Мавзу- 1.
Жамиат ва табиат ўртасидаги ўзаро муносабатлар муаммолари.
Режа.
1. Асосий иборалар.
2. Табиат- хаёт, моддий бойлик ва фаровонлик манбаи.
3.Дунёда ва Ўзбекистонда экологик муаммоларнинг умумий
.
характеристикаси.
4.Жамиат ва табиат ўртасидаги ўзаро муносаьатлар концепцияси.
5.Эологик инқирознинг асосий сабаблари.
6.Табиатнинг ривожланиш қонунларини роли.
7.Назорат учун саволлар.
8.Фойдаланилган адабиётлар.
1. Аосий иборалар.
·
Глобаллашув- бутун дунёнинг ягона бир худудга айланиши, информация ва
коммуникация ягона тизимини пайдо бўлиши, ягона бозор тизимини вужудга
келиши, глобал ижтимоий –экологик муаммоларни пайдо бўлиши.
·
Ноосфера – ақл қобиғи (ноос- ақл, грекча) Бисферанинг инсон тафаккури ва
идроки орқали барқарор ривожланишини таъминлаш концепцияси.
2. Табиат –хаёт, моддий бойлик ва фарофонлик манбаи.
Кишилик жамиятиниг ривожланиш жароёнида табиатга таъсир даражаси
янада ортиб борди, айниқса ерларниг кимёвий зарарланиши, атосфера хавоси
ва сув хавзалариниг ифосланиши янада кучайиб борди.
Инсон ўзининг биринчи олов ёндириши билан атмосфера хавосини
ифлослантирди. Аммо хозирги замон саноат корхоналари, металлургия, кимё
саноати, қишлоқ хўжалигини интенсив ривожланиши антропоген таъсирни
янада куайтирди ва буларни оддий олов ёқиш билан таққослаб бўлмайди
албатта.
Авиациянинг ривожланиши, транспорт воситаларининг эксплуатацияси,
турли хил қурилиш ишларини олиб борилиши, шовқин хсил қилиниши билан
боғлиқ бўлган турли хил механизмларни ишлаши хозирги замон фанида катта
физик омилларни вужудга келиши деб аталади.
Уларнинг бошқа бир тури вибрация хисобланиб транспорт тизимида,
қурилиш ишларида ва бошқа холатларда вужудга келадиган экологик
омиллардан хисобланади.
Мухим омиллардан яна бири электромагнит тўлқинлардан иборат бўлиб,
тирик организаларга катта таъсир кўрсатувчи абиотик омиллардан бири
хисобланади, булар қаторига ридактив нурланишни, радиотоксинларни пайдо
бўлишини қўшсак нафақат физик балки физик-кимёвий таъирларни янада
кучая бораётганлигини кўрамиз.
Ва нихоят нсоннинг табиатга биологик таъсири хам пайдо бўлдики,
микробиология саноатини падо бўлиши билан боғлиқ бўлиб, медицина
саноатида, канализация тизимида, сув иншоотларини тозалашда ишлатилиб
бундай жароёнлрда микроорганизмларнинг пайдо бўлишига, вируслар,
бактерияларни вужудга келишига олибкелмоқда.
Бактриологик
таъсирни
яна
бир
тури
ўсимлик
ва
хайвонларни
интродукциясини янги экотизимларга киритиш, янги худудларни ўзлаштириш
хисобланади. Экологик муммоларни бахолаш ва тушиниб етишнинг мухим
тамонларидан бири шундан иборатки, атроф табиий мухитнинг холати
нафақат антропоген таъсир орқали ёмонлашуви мумкин бўлади.
Табиат доимо доимо ўзгариб ва деградацияга учраб турган. Салбий
таъсирнинг
табиий
омиллари
шундан
ибораткий
улар
қаторига
–
ерқимирлашлар, вулканларнинг отилиши, цунами, иқлимий ўзгаришлар,
табиий катаклизмлар, тўфонлар ва бошқалар киради.
Инсон доимо табиий таъсирларнинг сабабларини билавермаган, мамонтлар,
динозаврлар ва бошқа гигантларни йўқолиб кетишига жавоб топиш хақидаги
гипотеза Лондондаги табиат тарихни ўрганиш Император колледжи ва
музейида олиб борилган геологик тадқиқотлар натижасида хайфонларнинг
қирилиб кетишига сабаб 65 млн. йил аввал Ерга келиб тушган гигиант
астероид катта портлашга олиб келган.
Натижада бир неча ойлар давомида қуёш нурини тўсилиб қолганлиги ва
фотосинтез жароёнини тўхтаб қолиши, хавони кескин совиб кетиши сабабли
озуқа моддаларини йўқолишига олиб келган.
Тиклаб бўлмайдиган даражада йўқотишлар табиий жароёнлар таъсири
натижасида вужудга келиб, улар ўта хилма –хил бўлган. Бундай ходисалар
табиий офатлар деб аталди.
Албатта инсон бундай офатлар олдида ожиз бўлиб уларни олдини олишга
қодир эмас, аммо олдиндан кўра билиш, башорат қилиш йўлларини излаб
топди ва кейинги йилларда илмий-техника тараққиёти ютуқларидан
фойдаланган холда катта талофатларни олдини олишга муаффақ бўлмоқда.
Яна бир мухим нарсалардан бири табиий омилларни инсон аломатлигига
таъсирини фақат экстремал холатда эмас, балки нормал табиий шароитда хам
ўрганиш ва билиш, инсон табиат ва жамият ўртасидаги муносабатларни ва
ўзаро таъсирларни диалетик боғлиқлигини англаб етиш мхим ахамиятга
эгадир.
Инсон ва табиатнинг ўзаро таъсирини тарихан ўрганиш биз учун ахамияти
шундан иборатки, инсон табиатнинг бир қисмидир, шунинг учун хам инсон
тарихи табиат тарихи билан боғланиб кетган.
Хозирги замонда инсон табиатга камроқ даражада боғлиқдир, илмий
техника
тараққиёти
натижалари
билан
қуролланган
инсон
табиий
экотизимларни деградацияига сабаб бўлмоқда, табиий қўриқхоналарни
бирламчи кўринишини ўзгартириб юбормоқда. Аммо биз қанчалик ўзимиз
учун бойликлар яратмайлик, табиат инсон учун асосий бойлик ва хаёт манбаи
бўлиб қолаверади.
Инсоннинг эхтёжларини қондириш учун табиат бир қатор функцияларни
бажаради:
·
Экологик;
·
Иқтисодий;
·
Эстетик;
·
Рекреацион;
·
Илмий ва маданий.
Экологик функциянинг мазмуни шундан иборатки табиатдаги ўзаро боғлиқ
булган ходисалар ва жароёнлар экологик мувозанатни сақлаб туради шу
жумладан инсон учун экологик оптимум яратади. Шулар доираида инсон
ўзиниг табиий мухити билан ўзаро таъсирда бўлади.
Табиатнинг
айрим
элементлари
инсоннинг
табиий
физиологик
талабларини қондириш учун хизмат қилади, нафас олиш, овқатланиш, модда
алмашуви, (метоболизм) ва бошқалар.
Табиатнинг ушбу функцияларини нақадар мухим эканлигини шундан
кўриш мумкинки, инсон хавосиз бир неча дақиқагина яшаши мумкин, сувсиз
бирнеча кун, овқатсиз эса икки ойгина хаёт кўриши мумкин.
Табиатнинг иқлим хосил қилиш функцияси инсон ва барча тирик
организмлар учун мухим ахамиятга эга, уларни ўрмонлар, дарёлар музликлар
каби табиат элементлари ташкил қилиб турли хил ресурсларни хсил қилади.
Иқтисодий функцияси экологик функциясидан кейин инсон учун жуда
катта рол ўйнайди. Унинг маъноси шундан иборатки инсон эхтиёжларини
таъминловчи табиий ресурслар иқтисодий хусусиятга эга бўлиб иқтсодий
потенциални ташкил қилади.
Агар экологик функция “абадий” бўлса, иқтисодий функция инсон қўли
билан яратилган (биринчи мехнат қуроллари орқали) турар жойларни яратиш,
кийим тикиш ва хакозо. Табиий бойликлар инсоннинг хилам-хил
эхтиёжларини
қондириш
учун
фойдаланиладиган
манба
хисобланиб
иқтисодий ривожланишни асосини ташкил қилади.
Эстетик, рекреацион, илмий ва маданий функциялари. Табиатнинг бу
функциялри иқтисодий функцияларидан анча кейин, кишилик жмиятиниг
ривожланишни юқори босқичларида вужудга келди. Инсоннинг табиат билан
биргаликдаги хаёти унинг маънавий ва информацион эхтиёжларини
қондиришда катта ахамиятга эгадир.
Do'stlaringiz bilan baham: |