Назорат саволлари
1.Абонент кириш тармоғининг телекоммуникация тармоғидаги ўрни ва
вазифаси.
2.Телекоммуникация тармоқ иерархик сатхлари ривожланишини
тушинтиринг.
3.Абонент кириш тармоқларини модернизациялашда асосий
муаммолар.
4.Абонент кириш тармоқларида қўлланиладиган технологияларнинг
ривожланиши.
5. Абонент кириш тармоқларида қўлланиладиган оптик технологиялар
истиқболи.
126
14-маъруза
КЕЙИНГИ АВЛОД ТАРМОҚЛАРИНИНГ (NGN)
ТУЗИЛИШ
КОНЦЕПЦИЯСИ
Режа:
14.1. Инфокоммуникацион хизматлар ва алоқа тармоқларига янги
талаблар
14.2.Замонавий NGN тизими структураси
14.3. NGN тармоғининг архитектураси
14.1. Инфокоммуникацион хизматлар ва алоқа тармоқларига янги
талаблар
NGN (Next Geniration Network) - кейинги авлод тармоқлари. Бу термин
телекоммуникация сохасида кейинги пайтларда пайдо бўлган ва махсус
адабиѐтларда хар хил талқин қилинади. Масалан, коммутация сохасидаги
мутахассислар NGN дейилганда коммутациянинг янги принципларини,
бирламчи тармоқлар мутахассислари – янги MPLS, OSPF, BGP ва бошқа
транспорт технологиялари тармоқларига ўтишни, кириш (етишиш)
тармоқлари мутахассислари – кенг полосали кириш тизимларини
тушунишади ва хакозо. Юқоридагилардан келиб чиқиб, телекоммуникция
тармоқлари нуқтаи назаридан NGN ни қуйидагича тушуниш мақсадга
мувофиқ деб хисоблаймиз.
NGN тармоқлари – бу рақамли алоқа ривожланиши босқичида пайдо
бўлган техник ечим бўлиб, бунда маълумотлар трафиги нутқ трафигидан
мухимроқ, компьютерлар эса телефон аппаратларидан мухимроқ бўлиб
қолди.
Бундай аниқланма бўйича, маълум технологик ечимларнинг симбиози
NGN нинг айрим хусусиятларини келтириб чиқаради:
-NGN технологияси телекоммуникациянинг тарихий ривожланиш
натижасида, жамиятни ахборотлаштиришнинг айни маълум бир стадиясида,
яъни маълумотлар трафиги анъанавий нутқ трафикларини ―енгаѐтган‖
пайтида пайдо бўлади;
-жамиятда ижтимоий силжишлар ва ахборотнинг нисбий қиймати
ўзгариши сабабли, NGN концепцияси билан, алоқа тизимларининг хамма
технологиялари ривожланишида сифатли кескин ўзгариш боғланган,
- NGN технологияси замонавий алоқа тизимларининг хамма
қатламларини
(сатхларини)
қамрайди,
унинг
янги
имкониятлари
фойдаланувчиларининг алоқа хизматларига муносабатларини тубдан
ўзгаришига олиб келади.
Замонавий
телекоммуникацияларда,
жамиятнинг
кучли
―интернетлашуви‖ билан боғлиқ жиддий ўзгаришлар кузатилмоқда, уларни
мохияти бўйича илмий-техник революция деб хисоблаш мумкин. Хозирга
қадар дунѐ телекоммуникациялари иккита илмий-техник революцияни
бошидан кечирди деб айтиш мумкин (14.1-расм)
127
14.1-расм. Замонавий алоқа тизимларида ўзгаришлар
Дастлабки ўзгариш бевосита технологик ахамиятга эга ва аналог
узатиш ва коммутациялаш принципларидан рақамлига ўтиш билан боғлиқ
бўлган.
Телекоммуникацияларда иккинчи ўзгариш сотали алоқа тизимлрининг
пайдо бўлиши билан боғлиқ бўлди. Бу ўзгаришнинг аввалгидан фарқи,
жамиятнинг алоқа дунѐсига эътиборини ўзгартирди. Иккита одам исталган
жойдан ва исталган вақтда бир бирлари билан боғланиш мумкинлиги ғояси
хамма учун жуда жалб қиладигвн бўлди, бу эса сотали алоқани жамиятнинг
моддий бўлмаган бойлиги бўлишига олиб келди. Бу ўзгариш натижасида,
алоқанинг ―соталаштирилиши‖ симли алоқа хизматлари даражасидан
ошишига олиб келди.
Учинчи ўзгариш - глобал ахборот жамиятига (ГАЖ) ўтиш, хозирда
ўтиш бошланган ва жадаллашиб бормоқда. Бу ўзгариш аввалгилардан тубдан
фарқ қилиб, у нафақат хамма жамиятни қамрайди, балки унинг қурилиш
асосларини, ахамиятини, йўналишларни ва бошқаларни ўзгартиради. Яъни
ахборот ресурслари табиий бойликларга ўхшаш стратегик ресурсларга
айланади. Бунинг учун ахоли жамият ва жахон цивилизациясининг ахборот
ресурсларига кириш кенг имкониятига эга бўлиши керак. Бундай имкониятни
фақат янги авлод тармоғи яратиши мумкин, яъни NGN глобал ахборот
жамиятига ўтиш билан бевосита боғлиқ бўлиб, унинг етакчи кучидир.
NGN ғояси мавжуд хамма техннологияларни, маълумотлар узатишдан
бошлаб сотали алоқа тизимларигача, ўзгартира бошлади. NGN да
маълумотлар нутқ ахборотидан мухимроқ, пакетлар коммутацияси ва
пакетлар трафиги каналлар коммутацияси ва нутқлар трафигидан мухим
эканлиги яхши тушунилади.
Умумдунѐ миқѐсида нутқ трафиги барқарор холда турибди,
маълумотлар узатиш, айниқса Интернет трафиги эса кескин кўпаймоқда.
Шунинг учун NGN концепциясини телекоммуникация сохасининг
ривожланиш бутун жахон стратегияси сифатида эътироф этиш мумкин.
Каналлар коммутациясининг биронта технологияси алоқа хизматларига
бўлаѐтган юқори талабларни тўлиқ қондиришга қодир эмас. Масалан,
128
мавжуд абонент телефон тармоқлари, харқанча такомиллаштирилган
модемлар
ўрнатилганлигига
қарамасдан,
каналнинг
ўтказувчанлик
қобилиятини
етарли
даражада
ортишини
таъминлай
олмайди.
Қўлланилаѐтган ADSL технологиялар вақтинча талабларни қондирмоқда,
лекин эртаю кеч тармоқни тубдан модернизациялаш лозим бўлади. Буни
NGN технологияси бажаришга қодир.
NGNга нафақат янги техник концепция ѐки янги технология сифатида
қарамай, қуйидаги стратегик постулатга асосланувчи ғоявий доктрина деб
қараш лозим:
Компьютер келажак жамиятга телефондан мухимроқдир ва уни
алоқанинг янги технологиялари марказига жойлаштириш маъносига эгадир.
Бунинг оқибати сифатида, алоқа тармоқларини тубдан қайта қуриш
зарурати билан қуйидагини таъкидлаш мумкин:
- телефонга эмас, компьютерга ориентирланган тармоқнинг нормал
ишлаши учун алоқа тармоқларини тубдан модернизациялаш керак.
Хозирга қадар телекомуникациянинг ривожланиши маълум даражада
эволюцион йўл билан бормоқда: телефон тармоғида ISDN, узатиш тизимлари
PDHдан SDHга ва сўнгра ATMга ўтказилди, NGN эса хамма сатхларда
қурилишнинг янги принципларини таклиф этмоқда. Бу тармоқнинг ишлаб
турган компонентларидан минимал фойдаланган холда, уни қайта қуриш
афзал эканлигини билдиради.
NGN ғояси нутқ ва маълумотлар трафиклари орасида имтиѐзларнинг
қайта тақсимланиши, маълумотлар трафикларига нисбатан ортиши
натижасида пайдо бўлди. NGN ғояси алоқа тизимларининг тузилиш
принципларини эволюцион ўзгаришига олиб келди.
Анъанавий узатиш тизимлари сигналларни узатувчи мухит сифатида
электрик ва оптик кабеллардан, шунингдек радиотехник воситалардан
(радиореле ва йўлдошли узатиш тизимлари) фойдаланади.
Узатиш каналида рақамли сигнал белгиланган, цикллар (кадрлар) ва
линия кодларини таркибига киритувчи мантиқий структурага эга.
Рақамли узатиш тизимлари ичида турли структурадаги электр
сигналлари узатилади, чиқишида эса узатиш тезлиги, циклли структураси ва
линия коди тури бўйича стандартларга мос бўлган, бирламчи тармоқнинг
рақамли каналлари хосил бўлади.
Иккиламчи тармоқ технологиялари исталганча ривожланиши мумкин,
лекин пировард натижада, улар PDH/ SDH иерархияли бирламчи тармоқнинг
намунавий каналларидан фойдаланиши лозим.
Маълумотлар
трафигига
биринчи
имтиѐзни
ўрнатиб,
NGN
технологияси каналлар коммутациясидан воз кечишни талаб қилади.
Маълумотларни узатишда пакетлар коммутациясининг афзалликлари
аввалдан маълум бўлган ва исботланган эди. Демак, NGN даврида пакетлар
коммутацияси принципи устиворлик қилиши керак. Анъанавий электр алоқа
тизимлари эса каналлар коммутацияси принципидан келиб чиққанини
хисобга олсак, NGN алоқа тизимининг тузилишига янги принциплар олиб
келиши шубхасиздир.
129
Do'stlaringiz bilan baham: |