Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим Вазирлиги Тошкент давлат аграр университети


Жўқорғи Кенгес тузилмаси, қўмиталар



Download 185,88 Kb.
bet2/2
Sana08.04.2022
Hajmi185,88 Kb.
#537588
1   2
Bog'liq
мустакил иш жукари кенгес

Жўқорғи Кенгес тузилмаси, қўмиталар.



Жўқорғи Кенгес қўмиталари (комиссиялари):
Қонун лойиҳаларини тайёрлаш ишларини олиб бориш, Жўқорғи Кенгес муҳокамасига киритиладиган масалаларни дастлабки тарзда кўриб чиқиш ва тайёрлаш, Қорақалпоғистон Республикаси қонунлари ҳамда Жўқорғи Кенгес томонидан қабул қилинадиган қарорларнинг ижросини назорат қилиш учун Жўқорғи Кенгес тузилганидан кейин унинг ваколатли муддатига депутатлар орасидан раис, унинг ўринбосари ва аъзоларидан иборат таркибда қўмиталар (комиссия) сайланади.
Қўмита (комиссия) раиси, унинг ўринбосари ва қўмита аъзолари лавозимлари депутатларнинг қайси партия ёки гуруҳга мансублигини ҳамда сайлов якунлари бўйича олинган депутатлик ўринларини ҳисобга олган ҳолда умумий қарор билан белгиланади. Қўмита раиси, унинг ўринбосари ва қўмита аъзолари лавозимларига номзодларни кўрсатиш бўйича таклифларни фракцияларнинг раҳбарлари билан келишилган ҳолда киритилади.
Жўқорғи Кенгес қўмиталарининг (комиссияларининг) барча аъзолари тенг ҳуқуқлардан фойдаланадилар.Қўмита (комиссия) таркибига сайланмаган депутатлар унинг ишида маслаҳат овози ҳуқуқи билан иштирок этишга ҳақли.
Жўқорғи Кенгес қўмиталари (комиссиялари) Жўқорғи Кенгес олдида масъул ва унга ҳисобдордир.
Жўқорғи Кенгес қўмиталари (комиссиялари):
– Жўқорғи Кенгес, унинг Раиси, Президиуми топшириқлари ёки ўз ташаббуси асосида ўзларининг ваколатларига кирадиган масалалар бўйича қонунларнинг ва Жўқорғи Кенгеснинг бошқа қарорларинининг лойиҳаларини ишлаб чиқади;
– қонун лойиҳаларининг дастлабки тарзда кўриб чиқилишини ва уларни Жўқорғи Кенгесда кўриб чиқишга тайёрлашни амалга оширади;
– қонунни сессия мажлиси кун тартибига киритиш ёки унинг устида ишлашни давом эттириш ёхуд асослантирилган ҳолда уни рад этиш тўғрисида Президиумга таклифлар киритади;
– Қорақалпоғистон Республикасининг бюджети лойиҳаси юзасидан хулосалар ва таклифлар беради;
– Жўқорғи Кенгеснинг топшириғига ёки Жўқорғи Кенгес Президиумининг тавсиясига биноан муайян қонун лойиҳаси ёки палата ваколатларига кирадиган бошқа масала юзасидан масъул бўлади;
– қўмиталар (комиссиялар) ишлаб чиққан, шунингдек қонун чиқариш ташаббуси асосида киритилган қонунларни кўриб чиқиш бўйича ишчи гуруҳлари тузади, уларнинг таркибига давлат органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг, илмий муассасаларнинг вакилларини, мутахассислар ва олимларни, хўжалик юритувчи субъектларнинг раҳбарларини жалб этади;
– қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектлари вакилларининг улар томонидан киритилган қонун лойиҳасига тааллуқли масалалар юзасидан фикрларини эшитади;
– киритилган Қорақалпоғистон Республикаси қонунлари, шунингдек Жўқорғи Кенгес томонидан қабул қилинаётган қарорлар матнига ўзгартиш ёки қўшимчалар киритиш юзасидан таклифлар тайёрлайди;
– давлат органлари ва бошқа ташкилотлардан, мансабдор шахслардан ҳужжатларни, эксперт хулосалари, статистика маълумотлари ва бошқа маълумотларни талаб қилиб олади;
– давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари раҳбарларининг Қорақалпоғистон Республикаси қонунлари, Жўқорғи Кенгес ҳужжатлари ҳамда қўмиталарнинг қарорлари улар томонидан қандай бажарилаётгани ҳақидаги ахборотларини эшитади.
Жўқорғи Кенгес қўмиталари (комиссиялари) ишни ўз режаларига, шунингдек, Жўқорғи Кенгес, унинг Раиси ва Президиуми топшириқлари ҳамда тавсияларига мувофиқ ташкил этади.
Жўқорғи Кенгес қўмиталарининг (комиссияларининг) фаолияти тартиби Жўқорғи Кенгес Регламентида белгиланади.
Жўқорғи Кенгес қўмиталарининг (комиссияларининг) мажлислари заруратига кўра чақарилади ва ўтказилади.
Жўқорғи Кенгес қўмиталарининг (комиссияларининг) мажлислари, агар уларда қўмита аъзоларининг камида ярми ҳозир бўлса, ваколатли ҳисобланади.
Жўқорғи Кенгес қўмиталарининг (комиссияларининг) мажлислари очиқ ўтказилади. Зарурат бўлганида Жўқорғи Кенгес қўмиталари (комиссиялари) ёпиқ мажлис ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин.
Қўмиталарнинг (комиссияларнинг) мажлисларига давлат органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг, илмий муассасаларнинг вакиллари, мутахассислар ва олимлар, матбуот органларининг, телевидение, радио ҳамда бошқа оммавий ахборот воситаларининг вакиллари таклиф қилиниши мумкин.
Жўқорғи Кенгес қўмиталари (комиссиялари) кўриб чиқаётган масалалар юзасидан қўмита (комиссия) жами аъзоларининг кўпчилик овози билан қарорлар қабул қилади.
Жўқорғи Кенгес қўмиталарининг (комиссияларининг) давлат органларига юборилаётган қарорлари улар томонидан кўриб чиқилиши шарт, натижалари ёки кўрилган чоралар тўғрисида, агар қарорда бошқача қоида белгиланган бўлмаса, кўпи билан бир ойдан кечиктирмай хабар қилиниши керак.
Download 185,88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish