Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт


Хўжалик юритувчи субъектнинг фаолияти билан танишиш



Download 1,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/160
Sana08.07.2022
Hajmi1,83 Mb.
#758050
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   160
Bog'liq
Auditorlik faoliyatining milliy standartlari 2019 @iqtisodchi kutubxonasi

Хўжалик юритувчи субъектнинг фаолияти билан танишиш. 
Хўжалик юритувчи субъект фаолияти билан танишиш ахборотларни тўплаш 
ва баҳолаш ҳамда текширувнинг барча босқичларида олинган билимларнинг 
натижаларини аудиторлик далиллари билан таққослайдиган узлуксиз жараён 
ҳисобланади. 
 
Аудиторлик ташкилоти аудиторлик текширувини ўтказиш тўғрисида 
қарор қабул қилгунга қадар хўжалик юритувчи субъект тегишли бўлган 
тармоқ ҳақида бирламчи маълумотларни тўплаши, ҳамда аудиторлик 
текшируви ўтказиладиган хўжалик юритувчи субъектнинг мулкчилик шакли, 
раҳбарияти ва операциялари ҳақида бирламчи маълумотларни олиш 
мақсадида хўжалик юритувчи субъектнинг таъсис ҳужжатлари ва 
бухгалтерия ҳисоби ҳужжатлари ва молиявий ҳисоботи билан дастлабки 


57 
танишуви, ва аудиторлик текшируви ўтказиш учун талаб қилинадиган 
даражадаги билимларни эгаллаш мумкинлигини аниқлаши зарур. 
Аудиторлик текшируви чоғида олдин олинган ахборотлар баҳоланади, 
аниқлаштирилади, янгиланади ва аудиторлик ташкилотининг хўжалик 
юритувчи субъект фаолияти тўғрисида қанчалик кўп маълумот олишга қараб 
тўлдирилади.
Кейинги аудиторлик текширувларида аудиторлик ташкилоти сўнгги 
текширувдан кейинги содир бўлган ўзгаришларни аниқлашга қаратилган 
амалларни бажаради. Бунда хўжалик юритувчи субъектнинг фаолияти 
тўғрисидаги ахборотлар ҳажми ошиб боради ва олдин тўпланган ахборотлар 
янгиланади ҳамда қайтадан баҳоланади. 
Аудиторлик ташкилоти хўжалик юритувчи субъект, унинг фаолиятига 
таъсир кўрсатадиган умум иқтисодий омиллар ва тармоқ шарт-шароитлари 
тўғрисидаги маълумотларни қуйидаги манбалардан олиши мумкин: 
хўжалик юритувчи субъектнинг фаолиятини тартибга соладиган 
меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар; 
танишиш учун хўжалик юритувчи субъект томонидан тақдим қилинган 
ҳужжатлар (олдинги аудиторлик ҳисоботлари ва хулосалари, ҳисоб сиёсати, 
бухгалтерия ҳисобининг ишчи счётлар режаси, лавозим йўриқномалари, 
инвентаризация маълумотлари ва б.); 
хўжалик юритувчи субъект ёки у қарашли бўлган тармоққа алоқадор 
бўлган нашрлар; 
мазкур хўжалик юритувчи субъект ёки у қарашли бўлган тармоқдаги 
бошқа хўжалик юритувчи субъектлар билан олдинги ишлаш тажрибалари. 
Аудиторлик ташкилоти хўжалик юритувчи субъект фаолияти билан 
танишиш мақсадида кўриб чиқиладиган масалаларни профессионал 
мулоҳазалардан келиб чиққан ҳолда аниқлаши лозим. Бунда ушбу масалалар 
аудиторлик текширувини самарали ўтказиш мақсадида хўжалик юритувчи 
субъект фаолияти тўғрисида етарли билимларни олишни таъминлаши лозим.


58 
Хўжалик юритувчи субъект фаолияти билан танишиш мақсадида кўриб 
чиқиладиган масалалар аудиторлик ташкилотининг иш ҳужжатларида акс 
эттирилади.
Аудиторлик ташкилоти хўжалик юритувчи субъектнинг фаолияти билан 
танишиш мақсадида ушбу АФМС иловасида келтирилган саволларнинг 
намунавий рўйхатидан фойдаланиши мумкин. 
Хўжалик юритувчи субъект фаолияти билан танишиш, унинг фаолияти 
тўғрисида билимлар мавжудлиги аудиторлик ташкилотига аудиторлик 
текширувининг барча босқичларида, олинган билимлар талаб қилинадиган 
масалалар бўйича ўз мулоҳазасини билдиришга ёрдам беради: 
рискларни баҳолаш ва муаммоларни аниқлаш; 
аудиторлик текшируви режаси ва дастурини ишлаб чиқиш; 
аудиторлик текширувини самарали ва малакали ўтказиш; 
аудиторлик далилларини баҳолаш; 
аудиторлик текшируви чоғида вужудга келган масалалар бўйича 
хўжалик юритувчи субъект раҳбарияти билдиргисини баҳолаш; 
хўжалик юритувчи субъект ҳисоб сиёсати ва бухгалтерия ҳисобидан 
олинган ҳамда молиявий ҳисоботда очиб бериладиган маълумотларнинг 
мувофиқлигини баҳолаш; 
ахборотларнинг мос келмасликларини (хўжалик юритувчи субъект ва 
(ёки) тармоқ фаолиятига тегишли бўлган чоп этилган маълумотлар ва раҳбар 
билдиргиси, молиявий ҳисобот ўртасидаги мос келмасликлар) аниқлаш; 
аудиторлик текшируви буюртмачисига яхши хизмат кўрсатишни 
таъминлаш; 

Download 1,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish