Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент автомобил ва йўллар институти


Инсоннинг экологик ва хуқуқий статуси



Download 0,68 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/73
Sana31.03.2022
Hajmi0,68 Mb.
#521043
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   73
Bog'liq
ekologik huquq

6.
Инсоннинг экологик ва хуқуқий статуси.
Инсоннинг экологик хуқуқлари тушунчаси, ахамияти ва тан олиниши.
Ø
Инсоннинг экологик хуқуқ деб
,
инсоннинг хилма хил эхтиёжларини
қондириш учун, қонунлаштирилган, хуқуқий асосга эга бўлган, табиий
ресурслардан фойдаланиш имкониятига айтилади.


Марказий Осиёда, шу жумладан Ўзбекистонда экологик тахтидларни
мураккаблигини ҳисобга олган холда қонунчилик, айниқса Конституция
орқали экологик хуқуқни белгилаб қўйилиши муҳим ахамият касб этади ва
катта сиёсий ва амалий ахамиятга эга бўлади. Фуқороларнинг экологик
хуқуқини тан олиб давлат фуқоролик жамияти қуришда катта қадам ташлади.
Кенг доирада инсоннинг субъектив экологик хуқуқларни тартибга
солиши, хуқуқларни демократлаштириш ҳисобланади.
Хуқуқни тан олиниши фуқороларнинг экологик онгини ва маданиятини
кўтарилишига олиб келади. Улар фуқороларнинг табиатни муҳофаза қилишга,
давлатни бу сохадаги фаолиятини рағбатлантиради, чунки қулай атроф
муҳитга
эга
бўлиш
хақидаги
хуқуқни
амалга
оширилиши
хуқуқ
муносабатларининг бошқа субъектларини бу жараёнда фаол иштирок
этишини, айниқса давлат органларини ишини янада фаоллашишига ёрдам
беради.
Ўз вақтида экологик хуқуқни тартибга солиш давлатнинг обрўсини янада
кўтарилишини, уни дунё хуқуқий мухитига кириб боришига олиб келади.
60 йиллар охирига келиб экологик қонунчиликни амалга оширишда
ананавий мажбурий йўл билан олиб борилиши катта қийинчилик туғдиради.
Бундай шароитда АҚШ томонидан жамоатчилик ва жамиятнинг бошқа
аъзолари томонидан табиатни муҳофаза қилиш қонунчилигига риоя қилишни
масалаларни янги механизмларини киритиш кўриб чиқилди.
Атроф муҳитни муҳофаза қилиш қонунчилигини мукаммаллаштириш
(атмосфера хавоси бўйича) борасида 70 чи йилларнинг бошида АҚШ
конгрессидаги кўп мунозаралардан сўнг фуқороларга судда мурожат қилиш
хуқуқи берилади ва бунда “тоза хаво” қонунинг бажарилмаслиги фуқоро
назоратига олинди.
Бундай сохадаги хуқуқ турларини тан олиниши, фуқорони, хуқуқ эгаси
сифатида қўлга киритган имкониятлари ва мазмунига айланади.
Бундай хуқуқларга эга бўлиш субъектига қуйидаги имкониятларни
беради:
1.
Шахснинг белгилаб қўйилган хуқуқ нормалари чегаралари доирасида эркин
фаолият кўрсатишини;
2.
Шахсни маълум ижтимоий шарт-шароитларидан фойдаланишга;
3.
Маълум бир харакатлар олиб боришга ва бошқалардан ҳам шундай
харакатларни талаб қилишга;
4.
Ўз хуқуқларини химоя қилиб судга мурожат қилишга.
Инсон ва фуқоронинг экологик хуқуқини тартибга солиши ва тан
олиниши ва назорат инсон учун, балки бутун жамият ва давлат учун ҳам
муаммодир.
Ижтимоий маъсулиятни давлат у ёки, бу хуқуқларни белгилаб, шуни
назарда тутиш мумкинки унинг фуқоролари бундай хуқуқларни амалга ошира
бориб табиатни муҳофаза қилиш фаолиятини самарадорлигини оширади.
Масалан, фуқороларга қонунчилик жараёнларига қатнашиш ва экологик
ахамиятли қарорлар қабул қилишда қатнашиши, атроф муҳит таъсирини
бахолаш, экологик экспертизада қатнашиши, тегишли ижро хокимияти
органлари ишини самарадорлигини оширади.
Қонунчиликда белгилаб қўйилган экологик хуқуқлар, бошқача қилиб


айтганда инсоннинг табиатга бўлган хуқуқи ёки табиат билан боғлиқ бўлган
хуқуқларни тахлил қилинганда шуни кўрсатадики уларнинг функционал
ахамияти хар хил ҳисобланади. Шунга асосланиб уларни қуйидаги гурухларга
бўлиш мумкин:
1.
Табиий ресурслардан фойдаланиш бўйича эхтиёжларни таъминлаш
бўйича хуқуқлари.
а) қулай атроф муҳитга эга бўлиш хуқуқи;
б) табиатдан фойдаланиш хуқуқи;
в) қулай яшаш муҳитига эга бўлиш хуқуқи.
2.
Атроф
муҳитнинг
негатив
экологик
омилларни
таъсиридан
саломатлигини химоя қилиш хуқуқи:
а) саломатлик учун конституциявий хуқуқ;
б) гигиеник талабларга жавоб берувчи мехнат хуқуқи.
3. Негатив экологик омилларни таъсиридан саломатликни химоя қилувчи
технология, услублар билан таъминлаш хуқуқи.
Бундай хуқуқни тури етарлича кўп бўлиб, бу хозирги замон
қонунчилигининг
катта
мувоффақиятларидан
ҳисобланади.
Буларга
қуйидагилар киради:
а) атроф муҳит холати бўйича қуқуқий информация олиш хуқуқи;
б) саломатликка путр етгандаги зарар учун тўлов олиш хуқуқи;
в) атроф муҳитни негатив омиллардан химоя қилиш хуқуқи;
г) атроф муҳитга келтирилган зарарни тўлаш хуқуқи.
4. Табиий ресурсларга мулкчилик хуқуқи:
а) ер ости бойликларига, сувга, ўрмонга, давлат мулки ҳисобланган
хайвонот дунёсига мулкчилик хуқуқи;
б) табиий ресурсларга шахсий мулк хуқуқи.
5. Келажак авлоднинг экологик хуқуқи.
Келажак авлод хуқуқи барқарор ривожланиш концепциясидан келиб
чиқади. Бунда энг муҳим кўриниш намоён бўлиб: Барқарор ривожланишни,
унда нафақат хозирги авлод эхтиёжлари балки келажак авлоднинг эхтиёжлари
хавф остига қўйилмасдан ривожланиш ҳисобланади.
(Бизнинг умумий келажагимиз: МКОСР. 1989й.)

Download 0,68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish