Збекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент Давлат аграр университети



Download 2,34 Mb.
bet52/99
Sana21.04.2022
Hajmi2,34 Mb.
#571374
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   99
Bog'liq
Агрокимё агрономия (1)

Синов саволлари:
1. Микроэлементларни номланг ва микро ўғитга таъриф беринг?
2. Бўрнинг ўсимликлар таркибидаги миқдори ва физиологик аҳамияти тўгрисида сўзлаб беринг?
3. Мис етишмасаўсимликларда канака ташки ўзгаришлар кузатилади?
4. Мисли ўғитларнинг асосий факилларини айтинг?
5. Қишлоқ хўжалигида кайси микроўғитлар энг кўп ишлатилади ва улар қандай шароитда энг юқори самара беради?
6. Ўғитлар билан ишлашда хавфсизлик техникаси ва мехнат мухофазасининг асосий коидаларини айтиб беринг?
7. Марганецли микроўғитларни кўллаш усулларини айтиб беринг?
8. Нима учун молибден «азот» алмашиниб жараёни микроэлементи деб юритилади?
9. Рухли ўғитларнинг асосий вакилларини айтинг?
10. Ўсимликларда макро ўғитга қандай шаклда кўлланилишини айтинг?
11. Ўзингиз биладиган махаллий ўғитларни айтиб беринг?
12. Гўнгнинг тахминий кимёвий таркиби канака?
13. Кайноқ ва совук гўнг дейилишининг сабаби нимада?
14. Парранда кийи ва пилла чириндиларининг хоссалари ва ишлатилиши.
15. Торфларнинг таркалиши, кимёвий таркиби ва нима максадда ишлатилади?
16. Сапрофел нима ва каерда ишлатилади?
17. Тўшамали гўнгнинг тупроқка киритиш меъёри ва муддати хакида маълумот беринг?
18. Гўнг шалтоги нима?
19. Парранда ахлати қимматлимахаллий ўғит эканлигини қандай изохлаш мумкин?
20. «Ўз кадрини топмаган» махаллий ўғитлардан кайсиларини биласиз?
7-Мавзу: Кўкат ўғитлар ва бактериал препаратлар. Техник экинларни ўғитлаш тизими.
Режа:
1. Кўкат ўғитлар сифатида устириладиган ўсимликлар, уларнинг тупроқ хоссалари ва ўсимликка таъсири.
2 .Бактериал ўғитларнинг хоссалари ва ишлатилиши.
3. Фосфоробактериялар.
4. Ғўзага азотли ўғитларни қўллаш.
5. Ғўзага фосфорли ўғитларни қўллаш.
6. Ғўзага калийли ўғитларни ва махаллий ўғитларни қўллаш.
7. Канопни ва қанд лавлагини ўғитлаш.

Адабиётлар: 4,5,7,14.


Таянч иборалар: Кўкат Ўғит, мош, кузги нухат, люпин кашкар беда, ёввойи ловия, бурчоқ, кузги жавдар, бактериал, пропаратлар, АМБ, нитрати, азотобактерин, фосфобактерин, , гўза, каноп, қанд лавлаги, Ўғитлаш муддати, меъёри.

1. Кўкат ўғитлар ёки сидератлар деб тупроқни азот ва органик моддалар билан бойитиш максадида далаларга экиб, устириладиган айрим ўсимликлар (сидератлар)га айтилади, бўлар усиш фазасининг муайян бир даврига етганда кейин тупроқка кушиб хайдаб юборилади. Хозир Ўзбекистон дехкончилдигига талаб килинадиган гўнг эхтиёжингинг бор йуги 15-20% ни кондиришга кифоя килади (етади). Бундай хол кўпроқ таркибини органик моддалар билан бойитишда қўшимча манбалардан фойдаланишни такозо этади.


Бу муаммони хал этишда кўкат ўсимликлардан фойдаланиш йўли муҳим аҳамиятга эгадир. Кўкат ўғит сифатида кузги жавдар, хантал, арпа, хашаки нухат, хашаки кўкатлар, йунгичка, кизил себарга шабдар (эрон бедаси), мош каби оралик экинларидан фойдаланиш тавсия этилади. Бу оралик экинларидан гектарига 350 -–400 ц дан кук масса олинганда, айни масса таркибида 120 – 200 кг азот бўлиб, уз навбатида бу ўртача 35 –40 тонна гўнгга эквивалент.
Мисол: хашаки нухат таркибида 0,50 фоиз азот, 0,15 фоиз фосфор, 0,50 фоиз калий, 0,30 фоиз кальций элементлари бор.
Кўкат ўғитларнинг устки массасини чорва учун фойдаланиб, илдизини хайдаб ташлаганда ҳам, ўртача 10-20 тонна илдизи ерга колади.
Кўкат ўғитлар тупроқ унумдорлигини ошириш билан биргаликда, тупроқнинг физик, механик хоссаларини яхшилайди. Ундаги чиринди миқдорини кўпайтиради ва энг муҳими енгил тупроқлар сув хоссаларининг мувозанатлашишида катта аҳамиятга эгадир.
Ўрта Осиё худудларида кўкат ўғитлар (сидератлар) оралик экин сифатида сентябрь – октябрь ойларида экилади, бунда келгуси йилларнинг баҳорида улардан чорва учун 350 – 400 ц кук масса уриб олиш мумкин. Ўғит сифатида уларнинг чукур хайдаб, урнига сабзавот ёки техник экинлар (пахта, каноп) экиш ҳам мумкин.
2.Тупроқ таркибида шундай бактериялар мавжудки, улар хаво азотини ўзлаштириб, тупроқни азот билан таъминлаб туради.
Бу бактериялар жумласига нитрогин ва азот бактериялар киради.
Тупроқ таркибида эркин яшайдиган бактериялар, дуккакли ўсимликлар илдизида яшайдиган бактериялар эса туганак (нитрагин) бактериялар деб аталади.
Бу бактериялар ўғитлар билан шурланмаган утлоқи ва утлоқиботкоқ тупроқларда ижобий натижа беради.
Азот бактериялари хаводаги эркин азотни ўзлаштириш билан бирга тупроқда бир катор витаминлар ва устирувчи моддалар ҳам ҳосил килади.
Қишлоқ хўжалигида экиладиган сабзавотлар ва техник экинларнинг уруғлари ва чигит турли хил касалликларга карши дориланиб, уч ой утганидан кейин, азот бактерия билан ишланади.
Бунда 1 гектарга мулжалланган уруғ ёки чигит махсус майдонга утказилиб, 3 л азотбактерин 2-3 л сувга аралаштирилиб сепилади сунг экилади. Азотбактерия билан аралаштирилган уруғларни тезда экиш тавсия этилади. Чунки азотбактерин ва нитрагинлар куёш нурига чидамсиздир. Ишлов иберилган уруғларни димлаш ярамайди.
Заводларда тайёрланадиган нитраин 0,5 кгдан шиша банкаларда (1 гектарга солинадиган нормада) ишлаб чиқарилади. Нитрагин ерга дуккакли экинлар уруғи билан бирга солинади. Бунинг учун экин экиладиган куни шиша банкадаги нитрагин 1 гектар ерга экиладиган уруғликни ивитиш учун бир банка (0,5 л) сув билан аралаштирилади, уруғлик нитрагин аралаштирилган сув билан намланади, обдон кориштирилади ва куритилгандан кейингина (албаттасояда) экилади.
Нитрагин бактерияси беда илдизидаги туганаклар миқдорини 50-70% гача кўпайтиради. Бунинг учун 1 литр сувга 0,5-1,0 кг нитрагин қўшилиб экиш олдидан 14-16 кг беда уруғига аралаштирилиб экилади.
3. Фосфоробактерия туркумига мансуб бактерия бўлиб, у тупроқ таркибидаги фосфор органик бирикмаларни минерал холатга яъни ўсимликлар томонидан ўзлаштириладиган шаклга утказиш хусусиятига эга.
Фосфорбактерин қуруқ ва суюқ ҳолда тайёрланади.
Гурух ҳолдаги фосфорбактериядан 1 гектарига 250г дан олинади. Олинган 250 г қуруқ порошоқ холатдаги бактеринни актив формага утказиш учун у 2,5-3 литр тоза илик сувга аралаштирилиб яхшилаб чайкатилади ва 2-3 соат давомида хаво ҳароратида, вақти-вақти билан чайкатилиб турилади. Шундан сунг бир гектарга мулжалланган уруғ экишдан олдин бактерин билан ишланади.
Суюқ холатдаги фосфоробактерин пахта, картошка учун 1 гектарга экиладиган урукка 40 мл, бошқа тур уруғлар учун эса 20 мл хисобидан аралаштирилиб экилади. 4. Республикамизда қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга катта эътибор бермоқда. Маълумки, ғўза қимматбахо техникавий экин бўлиб хозирги кунда ундан олинадиган ҳосилнинг деярли учдан икки кисми минерал ўғитларни қўллаш хисобига олинмоқда.
Республикамизда хукумати пахтачиликни ривожлантиришга алоҳида эътибор бермоқда. Кейинги йилларда дехкончиликни ривожлантириш борасида кабўл килинган карорлар ва хужжатлар бунинг ёркин далилидир.
Кўп холларда «минерал ўғитлардан кўр-кўрона фойдаланиш, уларни бевақт ва нотуғри ишлатиш, ортиқча сарфлаш нафақат кутилган самарани бермаяпти, балки тупроқ холатини ёмонлаштириб атроф-мухитни бўлғамоқда» (1997йил 1-чакирик X-сессия материалларидан). Ўғитлардан оқилона фойдаланиш кўп жиҳатдан хўжаликларнинг тупроқларини ҳар томонлама урганиш, агрокимёвий хританомаларни тузишва шу асосида ҳар бир пайкалда етиштириладиган экин учун ўғит меъёрини белгилаш билан боғлиқдир.
Суғориб дехкончилик килмайдиган майдон тупроқини нитрификация қобилияти юқори бўлгани сабабли уларда азотни жадал нитратцияси содир бўлади сугориш жараёнида нитратлар сув билан бирга тупроқнинг куйи қатламларига ювилиб тушади, сугоришлар орасида утадиган давр ичида эса юқорида кутарилади, бу ўсимликларни азот билан меъёрида озиқланишини чеклаб куяди. Бундай шароитда нитратларнинг ювилиб кетиши ва динитрификацияга учраши натижасига азотли ўғитларнинг анчагина кисми исроф бўлади. Азотли ўғитлар исрофгарчиликни камайтириш ва уларнинг самарадорлигини ошириш учун ўғитлаш муддати ва усулини тугри белгилаш сугориш режасига катъий амал қилиш, шунингдек аммиакли, азотли ўғитлар ва мочевина тупроги киритилганда, азотни нитрификацияланишини маълум даражада чеклайдиган тадбирларни қўллаш ҳамда нитрификация ингибиторлардан фойдаланиш муҳим аҳамият касб этади. Пахтага азотли ўғитлар меъёрини белгилашда утмишдош экин ва уни тупроқ унумдорлигига курсатадиган таъсирини хисобга олиш муҳим аҳамиятга эга.
Маълумки азотли ўғитлар экишгача, экиш билан бирга ва қўшимча озиқлантириш сифатида кулланилади. Экишгача (эрта баҳорда чизеллаш пайтида) йиллик азот меъёрининг 20-25 кг миқдори берилиши мумкин. Кўп холларда азотли ўғитларнинг бир кисми тупроқка экиш билан бирга киритилади, лекин унинг миқдори гектарига 20-25 кг дан ошиб кетмаслиги лозим. Акс ҳолда чигит атрофидаги азотнинг концентрацияси ортиб кетиши хисобига уларнинг униб чикиши кечган. Ғўза нихолларини қўшимча озиқлантиришлар сони азотнинг йиллик миқдори ва тупроқ шароитларига боғлиқдир. Йиллик азот миқдорини экишгача ва экиш билан бирга берилгандан кейин коладиган кисмини ривожланишини 2-3 чин барги, шоналаш ва гуллаш даврларига тенг, микдорларда таксимланиши максадга мувофикдир. Сунги қўшимча озиқлантириш ғўза гуллай бошлаганидан сунг биринчи ун кун ичида утказилиши керак, чунки кеч муддатларда киритилган азотли ўғитлар ғўзани говлаб кетишга ва кўсак очилишини кечикишига сабаб бўлади.
5. Пахтадан юқори ва сифатли ҳосил етиштиришда фосфорли ўғитларни аҳамияти катта. Кўп сонли дала тажрибалари маълумотларнинг курсатишича фосфорли ўғитлар хисобига буг тупроқларда 2-3 ц/га, утлоқли тупроқларда 3-4 ц/га хисобига аллювиал тупроқларда эса 6-7ц/га қўшимча пахта ҳосилни олиш мумкин.
Қўлланиладиган фосфорли ўғитларнинг самарадорлигини тупроқдаги ҳаракатчан шаклдаги фосфотлар миқдорига бевосита боғлиқ. Ҳаракатчан фосфор миқдори буйича тузилган агрокимёвий ҳаританомаларнинг маълумотлари асосида фосфорнинг табақалантирилган меъёрини белгилаш сезиларли иқтисодий самарадорликка эришиш имконини беради. Шунингдек, фосфорли ўғитлар меъёрини белгилашда режалаштирилган пахта ҳосили миқдорини хисобга олиш муҳим аҳамиятга эга. Бунда 1 цент. Чигитли пахта учун фосфор сарфи 1,5 кг деб кабўл килинган. Тупроқдаги ҳаракатчан фосфор миқдори мг/кг атрофида бўлгандан, ғўзага белгиланган йиллик фосфор меъёри учта муддатда берилади: шудгор остига, экиш билан ва гуллаш даврида қўшимча озиқлантириш сифатида. ҳаракатчан фосфор миқдори 16-30 мг/кг атрофида бўлганда фосфорнинг йиллик меъёри икки муддатда: шудгор остига ва экиш билан бирга киритилиши максадга мувофик ҳарактчан фосфор билан ўртача ва ундан юқори даражада таъминланган тупроқларда (1 кг тупроқда 31 мгдан кўп) фосфорнинг йиллик меъёри тўлалигича кузги шудгор остига киритилса, яхши иқтисодий самара беради.
6. Республикамизда пахта етиштириладиган хўжаликларнинг тупроқлари ялпи калий билан азот ва фосфорга нисбатан яхши таъминланган. Лекин пахта ва бошқа қишлоқ хўжалик экинларнинг ҳосили билан тупроқдан кўп микдорда олиб чикиб кетилиши натижасида кескин камаяди, кайсики ўғитларнинг қўллашини такозо этади.
Тупроқка азотли ва фосфорли ўғитлар кўп микдорда киритиладиган ерларда, шунингдек ғўза алмашиб экиш шароитида экинларнинг калийга бўлган талаби кескин ошади. Одатда ғўзага калийли ўғитларнинг меъёрига тупроқдаги алмашинувчан калий миқдорини билган ҳолда ўртача ва юқори даражада таъминланган бўлса, калийни йиллик меъёри камайтирилади, жуда юқори даражада таъминланган тупроқларга калийли ўғитлар киритилмаса, ҳам бўлади.
Калийли ўғитларнинг йиллик меъёри кам бўлган холларда, тўлалигича шоналаш ёки гуллаш даврига қўшимча озиқлантириш сифатида кулланилади, калийли ўғитлариннг йиллик меъёри юқори бўлса, ярми кузги шудгор остига колган ярмига эса шоналаш давригатупроқка киритилади. Ғўза катор ораларига ишлов бериш вақтида қўшимча озиқ сифатида бериладиган калийни мумкин кадар тупроқнинг чукурроқ қатламига тушишига эришиши лозим.
Ғўза беда алмашлаб экишда (3 йил беда ва 5-6 йил ғўза) бедапоя ҳайдалгандан кейинги биринчи йили чигит экиладиган ерларни кузги шудгорлашда фосфорли ва калийли ўғитларни оширилган меъёри билан ўғитлаш тавсия этилади. Калийли ўғитларни баҳорда фақатгина кумли ва кумлоқ тупроқларга, шунингдек, шури ювилган тупроқларга қўллаш мумкин.
Ғўзани озиқ моддалари билан таъминлашда махаллий ўғитларни аҳамияти катта. Махаллий ўғитлар ичида гўнг, компослар ва торфли ўғитлар алоҳида урин тутади. Гўнгнинг таркибида азот, фосфор ва калийдан ташкари кўп микдорда углевод ҳамда камроқ микдорда микроэлементлар мавжуд. Тупроқка киритилган гўнг тезда микроорганизмлар таъсирида парчаланади. Унинг таркибига углевод оксидланиб, карбонат кислотани ҳосил килади, кайсики, уз навбатида тупроқ фосфатларининг эрувчанлигини ошириб ўсимликларни озиқланиши учун лаёкатли шаклга утказиб беради. Углеводнинг бир кисми яна микроорганизмлар таъсирида тупроқ чириндиси таркибига утади. қишлоқ хўжалиги экинларига тунгни чала чириган ёки компост ҳолида қўллаш лозим. Гўнг билан биринчи навбатда кадимда дехкончилик килинаётган майдонлар ўғитланади. Тупроқка киритиладиган гўнгнинг ўртача йиллик меъёри гектарига 15-20 тонна килиб белгиланган. У юзи кумилган пайтда таркибидаги углевод ва азотнинг асосий кисми учиб кетади.
Гўнгни минерал ўғитлар билан биргаликда қўллаш сезиларли даражада юқори ҳосил олиш имконини беради. Гўнг одатда бедапоя ҳайдалгандан 4-5 йил уткач солинади.
7. Каноп ўсимлиги ер бетидан юқори жуда кўп поя (масса) ҳосил килгани учун унинг ўғитга эхтиёжи ҳам юқори бўлади. Каноп 100 ц қуруқ поя ҳосил қилиш учун тупроқдан 120-150 кг азот, 60-80 кг фосфор ва 120-160 кг калийни кабўл килади. Шунинг учун каноп органик ва минерал ўғитларга талабчан ўсимлик хисобланади.
Органик ўғит сифатида каноп чикиндисидан тайёрланган аралашмасидан фойдаланиш мумкин.
Канопга ишлатиладиган ўғит миқдорини аниклашда тупроқ тишини, канопдан олдин экилган экинни ва тупроқдаги органик модда миқдорини назарда тутиш лозим. Эскидан дехкончилик килаётган утлоқ, боткоқ ва утлоқи тупроқларда азотнинг фосфорга нисбати бир хил ёки 1:0,7 бўлиши керак. Бедапоя бузилиб каноп экилган такдирда азотнинг фосфорга нисбати 1:1 бўлади. Калийли ўғит каноп учун зарур бўлган ўғитлардан хисобланади. Калийли ўғит каноп учун зарур бўлган ўғитлардан хисобланади. Калийли ўғит ҳосилини ошириш билан бирга унинг сифатини ҳам яхшилайди.
Фосфорли ва калийли ўғитларнинг 50 % кузги шудгор, эрта баҳорда чезиллаш ёки культивациялаш даврида солиш тавсия этилади. Гектарига 25-30 кг азот билан фосфорни эса уруғ экиш билан бирга солинади. Канопни азотга талаби айниқса, 8-10 чинбарг чикарганда ва гуллашдан олдин юқори бўлади. Шунинг учун ҳам каноп 8-10 барг чикарганда колган азотнинг ярмиси ва фосфорнинг колган кисми билан озиқлантириб, иккинчи озиқлантиришда эса биринчидан 20-25 кун утгач, колган азот ва калийни солиб тугатилади.
Қанд лавлаги бошқа теник экинлар катори жуда кўп озука моддалар истеъмол килади. Тупроқдан озиқ моддаларни олиб чикиб кетишига кўра дала экинларида қанд лавлаги олдинги уринларидан бирини олади. Гектаридан 400 ц/га ҳосил етиштирилганда лавлаги 180 кг N, 60 кг P2O5 ва 250 кг К2О ўзлаштирилади. Бу микдорда тупроқ иклим шароитига ва ҳосил структурасига қараб секин даражада узгаради.
Қанд лавлаги вегетатив даврининг охиригача, деярли ҳосил йигиб олгунча озиқ элементларни талаб килади.
Қанд лавлаги дастлабки усув даврида озиқ моддаларни (N, P2O5) камроқ кейинчалик секин-аста ортади, июль, август ойларига келиб максимум даражага етади.
Қанд лавлаги экиладиган ерларни органик ва минерал ўғитлар билан ўғитланса, бутун вегетатив даврида озиқланиш шароити яхши бўлади.
Қанд лавлаги қишлоқ хўжалик экинлари орасида гўнг ёки минерал ўғитларни биргаликда кушиб берилишига энг талабчан экин. гўнг ва фосфор-калийли ўғитларни асосий кисмини кузги шудгорда бериш керак бўлади, колган кисмини усув даврида шоналашда берилади.
Қанд лавлаги учун натрийли селитра, калий тузи ва суперфосфат яхши самара беради.
Қанд лавлаги экинидан-300 ц/га ҳосил учун гектарига 20-30 т/га гўнг, 120-150 кг/га N, 90-120 кг/га P2O5 ва 120-150 кг/га К2О тавсия этилади.
Ғўза экинига органик ва минерал ўғитларни ҳосил ва унинг сифатига таъсири қандай?



Download 2,34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish