Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент архитектура – Қурилиш институти “бино ва иншоотлар” кафедраси


Маърузани мустаҳкамлаш учун мисоллар



Download 4,27 Mb.
bet14/23
Sana12.04.2022
Hajmi4,27 Mb.
#545414
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   23
Bog'liq
умк инжиниринг энергия тежамкор биноларни конс

Маърузани мустаҳкамлаш учун мисоллар



  1. Бинолардан фойдаланишда қуёш нуридан қандай фойдаланса бўлади?

  2. Алтернатив энергия тежаш қурилиш усулларини қўллаб биноларни конструкциялари ёки қайта қуришда қандай қоидаларга риоя қилиш керак?

  3. Қуёш энергиясидан фойдаланишнинг тадқиқот ва тажриба синов ишлари нечта йўналишда олиб борилади?

  4. Паст қувватли иссиқликни иссиқ сув билан таъминлаш қандай биноларни иситиш учун ишлатилади?

  5. Ўрта ва юқори қувватли иссиқликни технологик жараёнлар нима мақсадда ишлатилади?

6.Атом электр қурилмалари ёрдамида қандай энергия олинади?
8-маъруза. Ихчам қуёшли уйлар ҳажмий-тарҳий ва конструктив ечимларига мисоллар
Маъруза режаси

1. Совуқ иқлим шароити учун қурилган гелио иссиқхонали ихчам турар жой биноси


2. Иссиқ иқлим шароитига мўлжалланган синчли ёғоч конструкцияли ихчам турар жой биноси
3. Чизиқли қуёшли уй


Кластер усулида мавзу бўйича маълум бўлган тушунчаларни фаоллаштиради












Ихчам қуёшли уйларни хажмий-тархий ва конструктив ечимларига мисоллар

Махсус адабиётда 1930-1970-йилларда қурилган Америка қуёшли уйлари хақида батафсил маълумотлар берилган. Маълум ва машҳур биноларни кўриб чиқмайликда, HUD даврий нашрларида эълон қилинадиган охирги ўн йиллик қурилмалари ва лойиҳаларга тўхталиб қўя қолайлик. Бир хонадонли қуёшли уйларнинг турли-туман кўринишларини учта асосий принципиал схемага келтириш мумкин:


- ихчам;
- чизиқли-кенглик;
- павильонли;
Ихчам уйлар назарий жихатдан шимолий туманлар учун, чизиқли-кенгликли – уйларнинг хоналарини тўғридан тўғри иситиш фойдаланиладиган жанубий туманлар учун, повильон таркибли уйлар – кучли елвизакли шамоллатиш талаб қилинадиган иссиқ нам иқлим учун хос. Лекин амалда бу ечимлар бир-бирига ниҳоятда боғлиқ, чунки қуёшли уйни конструкциялари асосида максимал иссиқликдан ҳимояланиш талаби қўйилади. Шунинг учун ихчам схемалар иссиқ иқлим учун ҳам тавсия қилинади, бунинг боиси бино хоналарига минимал иссиқлик киришини таъминлашдир. Хажмий-тархий ечимини айрим хусусиятлари туфайли алоҳида гуруҳларга ажратилган: грунтга чуқурлаштириб жойлаштирилган бинолар; чўл ҳудудлари учун мўлжалланган уйлар.
Ихчам тарҳий янги схемалар Англия биринчи ерлик аҳолиси уйларининг анъанавий ечимларига асосланган. Одатда бу икки қаватли ҳажм, томи қия тўшама билан ёпилган уйдир. Биринчи қаватда – умумий хоналарнинг яхлит фазоси – ошхона жойлашган, унга шимолий томондан хўжалик хоналари ва ҳимоя буфер минтақасини ташкил қилиш учун гараж жойлашган. Иккинчи ёки мансард қаватда–ётоқхона хоналари жойлашган.
Америкалик мутахассисларни фикрича, совуқ иқлимли ҳудудларда фаол системалар йилнинг арзимаган қисмидагина фаолият кўрсатишлари мумкин. Пассив системалар ҳатто тарқоқ нурланиш ҳолатида ҳам ишлайди. АҚШ шимолий туманлари учун лойиҳаланадиган уйларда иссиқликни тўплаш вазифасини:
- иссиқхоналар;
- атиумлар (қишки боғ);
- тромб девори туридаги ташқи термал массивлар бажаради.
Массачусетс штатининг тарихий қурилиш сақланган туманида 2 қаватли уй анъанавий хажмий-тархий таркиби ва замонавй технологик ечимлар қўшилишининг ажойиб мисоли бўлиб хизмат қилади (2.31 - расм).
Совуқ иқлимли Массачусетда бинонинг ҳамма элементларини максимал даражада ҳимоялаш талаб қилинади. Ихчам 2 қаватли уй шимолий томондан озгина чуқурлаштирилган ва совуқ шамоллардан гаражлар орқали ҳимояланган. Уйга кириш – оралиқ сатҳдан тамбур орқали амалга оширилади. Биринчи қаватни яхлит фазоси жанубга йўналтирилган бўлиб, унда ошхона суриладиган тўсиқ воситасида ажратилган. Умумий хонанинг марказида оранжерея жойлашган, уни қўлда бошқариладиган тўрпарда ёрдамида ажратиб қўйиш мумкин.
Иссиқлик нурланиши жанубий фасаднинг тромб девори тўридаги девор оралиқларида содир бўлади: бетон деворлар ташқарисидан қора рангга бўялган, 30 см қалинликка эга бўлиб, ойнавандланган. Ҳаво пол сатҳи ва 1 – қават шифти тагида тирқишлар орқали айланади. Иссиқликнинг ортиқча миқдори қора спол плиткалар билан қопланган бетон асос томонидан ютилади. Бош хона марказида ҳаво юқори сатҳга кўтарилиб, ётоқхонани иситиш имкониятини берувчи иссиқ ҳаво учун ораёпмадаги тирқиш (2,0х2,5 м) жойлашган. Том ёпмадаги дераза орқали худди шу усулда ёзги вақтда бинони фаол шамоллатиш амалга оширилади. Уйнинг иситиладиган майдони
200 м2 ни ташкил қилади.

2.32- расм. Совуқ иқлим шароити учун қурилган гелиоиссиқхонали ихчам турар жой биноси:


а - умумий кўриниш; б - 1-қават тархи; в - қирқим;
1 - меҳмонхона; 2 – овқатланиш хонаси; 3 - ошхона; 4 - гараж; 5 - иссиқхона; 6 - девор-аккумулятор; 7 – массив асос; 8 – сувли полиэтилен қувурлар.
Ихчам тархий ечимлар совуқ ҳудудларда тарқалганига қарамай, уларни иссиқ қуриқ иқлим шароитида ҳам қўллаш мумкин.


2.33–расм. Иссиқ иқлим шароитига мўлжалланган синчли ёғоч конструкцияли ихчам уйнинг умумий кўриниши.


Қуруқ иссиқ иқлим шароити учун мўлжалланган уй учун лойиҳада стойко- тўсинли ёғоч конструкция қўлланилган. Жанубий томонда шатёр том иссиқ сув билан таъминлайдиган қуёш коллекторлари билан жиҳозланган.


2.34 - расм. Иссиқ иқлим учун мўлжалланган ихчам уй, қирқими: 1 - қуёш қувури; 2 - сувли иссиқлик аккумлятори; 3 - иссиқ сув билан таъминлаш қуёш коллектори; 4 – қуёшдан ҳимоя панжаралари; 5 – массив асос.

2.35-расм. Иссиқ иқлимга мўлжалланган ихчам уй, тарҳи:
1 - меҳмонхона; 2 - овқатланиш хонаси; 3 - ошхона; 4 - ётоқхона; 5 - патио; 6 – автомобиль тўхташ жойи.

Download 4,27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish