Тишли узатмаларнинг афзалликлари:
- секундига 150 метргача тезлик билан катта (бир неча минг кВт) қувват узата олади ва узатиш сони бир неча юзга етади;
- сиртқи ўлчамлари нисбатан кичик;
- таянчга унча катта куч тушмайди;
- фойдали иш коэффиценти юқори (0,97-0,98);
- узатиш сони ўзгармас;
- ишлаши ишончли, чидамлилиги катта;
- хилма-хил материаллардан фойдаланиш мумкин.
Тишли узатмаларнинг камчиликлари:
- тайёрланиши нисбатан мураккаб;
- ишлаётган вақтда, айниқса катта тезликда шовқин чиқаради;
- зарб билан таъсир этувчи кучларнинг зарари сезилади.
4.МЕХАНИК ЮРИТМА ЭЛЕМЕНТЛАРИНИНГ КИНЕМАТИК СХЕМАЛАРДА БЕЛГИЛАНИШИ.
Кинематик ҳисоблаш, юритмани ҳисоблашнинг биринчи босқичи бўлиб, юритма кинематик схема асосида ўзаро боғланган қўзғалмас ва қўзғалувчан звенолардан ташкил топган.
Стандарт масштаб бўйича бажариладиган кинематик схемаларда кинематик жуфтлар ва звенолар маълум (масштаб бўйича) шартли белгилар орқали тасвирланади. Бу белгилашлар Давлат Стандарти, яъни ГОСТ 2.2770-68 «Схемаларда шартли график белгиланишлар. Кинематик элементлар» да (2-жадвал) келтирилган.
Ҳисоб-графика ишини топшириқларида кинематик схема звеноларининг узунлик ўлчамлари аниқ бўлмаганлиги учун кинематик схемалар шартли белгилар орқали масштабга риоя қилинмаган ҳолда кўрсатилади. Схемани тасвирлаш ортогонал проекцияси бўйича бажарилиб, етакланувчи звенолардаги берилган қийматларни кўрсатиб, ҳаракат йўналиши ҳам кўрсатилиши лозим.
2-жадвал
ГОСТ 2.770-68 бўйича механик юритма элементларининг белгиланиши.
№
|
Номланиши
|
Белгиланиши
|
1
|
Вал, ўқ.
|
|
2
|
Қўзғалмас звено.
|
|
3
|
Детал Билан валнинг қўзғалмас боғланиши.
|
|
4
|
Валдаги сирпаниш ва думалаш подшипниклар (подшипник типи аниқ эмас)
|
|
а)
|
Радиал
|
|
б)
|
Тирак
|
|
5
|
Сирпаниш подшипниги
|
|
а)
|
радиал
|
|
б)
|
Радиал-тирак бир тарафлама
|
|
Икки тарафлама
|
|
в)
|
Тирак бир тарафлама
|
|
икки тарафлама
|
|
6
|
Думалаш подшипниги
|
|
а
|
Радиал
|
|
б
|
Радиал – тирак бир тарафлама
|
|
|
Икки тарафлама
|
|
в
|
Тирак бир тарафлама
|
|
|
Икки тарафлама
|
|
7
|
Муфта. Аниқмас типининг умумий белгиланиши.
|
|
8
|
Ажралмайдиган муфта
|
|
а
|
Ёпиқ махкамланган
|
|
б
|
Эластик
|
|
в
|
Конпенсацияланадиган
|
|
9
|
Илашиладиган муфта (бошқариладиган) умумий белгиланиш
|
|
10
|
Тормоз. Аниқмас типининг умумий белгиланиши
|
|
11
|
Бир текисликда айланади- ган кулачок
|
|
12
|
Фрикцион узатмалар
|
|
а
|
Цилиндрик роликли
|
|
б
|
Конуссимон роликли
|
|
13
|
Тасмали узатма, тасма типи аниқмас
|
|
14
|
Тасмали узатма
|
|
а
|
Ясси тасмали
|
|
б
|
Понасимон тасма
|
|
в
|
Кўндаланг кесими доира шаклидаги тасма
|
|
г
|
Тишли тасмали узатма
|
|
15
|
Занжирли узатма. Аниқмас тип. Занжирнинг умумий белгиланиши
|
|
16
|
Цилиндрик тишли узатма
|
|
а
|
Ташқи илашишли тишлари аниқмас типининг умумий белгиланиши
|
|
б
|
Тўғри тишли узатма
|
|
в
|
Қийшиқ тишли узатма
|
|
г
|
Шеврон тишли узатма
|
|
д
|
Ички илашиш узатмаси
|
|
17
|
Кесишувчи ўқли конуссимон ғилдиракли узатмалар
|
|
а
|
Аниқмас тип тишларининг умумий белгиланиши
|
|
б
|
Тўғри, айланали, спиралли тишлар билан
|
|
в
|
Гипоидли
|
|
г
|
Цилиндрик червякли узатма
|
|
5. САНОАТ КОРХОНАЛАРИ МАШИНАЛАРИ ВА ЮК ТАШИШ ҚУРИЛМАЛАРИНИНГ АСОСИЙ ХАРАКТЕРИСТИКАЛАРИ
5.1. ҚИШЛОҚ – ХЎЖАЛИГИ МАХСУЛОТЛАРИНИ
ҚУРИТИШ ҚУРИЛМАЛАРИ
Қишлоқ ҳўжалиги махсулотларини қайта ишлаш ва узоқ муддатда сақлаш учун ҳар хил қуритиш ва намлагич қурилмаларидан фойдаланилади. Бу қурилмалар ёрдамида ўсимлик уруғларининг намлиги сақланиб турилади, шунингдек меваларни витаминларга бой таркибини сақлаб қолиш учун қуритиш керак. Озиқ-овқат махсулотларини ишлаб чиқаришда шахта типидаги ДСП-32 маркали қуритгич бир суткада 540 тонна ўсимлик уруғларини қуритади. Қуритиш ва намлагич қурилмаларини харакатга келтиришда механик юритмалар ишлатилади.
5.2. МАЙДАЛОВЧИ ВАЛЕЦЛИ СТАНОКЛАР
(тегирмон станоклари )
Турли қаттиқ ва мўрт материалларни майдалашда, майдаловчи валецлардан фойдалинилади. Бу қурилмалар саноат корхоналарида ҳом -ашё махсулотларини майдалашда кенг қўлланилади. Валецли станок корпусдан, бир жуфт валикдан, юритма билан бу икки ғилдираклар ёпиқ бир занжирдан тузилгандир. Валиклар ўзаро тескари ҳаракатда бўлиб, булар орасидаги оралиқ масофа бошқариладиган бўлади ва ёпиқ контур хосил қилувчи узатмали юритмадан ташкил топган.
Юритма валларининг хар хил тезлик билан бир-бирига қарама-қарши йўналишда айланишини таьминлайди. Материалларни хар хил катталикда майдалаш учун валецлар орасидаги масофани бошқариш мумкин.
5.3. МЕХАНИК АРАЛАШТИРУВЧИ ҚУРИЛМАЛИ ВЕРТИКАЛ АППАРАТЛАР
Бу турдаги аппаратлар минус 400 С дан плюс 3500 С гача температурали, зичлиги 2000 кг/м3 гача ва динамик қовушқоқлиги 500 Па. с дан ортмайдиган суюқ моддалардаги физик-кимёвий жараёнларни олиб бориш учун мўлжалланган.
Аппаратлардаги шартли босим 0,67 кПа дан 6,4 МПа гача бўлади. Унинг хажми эса 0,05 дан 50 м3 гача. Бундай аппаратлар корпусдан, қопқоқдан, корпус тагидан, рубашкадан (совитиш ёки иситиш учун мўлжалланган ғовак), суюқлик кирувчи ва чиқувчи штуцерлардан ва таянчдан тузилган бўлади.
Унинг қопқоғига аралаштирувчи қурилмани ҳаракатга келтирувчи юритма ўрнатилади. Юритма эса ўз навбатида электродвигатель ва бир неча узатмадан тузилган бўлади. Жараён тугагач реактордаги махсулот чиқариб юбориш учун пастки штуцердан фойдаланилади.
5.4. СЕПАРАТОРЛАР
Баъзи бир технологик жараёнларда сепараторлар асосий ишни бажаради. Масалан, мойларни тозалашда, ёғларни рафинациялашда ва гидратациялашда. Барча сепараторлар вертикал валга ўртатилган ва катта айланишлар частотаси билан айланувчи ликопчали барабандан тузилган бўлади. Сепараторлар электродвигатель ва узатмалардан тузилган механик юритмалар ёрдамида харакатланади.
5.5. ЮРИТМАЛИ ВАЛЕЦЛАР
Валецлар резина саноатида табиий ва синтетик асосли резина қоришмаларни тайёрлаш, лист шаклига келтириш ва қиздиришда ишлатилади.
Валецларнинг иш бажарувчи қисми икки ғовак цилиндрдан тузилган бўлиб, улар ўзаро параллел ўқларда ўрнатилган. Улар ҳар хил айланиш тезлиги билан бир-бирига тескари йўналишда айланади. Валецларнинг бундай харакатига ёпиқ контур ҳосил қилувчи тишли ғилдираклар орқали эришилади. Валецларнинг юритмаси электродвигатель, редуктор ва секин айланувчи тишли узатмадан ташкил топган.
Технологик вазифасига кўра валецлар бир неча турга бўлинади. Улардан энг кўп ишлатиладигани, аралаштирувчи ва қиздирадиган валецлардир.
5.6. НЕФТЬ СЎРИБ ОЛИШ ҚУРИЛМАСИ
Бу қурилма ер остидан нефть сўриб олиш учун ишлатилади. Юритма ёрдамида насос плунжери илгариланма-қайтарма ҳаракатга келтирилади.
Юритма одатда электродвигателдан, очиқ узатмадан, масалан, тасмали узатмадан ва редуктордан ташкил топган.
5.7. ПАРДОЗЛАШ ҚУРИЛМАСИ
Керамикадан ясалган махсулотларни ташқи таьсирдан сақлаш ва манзарали кўринишга келтириш учун қалинлиги 0,15…0,3 мм бўлган ойнага ўхшаш қоплама керамикага қиздириб ёпиштирилади. Масалан, қоплама махсулот керамик плиткани пардозлаш учун пардозлаш қурилмасида махсус хажмли идишда тирқишдан туширилади. Тирқишдан тушаётган қоплама махсулот тагига керамик плитка занжирли конвейер ёрдамида бир маромда келтириб турилади. Занжирли конвейерга ҳаракат электродвигатель, тасмали узатма ва редуктор орқали узатилади.
ЮК ТАШИШ ҚУРИЛМАЛАРИ
Юк ташиш қурилмалари (конвейерлар) маълум массага эга бўлган юкларни узлуксиз ташиш ва туширишга мўлжалланган. Кўп миқдордаги бир жинсдан ёки бир хил ўлчамли бўлаклардан тузилган, ҳамда донали бир жинсли юкларга массали юклар дейилади. Юк ташиш машиналаридан, асосан бир жинсли массали юкларни қайта ишлайдиган ёки ишлаб чиқарадиган саноат корхоналарида фойдаланилади.
Юк ташиш қурилмаларининг конструкциялари хилма-хилдир. Улар асосан икки гуруҳга бўлинади:
1. Эгилувчан тортувчи қисмли ( лентали, занжирли, арқон). Бу қурилмаларда юклар, юк тортувчи қисм (конвейерлар, элеваторлар) билан бирга ҳаракат қилади;
2. Эгилувчан тортувчи қисми бўлмаган гравитацион қурилма, вибрацион конвейерлар, транспорт қувурлари ва шнекли, пневматик ва гидравлик қурилмалар.
Do'stlaringiz bilan baham: |