«Тўқимачи лик ва тикув- трикотаж саноатини ислоҳ қи- лишни янада чуқурлашти- риш ва унинг экспорт салохиятини кенгайтириш чора- тадбирлари тўғрисида»
12.02. 2019 й.
ПҚ-4186
1. 2019 йил 1 апрелидан шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
а) 2019-2021 йилларда ишлаб чиқариладиган тайёр махсулотнинг камида 80 фоизини экспорт киладиган тикув-трикотаж корхоналарига тижорат банкларининг кредитлари бўйича фоизларни тўлаш билан боғлик харажатлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси хузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан қуйидаги тартибда қопланади:
айланма маблағларни тўлдириш (тайёр тўқимачилик махсулотлари ишлаб чиқариш учун ип-калава, трикотаж мато, ип газлама ва бошқалар харид қилиш) мақсадида тижорат банклари томонидан миллий валютада бериладиган кредитлар бўйича белгиланган фоиз ставкасининг 25 фоизи миқдорида, аммо 5 фоизли пунктдан юқори бўлмаган ҳолда;
ишлаб чиқаришни модернизация қилиш (бино ва асбоб-ускуналарни сотиб олиш) мақсадида тижорат банклари томонидан хорижий валютада бериладиган кредитаар бўйича белгиланган фоиз ставкасининг 50 фоизи миқдорида;
б) ноль ставкани кўллаш натижасида вужудга келган қўшилган қиймат солиғини қайтариш зарур бўлган ҳўжжатлар тўлик тақдим этилган кундан эътиборан 7 иш куни давомида солиқ тўловчига тезкорлик билан қайтарилиши, бунда, давлат солиқ органларида мавжуд бўлган маълумотлар, шу жумладан солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар.
7
«Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги хузуридаги Тармоқ бозорлари ва экспортга йўналтирил- ган ишлаб чиқариш тадқиқотлари маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» Вазирлар Маҳкамаси- нинг Қарори
01.03. 2019 й.
№183
1. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
республикада ишлаб чиқариладиган ва импорт қилинадиган маҳсулотлар (товарлар ва хизматлар) номенклатура ва турлари тўғрисида хўжалик юритувчи субъектларга ахборот бериш учун мунтазам янгиланиб бориладиган электрон-ахборот порталини яратиш;
ички ишлаб чиқариш қувватлари, товарларга бўлган талаб ва таклифнинг ҳажмлари, шунингдек, ишлаб чиқариладиган ва истеъмол килинадиган махсулотга ички бозорда нархларпинг ўзгариши хақидаги маълумотлар базасини шакллантириш;
товар бозорларидаги нархлар, талаб ва таклифларпинг ўэгариши динамикасини таҳлил ва мониторинг қилиш ҳамда шу асосда тегишли таклифлар тайёрлаш;
тармоқ бозорлари конъюнктурасини республика ва ҳудудлар кесимида комплекс ўрганиш, уларнинг мувозанатли ривожланиши тўғрисида таклифлар таййрлаш.