Реактивлар:
1. Метил қизили – С15H15N3O2; 2. 0,1 н ли NaOH эритмаси; 3.Формалиннинг 25% ли эритмаси: 40% ли формалин эритмасидан 63 мл олиб, сув билан 100 мл га етказилади; 4. Фенолфталеин.
Материал ва асбоб-жиҳозлар: NH4NO3 ва (NH4)2SO4 ўғитлари намуналари, кимёвий стаканлар, ўлчов колбалари, шиша бюкслар, бюретка, термостат, эксикатор, аналитик тарози.
13.Ўқув материаллари (маъруза матни, ўқув қўлланмалар).
Агрокимё фани мақсади, вазифалари ва бошқа фанлар билан боғлиқлиги. Агрокимё фанининг ривожланиш тарихи.
Режа:
1. Кириш
2. Агрокимё фанининг максади, вазифалари ва услубиёти.
3. Европада агрокимё фанининг ривожланиши, тарихи ва рус омилларининг агрокимё фанининг ривожланишига кушган хиссалари.
4. Ўзбекистонда агрокимё фанининг ривожланиш тарихи ва хозирги даври.
5. Агрокимё фанининг бошқа фанлар билан боғлиқлиги.
Адабиётлар 1.2.3.4.14.
Таянч иборалар: Агрокимё, минерал ўғит, органик ўғит, моддалар айланиши, вегетацион уйча, лизиметр
«Кишлок хўжалиги зарур минерал ўғитлар ўсимликларни химоя қилиш воситалари билан таъминлашни нафақат тубдан узгартириш, балки агрокимё коидаларига катъий амал қилишга талабчанликни ошириш, уларни қўллаш маданиятини юксалтириш» лозим.
И.Каримов
1. Экинлар ҳосилдорлигини оширишнинг муҳим воситаси, кишлок хўжалигини ишлаб чикаришни жадаллаштиришнинг иқтисодий жиҳатдан энг самарали йўли бу – дехкончиликни кимёлаштиришдир.
Жахон тажрибасидан шу нарса маълум бўлдики, экинлар ҳосилдорлиги тупрокка киритилаётган ўғитлар миқдори билан узвий боғлиқ. Ўғитлар самарадорлиги одатда экинлардан олинадиган қўшимча ҳосил миқдори билан белгиланади. Республикамизда амалга оширилган илмий изланишларнинг натижаларига кўра 1 ц минерал ўғит хисобига дон 1- 1,3 т/га, пахта 0,6-0,8 т/га, картошка 5-7,5т/га, сабзавот ва полиз 10-12 т/га микдорда қўшимча ҳосил олиш мумкин эканлигини курсатмокда. Экинлардан олинадиган ҳосилнинг карийиб ярми минерал ўғитлар хисобига олинади. Акссарият экинларда ўғит қўллаш билан боғлиқ 1 сумлик сарф - ҳаражат 2-3 сум бўлиб ҳосил билан кайтади, ғўзани ўғитлашда эса бу курсаткич 8-9 сумни ташкил этади.
Ўғитлардан олинадиган иқтисодий самара тупрок иклим шароитлари, ўғитларнинг меъёри, муддати ва юксак агротехника тадбирлари билан боғлиқ.
Минерал ўғитлардан фойдаланиш фақат XIX асрнинг иккинчи ярмидангина бошланди. Кейинчалик улардан фойдаланиш йилдан йилга ортиб боради. Шунга кўра уларни ишлаб чикариш ҳам анча кўпайди: 2000 йилга келиб дунё буйича 307,2 млн. тонна минерал ўғит жумладан 170 млн тонна калийли ўғит ишлаб чиқарилади. Лекин шунга карамай гўнг кишлок хўжалигида муҳим ўғитлардан бири бўлиб колмокда чунки унинг таркибида ўсимликлар учун зарур озиқ элементлари бор, демак у кишлок хўжалик экинларининг ҳосилдорлигини ошишига кучли таъсир этади.
Хозирги кунда Ўзбекистонда минерал ўғитларни ишлаб чикариш ва кишлок хўжалик экинларига ишлатиш шу билан бирга атроф мухитни ифлосланишининг олдини олишга жуда катта аҳамият берилаяпти. И.А.Каримов узининг «Ўзбекистон XXI аср бусагасида» асарида ўғитларни ишлаб чикарувчи камбинатлари курилишини тахлил килиб, курилган камбинатлардан Ўзбекистондаги бўлган фосфорит конларидан тўлиқ фойдаланилмаяпти деб курсатиб утди.
Ўзбекистонда фосфорит ўғитлар-аммофос ва аммонийлаштирилган супер фосфорт ишлаб чикарадиган жуда катта корхоналар барпо этилган. Шу билан бирга аникланган захиралари 300 млн. тоннага якин бўлган фосфорит конларидан амалда фойдаланилмаётир.
Ўзбекистонда жуда катта калий туз конлари мавжуд, бўлар Қашкадарё вилоятидаги Тубакат ва Сурхандарё вилоятидаги Хужайкон конларидир. Тахминий хисобларга қараганда калий тузлари 100 йилдан кўпрокка етади.
Хозирги кунда Ўзбекистонда 6 та (Чирчик, Олмалик, Навоий, Самарқанд, Фаргона, Кукон) ўғит ишлаб чикариш химия заводи ишлаб турибди ва қуйидаги ўғитлар ишлаб чиқарилмокда: мочевина, аммофост, амиякли, селитра, аммонийлаштирилган супер фосфат, супер фосфат, аммоний сульфат. Ўғит ишлаб чикаришнинг ўсиши асосан, юқори концентрацияли ва комплекс ўғитлар хисобига амалга оширилмокда.
Республикамизда ўғитлардан фойдаланишни ташкил этиш ва назорат қилишда Республика лойиха кидирув агрокимё станциясида ва бошқа ташкилотлар катта ишларни амалга оширмокдалар.
2. Агрокимё-тупрок, ўсимлик ва озиқ моддаларнинг ўзаро алокасини текшириб турли ўғитларни ишлатиш йўли билан экинлардан тобора юқори ва сифатли ҳосил олиш хакидаги фан.
Агрокимёдан урганиладиган учта асосий объект ўсимлик, тупрок ва ўғитлар бир бири билан деаликтик ўзаро алокада бўлиб, бир бирига таъсир этиб туради. Бу боғланишлар системасини Д.Н.Прянишников учбурчак куринишда тасвирлайди, унинг учта учи ўсимлик,тупрок ва ўғитни ифодалайди. «Ўсимлик, тупрок ва ўғит орасидаги муносабатларни урганиш-деб ёзган эди: Д.Н.Прянишников-ҳамма вақт агрокимёгарларнинг асосий вазифаси бўлиб келган». У фақат агрокимёни тупрок унумдорлиги ва кишлок хўжалик экинларининг ҳосилдорлигини ошириш учун тегишли ўғитларни юқорида айтилган ўзаро таъсир этади деб учта омилни назарда тутиб ишлатишга доир билимларни таркиб топшириш билан шугулланади деб таъкидлаган эди. Агрокимёнинг унга якин фанларидан (Ўсимликлар филиологияси, дехкончилик, тупрокшунослик ва бошқалардан) фарқи ҳам ана шунда.
Шундай килиб агрокимё, дехкончиликда моддаларнинг айланиши, ўсимликларнинг озиқланиш жараёнида ўсимлик, тупрок ва ўғит орасидаги ўзаро таъсирларни шунингдек, ҳосилни ошириш, унинг сифатини яхшилаш максадида кишлок хўжалик экинларининг озиқланиши бошқариш усулларини урганади.
Ўсимликларнинг озиқланиши ва ўсимлик, тупрок ҳамда ўғит орасидаги ўзаро таъсирларини урганиш агрокимёнинг назарий асосини ташкил этади. Назарий асосларни билиш ўғитларни ишлатишга доир амалий масалаларни ижодий ҳам этишга имкон беради, бундай масалаларни агрокимё фани ишлаб чикади. Ўғитларнинг энг самарали шакллари, микдорлари ва нисбатлари, уларни ҳархил тупрокларда турли экинларга солишнинг оптимал муддатлари ва усуллари, ўғит солишни тупрокка ишлов бериш, амашлаб экиш, сугориш ва бошқа агрокимёвий тадбирлар билан мувофик равишда бирга кушиб олиб бориш ана шундай масалалар жумласига киради.
Агрокимёда назарий ва амалий масалаларни урганишда текширишнинг турли хил усуллари кулланилади, чунончи:
1. Ўсимлик тупрок ва ўғитларнинг лоборатория анализлари (кимёвий ва физик кимёвий анализлар) утказилади;
2. Сунъий шароитда (вегетацион идишлар, лизиметр қурилмаси) ўсимликлар билан вегетацион ва лизметрик тажрибалар олиб борилади;
3. Ҳар хил тупрок иклим шароитида ўғитлар билан дала тажрибалар утказилади;
4. Катта майдонларда ишлаб чикариш тажрибалари утказилади.
Дала тажрибалари ва ишлаб чикариш тажрибаларининг натижалари асосида урганилаётган ўғитлар ҳамда уларни ишлатиш усулларини иқтисодий самарадорлиги бахоланади ва шунга қараб ишлаб чикаришга амалий тавсияномалар берилади.
Агрокимёнинг кишлок хўжалиги амалиётига тадбики асосан саноатда ишлаб чиқариладиган ва махаллий ўғитлардан самарали фойдаланиш хусусида аалга оширилади. Агрокимё дехкончиликни кимёлаштиришнинг асосий назарий асоси хисобланади.
3. Ўсимликларнинг озиқланиши хакида баъзи тахминлар XVI-XVIII асрларда пайдо бўлган, лекин улар етарли даражада бахоланмаган.
1761-1766 йилларда швед олими Валериус «Гумус назариясини» илгари сурди. Бу назариянинг таркалиши оммалашиб кетишига XIX асрнинг биринчи ярмида немис олими Тэер айниқса хисса кушди. Бу назарияга қўшилмаган француз олими физиолог ва агрокимёгар Буссенго озиқланиш ва ўғитланишнинг азот назариясини илгари сурди.(1836). У дехкончиликда азотнинг биринчи даражали аҳамияти борлигини курсатди ва аник дала тажрибалари утказиб алмашлаб экишда дуккакли экинлар (беда) азот балансининг яхшиланишига ва бошқа экинлар ҳосилдорлиги анча ортишига олиб келишини курсатиб берди.
1840 йилда таникли немис химиги Ю.Либих ҳосилдорликни сақлаш учун тупрокни ўғитлаш назариясини илгари сурди, бу назария тупрокдан олинган барча минерал моддаларни тупрокка қайтариш лозимлигига асосланган эди. Бу коида кейинчалик «Минимум конуни» деган ном олди. Шу муносабат билан К.А.Темирязов қуйидагича ёзган эди: «қайтариш зарурлиги хакидаги таълимотнинг аҳамиятини чеклашга ҳар қанча уринишдан катъий назар, бу таълимот фаннинг энг буюк ютукларидан бири бўлиб колади».
XIXасрнинг 60-70 йилларидан бошлаб ўсимликларнинг озиқланиши ва ўғитлар ишлатишга доир илмий текширишлар системали равишда утказила бошланди. А.Н. Энгельгардт, Д.Н.Менделеев, П.А.Костичев, К.А.Тимирязевнинг ишлари айниқса катта аҳамиятга эга бўлди.
Агрокимёнинг назарий асосларини яратишда К.А.Тимирязевнинг фотосинтезга ва ўсимликларнинг минерал ўғитланишига доир классик тадкикотлари ҳамда унинг вегетацион тажрибалар усулини илмий амалиётга киритиши катта аҳамиятга эга бўлди. Мутахассислар тайёрлаш сохасида эса Д.Н.Прянишниковнинг «Агрохимия» деб аталган фундаментал асаридан хозирги пайтга кадар фойдаланилмокда.
4. Ўзбекистонда минерал ўғитлар самарадорлигини текшириш юзасидан илк ишлар XX аср бошларида Р.Р.Шредер, М.М.Бўшуев, И.К. Негодневлар томонидан бошланган бўлиб, бу ишни кейинчалик, Б.П.Мачигин, М.А.Белоусов, П.В.Протосов, Г.И. Яровенко, И.Мадраимов, Б.М.Исаев, Т.Пирохунов, Т.С.Зокиров, Ж.Сатторов, Н.Н.Зеленин, И.Ниязалиев ва бошқа агрокимёгарлар томонидан ривожлантирилди.
Ўзбекистонда агрокимё фанининг ривожланишида 1920 йилда Ўрта Осиё Давлат университети кошида ташкил этилган Тупрокшунослик институти ва 1929 –30 йилларда очилган ўғит буйича илмий–тадкикот институтлари узига хос урин тутади.
Ишлаб чикариш сохаси учун малакали мутахассислар тайёрлаш ва агрокимё фанини юксалтиришда Тошкент Давлат аграр университети алоҳида урин тутади. 1918 йилда Туркистонда халк университети кошида кишлок хўжалик факультети ташкил этилган бўлиб у 1930 йилнинг апрелида Ўрта Осиё кишлок хўжалик институтига айлантирилди. 1943 йилда Тошкент кишлок хўжалик институти, 1990 йилдан эса Тошкент Давлат аграр университети деб юритилди. Университет кафедра ва лабораторияларида С.А.Кудрин, Б.П.Мачигин, Т.В.Протасов, М.З.Козиев, И.Н.Ниёзалиев, Т.С.Пирохунов каби таникли агрокимёгарлар-олимлар фаолият курсатдилар.
1949 йилда Тошкент Давлат университети таркибида очилган агрокимё кафердасида С.Н.Рижов, Н.П.Малинкин, Ж.С.Сатторов, К.Б.Саакяни, Г.А.Каминер-Бичков каби тадкикотчилар пахтачиликнинг бир катор муаммоларини хал қилишга маносиб хисса кушдилар.
Тупрок унумдорлиги ва экинлар хусусиятини хисобга олган ҳолда турли тупрок-иклим минтакаларида ўғитлардан илмий асосда фойдаланишни ташкил этиш максадида 1964 йилда Республикамизда иктисослаштирилган агрокимё хизмати йўлга куйилди.
Ўзбекистонда, шунингдек, бутун Ўрта Осиёда агрокимё фанининг тараккиёти кўпгина тадкикотчиларнинг номлари билан узвий боғлиқ.
5. Рус олими академик Д.Н.Прянишников 1906 йилдаёк мустакил агрокимё фани билан якин алокада бўлган фанларни санаб утган эди. Ўсимликшунослик, дехкончилик, тупрокшунослик, фитопаталогия, мелиорация, суғориш тизимлари, метерилогия, ўсимликлар биокимёси, агрофизика ва бошқа бир катор фанлар шулар жумласидандир.
Агрокимё фани барча ўсимликларнинг ўғитларга бўлган муносабатини урганувчи фан бўлиб, унинг вазифаси ўсимликларнинг ўғитга бўлган талаби, ўғитлар етишмаган ёки ортиқча бўлган холларда рўй берадиган касалликлар белгиларини, ҳосилдорликни ошириш йўлларини, шунингдек тупрок таркибидаги ўсимликлар учун муҳим бўлган азот, фосфор, калий вка бир катор микроэлементларнинг миқдорини аниклашдан иборатдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |