ТЕЛЕГРАММ КАНАЛ «ВРАЧИ УЗБЕКИСТАНА» - https://t.me/vrachi_uzbekistana
38
К ў к р а к қа ф а с и н и к ў з д а н к е ч и р и ш . Нормада кўкрак
қафасининг иккала ярми хам симметрик нафас олишда катнашади. Кўкрак
қафаси лат еганда ва синганда шикастланган томони нафас олишда фаол
катнашмайди. Юзаки пайпаслаганда тери ости эмфиземаси борлиги
аниқланиши мумкин — қовурғаларнинг асорат-ланган синиш белгилари.
Ортопедик патологияга гумон бўлса, унда кўкрак қафасини фақат олдидан
эмас, ёнидан хам кўздан кечирилади. Кўкрак қафасининг деформацияси
бирламчи бўлиши мумкин - воронкасимон ёки кўта-рилган кўкрак қафаси.
Иккиламчи деформациялар касалликларда (кўпинча сколиозда) ёки
операциялардан кейин пайдо бўлади.
Рахит касаллигида 3 ёшгача бўлган болаларда оғриқсиз — қалин-лашиш
кузатилиши мумкин — қовурғанинг суяк қисмининг тоғайга ўтиш жойидаги
тасбехсимон зичланиш.
У м у р т қ а ва чаноқни к ў з д а н к е ч и р и ш . Катта ёшдагиларни
текшириш методикасидан фарқи йўқ..
Оёқ ва қў л л а р н и к ў з д а н к е ч и р и ш . Уч яшаргача бўлган
болаларнинг қўл-оёқлари узунлигини солиштирганда бир-бирига таққослаш энг
кулай усул хисобланади, чунки уларда суяк ориентир-ларини пайпаслаб топиш
ва сантиметр тасмаси билан ўлчаш анча қийин. Оёқларнинг узунлигани ўлчашда
болани қорнига ёткизиб солиштириш қулай усул саналади. Оёқлар узунлиги
бир хил бўлса, унда думбалар ва тизза ости бурмалари бир-бирига тўғри
келади ва ички ошиқлар бир сатхда туради. Агар оёқлардан бири калта бўлса,
унда тери бурмалари холатида асимметрия бўлади.
Спастик холатда ҳам бурмаларда асимметрия бўлади, шунинг учун
оёқларнинг узунлигини аниқлашда «қисқарган» оёқни аста-секин тортиш
керак шунда калта кўринган оёқ узайиб, тери бурмаларида симметрия хосил
бўлади. Оёқ хақиқий калта бўлганда думба бурмаси пастроқ жойлашган бўлади.
Сал каттароқ болаларда оёқларни таққослаш тиктурган холатда текширилади.
Оёқлардан бири калта бўлса, чанок қийшаяди, думбалар бурмаларида
асимметрия кузатилади.
Қўлларнинг узунлиги уларни пастга туширилган холатда III бармоқ, учигача
ўлчанади. Елка узунлиги фарқини тирсақларни 90° га буқилган холатида орқа
томонидан, тирсак ўсикларининг фарқига караб баҳо-ланади. Билакнинг
узунлигини аниқлашда болани иккала тирсаги стол устига кўйилиб иккала
билак кафтлар ёрдамида босилади ва узун-калталиги тирсак суякларининг
бигизсимон ўсиклари ва III бармоқ. учлари сатхлари билан бах,оланади. Аниқ,
маълумотлар сантиметр тасма ёрдамида ўлчаб олинади. Қўл ва оёқлар узунлиги
ва хажмини ўлчаш методикаси катталарда ўлчаш методикасига ўхшайди.
Оёқ ва қўлларнинг ўқини аниқлаш. Катталардаги каби таниш
нуқталаридан ўтказилади. Болаларда оёқ-қўлларнинг типик деформациялари
бўлади, уларнинг ўкини аниқлашда шуни инобатга олиш
Do'stlaringiz bilan baham: |