Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат шарқшунослик университети



Download 1,38 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/38
Sana22.04.2022
Hajmi1,38 Mb.
#571876
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   38
Bog'liq
Ш И АҲМЕДОВА ЎҚУВ ҚУЛЛАНМА 2020 45882

 
 
 
 
 
 
 
 



1. КЎРФАЗ АРАБ МАМЛАКАТЛАРИ ЗАМОНАВИЙ БАДИИЙ НАСРИ 
РИВОЖИДА МАЪРИФИЙ БОСҚИЧНИНГ ЎЗИГА ХОСЛИГИ
 
 
Режа: 
1.
Кўрфаз мамлакатларида маърифатпарварлик босқичининг 
бошланиши. 
2.
Машриқ ва Кўрфаз араб мамлакатининг маърифатпарварлик 
босқичидаги ўзига хос ҳусусиятлари. Бу даврларда 
публицистиканинг тутган ўрни. 
3.
Қувайт ва Баҳрайнда адабий янгиланиш жараёнининг бошланиши. 
4.
Бирлашган Араб Амирлиги, Қатар ва Уммонда янги турдаги 
адабиётнинг вужудга келиши.
Таянч сўзлар: 
Мағриб ва Машриқ, Кўрфаз, жадал ривожланиш, адабий 
янгиланиш жараёни, маърифатпарварлик, романтик ва реалистик 
йўналишлар, танқидий реализм, синтиментал асарлар, адабий клублар, 
ижтимоий кутубхоналар, нефт пуллари, ижтимоий хикоя. 
XIX аср ўртасидан бошлаб Кўрфаз ва Машриқ араб бадиий адабиёти 
аста-секин мумтоз мусулмон ўрта аср даврида шаклланган қонунлар дан воз 
кечиб, ўша даврда ғарб мамлакатлари адабиётлари босиб ўтган йўлга ўхшаш 
бўлган ривожланишга ўхшаган ўз янги йўлини ишлаб чиқди. Бу адабий 
янгиланиш жараёни бир томондан катта ички ижтимоий-сиёсий ва маданий 
ўзгаришлар, иккинчи томондан Европа маданиятининг таъсирига 
биринчилардан бўлиб дуч келган Миср, Ливан ва Сурияда бошланади, 
сўнгра ХХ асрнинг иккинчи ўттиз йиллигига қадар унга бошқа араб 
мамлакатлар ҳам кириб келади. 
ХХ асрда Миср, Ливан, Сурия, Ироқ ҳамда Шимолий Африка араб 
мамлакатларининг янги адабиёти ғоявий-бадиий ривожланиш босқичларини 
босиб ўтдилар: янги мумтоз адабиётидан (айниқса шеъриятда Шавқий, 
Хофиз Иброҳим) реализмнинг турли кўринишлари модернизм ва 



постмодернизмга қадар. Араб адабиётларида бу йўл ғарб адабиётига 
нисбатан вақтнинг қисқароқ муддатини эгаллади ва ўз пайтида Г.Д.Гачев
2
илгари сурган “бирмунча кечроқ ривожланган” адабиётларнинг жадал 
ривожланиш назариясининг 
амалдаги 
ифодаси 
бўлди.
Бундай 
тезлаштирилган ривожланишнинг моҳияти “етиб олаётган” адабиётда кўпроқ 
вақт муддатини эгаллаган ва изчиллиги аниқроқ ифодаланган босқичларда 
“етиб олаётган” адабиётда кўп кўринишли, ўзаро таъсир ва кесишишдан 
иборатдир. Гачев татқиқ этган XIX аср Болгария адабиёти каби Миср, Ливан, 
Сурия ва Ироқнинг адабиётларининг XIX-XX асрларда жадаллашган 
ривожланиш жараёнини нисбатан текис-тенг деб номлаш мумкин – айнан 
унинг вақтдаги давомийлиги бир-бирини алмаштирган адабий йўналишлар 
ўртасида вақт чегараларини аниқликнинг кўп ва кам миқдордаги даражаси
билан кўриш имкониятини беради ҳамда “янги” ҳодисаларни “эски” адабий 
ҳодисалардан ажратиш учун асос бўлади. Бу араб мамлакатларининг 
адабиёти ривожи жадаллашган бўлсада, аммо силлиқ, текис жараёни мазкур 
мамлакатларда салмоқли интеллектуал салоҳиятнинг аввалдан борлиги ва 
уни кейин аста-секин тўпланиши ҳамда ижтимоий-иқтисодий ривожининг, 
жумладан, ахборот муҳитини ривожланишининг нисбатан текис ўтганлиги
билан шартланади. 
Форс кўрфази араб мамлакатларидаги янги турдаги адабиёт бизда 
тамоман ўзга тасаввурни яратади, бу адабиёт энг янги даврда мазкур 
мамлакатларнинг ижтимоий тарихий ривожининг ажойиб кўп жиҳатдан 
ҳаттоки бетакрор жараёни акс этади. ХХ аср биринчи ўттиз йиллигида ўрта 
аср қолоқлигининг бир ҳил ҳолатида бўлган бу мамлакатлар, ХХ аср иккинчи 
ярмида ўзи учун кескин ва тақдирини ҳал қилувчи ўзгаришлардан ўтди. 
Қувайт, Баҳрайн, Бирлашган Араб Амирликлари, Қатар ва Уммонда йирик 
миқёсли нефтни қазиб олиш бошланди. Улар 70-йиллар нефт жараёни 
2
Гачев Г.Д. Ускоренное развитие литературы (на материале болгарской литературы первой 
половины XIX в.). М., 1964. 312с. 



туфайли, бутун дунёни бўлмасада, араб оламининг энг бой давлатларига 
айландилар. Кўрфаз мамлакатларининг ривожланишининг умумий тасвирида 
уларга хос бўлган анъаналар, маданият, тил жихатдан уларда (Кўрфазда) 
яхлитлик бўлса ҳам даврий ривожида Баҳрайн ва Қувайт давлатлари 
ривожида фарқланади. Айнан шундан келиб чиқиб ва адабий жараённи 
ижтимоий-тарихий эволюция хусусиятларига боғлиқлигини ҳисобга олган 
ҳолда, Кўрфаз мамлакатларида янги турдаги адабиёт, бу адабиёт ривожининг 
кашшофлари бўлган мазкур мамлакатлар Миср ва Сурия каби тўла 
ривожланмаган десак бўлади, аммо албатта, Кўрфаз мамлакатларининг 
адабиёти ҳам ўша мамлакатлар (Миср, Сурия) йўналишда ривожланган.
ХХ аср 70- йилларида Кўрфаз мамлакатлари адабиётида биринчи 
белгилари пайдо бўлган ғоявий-бадиий янгиланиш жараёни, деярли юз йил 
олдин Миср, Ливан ва Сурия адабиётларининг янгиланиш жараёни билан ўз 
типологик ўхшашликка эга бўлишига қарамасдан, бир қатор хусусиятларга 
эга эди. Бу хусусиятларнинг асосийси, Кўрфаз адабиёти ғарб адабиётларига 
етиб олиш эмас эди, балки айнан Миср, Ливан ва Сурия адабиётларига етиб 
олиш эди, яъни деярли ўхшаш маданий муҳит ва яҳлит адабий араб тилида 
яратилган адабиётлар бунга сабаб бўлди ва имкон яратди. Бу факт маданий 
ривожланган адабиёт билан танишув жараёнининг динамикасининг 
ўсишида, унинг ғоялари ва ифодаловчи воситаларнинг мослашувининг 
тезлашувини шартлаб берди. Масалан, биринчи хусусиятларда мисрликлар 
XIX асрда етарли даражада чет тилинии ўзлаштирган ҳолда, Европага бориб, 
ғарб адабиётини ўқиш имкониятига эга бўлсалар, мазкур адабиётнинг 
таржималари араб тилига деярли тизимсиз таржима қилинганини ва баъзида 
жуда кеч таржима қилинган бўлса, янги араб адабиёти асарларининг араб 
китобхонлари улар нашр этилгандан сўнг, аслиятда дарҳол ўқиш 
имкониятига эга эдилар чунки, биринчи жаҳон урушидан сўнг, араб 
дунёсининг турли қисмлари зиёлилар ўртасида барқарор алоқалар 
ўрнатилган эди, улар иккинчи жаҳон урушидан сўнг, янада мустаҳкамланган 
эди.



Биринчи билан узвий боғлиқ бошқа хусусият, Кўрфаз адабиёти 
анъанавий араб ўрта аср жанрларини – рихла, мақома, тарихий cолномалар 
замонавий адабиётига ўзлаштириш ҳамда янги баён услубини ишлаб чиқиш 
билан машғул бўлмадилар, бу ҳаракат Миср адабиётининг ривожида бутун 
бир асрни эгаллаган эди. Миср, Ливан ва Сурияда янгиланишнинг аксарият 
тарафдорларидан фарқли равишда, Кўрфазлик новаторларнинг аксарият 
қисми араб мусулмон маданий мероси соҳасида чуқур билимларга эга 
бўлмаганлар, уларнинг билимлари дастлаб ўрта аср араб адабиёти 
намуналари билан эмас, балки 40-йиллардаёқ араб минтақасида Миср, Ливан, 
Сурия ва Ироқдан мунтазам тарзда китоб ва ойнома, рўзнома нашрлари 
кириб келганлиги сабаб, улар орқали янги араб шеърияти, бадиий насри ва 
публицистикаси таъсири остида шаклланган эди. Шу даврга келиб, янги араб 
адабиёти ўрта аср анъаналаридан анча йироқлашган эди ва ўз ичида 
замонавий жанр ва замонавий баёний услуб тизимини шаклланишининг 
якунловчи босқичида бўлиб, асосан романтик ва реалистик йўналишларда 
ривожланаётган эди. Миср, Ливан, Сурия ва Ироқдан келаётган китоб, 
ойнома, рўзномалар туфайли, Кўрфаз минтақасидаги адиблар романтизм ва 
реализмнинг мисрлик, суриялик ва ливанлик намояндалари ҳамда дастлабки 
маърифий даврдаги муаллифлар асарлари билан жумладан, ливанлик Жўржи 
Зайдоннинг тарихий саргузашт романлари билан танишиш имкониятига эга 
эдилар. Кўрфаз мамлакатларида янги адабиёт бошида турган адиблар 
ўзларига маданий ва тил жиҳатдан яқин бўлган Миср, Сурия ва Ливанлик 
ёзувчиларнинг ижодини осонликча идрок этардилар, уларнинг бадиий 
техникасини тез ўзлаштириб, ўз асарларида қўллар эдилар. 
Бу жараён ривожига Кўрфаз мамлакатларининг ўзида умуман нашр 
маҳсулотига ва хусусан замонавий бадиий адабиётга аввалига жуда ҳам 
чекланган, кейин эса кенгроқ қизиқиш пайдо бўлганлиги сабаб имконият 
туғилди. Бундай қизиқишнинг пайдо бўлиши кўп жиҳатдан Кўрфаз 
мамлакатларида турк ҳукмронлигига якун ясаган биринчи жаҳон урушидан 
сўнг, миллий араб ғоялари тикланиши пайдо бўлиши билан боғлиқ эди. 



Айнан шу даврда ўрта аср анъана ва ҳаёт тарзини сақлаб қолган етарли 
даражада ёпиқ бўлган Кўрфаз араб жамияти, араб дунёсининг бошқа 
қисмлари билан узвий алоқалар ўрната бошлади ва ватаннинг маданий 
тикланишга ҳам ўз эътиборини қаратди. Баъзи Кўрфаз мамлакатларида 
миллий мустақилликка эга бўлишга интилиш, мустақилликка эришган 
давлатларда 
эса 
миллий 
давлатчиликни 
шаклланишиг 
интилиш 
шароитларида замонавий таълим тизимининг ривожи ва миллий матбуотни 
яратилиш жараёни бошланди, бу эса янги турдаги адабиётни вужудга келиши 
учун зарурий шарт эди. Айнан матбуот вакиллари биринчи ҳикоянавислар
адабий танқидчилар чиққан муҳитни шакллантирди. 
Кўрфаз мамлакатларида адабий янгиланиш жараёни турлича ва ҳар ҳил 
муддатларда ўтди. Қувайт ва Баҳрайнда адабий янгиланиш араб “нефт 
пуллари” давригача умумий ижтимоий, иқтисодий ва маданий қолоқлик, 
радио-телевидение йўқлиги шароитларида бошланди. Буларнинг барчаси 
янгиланиш тарафдорлари бўлган адабиётчиларнинг асосий вазифаси 
сифатида аҳолига маърифатни етказиш ва ахлоқий қадриятларни ташвиқот 
қилиш ҳамда бу адабиётчилар тУммонидан ўзларининг асосий, ягона ролини 
– жамият маънавий раҳнамолари бўлиш ролини англашни асослаб ва 
белгилаб берди. Бу даврда ижтимоий- тараққиёт тУммон йўналишга бошқа 
воситанинг ўзи ҳам йўқ эди. Бу сабабга кўра янгиланиш тарафдорлари
адабиётчилар катта даражада Миср, Ливан ва Суриянинг янги адабиётининг 
маърифий меросига асосан таяндилар, аммо ўзларига замондош бўлган 
асарлари билан ўша давр Кўрфаз жамиятига нисбатан кўпроқ ривожланган 
жамиятнинг маънавий талабларига жавоб берувчи Миср, Сурия, Ливан 
адабиётидаги романтизм, танқидий реализм вакиллари тажрибасига камроқ 
даражада асосландилар. Бу жиҳатда улар мисрлик, сурия ва ливанлик 
замондошларининг йўлини такрорладилар, чунки улар ҳам ўзларига 
замондош бўлган ғарб адабиётга эмас, балки улардан олдин ижод қилган 
Европа маърифатчилари асарларига мурожат қилган эдилар. 


10 
1961 йилга қадар Британиянинг протекторати бўлиб қолган Қувайтда 
маърифий ҳаракатнинг бошланиши деб, ХХ йиллар биринчи ярмида ўғил 
болалар учун кўп бўлмаса ҳам мактабларининг очилишини ҳисоблаш 
мумкин. Бундан ташқари шу пайтда маҳаллий аҳолини мумтоз араб 
адабиётидан бахраманд қилишда улкан ролни ўйнаган адабий клубларнинг 
ва биринчи - ижтимоий кутубхонанинг очилишидир. Адабий янгиланиш 
заруриятининг ғоялари эса, илк бор 1928 йилда машҳур қувайтлик диний 
маърифатпарвар арбоби бўлган Абдулазиз Рашид тУммонидан асосланган 
“ал-Қувайт” журналининг нашрларида пайдо бўлди. Айнан шу журналда 
1929 йилда қувайтлик муаллифнинг (Холид Фаражнинг “Мунира”) биринчи 
сентиментал маърифий узун хикояси нашр этилди. Бу асар жаҳолат, 
бидъатлар ва аёлларнинг тенгсизлигининг танқидига бағишланган эди. 
Замонавий Қувайт адабиётининг вужудга келиши эса, 40-йилларнинг охири 
50-йилларнинг бошига тўғри келиб, “ал-Баъса” (қувайт талабалари 
тУммонидан Қохирада 1946 йилдан бошлаб нашр этилган) ва “ал-Козима” 
(1948 йилдан бошлаб) каби журналларининг фаолияти билан боғлиқдир. Бу 
журналларда ҳикоя жанрнинг маҳаллий асосчилари бўлган Фодил Халаф ва 
Фаҳд Дувайри кабилар ўзларининг биринчи ҳикояларини нашр этганлар. Бу 
муаллифлар 
ва 
ўша 
даврдаги 
бошқа 
қувайт 
муаллифларининг 
маърифатпарвар ҳикоялари ижтимоий ахлоқни яхшилаш вазифасига хизмат 
қилган бўлиб ўша даврда мамлакат эҳтиёжманд бўлган маданий ва техник 
ислоҳотларни тарғиб қилган, баъзида сентиментал ёндашган тарзда асосийси 
фаластин халқининг фожеаси бўлган умумараб муаммоларини ҳам 
ёритганлар 
40-йилларда адабий янгиланиш Баҳрайнда ҳам бошланди, ўша даврда 
Баҳрайн, Британия протекторати эди. “Ал-Баҳрайн” рўзномаси (1939 йилдан 
1944 йилгача нашр этилган), кейин эса бошқа маҳаллий газеталар ҳам 40-50-
йилларда ўз саҳифаларида Маҳмуд Юсуф, Аҳмад Салмон Камол, Али 
Саййор каби маҳаллий муаллифларнинг панд-насиҳат сентиментал 
асарларини нашр этдилар, уларни миллий ҳикояни яратишга бўлган биринчи 


11 
ҳаракатлар деб ҳисоблаш мумкин. Мазкур асарларнинг мавзуси эрта никоҳ 
муаммоси, эр-хотиннинг ҳиёнати, спиртли ичимликларни истеъмол қилиш, 
турли қимор ўйинлар ўйнаш кабиларни қоралаш ҳамда қашшоқ ва 
камбағалларга яхши муносабатда бўлишга даъватлар эди. 
Бирлашган Араб Амирлиги, Қатар ва Уммонга келсак, уларда адабий 
янгиланишнинг биринчи белгилари анча кечроқ - 60-йиллар охири 70-йиллар 
бошида пайдо бўлди. Буларнинг барчаси нефт билан боғлиқ бўлган 
ижтимоий фаровонликни кескин ўсиши натижасида кечди. Нефт савдосидан 
келган улкан даромадлар мазкур мамлакат аҳолиси ҳаёти даражасининг 
кескин кўтарилишини таъминлаб берди. Ижтимоий таъминлов тизимини 
жадаллаштирилган ривожига таълим, радио, телевидение ва матбуотнинг 
тараққиётида ҳам имкониятлар туғдирди. Бу мамлактлар адиблари 
янгиланиш тарафдорлари бўла туриб, аввалдан ижтимоий ривожланиш 
жараёнидаги ўз ролларининг маргиналлигини
3
англаган эдилар, чунки бу 
ижтимоий ривожнинг асосий ҳаракатлантирувчи кучи “нефт” пуллари эди ва 
шу сабабли дастлаб маърифатпарварлик адабиётига хос йўналишда панд-
насиҳат услубида жамиятда кечаётган ўзгаришларни талқин қилишга ҳаракат 
қилдилар. Мазкур мамлакатларда янги турдаги адабиётни вужудга келиши 
эришилган моддий фаровонлик туфайли вужудга келган жамиятнинг 
маънавий-ахлоқий сўровларига жавоб эди, дейиш ҳам мумкин. Булар барчаси 
кўп жиҳатдан араб ва умумдунёвий маданият ва адабиёт масалаларига 
бағишланган 
ихтисосланган 
журналларни 
пайдо 
бўлиши 
билан 
рағбатлантирилди, булар қаторига Бирлашган Араб Амирликларида “Байан 
ал-кутуб”, “Шуъун адабиййа” ва “Дирасат”, Қатарда “ал-Уруба” ва “ад-
Доха”, Уммонда “ал-Гадир” ва “Низва” ойномалари эди. Булар ва бошқа 
даврий нашрлар янги турдаги адабиётнинг барқарор ривожини таъминлаб 
берди, бу адабиёт Бирлашган Араб Амирликлари ва Қатарда 70-йиллардан, 
Уммонда 80-йиллардан кескин ривожлана бошлади . 
3
Яъни чегарада турувчи: Кувайт ва Баҳрайн адиблари нефть ишлаб чиқаришдан олдин аҳолини 
жаҳолатдан чиқаришга таълим беришга киришдилар. Уммон ва бошқа Халиж давлатлари айни 
нефть топилгандан сўнг.


12 
Мазкур мамлакатларнинг замонавий адабиётининг фақатгина илк ва 
жуда кам сонлик асарларини маърифат йўналишининг ҳарактерли 
намуналари деб ҳисоблаш мумкин. Уммон адабиётида бу машҳур маскатлик 
маърифатпарвар Абуллох Таъининг панд-насиҳат ҳикоялари ҳамда унинг 
мамлакат тарихи ҳақидаги иккита қиссаси: “Джабал ал-Ахдар фаришталари” 
(1963) ва “Катта елкан” (1971 йил, 1981 йилда нашр этилган) Бирлашган 
Араб Амирликларида бу Рашид Абдуллохнинг “Шаханда” (1974) қиссасидир, 
у Жўржи Зайдон асарлари руҳида ёзилган бўлиб, нефтдан олдинги даврда 
Кўрфаз мамлакатлари учун хос бўлган жамиятни каста
4
қатламлашувига 
қарши қаратилган севги-саргузашт сюжетини панд-насиҳат билан 
уйғунлашувидир. . Қатарда бу Далал Халифанинг “Инсон ва кўл ҳақидаги 
афсоналар” (1993) қиссасидир, бу қисса притча
5
шаклида ёзилган бўлиб, 
сиёсий авторитаризмни (яккаҳокимликни) қоралайди, унинг синглиси бўлган 
Шиъаъ Халифанинг “Ҳақиқатга йўл” (1993) қиссаси исломнинг анъанавий 
қадриятларини тарғиб қилади. 
Шундай қилиб, Кўрфазнинг турли мамлакатларида замонавий турдаги 
адабиётни ривожининг боши, кўриб турганимиздек, Миср, Ливан ва Сурия 
каби адабиёт ривожининг турли босқичларига мувофиқ бўлган ХХ аср турли 
ўн йилликларига тўғри келсада, бу барча Кўрфаз янги адабиётларида 
дастлабки бадиий йўналиш маърифатпарварлари адабиёти (баъзида 
романтизм бўёқлари билан бир қаторда) бўлди. У яъни маърифий 
ривожланиш араб (Миср) адабиётларда ўша даврга келиб деярли тугаб 
бўлган эди. Миср, Ливан ва Сурия адабиётларида кўп жиҳатдан мазкур 
мамлакатлар ижодий зиёлиларнинг муҳитида шаклланган ва дунёга бўлган 
ижтимоий нигоҳ туфайли етакчи ғоявий бадиий йўналишга 40-йиллардаёқ 
айланган танқидий реализм эса, ўша ҳаттоки кечроқ даврдаги Кўрфаз 
адиблари учун ҳали унча танилмаган эди. Индивиднинг ҳаётий 
муаммоларининг ижтимоий-сиёсий шартланганлиги ва бунга мувофиқ тарзда 
4
Каста бу синфий эмас, балки азалдан беклар, хўжалар, савдогарлар кабиқатламларга бўлиниш ва 
уларни юқори- пастларга ажратиш 
5
Притча- масал десак ҳам бўлади, яъни тарбиявий мақсадга ва ошкор дидактикага эга жанр.


13 
ҳаётий муҳитни ижтимоий-сиёсий қайта қуришга бўлган интилиши, Кўрфаз 
адаблари ўз ижодий йўлини бошлаган анъанавий деярли ўрта аср жамиятида 
ҳали сезиларли даражада тарқалмаган эди. Инсон ҳаётини яхшилаш 
имкониятини улар кўп жиҳатдан, мамлакатни маданий янгиланишида, 
инсонларнинг тарбия ва таълими сифатини яхшилашда, шахснинг ахлоқий 
жиҳатдан такомиллашувида кўрар эдилар, яъни бу XIX асрнинг охирги ўттиз 
йиллигидаги Мисрдаги Жамолиддин Афғоний, Муҳаммад Абдо, Абдураҳим 
Кавокибий ва Ливан маърифатпарварларидан Йазижий, ва Бўстоний 
сулолаларига мансуб ёзувчиларнинг нуқтаи назарига ўхшаш эди. 
Маърифатпарварлик ҳаракати Кўрфаз мамлакатлари адабиётида остида 
Миср, Ливан ва Сурия маърифатпарварлари адабиётида пайдо бўлган кўплаб 
жанрларни вужудга келтирмаганлиги диққатга сазовор. Масалан, 
рихла
(саёҳат) жанри сезиларли даражада ривожланмади, бу жанр ўзининг 
янгиланган кўринишида ўз пайтида Миср ва Ливан маърифатпарвар 
ёзувчилари тУммонидан китобхонни арабларга зиҳний ўтказиш учун хизмат 
қилишга қаратилган Европанинг маънавий ва моддий маданияти билан 
таништириш учун қўлланилган. (масалан Рифаа Тахтавийнинг “Париж 
васфи” асари). 
Кўрфаз мамлакатлари маърифат адабиётида мисрлик Али Муборакнинг 
рихла
жанрига муносиб бўлган “Алам ад-Дин” (1882) асари каби идрок этиш 
“энциклопедик” характеридаги йирик асарлар ҳам бўлмаган. Бунинг сабаби, 
араб муаллифларида бунинг учун зарурий бўлган билимларнинг йўқлиги 
эмас балки, бундай асарларга эҳтиёж йўқлиги бўлди, чунки ахборот 
вазифаларни шу даврга келиб, араб матбуоти кейинроқ эса радио ва 
телевидение ўз зиммасига олган эди.
Араблар учун миллий мустақилликка эришишга бўлган умидларининг 
пучга чиқиши билан якунланган биринчи жаҳон урушидан сўнг, арабларнинг 
умид ва истакларини “алдаган” Европа образи энг ривожланган араб 
мамлакатларининг интеллектуал зиёлилари учун ўзгарди. Кўрфаз 
мамлакатларида эса, урушдан олдин ҳам Европа билан алоқалар бўлмаган, 


14 
урушдан сўнг эса, Европа булар учун тақлид намунаси эмас, салбий тус олди. 
Шу сабабли, Кўрфаз мамлакати учун маданий тикланишнинг намунаси 
сифатида араб мамлакатлари Миср, Ливан ва Сурия хизмат қилди. Уларга бу 
мамлакатларга 
ташриф 
буюриш 
Кўрфаз 
вакиллари 
учун 
Миср 
маърифатпарварлари Европага ташриф қилгандек тассуротларни қолдирди ва 
шу сабабли деярли саёхат тасвирлари бўлмаган. “Нефт”га бой Кўрфаз 
мамлакатига яъни ватанга қайтаётган ғарб олий муассасалар битирувчилари 
билан биргаликда кириб келаётган ғарб маданияти ҳам аксарият маҳаллий 
муаллифлар учун тақлид учун намуна эмас, балки аксинча аҳлоқни бузилиш 
манбасига айланди, бу эса ўз ифодасини асарларда ҳам топди, масалан, 
Шиъаъ Халифанинг “Ҳақиқатга йўл” Уммонлик Суъуд ал-Музаффарнинг 
“Қум ва муз” (1988) ва “Эркак ва аёл” (1999) романлари. 
Ўз даврида Ливан ва Суриянинг маърифат адабиётида етакчи жанр 
бўлган тарихий роман ҳам бу ерда ривожланмади. Бунинг бир нечта 
сабаблари бор. Улардан биринчиси араб китобхонини араб дунёсининг ўрта 
аср тарихи билан танишуви ливанлик Салим Бўстоний, Жамил Мудаввар, 
Жўржи Зайдон, Ёқуб Сарруфа ва кейинроқ 30-40-йилларда суриялик 
Маъруф Арнаут, мисрлик Мухаммад Абухадид, Али Жарим, Муҳаммад 
Арьян, Али Бақосир асарлари туфайли бўлганлигидадир. Ўрта аср тарихи 
масалаларида аксарият чуқур билимларга эга бўлмаган Кўрфаз адиблари бу 
ёзилганларга яна бир нарса қўшиши эҳтимолдан ҳоли эди, ҳар холда 
уларнинг ижодининг маърифий даражасида. Иккинчи сабаб, аҳамиятлироқ 
бўлиб, араб дунёсидаги сиёсий ва мафкуравий вазиятни ўзгариши билан 
боғлиқдир. Христианлар динига мансуб бўлган Бўстоний, Мудаввар ва 
Зайдон каби маърифатпарварлар араб ерлари усмоний империяси таркибига 
кирган пайтида ижод қилганлар ва истибдод усмоний ҳокимиятини қабул 
қилмаган ҳолда улар, у ёки бу даражада барча арабларни бирлаштириш ва 
мустақилликка эришиш ғоялари тарафдорлари бўлганлар, бу ғоялар эса 
умумараб ўрта аср тарихига мурожаат этишга туртки бўлган, уни эса 
муаллифлар арабларнинг миллий тафаккурини ривожлантириш учун ҳам 


15 
панд-насиҳат манбаси ҳамда ривожланиш учун манба деб ҳисоблар эдилар. 
Биринчи жаҳон урушдан кейинги Миср, Ливан ва Сурияда ёзувчиларни араб 
миллати ўтмиш меросга кўп жиҳатдан ёндошиши миллий ғоянинг ривожи 
билан боғлиқ эди, кейин бу ғоя европа колониализмига қаратилди. Уруш 
даврида турк ҳукмронлигидан озод бўлган ва нисбатан ўзини-ўзи 
бошқаришга эга бўлган маъмурий ҳудудий бирликлар мақомига етишган 
Кўрфаз минтақасида эса, бу пайтгача бу минтақада унча тарқалмаган ва 
оммавий бўлмаган Умумараблик ғояси маҳаллий характердаги 
миллатчиликка ўрнини бўшатди. Бу эса умумараб тарихидан кўра, маҳаллий 
тарихга бўлган қизиқишни кўпроқ ривожланишига кўмаклашди. Ўша даврда 
маҳаллий тарих кам ўрганилган эди, ёзувчидан жуда катта тадқиқий сайъ 
ҳаракатларни талаб қилган эди. Шу сабабли, араб мамлакатларида маърифий 
характердаги адабиёт устуворлик қилган босқичида биз тарихга бағишланган 
катта жанрларга жуда кам дуч келамиз. Кўрфаз халқлари адабиётининг 
ривожининг кейинги босқичларида ҳам тарихий роман кенг тарқалган жанрга 
айланмайди, чунки масалан, Мисрда фарқли ўлароқ “фиръавнлик деб 
номланувчи ғоялар, маҳаллий миср миллатчилиги кайфиятини акс этиб, у ёки 
бу даражада ўзини миллий умумарабчилик ғоясига қарама-қарши қўйган” 
бўлса ва тарихий роман жанрига асос бўлган Кўрфаз мамлакатларининг 
аксарияти Миср, Сурия ва Ливан муаллифлари тасвирлаган, араб мусулмон 
тамаддуни тарихидан ташқари ҳеч қандай бошқа “буюк” тарихга эга эмас 
эдилар.
Кўрфаз мамлакатлари маърифатпарварлик адабиётида ўз пайтида 
ливанлик Френсис Марраш ва Фарах Антун ёзган фалсафий характердаги 
бадиий асарлар ҳам деярли бўлмаган. Бу муаллиф христианлар ғарб 
маданияти қадриятлари билан тўйинган ижодига хос бўлган жаҳонни 
ижтимоий ва диний қайта тузилиш мавзуси Кўрфаз маърифатпарварларига 
мутлақо яқин эмас эди. Чунки уларнинг дунёқараши ўзлари яшаб ижод 
қилган анъанавий мусулмон жамияти билан шаклланган эди. Исломни ислоҳ 
қилиш ғоялари ҳам Кўрфаз муаллифларида эҳтирос уйғотмади ва мазкур 


16 
мавзуда жиддий асарларни яратишга уларда мойиллик яратмади, чунки 40-
йилларга келиб, бу ғояларга жамоада қизиқиш қолмади. 
Кўрфаз 
мамлакатлари адабиётида 
маърифатпарварлик босқичи 
фақатгина кенг тарқалган ижтимоий-маиший ҳикоя ва кам миқдорда панд-
насиҳат характеридаги ижтимоий-маиший романни вужудга келтирди. 
Уларда бошидан романтизм чизиғлари ҳам мавжуд бўлиб, бундан ташқари 
тасвирланаётган вазиятларнинг маҳаллий араб колоритида ўз ифодасини 
топган реализмнинг унсурлари ҳам бор эди. Бунда ижтимоий-маиший мавзу 
тарихий ёки фалсафий мавзулардан кўра каттароқ даражада персонажлар ва 
вазиятларни тасвирлашда ҳақиқатгўйликни талаб қилар эди, бу эса мазкур 
адабиётларда реалистик ёндашувни шаклланишига кўмаклашди. Шундай 
қилиб, Кўрфаз адабиётида маърифатпарварлик босқичи бадиий жиҳатдан 
“аралаш”, вақт жиҳатидан “қисқартирилган” ва мавзу жиҳатидан унча 
“ривожланмаган” бўлиб қолди. Қиссаларнинг панд-насиҳатга хос бўлган 
маърифий услуби эса, Кўрфаз муаллифлари асарларида анча давр сақланди. 
Масалан, Қувайт ва Баҳрайнда адабий танқидий реализм унсурлари
60-70 йиллардан кучга кирган бўлсада, Қатар, Уммон ва Бирлашган Араб 
Амирлигида сўнгги босқичларда ҳам ўзига хос маърифатпарварлик услубда 
ёзилган асарлар пайдо бўлди.

Download 1,38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish