9.3. Барабанли қозонда поғонали
буғлантириш
Ҳозирги вақтда буғ ва сувдаги зарарли моддаларни камайтиришнинг самарадор усулларидан бири - поғонали буғлантиришдир. Барабанли қозонда зарарли аралашманинг концентрацияси СT.C >СБ, шу сабабли минерал моддалар айланиш контурида тўпланади. Сувда йиғилган аралашмалар қозон барабанидан ва пастки коллекторлардан узлуксиз ва вақт-вақти билан (даврий) пуфлаб тозаланади. Барабандаги сув, 0,5-1,5% миқдорда узлуксиз пуфланади. Пастки коллекторда йиғилган қуйқумлар эса қозон тўхтатилганда вақти-вақти билан чиқарилади.
Барабанли қозоннинг бир поғонали буғлантириш сув режими чизмаси 9.2 - расмда кўрсатилган.
Барабанли буғ қозонининг туз баланси қуйидаги кўринишга эга
. (9.1)
Агар тенгламанинг ўнг ва чап қисми буғ сарфи Д га бўлинса ва ДП / Д= р (пуфланган қисм) билан белгиланса, туз баланси қуйидагича ўзгаради:
. (9.2)
Лекин СП=СК.С , шунинг учун тенгламадаги қозон сувининг зарарли моддалар концентрацияси қуйидаги формуладан аниқланади:
. (9.3)
Бу формулада Сб=0 га тенг ва агар пуфланган қисм р = 0,01 га (1%) тенг деб қабул қилинса
. (9.4)
Бу тенглама қозон сувидаги тузлар концентрацияси таъминлаш сувига нисбатан 101 марта кўп бўлишини кўрсатади.
|
9.2- расм. Бир поғонали буғлантириш чизмаси:
СТ.С. , СК.С , СП и СБ - тегишли равишда таъминлаш, қозон, пуфланиш сувлардаги ва буғдаги зарарли моддалар концентрациялари; 1 - қозон барабани; 2 - пастки коллектор; 3 - тушувчи қувур; 4 – буғлантириш сиртлари; 5 - таъминлаш сувининг келиши; 6 - циркуляция контуридан бир қисм сувни чиқариш (пуфлаш); 7 - тўйинган буғнинг чиқиши;
р - пуфланган сув қисми; dб - тўйинган буғ қисми
|
Кўриб чиқилган поғонали буғланишга нисбатан кўп поғонали буғлантириш чизмаларининг самарадорлиги кўпроқдир.
Икки поғонали буғлантириш чизмасида барабан ҳажми деворча билан икки қисмга бўлинади (9.3 – расм).
9.3 - расм. Икки поғонали буғлантириш чизмаси
nI, nII - биринчи ва иккинчи буғлантириш поғоналарининг буғ ишлаб чиқариши, фоизлар ҳисобида; қолган белгилар 9.2- расмдагидек
Ҳар бир бўлинма ўзининг алоҳида айланиш сув контурига уланган. Икки бўлинмадаги сув ҳажми бир-бири билан фақат деворчанинг тешиги орқали боғланган. Таъминлаш суви биринчи (катта) бўлинмага берилади, пуфланиш суви эса, иккинчи (кичик) бўлинма орқали ташқарига чиқариб ташланади. Агар биринчи поғонанинг буғланиш қуввати 80% ва иккинчисиники 20% га тенг бўлса ва пуфланиш қисмини р=1% деб қабул қилинса, биринчи ва иккинчи поғонадаги қозон сувининг зарарли моддалар концентрацияларини аниқлаш мумкин:
биринчи буғланиш поғонада
, (9.5)
иккинчи буғланиш поғонада
(9.6)
Кўриниб турибдики, икки поғонали буғлантиришда шунинг учун тузлар миқдори кам бўлган биринчи бўлинма - тоза бўлинма, иккинчи бўлинма эса - тузли бўлинма деб аталади (сувда туз миқдори жуда катта). Туз концентрацияларининг нисбати - концентрация карралиги деб аталади.
9.4- расм. Уч поғонали буғлантириш чизмаси (ташқарида ўрнатилган
циклон билан): 1-7 - 9.2- расмдагидек; 8 - ташқарига ўрнатилган циклон; 9,10 - тузли бўлинманинг тушувчи ва буглантирувчи қувурлари; 11 - буғ-сув аралашмани циклонга бериш; 12, 13 -сув ва буғ берувчи қувурлар; 14 - вақт-вақти билан пуфлаш.
Ушбу мисолдан кўриниб турибдики, 80% буғ кам тузли сувдан ҳосил бўлади, шунинг учун бир поғонали буғлантириш чизмасига нисбатан, икки поғонали буғлантириш чизмасига ҳосил қилинган буғнинг сифати юқорироқ бўлади. Шундай қилиб, буғлантириш поғоналари қанча кўп бўлса, шунчалик буғ самарали тозаланади. Ҳозирги вақтда қозонларда асосан икки, уч поғонали буғлантириш чизмаси ишлатилади.
Агар таъминот суви таркибида минерал моддалар миқдори катта бўлса, унда уч поғонали буғлантириш чизмаси ишлатилади (9-4 расм). Бу чизмада ифлосланган сув ташқарида ўрнатилган циклон орқали пуфланади. Циклоннинг диаметри 250-400 мм, баландлиги эса 3,5-4,5 м.
Do'stlaringiz bilan baham: |