Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент ахборот технологиялари университети


Очиқ тизимлар ўзаро боғланишининг эталон модели асосий



Download 6,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/157
Sana24.06.2022
Hajmi6,18 Mb.
#698165
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   157
Bog'liq
ТТ UMK 2016

Очиқ тизимлар ўзаро боғланишининг эталон модели асосий 
тушунчалари. 
Алоқанинг кўп сатхли архитектураси концепциясига мос 
холда 1984 йил стандартлаштириш бўйича Халқаро ташкилот (International 
Standards Organization - ISO) очиқ тизимлар ўзаро боғланишининг эталон 
моделини (ОТЎБЭМ) ишлаб чиқди ва у ISO 7498 Халқаро стандарти 
сифатида қабул қилинди. 
Очиқ тизимлар ўзаро боғланишининг эталон модели – бу модель бўлиб, 
очиқ тизимлар ўзаро боғланишининг умумий принципларини тавсифлайди ва
стандартлаштириш бўйича Халқаро ташкилотда стандартлар ишлаб чиқиш 
учун асос сифатида қўлланади.
Моделнинг мақсади, тизим ва тармоқлар орасида хабар алмашинишини 
стандартлаштириш, алоқа тизими учун ҳарқандай техник тўсиқларни 
бартараф 
этиш, 
айрим 
тизимлар 
ишлашини 
―ички‖ 
тавсифлаш 
қийинчиликларини бартараф этиш, агар стандартлар ҳамма талабларга жавоб 
бермаса, улардан оқилона қайтишни таъминлашдир.
Бу моделда тадқиқотнинг асосий объекти тизимдир, тизим дейилганда 
битта ѐки бир нечта алоқа воситалари (автоматизациялаш) амалга 
оширидиган, иерархик функциялар тўплами ва уларга юклатилган 
вазифаларни бажариш тушунилади. Моделнинг ҳар бир тизими очиқдир. 
Тизимлар аппарат ва дастурий амалга оширишлари хусусиятларидан қатъий 
назар, ўзаро ҳаракатда бўлиши мумкин бўлса, бундай тизимлар очиқ 
дейилади. 
Очиқ тизимлар ўзаро боғланишининг эталон модели еттита сатхга (2.1-
расм) эга: 
- биринчи - физик; 
- иккинчи – канал (маълумотлар звеноси); 
- учинчи - тармоқ; 
- тўртинчи - транпорт; 
- бешинчи - сеанс; 
- олтинчи – тақдимот (маълумотларни тақдим этиш);
 
- еттинчи - амалий. 
 
Сатх дейилганда компонента, қатлам ѐки иерархик структура чегараси 
тушунилади. Сатхларнинг оптимал сонини аниқлашда ITU-T қуйидаги 
принципларга амал қилган: 
- сатхлар сони шундай бўлиши керакки, ҳар бир сатхда ўтадиган 
жараѐнларни аниқ ва батафсил ажратиш мумкин бўлиши ва ҳар хил тизимлар
ОТЎБЭМ
 
битта босқич сатхида ўзаро боғланиш қоидалари соддалашиши;
-сатхлар орасидаги чегарани шундай жойда ўтказиш керакки, бунда 
хизматларни тавсифлаш энг кам, чегара орқали опрециялар эса минимал 


24 
бўлиши; 
-жуда кўп сатхларни яратиш лозим эмаслиги, чунки бунда уларни 
тавсифлаш система техник масалаларини мураккаблаштиради;
- ўхшаш функцияларни битта сатхга жамлаш. 
Сатхлар бир-бирларига нисбатан юқори ва қуйи бўлиши мумкин.
Сатхларнинг ҳар бирида, юқорида турувчи сатх ишлашини таъминловчи, 
маълум масала хал қилинади. Бу масалалар оқибатида пайдо бўладиган 
жараѐнлар, шунингдек уларни ечадиган воситалар умумий тушунча 
―мантиқий объектлар‖ га бирлаштирилади. Ҳамма мантиқий объектлар 
(кейинчалик фақат объектлар) мос сатхларга бириктирилган. Умумий холда 
битта сатхда бир нечта объект бўлиши мумкин. 
Битта очиқ тизимнинг N–нчи сатхи бошқа очиқ тизимнинг N–нчи 
сатхи билан хабар (маълумотлар) алмашиниши мумкин. Битта сатхда 
жойлашган, ҳар хил очиқ тизимлар объектларининг ўзаро ҳаракатини 
аниқловчи қоидалар тўплами, протокол дейилади. ОТЎБЭМ нинг сатхига 
мос холда физик, канал, тармоқ, транпорт, сеанс, тақдимот ва амалий 
протоколларини фарқлашади. Протоколларнинг хаммаси ITU-T томонидан 
стандартлаштирилган, бу эса битта сатхдаги ўзаро боғланаѐтган мантиқий 
объектлар орасида хабарлар (маълумотлар) ва бошқариш ахборотларини 
алмашишга имкони беради. 
Телекоммуникация воситалари ѐрдамида ахборот алмашиниш холатида 
ўзаро боғланиш қоидалари (протоколлар) қатъий аниқланган ва аниқ 
регламентланган бўлиши, яъни формаллаштирилган бўлиши керак. 
Стандарларда аниқланган ўзаро ҳаракатдаги объектлар орасидаги 
чегара туташиш жойи ѐки интерфейс дейилади. Интерфейс – 
унификацияланган алоқалар ва сигналларнинг тўплами бўлиб, улар ѐрдамида 
тизим (тармоқ) элементлари бир бирлари билан уланадилар. Сатхлар ораси 
ва сатхлар ичи интерфейсларини фарқлашади. 
ОТЎБЭМ ҳар хил очиқ тизимлари объектларининг ўзаро боғланиш 
қоидаси битта сатхдаги хабар алмашиниши фақат қуйи сатхда жойлашган 
объектлар орқали амалга оширишга рухсат беради. Бу чекланишларни ҳар 
бир сатхга кетма-кет қўллаш, хабарларни алмаштириш маршрути энг қуйи 
сатхдан ўтиши кераклигини кўрсатади (2.1-расм). 
―Хизмат‖ тушунчаси ташкилот, корхона ѐки тизим маъносига эга 
бўлиши мумкин. Масалан, электр алоқа тармоғи архитектурасида ―электр 
алоқа хизматлари‖ тушунчаси мавжуд, улар ахборотни узатиш, қабул қилиш 
ва қайта ишлаш воситаларини, бошқариш органлари, техник ва маъмурий 
персонални жамловчи ташкилий – техник тизимларни билдиради.
Телекоммуникация тизимлари ва тармоқларини тавсифлашда ОТЎБЭМ 
дан фойдаланиб телекоммуникация хизматлари иккита гурухга ажратилади: 
узатиш хизматлари ва телехизматлар.

Download 6,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   157




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish