Збекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент Давлат аграр университети


(тупрок) Са +2КСI ў2К (тупрок) + СаСI2



Download 2,34 Mb.
bet72/99
Sana21.04.2022
Hajmi2,34 Mb.
#571374
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   99
Bog'liq
Агрокимё агрономия (1)

(тупрок) Са +2КСI ў2К (тупрок) + СаСI2


Тупрокнинг алмашинадиган сингдиришида катнашадиган органик (гумус моддаларнинг таркибидаги) ва минерал холатдаги майда дисперс заррачаларнинг йигиндиси К.К.Гидройц томонидан тупрокнинг сингдириш комплекси ёки кискача (ТСК) дейилади. Тупрок эритмасидаги катионларни тупрокларнинг сингдириш комплексидаги катионлар билан алмашиниши эквивалент миқдорида боради.
Синов саволлари:
1. Липидлар жумласига қандай моддалар киради?
2. Органоген элементларга кайси элементлар киради?
3. Дуккакли экинларда ҳосил сифати нима билан белгиланади?
4. Оксиллар тузилишига кўра неча гурухга бўлади?
5. Углеводлар каерда ҳосил бўлади?
6. Ўсимликларнинг хаводан озиқланиши деганда нимани тушунасиз?
7. Ўсимликларнинг илдиздан озиқланиши деганда нимани тушунасиз?
8. Илдизнинг нормал ривожланиши учун тузлар эритмасининг роли?
9. Ионлар антопонизли ва синергизми нима?
10. Тупрокнинг кислоталигига нима сабаб бўлади ва у ўсимликка қандай таъсир килади?
11. Тупрокнинг асослар билан тўйиниш даражаси нима?
12. Гумус нима ва унинг тупрок унумдорлигида кандай аҳамияти бор?
13. Тупрокнинг буферлик хусусияти нима ва ўсимликлар учун қандай аҳамиятга эга.
14. Сингдириш турларини сананг
15. Тупрок табиий ҳолда доимо канака сингдирилган катионлар саклайди?
16. Эквивалентни тушунтиринг?
17. Биологик ва Физик кимёвий сингдиришни тушунтиринг?
18. Тупрокнинг сингдириш комплекси нима?
19. Сингдириш кобилиятини аҳамияти канака?
20. Сингдириш кобилиятида микроорганизмлар роли?

3-мавзу: Ўсимликлар ҳаётида азотнинг аҳамияти. Асосий азотли ўғитларнинг олиниши, хоссалари ва кишлок хўжалигида ишлатилади.
Режа:
1. Азотнинг ўсимликлар учун аҳамияти.
2. Азотнинг тупрокдаги миқдори ва ўзгариши.

  1. Дехкончиликда азотнинг айланиши.

  2. Нитратли ўғитларнинг олиниши ва ишлатилиши.

5. Аммиакли ўғитларнинг олиниши ва ишлатилиши.
6. Аммиакли-нитратли ўғитларнинг олиниши ва ишлатилиши.
7. Аммиакли ўғитларнинг олиниши ва ишлатилиши.

Адабиётлар: 4,5,6,8,11,12,14


Таянч иборалар: Аммиакли селитра, аммоний сульфат, мочевина, аммоний, хлорид, суюлтирилган аммиак, аммиакли сув, аммикатлар, мочевинасув, ТСК. Азот, аминланиш, аммоний, нитрат, кайта аминланиш, дезаминланиш, аммиак азотли бирикмалар динамикаси.

1. Цитоплазма ва хужайра ядросининг асосий таркибий кисми бўлган оксиллар таркибига, нуклеин кислоталар хлорофилл, ферментлар, фосфатидлар кўпчилик витаминлар ва ўсимликлар модда алмашинишини жараёнларида муҳим роль ўйнайдиган бошқа азотли органик бирикмалар таркибига киради.


Ўсимликларнинг озиқланиши учун нитрат кислота тузлари ва аммоний тузлари азотнинг асосий манбаи хисобланади.
Табиий шароитларда ўсимликларнинг азот билан озиқланиши тупрок эритмасида ва алмашиниб ютилган холатда бўладиган NО3- анион ва NН4қ катиони ютиш хисобига бўлади.
Ўсимликка утган азотнинг минерал шакллари мураккаб ўзгаришлар циклига учрайди ва нихоятда органик азотли бирикмалар-аминокислоталар, амидлар ва оксил таркибига киради.
Нитрат азотидан ўсимликлар аминокислоталар синтез қилиш учун бевосита фойдаланмайди.
Ўсимликларда нитратлар дастлабки боскичида нитрат, гипонитрит гидроксиламин орқали ферментатив қайтарилиб аммиакка айланади.

НNO3 – НNO2 – (НNO)2 – NН2OН – NН3


Нитрат нитрит гипонитрит гидросиламин аммиак

Нитратлар ўсимликлар учун зарарсиз ва уларнинг тўқималаридан кўп микдорларда тўпланиши мумкин.


Углеводлар ва органик кетокислоталар етишмаганда (айниқса углеводлар захираси кам бўлган уруғларнинг, масалан: қанд лавлаги уруғининг униб чикишда) ўсимликка ортиқча микдорда аммиак азотнинг кириб кетиши салбий таъсир курсатиши мумкин. Бу ҳолда аммиак азоти аминокислоталар ўсимликларни аммиакдан заҳарлайди.
Экиладиган уруғида углеводлар миқдори кўп бўлган ўсимликлар (картошкада крахмал) келаётган аммиак азотни тез ўзлаштиради ва тупрокка аммиакли Ўғит солишга фойдали таъсир этади.
Ўсимликларнинг аммиак ва нитрат азотининг фойдаланиши катор ички ва ташки омилларга экиннинг биологик хусусиятига, углеводлар билан таъминлашига мухит реакциясига, Са2қ Мg2қ Кқ ва микроэлементларнинг бор йўқлигига боғлиқ.
Мухит реакцияси нейтрал бўлса аммиак азотни ўсимликлар нитрат азотига қараганда яхши ўзлаштиради. Са, Мg ва К миқдорининг кўп бўлиши аммиак азотининг яхши ўзлаштиради. Тупрок таркибида фосфор етарли бўлса нитрат азотли яхши ўзлаштиради.
Молибденинг етишмаслиги нитратларнинг қайтарилишини секинлаштиради ва ўсимликларнинг нитрат азотни ассимиляция қилишини чеклаб куяди.
Азот етишмаганда ўсимликларнинг ўсиши кескин секинлашади, барглар майда ва оч яшил рангли бўлади, тез саргаяди, новдалари ингичкалашиб колади ва яхши шохламайди, уруғ ҳосил бўлиши ёмонлашади, ҳосил ва ундаги оксил миқдори кескин камайиб кетади.
Уруғларда азотнинг асосий миқдори (умумий микдорнинг 90 % га) оксил таркибига киради. Ўсимлик оксилларида ўртача 16 % азот бўлади.
Дуккакли ва мойли экинлар уруғида оксил ва бинобарин, азот миқдори энг кўп, бошокли экинлар донида эса кам бўлади.
2. Яхши ҳосил олиш учун ўсимлик тупрокдан кўп микдорда азот ўзлаштиради: донли экинлар 1 га майдондаги тупрокдан 100 кг маккажухори, картошка, қандлавлаги 150-200 кг азот ўзлаштиради.
Ўсимлик солинган ўғитлар ўртача 40% азотни ўзлаштиради. Тупрокдаги азотнинг миқдори ундаги гумус миқдорига боғлиқ. кора тупрокларда азотнинг умумий миқдори 0,4-0,5 % га (12-15 т/га N) ва буз тупрокларда 0,05-0,15 % га етади (3-6 т/га N).
Тупрок азотнинг асосий кисми (99 %) ўсимликлар ўзлаштира олмайдиган органик бирикмалар (Оксил ва гумус моддалар) ҳолида бўлади. Органик азотли бирикмаларнинг тупрокдаги микроорганизмлар таъсирида минераллашиб ўсимлик ўзлаштира оладиган минерал бирикмалар аммиак ва нитратлар ҳолида утади.
Тупрокдаги азотли органик бирикмаларнинг парчаланиши қуйидаги схема буйича тасвирлаш мумкин: Гумин моддалар, оксиллар, аминокислоталар, амидлар, аммиак, нитрат, молекуляр азот. Тупрокдаги азотни органик моддаларнинг аммиакка кадар парчаланиши – аммонификация дейилади.
Аммонификация тупрокдаги турли хил аэроб ва анаэроб микроорганизмлар таъсирида амалга ошади ва барча тупрокларда мухитнинг турли хил реакциясида содир бўлади. Лекин анаэроб шароитларда ва кучли кислотали аа ишкорий мухитда секинлашади. Аммиак тупрок эритмасидаги карбонат килота билан реакцияга киришиб аммоний карбонат ҳосил килади, NН4қ эса тупрокка ютилади.

3 + Н2СО3 ў (NН4)2СО3


3+ НNО3 ў NН43
Аммоний ўз навбатида тупроқ сингдириш комплекси (ТСК) даги коллоидлар томонидан ютилади

Са NН3


(ТСК) + (NН4)2СО3 ў (ТСК)NН3 + СаСО3
Са Са

Аммоний азотли тупрокда нитрификацияланади НNО3 гача оксидланади, бу кислота тупрокдаги Са ва бошқа катионлар билан реакцияга киришиб нитрат кислота тузларинитраглар (Са(NО3)2 ва бошқаларни ҳосил килади. NН4 нинг NО3 гача оксидланиши катор оралик махсулотлар гидросиломин (NН4ОН) нитрит кислота НNО2 ва бошқалар ҳосил бўлиши билан боғлиқ.


Нитрифиакция прцессни узига хос аэроб бактериялар гуруппаси амалга оширади. Аммиакнинг оксидланиши ва бактериялар учун энергия манбаи хисобланади. Улардан баъзилари (Nitroramonas) НN4қ ни НО2 гача оксидлайди, бошқалари эса (Nitrobacter) NО2 ни NО3 гача оксидлайди.
Нитрафикация учун оптимал шароитлар яхши аэроция, тупрокнинг намлиги капилляр нам сигимидан 65-70 % температура 25-300С ва нитралга якин мухит хисобланади.
Нитрафикация интенсивлиги тупрокнинг маданий холатига кўп жиҳатдан боғлиқ.
Культивация килинган, яхши ишлов берилган тупрокларда амминофикация ва нитрафикация процесслари анча тез содир бўлади.
Тупрокка ҳосил бўлган азотнинг минерал бирикмалари унда кўп микдорда тўпланиб қолмайди, чунки ўсимликлар томонидан ўзлаштирилади, шунингдек мироорганизмлар фойдаланади ва кисман янгидан органик формага айланади.
3. Тупрокда ҳосил бўлган азотнинг минерал бирикмалари унда кўп микдорда тўпланиб қолмайди, чунки ўсимликлар томонидан ўзлаштирилади, шунингдек микроорганизмлар фойдаланилади ва кисман янгидан органик формага айланади.
Бундан ташкари денитрификация натижасида ва илдиз каватида ёгин-сочин ҳамда сугориш сувлари таъсирда ювилиб кетиши туфайли нитрат азоти тупрокдан йўқолади. Тупрокдан азот асосан денитрификация нитрат азотнинг молекуляр азотгача (N) ёки газсимон азот (II) ва (I) оксидларигача (NО ва N2О) дессимилияторли қайтарилиш жараёни натижасида йўқолади.
Ўсимликлар ўзлаштирган азотнинг бир кисмини гўнг билан бирга тупрокка кайтиб келади. Тупрокдаги азот захираларини тулдириб туришини бирдан-бир табиий манбаи атмосфера азотидир. Атмосфера ҳар бир гектар тупрок тепасида 80 минг тоннага якин азот бўлади, лекин хаводаги молекуляр азотни кўп ўсимликлар (дуккакли ўсимликлардан ташкари) ўзлаштира олмайди. хаводаги молекуляр азотнинг боғланиши ва тупрокдаги азот захираларининг тулдирилиши икки йўл билан содир бўлади. Озрок микдордаги боғланган азот (бир гектарга 3-5 кг гача) атмосферанинг узида чакмок чакқанда ҳосил бўлади ва ёгин-сочинлар билан аммиак нитрат ва нитрат кислоталар ҳолида тупрокка тушади. Тупрокдаги азотли тулдиришда ва ўсимликларнинг озиқланишида хаво азотини тупрокдаги эркин яшайдиган азотфиксицияловчи микроорганизмлар ва дуккакли ўсимлклар билан симбиоз ҳолда яшайдиган туганак бактериялар таъсирида боғланиши анча катта аҳамиятга эга.
Азотли ўғитлар қуйидаги турт гурухга бўлинади:
1. Таркибада азот нитрат шаклда бўлган нитрат ўғитлар, селитралар.
2. Таркибада азот аммоний ёки аммиак шаклда бўлган аммонийли ва аммиакли ўғитлар.
3. Таркибида азот аммоний ва нитрат шаклда бўлган аммиакли-нитрат ўғитлар.
4. Таркибада азот амид шаклда бўлган ўғитлар.
1. Натрийли селитра. NaNO3 таркибида 15-16 % азот бўлади. Аммиак олишнинг синтетик усули ишлаб чикилгунча антрийли селитра Чилидаги гуанонинг табиий қатламларидан казиб олишар ва асосий азотли ўғит хисобланар эди. Натрийли селитра аммиакдан нитрат кислота олишдаги қўшимча махсулот хислбланади, у ок ёки саргиш кунгир рангли майда кристалл туз, сувда яхши эрийди, бирмунча гигроскопик, нокулай шароитларда муштлашиб, котиб колиш мумкин. Тугри сақланганда муштлашмайди ва яхши сочилувчанлигини саклаб олади.
Кальцийли селитра – Са(NО3) таркибида 13-15 % азот бўлади, у нитрат кислотали бур ёки охак билан нитраллаш орқали олинади.

Download 2,34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish