Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент архитектура қурилиш институти



Download 4,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/106
Sana06.04.2022
Hajmi4,65 Mb.
#531862
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   106
Bog'liq
пардозлаш-бакалавр-УМК

Механик хусусиятлар. 
Ёғоч қириндили плиталар бир хил ҳажмий 
оғирлик қийматида ёғоч толали плиталарга қараганда, сиқиш, букиш ва 
чўзишда юқорироқ чидамлилик чегараси кўрсаткичларига эга. Масалан, 
ҳажмий оғирлиги 500 дан 700 кг/м
3
бўлган ёғоч қириндили плиталарни 
букишдаги мустаҳкамлик кўпинча 180 кг/см
2
га етади ва худди шундай 
ҳажмий оғирликка эга ёғоч толали плиталарнинг мустаҳкамлигидан 
тахминан тўрт баравар кўпдир. Плиталар мустаҳкамлигини технологик 
жараёнлар параметрларини, асосан уларни иссиқ пресслаш ва юзасини қайта 
ишлаш режимини ўзгартириб, бошқариш мумкин. Масаслан, плиталарни 
қалинлиги 0,6 мм ли шпон билан қоплаб, букишда мустаҳкамлик чегарасини 
ошириш мумкин. 
11- расм.
Ёғоч қириндили плиталар тузилиши 
а
– бир қатламли; 
б
– уч қатламли; 
в
– кўп 
бўшлиқли


80 
Букишдаги ёғоч қириндили плиталар мустаҳкамлиги қиринди тури, 
плиталар ҳажмий оғирлиги, уларни қоплаш усулига боғлиқ ва кенг чегарада
- 50 дан 150 кг/см
2
гача бўлади. Мустаҳкамликка яна плиталар тайёрлаш 
учун ишлатилган синтетик смолалар сифати ҳам таъсир кўрсатади. 
Плиталар мустаҳкамлиги намликда кескин пасаяди, қуригандан сўнг эса 
бошланғич ҳоли тикланмайди. Шунинг учун, плиталарнинг сувга 
чидамлилигини ошириш учун, қириндилар учун гидрофобизаторларни 
ишлатиш ва плиталарни қурилиш конструкцияларида намланишдан сақлаш 
зарур. 
Плиталар қўл асбоби ва ишловга енгил берилади. Уларни арралаш, 
тешиш, фрезеровкалаш мумкин. Уларга мих қоқиш мумкин ва улар 
винтларни яхши ушлайди. 
Кўп бўшлиқли плиталарнинг иссиқлик ўтказувчанлиги, бутун 
плиталарга кўра, ҳажм оғирлиги кам бўлса ҳам, ҳаво бўшлиқлар мавжудлиги 
сабабли кўпроқдир.Шунга кўра, ҳажмий оғирлиги 200 ва 400 кг/м
3
бўлган 
кўп бўшлиқли плиталар иссиқлик ўтказувчанлик коэффициенти мос равишда 
0,12 ва 0,14 ккал/м соат град га тенг. Плиталарнинг акустик сифатлари 
фақатгина плитаталар хусусиятига боғлиқ бўлмай, балки маълум маънода 
уларни конструкцияларда қўллашга боғлиқ. Масалан, қалинлиги 15 мм, 
ҳажмий оғирлиги 600 кг/м
3
бўлган, ҳамда девордан 20 мм масофада 
ўрнатилган плита 0,4-0,7 товуш ютиш коэффициентига эга. 
Ёғоч қириндили плиталарнинг иссиқлик ўтказувчанлик коэффициенти 
500-700 кг/м
3
ҳажмий оғирликда 0,07 дан 0,09 ккал/м соат град чегарасида 
тебранади, 200 кг/м
3
ҳажмий оғирликда эса 0,04 ккал/м соат град гача 
пасаяди. 
Плиталар товуш изоляцияси товуш частотаси 150 дан 550 Гц гача 26 дб 
гача, 550 дан 3200 гц гача частотада -43 дб га, ўрта частотада эса - 35 дб га 
тенглашади. 
Ёғоч қириндили плиталарни тайёрлаш учун иккита асосий хом ашё тури 
зарур: ёғоч ва боғловчи модда сифатида синтетик смола ишлатилади. 
Плиталарнинг хусусиятини яхшилаш учун, асосий аралашмага озгина 
миқдорда қўшилувчи гидрофобизаторлар, антисептик ва антипиренлар керак. 
Ёғоч қириндисини қайин, дуб, бук, қарағай (сосна), арча (ель) ва бошқа 
баргли ва игнабаргли дарахт ёғочларидан тайёрдаш мумкин. 
Қаттиқ ва оғир дарахтлардан, енгилроқ ва юмшоқ дарахтларга 
қараганда, кам мустаҳкамлиги ва зичлиги кам бўлган плиталар олинади.


81 
Қириндига айлантириш учун турли кўринишдаги ноишчи ёғоч, қисқа ва 
узун ёғочлар, ва ёғочни қайта ишлаш чиқиндилари – горбил, қирқинди, 
рейкаларни ишлатилиш мумкин. 
Ёғоч қириндили плиталарни ишлаб чиқаришда боғловчи модда 
сифатида термореактив синтетик смолалар хизмат қилади. Бундай смолалар 
қуйидаги шартларни бажариши лозим: 
а) смоланинг мумкин бўлган энг кам сарфида ёғочнинг алоҳида 
бўлакчаларини ўзаро қаттиқ ёпиштириши, яъни ёғочга яхши адгезияга эга 
бўлиши; 
б) плиталарнинг иссиқ пресслашда тез қотиши ва узоқ муддат хизмат 
қилиши; 
в) плиталарнинг сувга чидамлилик бўлиши; 
г) оқиш рангли бўлиши, чунки тўқ рангли смолалар плиталарни бўяб, 
кейин уларни фактурасиз қўллаб бўлмайди; 
д) ҳидсиз ва токсик аралашмаларсиз бўлиши. 
Бу шартларга кўра кўпроқ фенол ва карбамид смолалар мос келади. 
Фенол смолалар карбамидга қараганда, плиталарга сувга чидамлилик беради. 
Шу билан бирга, карбамид смолалар фенол смолалардан арзон, шунинг учун 
уларни ёғоч қириндли плиталар тайёрлашда ишлатилиши фойдалидир. 
Плиталар хусусиятини яхшилаш учун хом ашё аралашмага 
гидрофобизаторлар, антисептик ва антипиренлар қўшилади. Плиталарнинг 
сув шимувчанлигини 5-6% гача камайтириш ва сувга чидамлиликни ошириш 
учун гидрофоб қўшилмалар сифатида парафинли сув эмульсияси 
ишлатилади. 
Антисептиклар 
сифатида 
фторли 
натрий, 
натрий 
пентахлорфенолият ва бошқа моддалар хизмат қилади. Антипиренлар – бу 
олтингугурт ва фосфор кислоталарининг аммоний тузи ёки бурадир. 
Назорат саволлар: 
1. Ёғоч қириндили плиталар. 
2. Кўп қатламли ёғоч қириндили плиталар. 
3. Намликнинг плиталар мустаҳкамлигига таъсири. 
4. Ёғоч қириндили плиталарни ишлаб чиқариш. 

Download 4,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   106




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish