Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент архитектура – Қурилиш институти “бино ва иншоотлар” кафедраси



Download 4,27 Mb.
bet2/23
Sana12.04.2022
Hajmi4,27 Mb.
#545414
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23
Bog'liq
умк инжиниринг энергия тежамкор биноларни конс

КИРИШ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиеевнинг 2017 йил 26 майдаги «2017 — 2021 йилларда қайта тикланувчи энергетикани янада ривожлантириш, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада энергия самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида»ги қарорига мувофиқ таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президентининг 2015 йил 5 майдаги ПҚ-2343-сон қарори билан тасдиқланган 2015 — 2019 йилларда иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада энергия сарфи ҳажмини қисқартириш, энергияни тежайдиган технологияларни жорий этиш чора-тадбирлари Дастури доирасида кейинги йилларда Республикамизнинг иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳасида энергия тежамкорлигини таъминлашга қаратилган кенг қамровли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
2017 — 2021 йилларда гидроэнергетикани янада ривожлантириш чора-тадбирларига доир қабул қилинган Дастур доирасида 42 та янги гидроэлектростанция қуриш ва ишлаб турган 32 та гидроэлектростанцияни модернизация қилиш ҳисобига 2025 йилга қадар Республикамизнинг экологик тоза гидроэнергия ишлаб чиқариш қувватларини 1,7 баробар ошириш назарда тутилмоқда.
Сўнгги йилларда, дунё бўйича анъанавий ёқилғи турларидан оммавий равишда фойдаланиш Ер шарида глобал экологик му- аммоларни келтириб чиқармоқда. Статистик маълумотларга на­зар ташлайдиган бўлсак, дунё бўйича ҳар йили 12 миллиард тонна нефть эквивалентига ёки ҳар бир ахоли жон бошига ҳисобланганда 2 тонна нефть эквивалентига тенг углеводород ёқилғи турлари ёкиляпти. Ушбу анъанавий ёқилғи турларидан фойдала­ниш натижасида эса ҳар йили 5 миллиард тонна саноат чиқиндилари атмосфера ва ҳавога чиқариб ташланади. Энг ачинарлиси, ушбу зарарли чиқиндиларнинг миқдори, ҳозирги вақтда, ўтган асрнинг 50-йилларига нисбатан беш баробарга ошганлиги ва ушбу рақамлар йил сайин ортиб бориши таъкидланмокда.
Ер шари атмосферасининг зарарли ташламалардан ифлосланиши натижасида, ҳозирги кунда иқлим ўзгариши, озон қатламининг бузилиши каби глобал экологик муаммоларни келтириб чиқарди. Бунинг натижасида эса дунёда сурункали такрорланиб тураётган табиий офатлар келиб чиқади, минг-минглаб одамлар табиий офатлар қурбонига айланиб, инсоният турли янги касалликларга гирифтор бўлаётир. Бир сўз билан айтганда, табиат ўзига нисбатан инсониятнинг антропоген таъсирига ўз жавобини қайтармокда.
Бугунги кунда ривожланган давлатлар ўз тараққиётини тўла- тўкис хавфли бўлмаган ва атроф-муҳитга зарар етказмайдиган ишончли кайта тикланувчи энергия манбалари, яъни қуёш ва шамол энергиясидан фойдаланишга қаратаётир. Хаттоки, айрим ривожланган давлатлар хавфсизлик сифатида атом энергетикасидан фойдаланишни ҳам чегараламокда. Чунки, улар бир давлатнинг тараққиёти уч асосий омилга: иқдисодий ўсиш, ижтимоий таъминланганлик ва экологик хавфсизликка узвий богликдир.
Ўзбекистан энергия мустақиллигига эришган кам сонли дав- латлардан биридир. Ушбу салоҳиятни сақлаб қолиш ва ривож- лантириш мақсадида, Республикамиз Биринчи Президенти Ислом Каримов ишлаб чиқаришда соф технологияларни қўллашнинг са- марали механизмларини жорий этиш бўйича кенг қамровли ишлар амалга оширди.
Шу ўринда, мамлакатимизда қайта тикланувчи энергия ман- баларини жорий этиш борасида кенг табиий, илмий ва амалий имкониятлар мавжудлиги бизни қувонтиради. Хусусан, она за- минимизда ҳаёт қурилмалари учун зарур бўлган табиий маъ- данларнинг бой захиралари мавжудлиги мазкур йўналишда иш­лаб чиқаришни индустриал асосида ривожлантириш имкониятларини яратади. Олимларимизнинг мазкур соҳадаги илмий ишланмалари ва экспериментал тажрибалари жаҳон миқёсида эътироф этилган. Республикада ушбу сохани ривожлантиришда, муқобил энергия манбаларидан, энг аввало, қуёш энергиясидан фойдаланиш сохасида илмий ва синов тадқиқотлар олиб бориш бораси­да салмоқли тажриба тўпланган, улар юзасидан бир неча йиллар мобайнида тадқиқотчиларимиз томонидан ишланмалар олиб борилмокда.
Хусусан, Самарқанд вилоятида Осиё Тараққиёт Банкининг кредит ресурсларини жалб этган ҳолда 100 МВт қувватга эга қуёш станциясини қуриш ишлари олиб борилаётгани хамда «На воий» эркин индустриал-иқтисодий зонасида дастлаб 50 МВт ва кейинчалик 100 МВт қувватли фотоэлектрик панеллар ишлаб чиқарадиган қўшма корхона барпо этиш бўйича режалаштирилган лойиҳалар Республикада қуёш энергетикасининг истиқболини белгилаши шубхасиз.
Таъкидлаш лозимки, мамлакатимизда соҳани жадал ривож- лантиришга замин яратувчи ҳуқуқий база яратилган бўлиб, бу соҳадаги ишлар «Электр энергетикаси тўғрисида»ги, «Энергиядан оқилона фойдаланиш тўғрисида»ги Қонунлар ва бошқа ҳуқуқий-меъёрий хужжатлар асосида тартибга солиняпти.
Республикамиз Биринчи Президенти, мазкур масалага доимий эътибор қаратган. Жумладан, 2013 йил 1 мартдаги «Муқобил энергия манбаларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўгғрисида»ги Фармони, шубхасиз, муқобил энергетика йўналишидаги кенг қамровли тадқиқот ишлари самарадорлигини янада оширди ҳамда куёш энергиясидан фойдаланишда янги уфқлар очди.
Мазкур Фармон асосида муқобил энергетика соҳасининг та- раққиёти учун муҳим аҳамиятга эга бўлган Узбекистан Республикаси Фанлар академиясининг «Физика—Куёш» илмий ишлаб чикариш бирлашмаси негизида Осиё Тараққиёт Банки ва бошка халқаро молия институтлари иштирокида Тошкент шаҳрида Халқаро қуёш энергияси институти ташкил этилди. Шунингдек, Фармонда ушбу йўналишда кадрлар тайёрлаш масаласига алоҳида эътибор қаратиш, соҳага оид қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш, яъни муқобил энергия манбалари ишлаб чикарувчилари ҳамда фойдаланувчиларига солиқ, ва божхона имтиёзлари бериш, «Муқобил энергия манбалари тўғрисида»ги Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш вазифаси белгиланган.
Бундай имкониятларнинг мавжудлиги муқобил энергия ман- баларини ривожлантириш орқали иқтисодиёт тармоқларини, аҳоли ва саноатни узлуксиз энергия билан таъминлаш ва атроф муҳитга чиқарилаётган зарарли чиқиидиларни камайтириш билан бир қаторда, қўшимча иш ўринларини яратиш орқали иктисодиётнинг барқарор ривожланишига хизмат қилади. Мазкур имкониятлар эса, ўз навбатида, юртимизни Ўрта Осиёда «яшил энер­гия» ишлаб чиқариш бўйича тажриба майдонига айлантиришга хизмат қилади.
Ўтган йиллар давомида юртимизни янгилаш ва модерниза­ция қилиш йўлида биз кўлга киритган ва дунё тан олаётган ютуқ ва марралар, ҳеч шубҳасиз, барчамизга ғypyp бағишлаши табиийдир. Бундай янгиланиш ва модернизация жараёнларида табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, атроф-муҳитни иф- лослантирмасликка асосий масала сифатида қаралмокда.
Хусусан, «Ўзбекэнерго» давлат акциядорлик компанияси қайта тикланадиган энергия манбаларини фаол жорий этмокда. Ком­пания мавжуд ГЭСларни, хусусан, Фарход ГЭСи ва Қуйи Бузсув ГЭСи 14-ГЭСини модернизация ва реконструкция қилиш буйича инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни бошлади.
Ушбу йўналишдаги барча тадбирлар амалга оширилиши на- тижасида, 2015 йилда ёқилғи-энергетика балансини диверсифи­кация қилиш режалаштирилган эди, яъни йилига бир миллиарддан ортиқ куб метр табиий газни тежаш, электр энергиясини ишлаб чиқаришда ёқилғи сарфини 13 фоизга, атмосферага чиқадиган зарарли моддаларни 10 фоизга камайтириш кўзда тутилган.
Иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти учун паст потенциалли қурилмаларни яратиш, электр қуввати олиш учун фотоэлектрик ва термодинамик ўзгарткичлар, махсус материаллар синтези тех- нологияларида қуёш энергиясидан фойдаланиш бўйича фаол ҳамда самарали илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари олиб борилмокда. Ўн йилдан ортиқ, вақт мобайнида, Республикада қуёш энергияси ёрдамида сув иситадиган қурилмалар асосида, уй-жойлар ва ижтимоий объектларни иссиқ; сув билан таъминлаш тизимлари ишлаб чиқилиб, улардан тажриба тариқасила фойдаланилмокда. Масалан, Тошкент шаҳри, Самарқанд вилояти ва бошқа ҳудудларда иссиқ, сув олиш учун гелиоқурилмалар ўрнатилган, турли қувватдаги фотоэлектрик қурилмаларни иш­лаб чиқариш йўлга кўйилган. Илмий-тадқиқот ишлари олиб бориш учун қуёш ва биогаз энергиясини ишлаб чиқариш ҳамда ундан амалда фойдаланишда зарур бўладиган кўп тармоқли илмий-тажриба ва моддий-техник база яратилган, гелиоэнергетика ва иссиқлик қурилмалари ишлаб чиқарадиган қатор корхоналар фаолият кўрсатмокда.
Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти И.Каримов иқтисодни ривожлантиришнинг асосий истиқболларини белгилаб, биринчи навбатда мамлакатни демакратик жамиятдан янги модернизациялашган жамиятни либераллаштириш, турмуш даражасини ошириш бўйича бошланган кенг қўламли ўзгаришларни янада чуқурлаштириш зарурлигини таъкидлаган.2007 йилда мамлакатимиз юқори малакали кадрлар тайёрлаш Миллий дастурининг учинчи босқичи–ўзгарувчан ижтимоий-экологик шарт-шароитлар, орттирилган тажрибаларни умумлаштириш ва таҳлил қилиш асосида кадрлар тайёрлашни ривожлантириш ва такомиллаштириш босқичига ўтди. Учинчи босқич қуйидагиларни кўзда тутади:
- таълим олиш, мустақил таълим тайёрлаш системаларини индивидуаллаштириш , технологияларни такомиллаштириш ва ўзлаштириш;
- иқтисодий жиҳатдан тежамкор ва ишончли бинолар конструкциялари ва қуриш бўйича илғор хорижий тажриба ва илмий тадқиқотлар натижаларини ўқув жараёнига сингдириш механизмини ишлаб чиқиш;
- таълим, илм ва ишлаб-чиқариш уйғунлиги асосида ижодий жамоалар тузиш, таълим-илмий ишлаб чиқариш мажмуалари ва марказлари ташкил қилиш, ҳамда ўзаро илмий-технологик ишланмалар воситасини таъминлаш;
- таълим жараёнида замонавий маълумотлар, технологиялар, компьютерлаштириш ва интернетдан кенг фойдаланиш;
- ўқув, ўқув-услубий, энциклопедик ва бошқа адабиётлар билан таъминлаш системасини шаклланишини давом эттириш.
Қурилиш соҳасидаги муҳим меъёрий ҳужжат бўлиб 2002 йилда Олий Мажлис томонидан қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси шаҳарсозлик кодекс» қонуни ҳисобланади, бу қонунда шаҳарсозликни ривожлантиришнинг концепцияларини шаклланиши, уни амалга оширишга ва инсонларни қулай экологик муҳитда яшаш ҳуқуқларига бўлган талабларни белгилайди. 1992 йилдан бошлаб БМТ томонидан ўтказилаётган қатор анжуманларда инсониятнинг ҳаётий масалалари кўриб чиқилмоқда, бунга сабаб глобал иқлим исиши атмосферада парникли газларни тинимсиз ошиб кетиши натижасидир. Парникли газлар тўпланишига асосий ҳиссани қазиб олинадиган ёнилғи қўшади. Бу ёнилғи углерод икки оксиди чиқиндилари манбаси бўлиб ҳисобланади.
Глобал исишни олдини олиш бўйича асосий чораларга янги ҳосил бўлаётган иссиклик қуввати манбаларидан амалда кенг фойдаланиш, знергия ишлаб чиқариш ва ундан фойдаланиш самарадорлигини ошириш киради.
Глобал исиш муаммоси анъанавий энергетика ривожлантиришига ва қишлоқ хўжалигининг ҳамма соҳаларига ўз таъсирини ўтказмоқда, бутун инсоният яшаш тарзи ғоясини ўзгартириб, аниқлаб бермоқда. Альтернатив янги ҳосил бўлаётган энергия манбалари (қуёш, шамол, денгиз энергияси , газлаштиришнинг замонавий технологиялари ва бошқалар) дан амалда фойдаланиш барча мамлакатлар учун истиқболи муҳим ва узоқ муддатли қизиқиш уйғотмоқда.


Download 4,27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish