ТЕЛЕГРАММ КАНАЛ «ВРАЧИ УЗБЕКИСТАНА» - https://t.me/vrachi_uzbekistana
19
Шикастланишлар табиати бўйича болалар травматизми структураси
қуйидагича тақдим қилиниши мумкин: бош мия травмаси - 35%; ёпиқ
синишлар — 29%; очиқ синишлар — 4,6%, лат ейиш, бойлам аппаратининг
қисман йиртилишлари — 9,8%; куйишлар, совуқ олдиришлар - 8,9%;
жарохатлар - 9,2%; бошқа турлари (электрдан шикастланиш, сувга чўкиш,
хайвонлар тишлаши) - 3,5%.
Болалар травматизмининг бу кўрсаткичлари ёш гурухига қараб жиддий
фарқ қилади. ЮНЕСКО маълумотларига қараганда 5-14 ёшдаги болаларда
бахтсиз ходисалардан энг юқори - 50% да ўлим содир бўлади, 1 ёшгача бўлган
болаларда эса ўлим 4% ни ташкил қилади ва 65 ёшдан юқори ёшдаги гурухлар
ўлими билан таққосласа бўлади.
Болалар травматизмига қарши курашиш тадбирларини тўғри ташкил қилиш ва
ўтказиш учун қуйидаги гурухларда болалар травматизмининг хусусиятларини
инобатга олиш шарт: кўкрак ёшидаги (1 ёшгача), кичик боғча ёшидаги (1
ёшдан 3 ёшгача), мактабгача бўлган ёш (3 ёшдан 7 ёшгача) ва мактаб
ёшидаги (7 ёшдан 16 ёшгача) бўлган болалар ота-оналари ёки парвариш
қиладиган катталар қарамоғида бўлади, шунинг учун бундай болаларда содир
бўладиган бахтсиз ходи-саларга катта ёшдаги одамлар сабабчи бўлади.
Катталар орасида олиб бориладиган профилактик ишлар болани парвариш
қилишда унинг шикастланишига тўлиқ йўл қўймайдиган даражада ташкил
этилиши керак
Кичик боғча ёшидаги болаларнинг харакатчанлиги кўпайиши
муносабати билан улар уй ва боғча шароитида назорат ва тарбияга кўпроқ
мухтож бўладилар. Бу ёшда кўпинча тирсак бўғимида қисман бойламлар
шикастланиши ва елка суяги бошчаси билан билак суяк бошчаси орасидаги
бўғим халтачаси чўзилиб ёки қисилиб қолиши учрайди. Асосан бу
шикастланишларга болаларнинг қўлини турли вазиятларда вертикал
йўналишда тез, куч билан тортиш ва боланинг қўлини қўлмак лойдан қаттиқ
тортиш сабаб бўлади. Катталар бундай шикастланишдан хабардор бўлиб,
болани етаклаб олиб юрганда болаларнинг қўлларидан тез ва қаттиқ
тортмасликлари керак Шунга ўхшаган шикастланишлар ясли ва боғчада ҳам
бўлиши мумкин. Хулоса қилиб айтганда, бу ёшдаги болаларда
шикастланишнинг олдини олиш учун, ходимлар билан доимо тушунтириш
ишларини олиб бориш керак Ҳар бир шикастланиш ҳодисаси болалар
муассасасида мухокама қилиниши шарт.
Кўпчилик мактаб ёшигача бўлган болалар куннинг биринчи ярмида боғчада
тарбиячи ва куннинг иккинчи ярмида ота-онаси кузатувида бўлади. Бу ёшдаги
болаларда қизиқувчанликнинг чегараси бўлмайди: Улар бир жойда
ўтиришмайди, доимо ҳаракатда бўлишади, аммо улар маълум даражада ташқи
муҳит билан алокада бўлиш тажрибасига эга. Ҳар холда катталарнинг
бепарволиги оқибатида куйишлар сони хозир ҳам юқори даражаларда (26,2%
гача) сақланиб қолаяпти. Фақат термик
Do'stlaringiz bilan baham: |