Фойдаланилган адабиётлар.
1. A. Bhatia, Overview of Insulation Materials, 2010.
2. Maxmudova N.A., Nuriddinov X.N. “Pardozlash va issiqlik izolyatsiya
materiallari”, O’quv qo’llanma, Nosir nashriyoti, 13,4 b.t. Toshkent 2010
3. Махмудова Н.А. Пардозлаш ва иссиқлик изоляция материалларининг
технологик асослари. Дарслик. Т., “Ўзбекистон файласуфлар миллий
жамияти”, 2013.
4. Большаков В.И., Куличенко И.И., Мартыненко В.А., Бурейко С.В.
Эффективность производства и использования ячеистого бетона в
современном строительстве. Выпуск 2. 2001.
32
5. Большаков В.И., Куличенко И.И., Мартыненко В.А., Бурейко С.В.
Перспективные задачи инженерной науки. Выпуск 2. 2001.
6. Нехорошев А.В., Цителаури Г.И., Хлебионен Е., Жадамба Ц.
Ресурсосберегающие технологии керамики, силикатов и бетонов. 1991.
3-маьруза:
Пардозлаш ва иссиқлик изоляция материаллар
кўриниши ва маркаси бўйича бўлиниши.
Режа:
1.
Акустик фибролит ташқи кўриниши
2.
Полбоп тахтачаларнинг кўриниши
3.
Фибролит маркалари
Таянч иборалар:
акустик фибролит, гигроскопик, полбоп тахтачалар
Акустик фибролит ташқи кўриниши бўйича ёғоч шерсти ўлчами билан
фарқланади: у қалин, лекин эни камроқ. Акустик фибролитнинг ҳажмий
оғирлиги 350-400 кг/м
3
. Плиталар қалинлиги 25-35 мм. Фибролитнинг товуш
ютиш коэффициенти унинг ҳажмий оғирлиги ва қалинлиги, ҳамда хонанинг
тўсиқли конструкцияларига мустаҳкамлаш усули билан аниқланади.
Товушнинг 1000 гц частотасида товуш ютиш коэффициенти 0,5-0,7 га етади.
Фибролит механик қайта ишловга енгил берилади: уни арралаш,
тешиш, унга мих қоқиш мумкин. Фибролитнинг ғадир-будур юзаси сувоқ
билан ёпишига ёрдам беради.
Кукун бўлгунга қадар туйилган, қийин эрувчан махсус лойни нам
ҳолатда юқори босимда зичланади ва эригунга қадар пиширилиб, полбоп
тахтачалар олинади. Ташқи кўриниши бўйича улар бир қатламли,
шунингдек, сиртига расмлар солингани ҳам бўлади. Шакли квадрат, тўғри
бурчакли, уч бурчакли ва олти томонли бўлади. Қалинлиги 10-13 мм,
томонларининг ўлчами 50 мм дан 150 мм гача бўлади. Бундай тахтачанинг
камчилиги, иссиқлик ўтказувчанлигининг юқорилигидир.
33
Турли маркадаги цементли фибролит хусусиятлари кўрсаткичи
1-жадвал
Плиталар
маркаси
Ҳажмий
оғирлик,
кг/м
3
дан
ортиқ эмас
Букишдаги
мустаҳкамлик
чегараси
кг/см
2
дан
кам эмас
Иссиқлик
ўтказувчанлик
коэффициенти,
ккал/м·соат·град
дан ортиқ эмас
Умумий
(ҳақиқий)
ғоваклик,
% да
300
350
400
500
300
350
400
500
4
5
7
12
0,085
0,095
0,105
0,13
87
83
82
77
Жадвалда кўрсатилган мустаҳкамлик ва иссиқлик ўтказувчанлик
кўрсаткичлари материалларнинг қуруқ ҳолатига тегишли. Цементли
фибролит намлиги 20% дан ошмаслиги керак.
Магнезияли фибролитнинг асосий хусусиятлари кўрсаткичлари
цементли фибролитникига тахминан ўхшаш.
300 ва 350 маркали плиталар одатда иссиқлик изоляцияга, 400 ва 500
маркали плиталар эса иссиқлик изоляция-конструктив фибролитга тегишли.
Фибролит йирик ғовак, ўзаро бирлашган ғовак тузилишга эга, бу эса
унинг бир қатор хусусиятларини, хусусан катта ҳаво ўтказувчанлик ва яхши
товуш ютишлик хусусиятларини аниқлайди.
Фибролитдаги ёғоч шерсти арматура каркас ролини бажаради.
Ўзининг эластиклиги ва букилувчанлигига кўра, у плиталарда характерли
толасимон тузилишни, ғоваклик ва мустаҳкамликни таъминлайди. Ёғоч
шерсти сифатига фибролит хусусиятлари ва узоқ сақланиши боғлиқдир.
Цементли фибролитнинг сув шимувчанлиги 40-60 % дир. Ҳажмий
оғирлик ва цемент сарфи пасайиши билан сув шимувчанлик ошади.
Фибролитнинг сувга чидамлилиги етарли эмас: магнезиал фибролитда у
камроқ, чунки магнезиал тузлар юқори гигроскопикликка эга. Шунинг учун
фибролитни сақлашда ва конструкцияларда намликдан ҳимоя қилиш керак.
Фибролит 35 % дан юқори намликда уй замбуруғи билан шикастланади.
Фибролит очиқ аланга бўлиб ёнмайди, лекин тутайди. Ёнғин ўчирувчилар
нормаси билан мос равиўда, ёнувчанлик даражаси бўйича, фибролит қийин
34
ёнувчи қурилиш материалига киради. Фибролитли конструкцияларни
ёнғинга чидамлилиги ҳажмий оғирлигига боғлиқ: ҳажмий оғирлик қанчалик
катта бўлса, ёнғинга чидамлилик чегараси шунчалик юқори бўлади.
Магнезияли фибролит цементлига қараганда кам ёнувчанликка эга, чунки
магнезияли фибролитда ёғоч шерсти хлорли магний аралашмаси билан
тўйдирилади, у эса ёнғиндан яхши ҳимоядир.
Акустик фибролит ташқи кўриниши бўйича ёғоч шерсти ўлчами
билан фарқланади: у қалин, лекин эни камроқ. Акустик фибролитнинг
ҳажмий оғирлиги 350-400 кг/м
3
. Плиталар қалинлиги 25-35 мм.
Фибролитнинг товуш ютиш коэффициенти унинг ҳажмий оғирлиги ва
қалинлиги, ҳамда хонанинг тўсиқли конструкцияларига мустаҳкамлаш усули
билан аниқланади. Товушнинг 1000 гц частотасида товуш ютиш
коэффициенти 0,5-0,7 га етади.
Фибролит механик қайта ишловга енгил берилади: уни арралаш,
тешиш, унга мих қоқиш мумкин. Фибролитнинг ғадир-будур юзаси сувоқ
билан ёпишига ёрдам беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |