Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт


Меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя қилинмаган ҳоллар



Download 1,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet76/160
Sana08.07.2022
Hajmi1,83 Mb.
#758050
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   160
Bog'liq
Auditorlik faoliyatining milliy standartlari 2019 @iqtisodchi kutubxonasi

9.1.3. Меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя қилинмаган ҳоллар 
аниқланганда аудиторнинг ҳаракатлари 
Хўжалик юритувчи субъект томонидан меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар 
талабларига риоя қилмаслик ҳолатлари аниқланганда, аудиторлик ташкилоти 
хўжалик юритувчи субъект раҳбариятини қуйидагилар тўғрисида ёзма 
равишда хабардор қилади: 
меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя қилмаслик ҳолатларининг 
молиявий ҳисобот ҳаққонийлигига таъсири; 
меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя қилмаслик ҳолатларини бартараф 
этиш бўйича хўжалик юритувчи субъект томонидан чоралар кўрилмаган 
тақдирда келиб чиқиши мумкин бўлган оқибатлар. 


169 
Хабарнома икки нусхада тузилади ва аудиторлик ташкилотида 
қоладиган нусхасида хўжалик юритувчи субъект раҳбари хабарноманинг бир 
нусхасини олганлиги тўғрисида имзо қуйиши керак.
Аудиторлик ташкилоти хабарномани бергандан сўнг, шунингдек, 
хўжалик юритувчи субъектнинг раҳбарияти билан меъёрий-ҳуқуқий 
ҳужжатларга риоя қилмаслик бўйича аниқланган ва молиявий ҳисоботни 
ҳаққонийлигига таъсир этувчи далилларни муҳокама қилиш ва иш 
ҳужжатларига қўшиш учун ушбу муҳокамалар бўйича баённомаларни 
тузиши керак. 
Хўжалик юритувчи субъект томонидан меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга 
риоя қилмаслик бўйича аниқланган ҳолатлар юзасидан хўжалик юритувчи 
субъектнинг раҳбарияти томонидан қониқарли маълумот тақдим қилинмаган 
ҳолларда, аудитор бу тўғрида хўжалик юритувчи субъектнинг юридик 
хизмати ёки юристнинг (агар улар мавжуд бўлсалар) фикрини билиши керак 
бўлади. 
Бунда, аудитор хўжалик юритувчи субъект томонидан меъёрий-ҳуқуқий 
ҳужжатларга риоя қилинмаганлиги тўғрисида аниқланган далиллар борасида 
юридик хизмат ёки юристининг қай даражада хабардорлигини баҳолаши ва 
бу тўғрида аудиторлик ҳисоботида тегишли ёзув ёзиб қўйиши керак. 
Аудитор хўжалик юритувчи субъектнинг меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга 
риоя қилмаганлиги бўйича аниқланган барча ҳолатларни ўзининг 
ташкилотидаги юридик хизмат ёки юристи билан (агарда улар мавжуд бўлса) 
муҳокама қилиш керак. Аудиторлик ташкилотининг юридик хизмати ёки 
юристи маълумотларнинг махфийлигига риоя этишлари шарт. 
Агар, аудитор томонидан аниқланган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг 
бузилиш ҳолатлари хўжалик юритувчи субъектнинг ички назорат тизими 
томонидан аниқланмаган бўлса ёки раҳбарият томонидан тақдим қилинган 
маълумотларга қўшилмаган бўлса, у ҳолда аудитор хўжалик юритувчи 
субъектнинг 
ички 
назорат 
тизимини 
қайтадан 
текширади, 
уни 
самарадорлигини, шунингдек раҳбарият томонидан тақдим қилинаётган 


170 
маълумотларнинг ҳаққонийлик даражасини баҳолайди ва аудиторлик 
ҳисоботига тегишли ёзувни ёзиб қўяди.
Хўжалик юритувчи субъектнинг меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя 
қилишини текширишда аудитор, шунингдек Ўзбекистон Республикаси 
Молия вазирлигининг 2001 йил 31 майдаги 49-сонли буйруғи билан 
тасдиқланган, «Молиявий ҳисоботларни бузиб кўрсатишлар аниқланганда 
аудиторлик ташкилотининг ҳаракатлари» номли Ўзбекистон Республикаси 
аудиторлик фаолияти миллий стандартига (24-сонли АФМС) амал қилиши 
шарт (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2001 йил 30 
июнда 1045-сон билан рўйхатга олинган, Ўзбекистон Республикасининг 
вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари 
бюллетени, 2001 йил, 12-сон). 

Download 1,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish