Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:
1. Гачев Г.Д. Ускоренное развитие литературы (на материале болгарской
литературы первой половины ХIХ в.).М.1964.312с.
2. ас-Салех Н. Алъ-Мугамара ас-санийа: дирасат фи-ривайа алъ-арабиййа
(Вторая попытка: исследования арабского романа).Дамаск, 1999.140с.
52
3. Суворов М.Н.Просветителъское движение и начало литературного
обновленияв Йемене (1925-1955)// Кулътура Аравии в азиатском контексте:
сборник статей к 60-летию М.А.Родионова. СП.,2006.С.198-224.
4. Michalak –Pikulska B. Modern poetry and prose of Oman.1970-2000. Krakow,
2002. 440p.
5. Michalak –Pikulska B.The cotemporary Kuwaiti short story in peace time and
war. Krakow, 1998. 192p.
6. БАҲРАЙН АДАБИЁТИ
Режа:
1.
ХХ аср бошларида Баҳрайнда адабий вазият.
2.
Реализмни Баҳрайн адабиётида асосий йўналиш сифатида
шаклланиши.
3.
Баҳрайн шеьриятида асосий устувор мавзулар.
4.
Дастлабки яратилган ҳикоялардаги мавзулар кўлами.
5.
Баҳрайн адабиётига модернистик унсурларнинг кириб келиши.
6.
Замонавий адабиёт шаклланишида матбуотнинг ўрни.
Таянч сўзлар :
Классицизм, янги классицизм, реализм, ва ҳалқчилик,
новаторлик ғоялари, романтизм, драмматургия, театр, хусусий газеталар,
Қурьон даври, янги университетлар, таьлим департаменти, мухожирлар
таьлими.
Баҳрайннинг маданий-адабий ҳаётининг ҳозирги тикланиши ХХ асрнинг
бошларига тўғри келади. Араб тили ва адабий анъаналарнинг шаклланиши
жараёнида Баҳрайн шоири ва китобсевар Шайх Иброҳим ибн Муҳаммад
Халифа (1850-1933) етакчилик қилди. У ўз асарларида Амин Рихани ва
Абдуллоҳ Тоийга ўхшаб ижтимоий муаммоларни акс эттирди. Баҳрайн
зиёлиларининг шеърият ва адабиёт масалаларига бағишланган баҳслари
унинг уйида ўтади. Шайх Иброҳим ибн Муҳаммад Халифа улкан кутубхона
соҳиби эди. у Ҳиндистондан араб тилидаги китобларни олиб келар,
53
ижтимоий-маданий журналлар олар, Амин Риханий, Абдулазиз РАшид ва
Иброҳим Язижий каби юксак ақл эгалари билан ҳамкорлик қилар эди.
таниқли шоир ва адабиётшунос проф. Алавий Ҳошимий шундай ёзади:
“Шайх Иброҳим ибн Муҳаммад Халифа Баҳрайннинг замонавий шеърияти
шаклланишига масъул бўлган дастлабки асосчилар сирасига киради.Ҳозирги
пайтда унинг фаолияти давомчиси Шайх Иброҳим ибн Муҳаммад Халифа
маркази директори Шайх Май Халифа ҳисобланади. Марказ ўз
кутубхонасига эга бўлиб, “Ишракат” сериясида адабий материаллар нашр
қилади, маърузалар, адабий кеча ва мажлислар ташкил этади.
Таниқли мутафаккир ва шоир Салмон Тожирнинг саъй-ҳаракатлари
билан 1913 йилда Манамада Миллий Кутубхонага асос солинди.
Бироз кейинроқ Нодий Иқболнинг адабий ҳамжамияти таъсис этилди.
Мазкур адабий ҳамжамият Муҳарракда Маданият ва адабиёт бўйича кенгаш
раиси Шайх Муҳаммад ибн Исо Халифанинг саъй-ҳаракатлари билан ташқил
этилди. Кейинчалик маданий-адабий фаолиятни тарғиб қилувчи Нодий ал-
Баҳрайн (1937), Нодий ан-Наҳда (1946) каби ҳамжамиятлар пайдо бўлди.
1939 йилда ташкил этилган Нодий ал-Уруба ҳамжамияти асос солинган
пайтидан бошлаб ўнлаб цикл ва адаби кечалар уюштирди. Энг таниқли
мутафаккир ва қалам соҳиблари бу ерда учрашар эдилар. ҳамжамият “ал-
Уруба” журналини чоп этар эди.
Муҳим адабий ҳодисалардан бири 1969 йилда Манамада Баҳрайн
ёзувчилари Уюшмаси – “Усрат ал-Убада вал Куттаб”нинг таъсис этилиши
бўлди. Унинг ташкл этилиши проф. Муҳаммад Жобир Ансорий,
проф.Алавий Халифа, Қосим Ҳаддад, Муҳаммад Абдулмалик, Халаф Аҳмад
Халаф, Ёқуб Муҳарракий, Ҳамда Хамис, Юсуф Ҳасан ва бошқа машҳур
мутафаккирлар, шоир ва ёзувчиларнинг фаолияти бошланишига туртки
бўлди. Уюшма Баҳрайндаги ақлий ва адабий ҳаракат ривожини қўллаб-
қувватлар, ёш адабий иқтидор эгаларига кўмаклашар, рассомлар билан
ҳамкорликни ривожлантирар, шунингдек, миллий ва халқаро адабий кечалар
ташкил этар эди. 1983 йилда “Калимат” журнали чиқарила бошланди. Бу
54
нашрда замонавий ёзувчи ва шоирларнинг назмий ва насрий асарлари адабий
чизгилар билан бир қаторда эълон қилинди.
1986 йилда Мадания, санъат ва адабиёт бўйича Миллий Кенгаш (Ал-
мажлис ал-Ватаний лис сақафа вал фунун вал адаб) таъсис этилди. Унинг
вазифаси Баҳрайндаги ижобий, бадиий ҳаётни қўллаб-қувватлаш,бадиий
кўргазма ва бадиий фестивалларни ташкил этиш, шунингдек, хориждаги
Маданий марказлар билан ҳамкорлик қилишдан иборат эди. Кенгаш 1994
йилдан бошлаб “Ал-Баҳрайн ас-сақафий” журналини нашр этади. 1995 йилда
нашр этилган Миллий Маданий Форум (ал-Мултақа ас-сақафий ал-аҳлий)
таъсис этилган пайтдан бошлаб Баҳрайн адабий ва миллий ҳаётида муҳим
унсур бўлиб қолди. Миллий Маданий Форум мунтазам равишда шеърият
кечалари ва адабиётшуносликка бағишланган турли баҳс давраларини
ўтказади. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, мазкур ташкилотнинг
ривожида Абдураҳмон Жасим Канунинг катта ҳиссаси бор. Уни таниқли
замонавий шоир Али Абдуллоҳ Халифа қўллаб-қувватлади. Милий Маданий
Форум ўз фаолияти давомида адабий семинарлар, маданият фестивалларини
ташкил этиб, энг қизиқ адабий асарларни нашр этиб, Баҳрайн ва хориждаги
ёш иқтидорли ижодкорларнинг муваффақиятга эришишлари учун
кўмаклашишга ҳаракат қилади.
Замонавий Баҳрайн адабиёти ривожланишида матбуот муҳим ўрин
тутиб, унинг тараққиёти 1939-1944 йилларда “Жаридат ал-Баҳрайн”
журналини нашр қилган Абдуллоҳ Зоид номи билан боғлиқдир.
Ундан кейин биринчи ижтимоий-маданий журнал “Савт ал-Баҳрайн”
нашр этилди (1950-1955). Ҳафталик маданий-адабий журнал бўлган “ал-
Ҳамила” (1952-1956) сиёсий мундарижага эга бўлган “ал-Кафила” (1952-
1954) ва “ал-Ватан” (1955-1956) каби газеталар билан бирга чиқа бошлади.
“Жаридат ал-Адва” газетаси 1956 йилдан чиқарила бошланди. Ҳар чоракда
чиқадиган “Китабат” журналига Али Абдуллоҳ Халифа томонидан асос
солиниб, адабиёт соҳасида 1976 йилларда кўринди. Мазкур журнал Баҳрайн
55
адабиёти шаклланишига кўмаклашувчи пешқадам мақола ва адабий
асарларни нашр қилар эди.
Адабий клубларнинг яратилиши ва матбуотнинг ривожланиши
Баҳрайннинг маданий-адабиё ҳаётининг гуллаб-яшнашига бевосита таъсир
кўрсатди. Шу билан бирга ёзувчи, шоир ва зиёлиларнинг асарлари нашр
этилиши учун ижодий шароит яратиб берди. Уларнинг асарлари мамлакатда
рўй бераётган ўзгаришлар, фикр ва позицияларнинг яхлитлигини акс эттирар
эди.
Баҳрайнда адабий – маданий ҳаёт қайтадан пайдо бўлиши ХХ – асрнинг
40– йилларига тўғри келади. Бу Араб адабий аньанасининг бошида шоир
ҳамда ёзувчи Шайх Иброҳим бин Мухаммад Ал-Халифа (1950 – 1933)
турган. У ўз ишларида ҳудди Амин ар-Риҳани ва Абд Аллаҳ ат- Тоир каби
ижтимоий масалаларни ўртага қўйган. Унинг ўз уйида бўлиб ўтган
Баҳрайнлик интеллектуалларнинг учрашувлари (мажлислари)да турли
шеьрий ва адабий масалалар кўриб чиқиларди. Шайх Иброҳим Ал – Халифа
жуда катта кутубхона ташкил қилган. У Ҳиндистондан арабча китоблар олиб
келган, диний ва ижтимоий – маданий журналларга аьзо (обуна) бўлган.
Бугунги кунда унинг иши “Шайх Иброҳим бин Муҳаммад Ал – Халифа
Маркази” нинг мудири Шайха Майй Ал – Халифа томонидан давом
эттирилиб келинмоқда.
Марказда кутубхона мавжуд бўлиб, “Ишроқат” талқини остида
адабий учрашувлар ва кечалар ташкил этиш билан шуғулланилади.
Шоир Солмон ат – Тажирнинг сай – ҳаракатлари учун миннатдор
бўлишимиз керакки, 1913-йили Манамада Миллий Кутубхона ташкил
қилинди. Қисқа вақт ўтиб эса Нади Иқбол клуби фаолият юрита бошлади.
Сўнг эса 1920-йилларга келиб биринчи адабий клуб Ан – Нади ал – Адаби
пайдо бўлди. Бу адабий клуб Баҳрайн маданият ва адабиёт ишлари бошлиғи
Шайх Муҳаммад бин Иса Ал Халифанинг чексиз қўллаб қувватлашлари
орқали Муҳаррақда ташкил этилди. Кейинчалик эса Нади ал – Баҳрайн
56
(1937), Нади ан – Наҳда (1946) ва бошқалар каби бошқа клублар ҳам маданий
– адабий жараёнларни янада ривожлантириш учун вужудга кела бошлади.
Жумладан ; Нади ал – Уруба клуби. 1939-йилда ташкил этилди ва ўша
ондан бошлаб кўплаб лексиялар ҳамда адабий – маьрифий кечалар ўтказилиб
келинган. Ўша вақтдан бошлаб энг заковатли кишилар у ердан ўз
учрашувларини олиб борганлар. Клуб ўзининг “Ал - Уруба” журналларини
чоп этиб келмоқда.
Баҳрайн адабиётининг пайдо бўлиши ва ривожланиши бевосита араб
адабиёти билан боғлиқ бўлиб, исломдан олдинги шеъриятда бошланган. Шу
билан бирга, у охирги 30 йилда жадал ривожланди. 1965 йилдан бошлаб,
Баҳрайнда ёш ёзувчиларни адабий тўгаракларга бирлашишга бўлган
ҳаракатлари кузатилди. Адабиётчиларни мамлакатдаги маданий кучларни
бирлаштиришга бўлган интилиши 1969 йил сентябр ойида Баҳрайн
адабиётчи ва ёзувчилар жамиятининг пайдо бўлишига олиб келди. Ёш
ёзувчиларнинг бу бирлашмаси, мамлакатда адабий ҳаракатни кўтарилишида
аҳамиятли роль ўйнаб, унга ташкиллаштирилган характер берди. Ҳар йили
жамият тУммонидан маданият кунлари ўтказилади, улар доирасида бошқа
араб мамлакатлари, айниқса, Қувайт адабиётчилари билан алоқалар амалга
оширилади, маърузалар ўқилади, адабий асарлар муҳокама қилинади.
Маъруза ўқиш учун турли араб мамлакатларидан ёзувчилар таклиф
қилинади. Масалан, 1983 йил декабр ойида “Замонавий араб наср ва назмида
адабий мактаб ва йўналишлар” номи остида маърузаларнинг мажмуасини
машҳур иорданиялик адиб Исо ан-Наурм ўқиди. 1976 йилдан бошлаб,
жамият тУммонидан “Китобот” адабий журнали нашр этила бошланади.
Ойнома йилига мунтазам бўлмасада, 4 маротаба чиқарилади. Журналнинг
масъул муҳаррири Али Абдуллоҳ Ҳалифадир. Жамиятнинг ўз дастури бор, у
“Мафкуравий йўналиш” номи остида 1970 йилда нашр этилган. Бу дастурда
“ҳаёт билан ҳамнафас ижод, ёзувчиларни оммалар билан ҳамнафаслиги”
ғояси олға сурилади. Баҳрайн ёзувчиларининг аксарияти реалистик
йўналишдаги ёзувчи бўлганликлари ажабланарли эмасдир, чунки улар “ҳаёт
57
учун ижод” шиори остида ижод қиладилар. Замонавий Баҳрайн адабиётида
реалистик йўналишнинг
бошчиси
машҳур
шоир,
Баҳрайн
адабиётшунослари ва ёзувчилар жамиятининг раиси Абу Абдуллоҳ
Халифадир. У 30 йилларда шеър ёза бошлади, бу шеърлар Ливан журнали
“ал-Хафадис”да чоп этилди. Али Абдуллоҳ Халифа – “Пальма чанқоғи”,
“Устун (Мачит) нидоси” (2 нашр – 1969 ва 1974 йиллар) каби тўпламларнинг
муаллифидир. Шоирнинг ўзи ҳикоя қилишича, у Жуброн Халил Жуброн ва
Шаббидан дарс олган. Унинг ижодининг асосий мавзуларидан бири - денгиз
мавзуси. Шоир денгиз олди соҳилларида яшовчи аҳолининг руҳий кучини,
денгиз билан олишган дур олиб чиқувчиларнинг кучини куйлайди. Уларга у
дурни сотиб олувчиларни қарши қўяди. Муаллиф ўз яқинига муҳаббат, ўз
ватанига садоқат ва муҳаббатни энг яхши инсон хислати деб ҳисоблайди.
1926 йилда Баҳрайнда туғилган Али Сайёр ҳикоя жанрининг аоосчиларидан
бири ҳисобланади. Қоҳирадаги ўқиш йиллари ва узоқ йиллар лавомида
Қувайт, Араб Амирликлари, Қатар, Сурия ва Ливия каби мамлакатларда
истиқомат қилиш уни ҳикоялар яратиш учун улкан адабий материаллар
билан таъминлайди.
1976 йилда у ўзининг биринчи ҳикоялар тўпламини “Ас-Саййид”
(“Хўжайин”) номи билан нашр этади. Унинг ҳикояларининг асосий мавзуси
ҳокимият масаласи, пулга тўймаслик ва оилада ҳукмрон бўлган отанинг
обрўси кабилардир. Ёзувчи отанинг ҳокимиятини чеклаш ва объектнинг
индивидал эҳтиёжларини қондиришда кўпроқ эркинликни талаб қилишга
ундайди. “Ас-Саййид” ҳикояси унинг 10 яшар ўғли Муҳаммаднинг
тақдирини ўзига, яъни болага тушунарсиз бўлган усул билан ҳал қилади.
Она ва ўғилнинг шароити ўзгарди. Тирикчиликка пул топиш учун ҳар
иккалалари ишлашларига тўғри келди.бола ўзи учун “янги хўжайин” (ас-
Саййид ал-жадийд)дан иш топади. У ўзи кўрмаган ва билмаган қандайдир
бир нарсани Ливияга ўтказиб юбориши керак эди. ҳар бир ўтказиш учун 1000
лира ҳақ олди. Ишга ёллагани учун ўз хўжайинидан миннатдор бўлар эди.
Бир мунча вақт ўтгандан кейин унинг тақдири ўзгарди. У энди бемалол
58
маишат қилиши мумкин. Май ва аёлларга бемалол қўли етади: “Мен ҳаётга
пулнинг жилоси орқали қарай бошладим. Маишатлар таъсири остида қарар
эдим...”.
У онасининг ғам-андуҳга тўла йилларини ювиб ташлаш учн унга уй
сотиб олиб берди.
Онам менга тегишли бўлган ақл бовар қилмас даражадаги бойлигим
ҳақида сўради. Мен жавоб бермадим. Мен кулиб қўйдим ва ёғлиқ иш
топганимни айтдим.
Охир оқибат шундай бўлдики, бу иш уни турманинг ёғоч курсисига олиб
келди. Ҳикоянинг “ас-Саййид” деб номланиши пул қиёфасидаги янги
хўжайин пайдо бўлганлигини англатади
“Менинг қўлимда бир неча чаноқ суяги” ҳикоясининг бош қаҳрамони
ҳаётни бошқармоқчи бўлганлиги учун ақлдан озади. У чаноқ суягини
ушлаган ҳолда кўчага югуриб чиққанда уни руҳий касаллар шифохонасига
ётқизадилар.
Бунинг сабаби онасининг ўлими бўлиб, у шифокор бўла туриб,
ўлимнинг олдини оломагани эди: “Онам қўлимда жон берди. Унинг қўли
менинг қўлимга тушди. Кўйлагимда бир томчи қон пайдо бўлди”. Англиядан
олий маълумот олиб қайтган бу эркак кўзида ёш билан ўзи учун жуда қадрли
бўлган инсоннинг ўлимига йўл қўйиб берганлиги учун ўзини айбдор
ҳисоблайди. У ўзининг шифокор бўлиш орзусини амалга оширди, чунки
унингча “шифокор ер юзида ҳокимият калитларига эгалик қилади”, бироқ у
мағлуб бўлди. Унинг бошқалар тақдирини ҳал қилиш истаги амалга ошмади.
“Ал-Маърака” (“Олишув”) ҳикоясининг бош қаҳрамонини ҳам
иззатталаблик бошқаради. Аввалги асарлар каби бу ҳикоя ҳам ретроспектив
характердадир. Абу Муҳаммаднинг айтишича, Абу Суад – ёлғончи. Иккала
эркак ҳам кема капитанларидир. Улар марварид топиш билан
шуғулланишади. Баҳрайнда бу оддий машғулот ҳисобланади. Улар доимо
энг катта марваридни топиш учун ўзаро рақобатлашадилар. Абу Муҳаммад
қандай қилиб бўлса ҳам Абу Суадни доғда қолдирмоқчи эди. Воқеалар
59
кемалар тўқнаш келадиган денгизда бўлиб ўтади. Олдинга қўйилган вазифа –
энг катта марваридни топиш. Бу орада об-ҳаво ёмонлашади ва Абу Суад
мусобақада қатнашмасликка қарор қилади. Абу Муҳаммад ғалабага
ташналиги учун ўзи ва ўз жамоаси тақдирини ўйламайди ва энг катта
марваридга эга бўлмоқчи бўлади.
Ниҳоят, Абу Суаднинг кемаси қирғоққа келади. Қора байроқ мачтага
тушади. Тирик қолганлар қўрқув билан олишадилар. Абу Муҳаммад ҳам
тирик қолди, бироқ бу воқеа уни ақлдан оздирди. КЕйинги 30 йил давомида,
яъни умрининг охиригача, у Абу Суадни энг катта марварид топувчи бўлган
вақтидан бошлаб ёлғончи бўлганликда айблайди.
Али Сайёр ҳокимиятни нафақат шуҳратпарастлик ва пулларда, балки
порахўрлик ва иккиюзламачиликда кўради. “Саатрукука йа Абдассалам”
(“Сени ташлаб кетаман, эй Абдусалом”) ҳикоясининг бош қаҳрамони юқори
мартабали давлат амалдори бўлиб, унинг қарори кўп нарсани ҳал қилади:
Ёзувчи дўстликни қадрлайди. Лекин шахсий алоқалардан фойдаланиб,
ишларини йўлга қўйишга қарши чиқади. Бу бошқа асарларида ҳам, хусусан
“Қиссату Ашарат дананир” (“Ўн динор қиссаси”) асарида ҳам ўз аксини
топган. Унда тасвирланишича, давлат амалдорининг олдига аризачи пора
билан киради. Давлат амалдори ундан бу йўл билан иш битиришни ким
ўргатганлигини сўраб, ўзининг вазирликдаги дўсти Юсуф эканлигини билиб
олади. Маълум бўлишича, Юсуф ўз лавозимини пора тарқатиб олган экан.
Шунга қарамай давлат амалдори порани қабул қилмайди.
Муаллиф кўп ҳолларда ўз лавозимига муносиб бўлмаган одамлар пора
ва турли алоқалар ёрдамида маъмурий лавозимларни эгаллаб оладилар.
Али
Сайёр
порахўрлик,
ҳаддан
зиёд
шуҳратпарастлик
ва
иккиюзламачиликни танқид қилади. “Мазик” (“Тараддуд”) ҳикоясида биз яна
давлат амалдори билан учрашамиз. Уларнинг ҳар бири қалбаки, ҳасадгўй ва
ўз ҳамкасблари ҳақида ғийбатқилишга тайёр. Бироқ бир неча одамлар борки,
улар ҳалол бўлишга интиладилар. Буни “Ас-Саламим” (“Поғоналар”)
ҳикояси бош қаҳрамонининг истаклари тасдиқлайди:
60
Икки ойлар аввал қўлимда ишга қабул қилиш ҳақидаги ариза ёзилган
қоғоз билан вазирлик зинасида турар эдим. Ҳар қандай ишга тайёр эдим.
Ҳатто ҳаммолликка ҳам. Мен ўрта мактабни битиргандим.
Бу одам офисга ҳар ўн кунда келар эди. У асосий зина бўйлаб олдинга ва
орқага юрар, ҳар сафар уни бўш қўл билан қайтарар эдилар. У ўзига шундай
деди:
Қаранг, инсоннинг жамиятдаги қадри қандай! Мен яшамоқчиман. Мен
шунчаки яшашни истайман. Мен мармар сарой ёки ҳашаматли автомобиль
хоҳламайман. Соҳибжамол хотин ҳам керак эмас. Шунчаки яшашни
хоҳлайман. Баъзан менга ҳайвонлар мендан кўра омадлироқдек туюлади.
Улар ейиш учун нимадир топа оладилар. Мен инсонман ...лекин қаердан
емиш топай?
Бу ёш йигит учун иш инсонпарварликни англатарди. Иш тополмаслик
эса қадрнинг пастга урилиши билан баробар эди. охир-оқибат иш топганда у:
“Мен инсон бўлдим” дея ҳайқиради.
Али Сайёр ўз асарларида ҳалол одамларга бу дунёда ўз ўрнини топиш
қанчалик қийинлигини афсус билан қайд этади. Пул ва ҳокимиятга ўчлик
ҳаёт хурсандчилиги ва гўзаллигини барбод қилади. У ўз ҳикояларида ўзлари
яшаётган реал воқеликдан ажралиб қолган эркакларни танқид қилади.
Ҳикояларида насиҳатгўйлик оҳанги учрамайди, шунинг учун уларни осон
англаш мумкин. Бу ҳикоялар одамларни фаросатлироқ бўлишга, аввал англаб
етмаган воқелик жиҳатларини ўйлашга мажбур қилади. Улар ижтимоий
тараққиёт ва тарихий ўзгаришларга қарамай, ўз аҳамиятини йўқотмайди.
Муҳаммад Мажиднинг асарлари мураккабликлар ва маҳдудликдан холи.
Унинг ҳикоялари оддий тилда ёзилган бўлиб, тақдим қилинган образлар
замонавий инсоннинг тафаккурини уйғотишга ҳаракат қилади. 1970 йилда
Қувайтда нашр қилинган “Макати мин симфуния хазина” (“Ғамгин
симфониядан парчалар”) номли асаридаги биринчи ҳикоя кун ва тун
мавзусидаги фикрлар билан бизни таништиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |