3 –расм. Дюкерларнинг асосий конструктив схемалари:
а-ёпиқ қудуқли; б-ёпиқ эгри чизиқли; в-очиқ сой билан кесишган жойда ўрнатилган.
4 расм. Канал тагидан ўтказилган дюкер конструкцияси:
а-бўйлама қирқим; б,в,г-доиравий қувурлар; д,е-мос равишда бир ва кўп кўзли қувурлар; 1-кириш қисми; 2-кириш каллаги; 3-босимли қувур; 4-анкерли таянч; 5-панжара; 6-затвор; 7-хизмат кўприги.
Акведуклар, уларнинг қўлланилиши ва конструктив хусусиятлари.
Паст релеьфли жойлардан, пастликдаги табиий (сойлар, жар-ликлар, дарёлар) ёки сунъий (каналлар, йўллар) тўсиқлардан нов ёки қувурли кўприк кўринишидаги сув ўтказувчи иншоотлар акведуклар деб аталади.
Акведуклар темир-бетон, ёғоч ва металлдан қурилади. Ёғоч акведук-ларнинг ишлаш муддати қисқа бўлганлиги учун улар фақат паст синфли ёки вақтинчалик иншоотларда ишлатилади.
Тўсиқларнинг хилма-хиллиги акведукларнинг бир қанча турларидан фойдаланишни тақозо этади. 5- расмда амалда фойдаланилаётган акведукларнинг бир неча тури кўрсатилган.
Аркали конструкцияли акведуклар жуда тор ва чуқур мустаҳкам қоя асосли жойларда қурилади. Бунда нов арканинг устида жойлаштирилади (5,а-расм).Канал билан канал кесишган жойларда ва унча чуқур бўлмаган пастликлар устидан юмшоқ грунтли заминларда ҳам аркали конструкцияли акведуклардан фойдаланилади (5,б-расм). Аркали-осмали, аркали акве-дукларни дарё ва кема ўтказувчи каналлар устидан ўтказиш мақсадга мувофиқдир (5,в-расм). Балкали ва рамали конструкцияли акведуклар жуда кенг ва чуқур пастликлардан ўтишда ишлатилади (5, г,д-расм).
5-расм. Акведук турлари:
а-қоя асосли аркали; б-юмшоқ грунтлардаги аркали; в-аркали осмали; г-чуқур пастликлардан ўтувчибалкали; д-чуқур пастликлардан ўтувчи рамали.
Акведуклар ва канал участкаларининг унга туташ жойларидаги узунлиги, канал туби кенглигининг беш баробарига тенг қилиб олинади, улар тўғри чизиқ бўйича жойлаштирилади. Агар жойнинг топографик шароитига кўра, акведукни тўғри чизиқ бўйича жойлаштириб бўлмаса, унда уни планда эги чизиқ бўйича жойлаштирилади. Акведук оралиқ қурилмаларининг энг пастки қисми канал, дарёдаги максимал сув сатҳи юзидан 0,5м баландликда ўрнатилиши керак.
Акведуклар кириш, нов ва чиқиш қурилмаларидан иборат(2.46 -расм). Канал билан акведук нови кириш ва чиқишдаги туташтирувчи участкалар ёрдамида бирлаштирилади. Улар конструкцияси жиҳатдан кенгаядиган девор кўринишида бўлади. Кириш қисмининг бошида ва чиқиш қисмининг охирида каналдан пастликка томон сув сингиб кетмаслиги учун тиш ёки шпунтли девор ўрнатилади, иншоотнинг чиқиш қисмининг канал билан туташган жойида тош териб мустаҳкамланади.
Нов кўндаланг кесими тўғри бурчакли, трапеция, параболик ва ярим доиравий бўлиши мумкин. Нов баландлиги гидравлик ҳисоблаш йўли билан аниқланади. Ён деворлар қалинлиги 0,2-0,3м чамасида қабул қилинади.
Нов тубининг қалинлиги девор қалинлигига тенг қилиб қабул қилинади. Нов кенглиги 3-4м оралиғида, зарур бўлган ҳолларда эса акведук кўп кўзли қабул қилинади. Новнинг тепа қисмидаги мустаҳкамлигини ошириш мақсадида кўндаланг қилиб ҳар 3-4м дан кейин тўсинлар ўрнатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |