Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт



Download 1,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet110/160
Sana08.07.2022
Hajmi1,83 Mb.
#758050
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   160
Bog'liq
Auditorlik faoliyatining milliy standartlari 2019 @iqtisodchi kutubxonasi

Аудиторлик ҳисоботининг тузилиши. 
Аудиторлик ҳисоботида 
қуйидагилар бўлади:
 


218 
а) номи («Аудиторлик ҳисоботи» ёки «Аудиторлик ташкилотининг 
ҳисоботи»: иккала ном бир хил кучга эга); 
б) адресат номи; 
в) кириш қисми; 
г) таҳлилий қисм; 
д) якуний қисм. 
Аудиторлик ҳисоботининг ҳар бир саҳифасига молиявий ҳисоботнинг 
аудиторлик текширувини амалга оширган аудитор (аудиторлар) имзо чекиши 
шарт. 
Аудиторлик ҳисоботи буюртмачининг барча зарурий реквизитларини 
кўрсатилган ҳолда аудиторлик текшируви буюртмачисига юборилади. 
 
13.1.2. Аудиторлик ҳисоботининг кириш ва таҳлилий қисми 
Аудиторлик ҳисоботининг кириш қисми. 
Аудиторлик ҳисоботининг 
кириш қисмида аудиторлик ташкилоти реквизитлари, шу жумладан 
аудиторлик фаолиятини амалга ошириш лицензиясининг рақами ва санаси, 
аудиторлар ва аудиторлик текширувида қатнашган бошқа шахслар 
тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек, аудиторлик текширувини ўтказиш 
учун асос ва хўжалик юритувчи субъект фаолиятининг умумий тавсифи 
келтирилади. 
Аудиторлик 
ҳисоботининг 
таҳлилий 
қисми. 
Аудиторлик 
ҳисоботининг таҳлилий қисмида АФМСга ҳавола қилиниб, қуйидагилар 
бўлиши шарт:
 
хўжалик юритувчи субъект ички назоратнинг ҳолатини текшириш 
натижалари (батафсил баёни); 
бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисобот ҳолатини текшириш 
натижалари; 
молия-хўжалик фаолиятини амалга ошириш пайтида қонунчилик 
талабларига риоя этилишини текшириш натижалари; 
солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаш ҳамда тўлашнинг 
тўғрилигини текшириш натижалари; 


219 
активларнинг бутлигини текшириш натижалари. 
Хўжалик юритувчи субъект ички назоратининг ҳолатини текшириш 
натижалари тўғрисидаги ахборот қуйидагиларни ўз ичига олиши керак: 
ички назорат тизими хўжалик юритувчи субъектнинг фаолияти 
миқёслари ва хусусиятига мувофиқлиги умумий баҳоси; 
аудиторлик текшируви мобайнида аниқланган, ички назорат тизими 
хўжалик юритувчи субъект фаолиятининг миқёслари ва хусусиятига жиддий 
мос келмасликлари баёни. 
Хўжалик юритувчи субъектнинг бухгалтерия ҳисоби ва молиявий 
ҳисоботи 
ҳолатини 
текшириш 
натижалари 
тўғрисидаги 
ахборот 
қуйидагиларни ўз ичига олиши керак: 
бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молиявий ҳисоботни тузишнинг 
белгиланган тартибига риоя қилинишини баҳолаш; 
аудиторлик текшируви давомида аниқланган, бухгалтерия ҳисобини 
юритиш ва молиявий ҳисоботни тайёрлашнинг белгиланган тартибини 
жиддий бузишлар баёни. 
Хўжалик 
юритувчи 
субъект 
томонидан 
молиявий-хўжалик 
операцияларини амалга ошириш пайтида қонунларга риоя этишини 
текшириш натижалари тўғрисидаги ахборот қуйидагиларни ўз ичига олиши 
керак: 
хўжалик 
юритувчи 
субъект 
амалга 
оширган 
молия-хўжалик 
операцияларининг қонунчиликка мувофиқлигини баҳолаш; 
аудиторлик текшируви давомида аниқланган, хўжалик юритувчи 
субъект амалга оширган молиявий-хўжалик операцияларининг қонунчиликка 
жиддий мос келмасликлари баёни. 
Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаши ва тўлашнинг 
тўғрилигини текшириш натижалари тўғрисидаги ахборот қуйидагиларни ўз 
ичига олиши керак: 
тузилган ва тегишли органларга тақдим этилган, солиқлар ва бошқа 
мажбурий тўловлар тўғрилигининг баҳоси; 


220 
солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаш ва тўлашнинг 
белгиланган тартибини бузиш фактлари, солиққа тортиладиган базани 
белгилаш пайтидаги четга чиқишлар баёни. 
Активлар 
бутлигини 
текшириш 
натижалари 
активлар 
инвентаризациясига асосланиши ва ўз ичига уларнинг ҳақиқатда мавжудлиги 
ва бутлиги тўғрисидаги маълумотларни олиши керак. 

Download 1,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish