Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент ахборот технологиялари университети



Download 6,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet76/157
Sana24.06.2022
Hajmi6,18 Mb.
#698165
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   157
Bog'liq
ТТ UMK 2016

14.2.Замонавий NGN тизими структураси 
Эндиликда канал тушунчаси иккинчи даражали бўлиб бормоқда. Яъни 
бирламчи тармоқ каналларини стандартлаштиришга хеч қандай асос 
қолмайди. NGN технологияларида хамма электр алоқа тизимининг каркаси 
сифатида бирламчи тармоқни аниқлаш самарасиз бўлиб қолди ва хозирда бу 
тушунча мохияти бўйича бекор қилинган. 
Хозирда алоқа тизимини ―каналлар - хизматлар‖ ѐки ―узатиш - 
коммутация‖ йўналишлари бўйича эмас, ―фойдаланувчи - тармоқ‖ йўналиши 
бўйича ажратишади. Бунинг натижасида транспорт тармоғи ва кириш 
тармоғи пайдо бўлди (8.2-расм). 
NGN транспорт тармоғи – бу трафикни узатишни таъминлайдиган, 
тармоқ элементларининг жамланмасидир. Кириш тармоғи - хизматларни 
олиш мақсадида транспорт тармоқларига абонентларни кира олишини 
таъминлайдиган, тармоқ элементларининг жамланмасидир. 
14.2-расм. Замонавий NGN тизими структураси 
Интуитив холда шуниси аниқки, тармоқни транспорт тармоғи ва кириш 
тармоғига ажратиш, тармоқни бирламчи ва иккиламчиларга ажратишдан 
кўра кенгроқ, лекин кам талабчанлироқ бўлишдир. Демак, транспорт 
тармоқлари ва кириш тармоқлари сохаларидаги ечимлар, бирламчи ва 
иккиламчи тармоқлар сохаларидаги ечимларга нисбатан камроқ 
формаллаштирилган ва камроқ стандартлаштирилган бўлади. Бунда кириш 
тармоғи ва транспорт тармоғи орасида бирикиш нуқтасига аниқ кўрсатма 
йўқлиги биринчи мураккабликдир. Иккинчи мураккаблик у ѐки бу кириш 
тармоғи учун қандай ресурс намунавий бўлиши керак эканлигига кўрсатма 
мавжуд эмаслигидир. 
NGN га хос бўлган демократизм мавжуддир: трафикни узатиш ва/ѐки 
хизматларни тақдим этишни таъминловчи исталган технология, транспорт 
технологияси деб хисобланиши мумкин. Шунга ўхшаш, транспорт тармоғи 
ресурсларига абонентлар киришини таъминловчи исталган технология, 


130 
абонент ѐки кириш технологияси деб хисобланиши мумкин. Транспорт ва 
кириш технологияларининг бундай кенг талқин қилиниши хозирнинг ўзида 
иккала тур учун турли ечимларни келтириб чиқарди.
Транспорт тармоқларининг энг оммавий технологиялари: SDH 
(хозирда энди NGSDH), ATM, MPLS/IP, Frame Relay, WDM, магистрал 
Ethernet (10 Gigabit Ethernet). Кириш оммавий технологиялари нисбатан сон-
саноқсиз, 
чунки 
нафақат 
NGN 
тармоқларига 
абонент 
кириш 
технологияларини, шунингдек анъанавий абонент кириш технологияларини 
хам қамрайди. Булар PDH, ISDN, абонент Ethernet и, IP, xDSL ва VDSL, 
FTTx/PON, Wi-Fi ва WiMAX, WLL, HPNA, CATV ва HDTV, Fibre Channel. 
Шунингдек буларга телефон каналлари ва модемли алоқанинг анъанавий 
технологиялари киради. 
Хамма санаб ўтилган технологиялар NGN тармоқнинг поливариант 
табиатидан келиб чиқиб бир бирлари билан рақобатлашади, шу билан бирга 
битта тармоқда турли технологиялар самарали қўшнилик қилиши ва ўзаро 
киришиши (конвергенция принципига мос холда) мумкин. Шундай қилиб, 
янги авлод алоқа тизими етарлича турли жинсли ва мураккаб 
структураланган бўлиб бормоқда. Унда транспорт тармоғи ва кириш тизими 
орасида аниқ чегарани ўтказиш мураккабдир (қийиндир). Масалан, 14.3-
расмда NGN замонавий тизимига мисол келтирилган, унда транспорт 
сегментларидан NGSDH, WDM ва IP, кириш технологияларидан эса Gigabit 
Ethernet (GE) ва АТМ концентраторли DSL/IAD мавжуддир. Агар тармоқда 
бир хил даражада хам кириш технологияси, хам транспорт технологияси 
бўлиши мумкин бўлган, Ethernet технологияси мавжуд бўлса, транспорт ва 
кириш технологиялари орасида чегарани фақат у ѐки бу сегментнинг ролини 
бахолаш асосидагина ўтказиш мумкин.
14.3-расм. NGN замонавий тизимига мисоллардан бири 
 


131 
Тармоқда сегмент роли ўзгартирилса – аввалги транспорт сегментини 
кириш тармоқлари сохасига миграцияланиши хақида гапириш мумкин. 
Энг эътиборга сазоворли жойи шундаки, анъанавий электралоқа 
тармоқларидаги кўп нарсаларни, унинг ишлаш дастлабки принципларидан 
бошлаб бевосита ечимларга қадар ўзгартириб, NGN технологияси тармоқ 
ишлаш механизмини сезиларсиз даражада модификациялади (14.4-расм). 
Ушбу 14.4-расмдан маълумотлар узатиш хизматлари айрим 
спецификага эга эканлигини таъкидлаш мумкин. Улар камроқ даражада 
фойдаланувчилар 
орасидаги 
алоқага, 
кўпроқ 
даражада 
эса 
– 
фойдаланувчилар 
ва 
баъзи 
ахборот 
ресурслари 
(Web-порталлар, 
тақсимланган маълумотлар базалари, ўйин серверлари, электрон почта 
серверлари ва бошқалар) орасидаги алоқага йўналтирилгандир. Кўп холларда
фойдаланувчилар орасидаги алоқа хам ахборот ресурси орқали амалга 
оширилади. Шунинг учун биринчи навбатда NGN да ―мижоз-мижоз‖ (уларни 
кўп холларда peer-to-peer деб аташади) симметрик алоқа эмас, алохида 
асимметрик алоқа ―мижоз-сервер‖ характерлидир, бу эса замонавий NGN 
тармоқларида бир қатор асимметрик ечимларнинг синфини (АDSL, Wi-Fi, 
WiMAX, PON ва бошқалар) пайдо бўлишига олиб келди.
 
14.4-расм. NGN алоқа тармоғининг тузилиш принциплари 
Фойдаланувчилар транспорт тармоғига кириш тармоқлари орқали 
уланадилар, унинг доирасида фойдаланувчига белгиланган ресурс – кириш 
канали ажратилади. Одатда, NGN тармоғи мижозига етишишли бўлган 
кириш канали параметрлари хизматлар сифати ва номенклатурасини 
аниқлайди. Масалан, АDSL канали (2 Мбит/с ли) бўйича кириш ташкил 
этилганда IPTV сигналини трансляция қилиш ва бу хизматни қўллаб туриш 
мумкин эмас, чунки IPTV минимум 5...6 Мбит/с тезликни талаб қилади. 
Кириш тармоқлари орқали NGN мижозлари транспорт тармоғи ресурсларини 
оладилар ва унинг ѐрдамида уларни қизиқтирадиган ахборот ресурсига ѐки 
бошқа абонентга чиқадилар. Бу механизм 6.73-расмда келтирилганга тўлиқ 
ўхшашдир, лекин қуйидагилар бундан мустасно, бунда бирламчи тармоқ 
ўрнига транспорт тармоғи, иккиламчи тармоқ ўрнига кириш тармоғи, канал 


132 
ўрнига қандайдир ресурс киритилган, фойдаланувчилар гурухига эса ахборот 
ресурслари қўшилган, улар хам маълумотлар трафигини шакллантириши ва 
олиши мумкин, шу билан бирга улар NGN структурасининг яна бир 
қатламини ташкил этади. 
Демак ―бирламчи тармоқ - иккиламчи тармоқ‖ дуализми ўрнига 
―транспорт тармоғи - кириш тармоғи‖ дуализми хосил қилинди. Бирламчи 
тармоққа ўхшаш холда транспорт тармоғи хамма фойдаланувчилар ва 
операторлар учун ягона ресурс бўлиб қолди. 
Иккиламчи тармоққа ўхшаш холда кириш тармоқлари хам абонент 
уланишлари характеристикалари ва параметрлари бўйича турлича бўлиши 
мумкин. Демак, бундай кўринишда модернизацияланган электр алоқа 
тизимида каналлар иерархияси мавжуд эмас, лекин транспорт тармоқлари
ресурслари мавжуддир. 
Мультисервис тармоқлари концепциясига асосан, фойдаланувчи қанча 
кўп хизмат ола билса, оператор шунчалик самарали ишлаган бўлади. Лекин 
ноутбук ѐки компьютерга мультисервис тармоғининг тайѐр терминали 
сифатида қараш мумкин, бунда маълумотлар узатилиши, нутқ узатилиши, 
мусиқа эшитиш, видео кўриш имкониятлари мавжуд. Web-камера уланиши 
орқали видеоконференц алоқа терминалини хосил қилиш мумкин. Демак 
иккита компьютерни, юқори тезликда маълумотлар алмашинишни 
таъминлаган холда ўзаро боғлаш лозим. Шунинг учун оператор роли 
хизматлар ишлаб чиқишдан транспорт ресурсларини таъминловчи томонига 
силжийди, фойдаланувчи эса кириш тармоғи орқали ўзи хам маълумотларни, 
хам нутқни, хам видеони бошқа фойдаланувчиларга узатишни таъминлайди. 
Шундай қилиб, NGN тармоғини ―телефон-телефон‖ алоқасига йўналтирилган
анъанавий тармоқларга қарама-қарши равишда ―компьютер-компьютер‖ 
алоқани таъминлайдиган тармоқ сифатида қараш мумкин. Компьютерларни 
ахборот алмашинишида юқори тезликни таъминлаш учун NGN тармоғига 
кенг полосали кириш бўлиши лозим.

Download 6,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   157




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish