Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт


Аудиторлик хулосаларининг қуйидаги турлари мавжуд



Download 1,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet117/160
Sana08.07.2022
Hajmi1,83 Mb.
#758050
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   160
Bog'liq
Auditorlik faoliyatining milliy standartlari 2019 @iqtisodchi kutubxonasi

Аудиторлик хулосаларининг қуйидаги турлари мавжуд
:
- ижобий аудиторлик хулосаси; 
- шартли ижобий аудиторлик хулосаси;
- салбий аудиторлик хулосаси;
- аудиторлик хулосасини беришдан бош тортиш.
Ижобий аудиторлик хулосасининг тузилиши мижоз молиявий 
ҳисоботлари тўлиғича БҲМСга мос равишда тузилганини, бу стандартлардан 
ҳеч қандай муҳим четга чиқишлар бўлмаганини, активлар, мажбуриятлар, 
даромад ва харажат кўрсаткичлари тўғри маълумотларни акс эттиришини 
англатади. Ижобий аудиторлик хулосасининг шакли 13.1- расмда 
келтирилган.
Аудитор томонидан ижобий аудиторлик хулосаси мижоз бухгалтерия 
тизими ва молиявий ҳисоботлари қуйидаги талабларга тўлиқ жавоб 
бергандагина берилади:
- молиявий ҳисоботлар ишончли дастлабки ҳужжатлар маълумотлари 
асосида тузилган;
- корхона бухгалтерия тизими мавжуд қонунчиликка мос равишда 
тузилган ва юритилади;
- ҳисоб сиёсати тўғри тузилган ва молиявий йил давомида унга тўлиқ 
амал қилинган;


228 
- мижоз солиқ идоралари ва бюджетдан ташқари фондлар билан ўз 
вақтида ҳисоблашган;
- молиявий ҳисоботларда акс эттиришнинг имкони бўлмаган, аммо 
ташқи фойдаланувчилар учун муҳим ҳисобланган барча маълумотлар 
молиявий ҳисоботларга иловаларда тўлиқ баён этилган;
- кохона ички назорат тизимининг сифатлилиги корхона томонидан 
амалга оширилган барча операцияларнинг қонуний ва тўғри бўлишини 
таъминлайди.
Шартли ижобий аудиторлик хулосаси молиявий ҳисоботлар баъзи 
камчиликларни ҳисобга олмаганда корхонанинг молиявий ҳолати ва 
операцияларининг натижаларини БҲМСга мос равишда акс эттиришини 
англатади. Шартли ижобий хулосада молиявий ҳисоботларда баъзи 
камчиликлар мавжудлиги баён этилсада, улар умумий молиявий ҳисоботга 
нисбатан аҳамиятли эмас деб ҳисобланади.
Шартли ижобий аудиторлик хулосасининг берилишига сабаб 
қуйидагилар бўлиши мумкин: 
- аудитор ва корхона раҳбарияти ўртасида баъзи операциялар ва 
молиявий ҳисоботларнинг баъзи элементларини акс эттириш борасидаги 
келишмовчиликлар;
- баъзи ҳисоб объектларининг ҳисобга олиш услубияти, амортизацияни 
ҳисоблаш ва ҳисобга олиш услуби борасидаги ноаниқликлар;
- баъзи операцияларнинг корреспонденцияси бўйича хатоликлар;
- ҳисоб сиёсатида молиявий ҳисоботлар сифатига салбий таъсир этувчи 
баъзи услубларнинг келтирилганлиги.
Салбий аудиторлик хулосасининг тузилиши мижоз молиявий 
ҳисоботлари корхона молиявий ҳолати ва операцияларининг натижаларини 
БҲМСга мос равишда акс эттирмаслигини, молиявий ҳисоботларда муҳим 
камчиликлар борлигини англатади. Аудитор бу тур хулосани берганда, бу 
хулосага келишнинг сабабларини аниқ ва батафсил баён этиши лозим. 
Салбий аудиторлик хулосасининг шакли 13.2 - расм кўринишида бўлади.


229 
Аудиторлик хулосасини беришдан бош тортиш аудиторлик текшируви 
ҳажмининг чекланганлиги туфайли аудиторлик ташкилоти молиявий ҳисобот 
тўғрисидаги фикрни ифодалаш учун етарлича аудиторлик далилларини 
олиши мумкин бўлмаганда тузилади. Аудиторлик текшируви ҳажмини 
чеклаш - хўжалик юритувчи субъект вакиллари ёки учинчи шахсларнинг 
бошлаб юборилган аудиторлик текширувини аудитор аудиторлик 
хулосасини тайёрлаш учун зарур деб ҳисоблаган ҳажмда ўтказишига 
тўсқинлик қилишга йўналтирилган очиқдан-очиқ ҳаракатлари ёки 
ҳаракатсизликларидир (13.3 - расм). 
Аудиторлик хулосаси камида уч нусхада тузилади, шундан икки нусха 
аудиторлик текшируви буюртмачисига тақдим этилади. 
Аудиторлик хулосаси молиявий ҳисоботдан фойдаланувчиларга 
тушунарли бўлиши, аудиторнинг ишончи комил эмаслиги ва (ёки) рози 
эмаслигини юзага келтирган чеклашларга доир кўрсатмаларни ўз ичига 
олиши керак.
Аудиторлик хулосаси очиқ ахборот ҳисобланиб, ундан молиявий 
ҳисоботдан фойдаланувчиларнинг ҳаммаси фойдалана олиши лозим. 
Аудиторлик хулосаси тегишли молиявий ҳисоботлар билан биргаликда 
хўжалик юритувчи субъект томонидан эълон қилиниши мумкин. 

Download 1,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish