ТЕЛЕГРАММ КАНАЛ «ВРАЧИ УЗБЕКИСТАНА» - https://t.me/vrachi_uzbekistana
169
Бирок шифокор розилик бермаган даволашни ўгказиш хам мумкин эмас.
Бундам холларда илгари даволаган шифокор билан боғланиш (агар бунинг иложи
бўлса) ва бахсли масалаларни хал қилиб олиш керак Борди-ю, шундай
қилинганда хам мавжуд шикастланиш (касаллик) ни гушунишда ёки уни
даволаш хусусида кэрама-крршиликлар сақланиб калган такдирда юксак
малакали мутахассисга мурожаат қилиш ёки масалани консилиумда кал
қилиш зарур. Борди-ю, касалликка ташхис қўйишда ёки даволашда хатога йўл
кўйилганлиги маълум бўлиб крлса, хатони зудлик билан тузатиш ва бу хакда
беморга ётиги билан тушунтииш керак Беморнинг манфаатлари ва унинг
согайиб кетиши хамма нарсадан устун туриши кераклигани унутмаслик керак
Амбулатория
амалиётида
таянч-харакат
аппаратинингдегенератив-
дистрофик касалликлари бўлган ёши улуг ва кекса беморларнинг сони анча кўп
учрайди. Беморларнинг бу катлами алохида мехрибонлик ва диккат-эътиборга
мухтожлигини сира унутмаслик лозим. Биринчи кўздан кечиришдаёк ташхис
аниқ.-равшан бўлган холларда хам бундай беморнинг шикоятларини диккат
билан эшитиш керак Бундай беморни кўздан кечириш хам алохида тиббий
ахлокни талаб килади. Текшириш усуллари беморга имкон борича озор
етказмайдиган ва ундан кўп куч талаб килмайдиган бўлиши керак
Айни вактда, асосий патологиянинг кечиши ва даволаш усулини танлашга
таъсир қиладиган кушилиб келадиган сурункали касал-ликларни кунт билан
аниқлаш даркор. Навкирон ёшдаги беморлар билан кекса беморларни
даволаш орасида бирмунча тафовутлар бор. Даволаш, одатда, оғриқ.
синдромини бартараф этиш ва
йўқртилган функцияни беморни
кони1<;тирадиган даражагача тиклашни назарда тутиши керак Шунинг учун
кекса бемор билан мулокат қилишда унинг касалликка кадар харакат
фаоллиги тўғрисида аниқ, тасаввурга эга бўлиш лозим. Ноинвазион даволаш
усуллари устунлик қилиши керак Жаррохлик усулини қўллаш тўғрисидаги
масалани бемор билан хар томонлама мух.окама қилиш зарур. Агар
жаррохлик усулига кўрсатмалар нисбий бўлса ва у бемор хаётига жиддий
хавф тугдирса, уни амалга оширишга шошилмаслик лозим.
Болалар ортопедияси ва травматологиясидаги деонтология, айникра,
амбулатория шароитларида даволашда муайян хусусиятларга эга бўлади.
Бундай холларда ортопед касал болага шахе сифатида ва бевосита хамда
унинг ота-онаси оркали билвосита таъсир ўтказади. Ортопедик патологик
болалар, кўпинча, фақат оғриқ.лар ва функцияларнинг чекланганлигидан
изтироб чекибгина колмай, балки ўзидаги касметик нуксонлардан ва ўзининг
соғлом болаларга ўхшамаслигидан кўнгиллари ўксийди. Шунинг учун
ортопеднинг вазифаларидан бири — кичкина беморнинг кўнглини кўтариш,
даволаш давридаёк ўз тенгкурлари билан нормал мулокртда бўлишига
имкон берадиган яхши шароитлар яратишдан иборат.
Do'stlaringiz bilan baham: |