliyatining milliy standartlari 2019 @iqtisodchi kutubxonasi

9.1.2. Аудиторлик ташкилоти томонидан меъёрий-ҳуқуқий 
ҳужжатларга риоя этилишини текшириш
Аудиторлик ташкилоти аудиторлик текширувини ўтказиш чоғида 
хўжалик субъекти томонидан молия-хўжалик фаолияти амалга ошириш 


167 
жараёнида меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя қилаётганлигини ўрганиб 
чиқиши шарт. 
Молиявий ҳисобот ва бошқа молиявий ҳужжатлардаги маълумотлар 
ҳаққоний ҳисобланади, қачонки хўжалик юритувчи субъектнинг молия-
хўжалик фаолияти меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ тарзда амалга 
оширилган бўлса. 
Аудиторлик ташкилоти аудиторлик хулосасини тузишда молиявий 
ҳисоботни ва бошқа молиявий маълумотларни бузиб кўрсатишга олиб 
келинган, хўжалик юритувчи субъект томонидан меъёрий-ҳуқуқий 
ҳужжатларга риоя қилинмаган барча ҳолатлар аниқланганлигига ишонч 
ҳосил қилиши керак. 
Аудиторлик текширувлари ўтказилаётганда доимо хўжалик юритувчи 
субъектлар томонидан меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя қилинмаслигини 
аниқлай олмаслик риски мавжуд бўлади. Риск қуйидаги омиллар оқибатида 
пайдо бўлади: 
хўжалик юритувчи субъект фаолиятининг алоҳида йўналишларини 
тартибга солувчи ва бухгалтерия ҳисобини юритишга, молиявий ҳисоботни 
тузишга бевосита таъсир кўрсатмайдиган меъёрий ҳужжатлар мавжудлиги; 
хўжалик юритувчи субъектнинг бутун ҳақиқий фаолиятини акс 
эттирмайдиган, ички ҳисоб ва назорат тизимига хос бўлган чеклашлар; 
аудитор томонидан олинадиган кўпчилик далиллар, далил эмас балки 
маълумот тусига эгалиги; 
меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни турлича талқин этиш имкониятини 
мавжудлиги; 
меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда ўзаро бир-бирига зид ҳолатларининг 
мавжудлиги. 
Зарур ҳолларда аудиторлик ташкилоти текширишга белгиланган 
тартибда юристларни жалб қилиши мумкин. 
Аудиторлик ташкилоти хўжалик юритувчи субъектнинг фаолияти билан 
танишиб чиқгач, тегишли хўжалик субъектининг фаолиятини тартибга 


168 
солувчи меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг рўйхатини тузади ва текшириш 
давомида ушбу ҳужжатларга амал қилади. 
Аудитор хўжалик юритувчи субъектнинг фаолиятини тартибга солувчи 
меъёрий-ҳуқуқий базани ўрганиб чиқишда қуйидагилар зарур: 
хўжалик юритувчи субъект раҳбаридан хўжалик юритувчи субъект 
фаолиятини ва тегишли бўлган тармоқни бевосита тартибга солувчи 
меъёрий-ҳуқуқий база мавжудлиги тўғрисидаги маълумотларни сўраб 
олиши, шунингдек раҳбариятнинг бу ҳақда қандай маълумотларга эга 
эканлигини баҳолаши керак; 
хўжалик 
юритувчи 
субъект 
раҳбариятидан 
меъёрий-ҳуқуқий 
ҳужжатларга риоя этилишини таъминлаш учун хўжалик юритувчи субъект 
томонидан қўлланиладиган амаллар тўғрисидаги маълумотларни олиш ва 
ушбу амалларга баҳо бериш, 
хўжалик юритувчи субъект раҳбариятидан хўжалик юритувчи субъект 
томонидан меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя этилаётганлиги 
туғрисида ёзма маълумотларни олиш ва ушбу маълумотларнинг 
ҳаққонийлигини текшириш. 

Download 1,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish