3-мавзу:Ўзбекистон тупроқларини географик худудлар бўйича агрорайонлаштириш.2-соат
Ўзбекистон республикаси худудида тарқалган тупроқларни минтақа, минтақача, тупроқ провинцияси, тупроқ округи ва тупроқ райони, агротупроқ районлаштириш, биринчи ва иккинчи географик худудларни ўрганиш ва тупрооқни географик районлаштиришни ўрганиш.
4-мавзу: Республика худудида тарқалган кам ўрганилган қизғиш тусли “Неоген” даври учламчи ётқизиқларда шаклланган бўз тупроқларнинг географик тарқалиши, генезиси, таркиби, хоссаларининг ўзига хослиги, эрозиянинг таъсири, унумдорлиги. Қизғиш тусли тупроқларни ўрганиш учун Қибрай тумани худудидаги қизғиш тусли тупроқларнинг тарқалишини бориб кўриш (Май қишлоғи мисолида ўрганиш). 2-соат
Республика худудида тарқалган, кам ўрганилган қизғиш тусли «неоген» даври учламчи ётқизиқларда шаклланган бўз тупроқлар, уларнинг географик тарқалиши, генезиси, таркиби, хоссаларининг, унумдорлик кўрсаткичларининг ўзига хослиги, эрозиянинг таъсири, эрозияланиш даражалари, тупроқ унумдорлигини ошириш ва қизғиш тусли тупроқлардан қ/х да фойдаланиш.
5-мавзу: Республикада тарқалган суғориладиган бўз ва бўз-ўтлоқи тупроқларнинг ҳозирги экологик ва мелиоратив ҳолати. Тупроқнинг унумдорлигини ошириш бўйича белгиланган тадбирлар. 2-соат
Республикада суғориладиган бўз ва бўз-ўтлоқи тупроқларнинг ҳозирги экологик ва мелиоратив холати, уларни яхшилаш ва унумдорлигини ошириш бўйича белгиланган тадбирлар. Суғориладиган тупроқларнинг экологик ва мелиоратив холатини яхшилашда тупроқнинг хоссаларини, унумдорлик кўрсаткичларини ўрганиш ва мелиоратив тадбирларни олиб боришдаги аҳамияти.
6-мавзу: Республикада тарқалган гидроморф тупроқлар. Улардан қ/х да фойдаланиш. Тупроқнинг унумдорлигини ошириш ва мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича белгиланган тадбирлар. 2-соат
Республика худудидаги гидроморф тупроқларнинг тарқалиши, тупроқ пайдо бўлиш шароитлари, бўз тупроқлар худудидаги гидроморф тупроқларнинг хоссалари, фарқи ва улардан қ/х да фойдаланиш. Чўл худудининг гидроморф тупроқларини ўрганиш ва қ/х да фойдаланиш бўйича тадбирлар олиб бориш.
7-мавзу: Республикадаги чўл худуди тупроқлари. Улардан қ/х да фойдаланиш. Сур қўнғир, қумли, тақирли тупроқларнинг унумдорлигини ошириш ва мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича белгиланган тадбирлар. 2-соат
Республика чўл худудидаги сур қўнғир, қумли ва тақирли тупроқларнинг тарқалиши, тупроқ пайдо бўлиш шароитлари, чўл худудидаги гидроморф тупроқларнинг хоссалари, фарқи ва улардан қ/х да фойдаланиш. Чўл худудининг тупроқларини ўрганиш ва қ/х да фойдаланиш бўйича тадбирлар олиб бориш.
8-мавзу: Шўрланган, эрозияга учраган ва қийин ўзлаштириладиган оғир мелиоратив ҳолатдаги тошлоқли, қумли ва гипсли тупроқларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилашда олиб бориладиган тадбирлар. (Эрозия жараёнларини тоғ тупроқлари мисолида ўрганиш учун тоғ тупроқларини бориб кўриш) 2-соат.
Турли даражада шўрланган, эрозияга учраган, оғир мелиоратив ҳолатдаги кучли шўрланган, тошлоқли, гипсли ва қумли тупроқларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича олиб бориладиган тадбирларнинг илмий-амалий ва қ/х да фойдаланишга яроқли қилишдаги аҳамияти.
9-мавзу: Тупроқни ўрганишда олиб бориладиган дала-камерал ишлар, ўрганилаётган худудни харитага туширишда қатнашадиган гурух таркиби. Тупроқ харитаси, харитаграммалар ва бонитировка хариталарини қ/х да фойдаланишни ўрганиш. (Ўз.Дав.Ер.Лойиха институти архив маълумотлари билан танишиш ва у ерда олиб борилаётган ишларни бориб кўриш) - 2 соат.
Республикада тарқалган суғориладиган ерларда олиб бориладиган дала-камерал ишлар, тупроқни харитага туширишда қатнашадиган гурух таркиби, далага чиқишдан олдин тайёргарлик даври ва уларнинг далада олиб борадиган ишлари. Тупроқ харитаси,харитаграммалар ва бонитировка харитасини ўқишни ўрганиш ва улардан қ/х да фойдаланишдаги ахамияти.
Do'stlaringiz bilan baham: |