Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент молия институти “Иқтисодиёт” кафедраси


Тежамкор ишлаб чиқариш концепцияси



Download 54,94 Kb.
bet3/5
Sana20.03.2022
Hajmi54,94 Kb.
#502128
1   2   3   4   5
Bog'liq
3 камаров акбар 51,2 макро

2. Тежамкор ишлаб чиқариш концепцияси
Тежамкор ишлаб чиқариш концепциясининг келиб чиқиш тарихи АҚШ тадбиркорлари – Жеймс Вумек, Даниел Жонс ва Жефри Лайкер томонидан “Тойота” компаниясидаги ишлаб чиқариш жараёнларини ташкил қилишни ўрганиш билан боғлиқ.
Мазкур концепция маҳсулот тайёрлашда мавжуд барча йўқотишларни доимий равишда тугатишга қаратилган. Раҳбар ҳар бир ходимни оптималлаштириш жараёнига жалб қилади, бунда бизнеснинг ўзи эса мижозига кўпроқ эътибор қаратади.
Харидор учун қийматга эга бўлмаган барча харажатлар ишлаб чиқариш жараёнидан олиб ташланган деб ҳисобланади. Масалан, анъанавий бизнесда омборхонада сақлаш билан боғлиқ барча ҳаражатлар, нуқсони бор маҳсулот шаклидаги йўқотишлар ва бошқа билвосита харажатлар харидор томонидан қопланади.
Тежамкор ишлаб чиқаришда мижознинг тайёр маҳсулот ёки унинг омборида сақланадиган қисмлари ҳамда техник муаммолар сабаб ишлаб чиқарилган тайёр маҳсулотларнинг ортиқча қийматига эҳтиёж йўқлиги тушунилади. Ушбу концепцияга мувофиқ, корхонанинг барча бизнес- жараёнлари истеъмолчи учун қиймат қўшадиган ва қўшмайдиган тоифага бўлинади. Тежамкор ишлаб чиқариш ғояларини қўллайдиган раҳбарнинг асосий вазифаси қиймат қўшмайдиган ҳаракатлар ва жараёнларнинг «ноль» га босқичма-босқич қисқаришини ўз ичига олади.
Тежамкор концепциянинг муаллифларидан бири Тайити Оно кераксиз ташув, ортиқча ишлаб чиқариш харажатлари ва заҳиралар, кутиш, нуқсон ва самарасиз ҳаракатлар сабабли қайта ишлашнинг айрим босқичларини йўқотиш зарур, деб ҳисоблаган.
Турли манбалар, шунингдек, ходимларнинг фойдаланилмаган салоҳияти, уларга ортиқча вазифа топширилиши ва ишлаб чиқариш қувватлари ҳамда тартибсиз иш жадвалидан келиб чиқадиган йўқотишларни қўшади.
Демак корхоналарда ишлаб чиқариш харажатларини пасайтириш учун қатор чора- тадбирлар амалга оширилиши лозим:

  • маҳсулот ишлаб чиқаришнинг барча жараёнларини энг охирги фан- техника ютуқларидан фойдаланган ҳолда автоматлаштириш;

  • маҳсулот ишлаб чиқаришда маҳаллий, арзон ва сифатли хом ашёдан кенг фойдаланиш;

  • ишлаб чиқаришда малакали ишчи кучидан фойдаланган ҳолда меҳнат унумдорлигини ошириш;

  • асосий воситалардан самарали фойдаланишни йўлга қўйиш ва ишлаб чиқаришда кам самара бераётган асосий воситаларни сотиш ёки бошқа хўжалик юритувчи субъектларга ижарага бериш;

банклар томонидан тақдим этилаётган имтиёзли кредитлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш кабилар шулар жумласидандир.
Тежамкор ишлаб чиқаришни жорий қилиш”1
1
Мураккаб техник тизимларни тизимли таҳлил қилиш усули
Ўзбекистон шароити учун саноат корхоналарида маҳсулот таннархини камайтириш салоҳиятини баҳоловчи махсус услуб ишлаб чиқилди. Бу услуб катта массивдаги маълумотларни янги ақлли технологиялардан фойдаланган ҳолда кластер таҳлили ва интервал баҳолаш, ҳамда техник сенозларни тартиблаган ҳолда таҳлил қилиш асосида мураккаб техник тизимларни тизимли таҳлил қилишга асосланган.

2
Инновацион ғоялар ва рационализаторлик таклифлари
Платформа корхона бошқарув тизимини такомиллаштириш ва барқарор ривожланишини таъминлашга ёрдам беради. Бунда у корпоратив инновацион жараённи қўллаб-қувватлаш мақсадида ходимларнинг ғоя ва таклифларини тўплаш ва ишлатишга, ҳамда мижозларнинг оператив самарадорлигини оширишга қаратилган.

3
Қийматларни шакллантириш оқимини хариталаш
Бу истеъмолчига маҳсулот ёки хизматларни тақдим қилиш учун зарур бўлган маълумот ва қийматлар оқимини содда схемаларда кўрсатиш имконини беради. Қийматларни шакллантириш харитаси ўз навбатида ишлаб чиқариш жараёнини таҳлили асосида самарадорликни ошириш салоҳиятини кўриш имконини беради.

4
5S услубларини жорий қилиш
Бу услуб вақт ва энергияни иқтисод қилиш, тозалик ва тартибни сақлаган ҳолда ходимга оптимал иш жойини ташкил этишга кўмаклашади. 5S тизими – ишлаб чиқариш маданиятини ошириш, вақтни тежаш ва ишлаб чиқариш соҳасида бошқарувни яхшилашга қаратилган самарали иш жойни яратиш учун технология ҳисобланади. 5S тизимини муваффақиятли жорий этиш корхонада тежамкор ишлаб чиқариш воситаларини фойдаланишга тайёр эканлигини кўрсатади.

5
Ускуналарнинг комплекс хизмати - Total Productive Maintenance (TPM)
Ускуналар нуқсонларини олдиндан аниқлаш ва огоҳлантириш билан жиддий муаммоларнинг олдини олишга эришиш ушбу тизимнинг асоси ҳисобланади. TPM асосий ғояси – бу ускуналарга хизмат қилишда фақатгина маъсул шахслар эмас, балки ҳамма ходимларни жалб қилишдан иборат. ТРМдан фойдаланиш ускуналарнинг бузилиши туфайли ишлаб чиқариш йўқотишларини камайтиришга ёрдам беради. ТРМ асоси эса умумий текшириш, тозалаш, мойлаш ва профилактик техник хизмат кўрсатиш жадвалларини тузишдан иборат.

6
Визуал менежмент
Визуал менежмент – бу ҳар қандай иштирокчи биринчи қарашда ишлаб чиқариш ҳолатини баҳолаш имкони яратилган тизим ҳисобланади. Бунда ҳамма ускуналар ва ишлаб чиқариш ахборотлари кўриниб туради.


7
Стандарт операцион жараёнлар (SOP)
Ушбу ҳужжат ҳар қандай ишлаб чиқариш жараёнини кетма-кетликда кўрсатиш имконини беради. Оғзаки кўрсатмалар ёддан кўтарилиши ва хато тушунилиши мумкинлиги учун бу ҳужжат ёзма шаклда бўлиши керак. SOPни тушуниш кўп вақт талаб қилмаслиги учун у расм ва чизмалардан фойдаланилган содда, тушунарли бўлиши керак. SOP ҳар доим ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда такомиллаштирилиб борилиши керак. SOPни ишлаб чиқишда ходимларни жалб қилиш унинг ишончлилик кафолатини бериш билан кейинчалик тушунмовчиликларни олдини олади.

8
Аниқ вақтида (Just-In-Time – JIT)
Ушбу услуб ишлаб чиқариш жараёнига керакли маҳсулотларни анча олдин эмас, балки ўз вақтида етказиб беришни ташкил этиш учун ишлатилади. Ушбу тизим тайёр маҳсулот ва материалларни омборларда бекор ётиши ва тугатилмаган ишлаб чиқариш ҳажмини камайтиришга ёрдам беради.


9
Узлуксиз такомиллаштириш
Узлуксиз такомиллаштириш тизими - бу ишлаб чиқариш жараёнини узлуксиз такомиллаштириб бориш билан бирга ташкилот ва ходимлар ҳаётининг барча соҳаларини қамраб олиши мумкин бўлган тизимдир. Узлуксиз такомиллаштириш жараёнида ҳамма ходимлар қатнашиши самарали ҳисобланади. Узлуксиз такомиллаштириш жараёнини график кўринишида PDCA цикли билан кўрсатиш мумкин. PDCA цикли “Деминг цикли” ҳам деб номланувчи «Plan-Do-Check-Act» сўзларининг қисқартмаси ҳисобланиб, «Режалаштириш - Амалга ошириш – Текшириш - Ишлаш» маъносини беради.



Download 54,94 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish