ФОЙДАЛАНИШ МАҚСАДИ ВА ШАРТЛАРИ
Ушбу миллий Веб-дастур, темир йўл транспортидан фойдаланувчи Ўзбекистон Республикаси резеденти ва норезеденти бўлган юридик ва жисмоний шахсларга қулайлик яратиш, ахборот тизими фаолиятини такомиллаштириш ва ривожлантириш, барча ўзаро мулоқатларни интернет орқали масофадан туриб бажариш, электрон маълумотлар айланмасини ташкил этишга қаратилган.
“Ягона дарча” тамойили асосида яратилган Веб-дастур яратишнинг ассосий мақсади:
Темир йўл транспортида юкларни ташиш хизматларини такомиллаштириш;
Мижозларга хизмат кўрсатишни тубдан яхшилаш;
Темир йўл транспортидаги ахборотларини электронлаштириш;
Темир йўл тизимидаги барча хужжатлар айланмасини электрон тарзда таъминлаш;
Темир йўл тасарруфида бўлган, жойлардаги корхоналар (станция, ТехПД ва бошқа ташкилотлар) ишларини назорат қилиш ва уларнинг барча ҳисоботларини онлайн тизимида ўз вақтида тўлиқ олиш;
Банк ва молиявий ишлар хужжатларини расмийлаштиришда онлайн тизими орқали ишларни амалга оширишдан иборат.
Юк ташиш жараёнида, темир йўл хизматидан фойдаланувчилар учун кулайлик яратиш мақсадида, темир йўл тарифларини хисоблаш учун, “Калькулятор” модули ишлаб чикилган. Бу модуль «Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг https://www.railway.uz сайтида жойлашган бўлиб, хамма учун очик. Темир йўлдан фойдаланмоқчи бўлган барча мижозлар сайтимизга кириб, темир тарифларининг базовый тарифларини олишлари мумкин.
Тадбиркорлик билан шуғуланувчи юридик ва жисмоний субъектларга темир йўл орқали юк ташиш хизматларини кўрсатишни янада такомиллаштириш, масофадан электрон хизмат кўрсатишда қулайлик яратиш мақсадида бугунги кунда янги “https://e-nakl.railway.uz” сайт яратилган.
"Ягона дарча” тизими станция ходимлари учун куйдаги шароитлар яратиб беради:
Ўзининг станциясида ишлайдиган "Ягона дарча” тизимидан рўйхатдан ўтган, МТУ билан шартнома, ТехПД билан келишув тузган мижозларнинг рўйхатини электрон тарзда кузатиш;
Тижорий ишлар билан боғлиқ бўлган тариф кўлланмаларга, тарифларга барча ўзгаришлар ва кўшимчалар бўйича электрон маълумот олиш;
Мижозларнинг юк ортиш ойлик ГУ-12 ва ўн кунлик ГУ-11 буюртмаларни электрон тарзда олиш ва тасдиқлаш;
Ойлик ГУ-12 буюртмага асосан ортиш объемини кунлик вагонлар ажратишга тақсимлаш ва ГУ-1 “Ҳисобга олиш карточкасини” яратиш;
Мижоздан ТехПД хисобида пули бор тўғрисида маълумонома (справка) олиш;
Мижозларга бўш вагонлар ёки тушуриш учун вагонлар қўйиб бериш хақида электрон маълумот узатиш;
Мижозлардан электрон юк хужжатини кабул килиш ва ўйл кирасини тизим орқали хисоблаш;
ГУ-38 шаклидаги вагон варақасини, ДУ-1 шаклидаги натур варақасини электрон шаклини яратиш;
Қўшимча станция хизматларини ҳисоблаш учун электрон йиғув варақасинини (ФДУ-92), ГУ-45 шаклидаги юк қабул килиб топширувчи эслатмасини, ГУ-46 шаклидаги вагонларни бериш ва олиб чиқиш варақасини, ГУ-23 шаклидаги уммумий даллолатнома, ГУ-22 шаклидаги тижорий даллалатномасини электрон тарзда шакллантириш;
Станция хисоботларини (ФО-4, ФО-5, ФДУ-91, ФДУ-93, КОО-4 ва бошка хисоботларни) электрон тарзда шакллантириш.
Do'stlaringiz bilan baham: |