Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент тиббиёт академияси


ТЕЛЕГРАММ КАНАЛ «ВРАЧИ УЗБЕКИСТАНА» - https://t.me/vrachi_uzbekistana



Download 12,56 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/456
Sana29.05.2022
Hajmi12,56 Mb.
#618302
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   456
Bog'liq
Yumashev-TRAVMATOLOGIYA VA ORTOPEDIYA [uzsmart.uz]

ТЕЛЕГРАММ КАНАЛ «ВРАЧИ УЗБЕКИСТАНА» - https://t.me/vrachi_uzbekistana
 
18 
Болалар травматизми ва уни профилактика қилиш йўллари. Болалар 
травматизми — болаларда бир хил ёшдаги гуруҳда, маълум шароитда бир хил 
учрайдиган шикастланиш йиғиндиси
(турмуш шароити, мактабгача ва мактаб 
муассасаси, ишлаб чиқариш устахоналари, уюшмаган хордиқ чиқариш ва 
бошқалар) хисобланади. 
Травманинг оғир-енгиллигини, шикастланишларнинг у ёки бу 
механизмини, травма юз берган вазиятни, травма олинган вақтини аниқ, 
тасаввур қилиш, тиббий ёрдам бериш шаклларини такомил-лаштириш ва, 
айникса, болалар травматизмига қарши профилактик чоралар ишлаб чиқишга 
ёрдам беради. 
Сабаб-оқибат омилларини текшириш асосида болалар травматизмини 
ўрганишда унинг бир неча тури фарқ қилинади, уларнинг салмоғи бир хил 
бўлмайди: турмушда учрайдиган травматизм — тахминан 60% ни ташкил 
қилади, кўчада учрайдиган травматизм (транспорт воси-таларига боғлиқ 
бўлган ва боғлиқ бўлмаган) - 15% га яқин, спортга боғлиқ бўлган - 9%, 
мактабда учрайдиган - 8% га яқин, бундан таш-қари, унинг туғруқ 
травматизми, қишлоқ хўжалик ва бошқа турлари мавжуд. 
Травматизм туридан ва шикастланиш табиатидан қатъий назар, 
шикастланишлар ўғил болаларда кўпроқ учрайди (умумий сонига нисбатан 2/3), 
чунки ўғил болалар турмушда, мактабда ва кўчада кўп шўхлик қиладилар, 
харакатчан бўладилар, тартибга чақириш қийин бўлади. 
Оила шароитида, уйда, ҳовлида юз берган ҳамма шикастланишлар турмушда 
учрайдиган травматизмга тааллуқли. Бу шароитларда болаларга ота-онаси ва катта 
ёшдаги қариндошлар қарайди. Боғчада, мактабда ва у ердан келаётган 
пайтларда юз берган травмалар - мактаб травматизмига киради. 
Уюштирилган спорт машғулотларида, мусобақаларда ва уюшти-рилмаган 
дам олиш вақтида етган шикастланишлар спорт травматизми хисобланади. 
Болалар травматизмининг ҳамма туридан транспорт травматизми энг кўп, 
оғир шикастланишларга сабаб бўлади, айрим холларда эса ўлим билан 
тугайди. Кўпинча травматизмнинг бу тури мактаб ёшидаги болаларда учрайди. 
Бундай шикастланишларнинг сабаби оддий куча қоидаларини бузишдир. Бу 
травматизм статистик хисоботларда «Кўча нотранспорт травматизми» номи 
билан юритилади. 
Мактабларда ишлаб чиқариш ўкуви ва ўкув-ишлаб чиқариш фао-лияти 
туфайли травмалар сезиларли даражада кўпайди. Бу травматизм-га кўпинча 
жихозлар, асбоб-ускуналарнинг носозлиги ва уларни ишла-тишни етарли 
даражада билмаслик сабаб бўлади. 
Оғирлик даражаси бўйича енгил шикастланишлар кўп (50-55% га яқин) 
учрайди. Ўртача оғирликдаги шикастланишлар 30-32% ни ташкил қилади, 
оғир шикастланишлар эса 3-4% ни ташкил қилади, уларнинг бир қисми ўлим 
билан тугайди. 



Download 12,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   456




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish