Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент молия институти “Иқтисодиёт” кафедраси



Download 54,94 Kb.
bet1/5
Sana20.03.2022
Hajmi54,94 Kb.
#502128
  1   2   3   4   5
Bog'liq
3 камаров акбар 51,2 макро


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ МОЛИЯ ИНСТИТУТИ
Иқтисодиёт” кафедраси
“Микроиқтисодиёт ва макроиқтисодиёт” фанидан

КУРС ИШИ


МАВЗУ: Корхоналарда ишлаб чиқариш харажатларини оптималлаштириш масалалари

Сиртқи факультетида рўйхатга “Банк иши” кафедрасида рўйхатга


олинди, №__ санa _________ олинди, №___ санa _________
имзo_____________ имзo____________

Илмий раҳбар:Рахимов Эшмурод
Бажарди: БИ-51-2 гуруҳ талабаси
Қамаров Акбар Бахтиёр ўғли

ТОШКЕНТ-2021

РЕЖА:
Кириш
Асосий қисм
1. Kорхоналарда технологик жараёнларни оптималлаштириш.
2. Тежамкор ишлаб чиқариш концепцияси.
3. Ишлаб чиқаришни модернизациялаш, интеллектуаллаштириш ва диверсификациялаш асосида иқтисодий ўсиш сифатини ошириш.
Хулоса
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
Иловалар

Кириш
Ислоҳотларнинг янги босқичида республикамиз иқтисодиётининг деярли барча тармоқ ва соҳаларида ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш тадбирларининг кенг кўламда амалга оширилиши рақобатдош маҳсулотлар ишлаб чиқариш имкониятларини кенгайтирмоқда. Бироқ, бу борадаги жиддий муаммо – айрим маҳсулотларимиз таннархининг юқори даражада қолаётганлиги уларнинг рақобатдошлигига салбий таъсир кўрсатмоқда. Шунга кўра, 253 Мамлакатимиз Президенти Ш.М.Мирзиёев ташаббусига биноан 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича “Ҳаракатлар стратегияси” Давлат дастури ишлаб чиқилди. Ушбу дастурда таркибий ўзгартиришларни чуқурлаштириш, миллий иқтисодиётнинг етакчи тармоқларини модернизация ва диверсификация қилиш ҳисобига унинг рақобатбардошлигини ошириш вазифалари қўйилган. Шунингдек, 2017 йилда саноат тармоқларидаги йирик корхоналарда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг таннархини ўртача 8 фоизга қисқартириш ва рақобатдошлигини оширишни назарда тутувчи комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш. Шу жумладан, маънан ва жисмонан эскирган ускуналарни янгилаш ҳамда модернизация қилиш, ишлаб чиқаришда энергия самарадорлигини ошириш, технологик жараёнларни оптималлаштириш чора тадбирлари белгилаб қўйилган. Маълумки, ҳозирги пайтда кичик бизнес субъектлари томонидан ишлаб чиқарилган товарларнинг рақобатбардошлиги етарли даражада эмас. Маҳсулот рақобатбардошлигини таъминлашга иккита асосий омил таъсир кўрсатади. Биринчиси, маҳсулот баҳоси билан боғлиқ омил, яъни маҳсулотнинг сифат кўрсаткичларига зарар етмагани ҳолда ишлаб чиқариш харажатларини қисқартиришга эришиш. Иккинчиси, маҳсулот баҳоси билан боғлиқ бўлмаган омил, яъни маҳсулотга илгари талаб бўлмаган янги хусусиятларнинг берилиши билан унинг сифатини яхшилашга олиб келишидир. Сўнгги йилларда мамлакатимизда маҳсулот рақобатбардошлигини оширишнинг асосий йўлларидан бири ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар таннархини камайтириш (маҳсулот сифатини туширмаган ҳолда) деб белгиланган. Корхона рақобатбардошлигини ошириш йўлларини аниқлашда М.Портернинг рақобат устунликларини таҳлил қилиш орқали амалга ошириш мақсадга мувофиқдир. М.Портернинг рақобат устунликларининг энг асосийси харажатларни минималлаштириш стратегияси ҳисобланади. Корхонанинг харажатлар таркибини аниқлаш кенг тарқалган усул бўлиб, у ишлаб чиқариш харажатлари ва маҳсулотлар таннарх калькуляция ҳисобкитобининг тахлили орқали амалга оширилади. Махсулот танархининг хомашёлар таркибини, ундаги импорт ва махалий хом - ашёлар таркиби ва улушини аниқлаш, тахлил қилиш мухим аҳамиятга эга. Шунингдек, корхона рақобатбардошлигини ошириш йўлларини аниқлашда махсулот таннархида электр-энергия қувватлар сарф-харажати ҳамда улушини аниқлаш ва тахлил қилиш ҳам катта аҳамиятга эга бўлади. Энергия манбалари ва коммунал хизматлар нархларининг асоссиз ошишига йўл қўймаслик, корхоналарда технологик жараёнларни оптималлаштириш ҳисобидан маҳсулот таннархини пасайтириш, экспорт нархларини шакллантиришга доир янги механизмларни жорий этиш, маҳсулот таннархи таркибига кирувчи харажатларни асоссиз оширилишига йўл қўймаслик корхоналарнинг молиявий ҳолатини янада яхшиланишига замин яратади. Корхоналарнинг давр харажатларини оптималлаштиришга катта эътибор бериш лозим. Бунда, авваламбор, маъмурий-бошқарув 254 харажатларини тежаш керак, яъни бошқарув тизимини қайта кўриб чиқиш ва кераксиз бўлган лавозимлардан воз кечиш керак. Шунингдек, корхонада маҳсулот сотиш бўйича харажатларни ҳам тежаш бўйича керакли чоратадбирлар ишлаб чиқилиши лозим. Бунда, асосан, маҳсулотларни ортиш - туширишда фойдаланиладиган ишчилар қўл меҳнатининг ўрнини техникалар билан алмаштириш, тайёр маҳсулотларни савдо нуқталарига етказишда кам харажатли транспорт хизматларидан фойдаланиш, маҳсулотларни сақлаш, ишлов бериш, саралаш ва жойлаш (ўраш) жараёнларини автоматлаштириш орқали харажат сарфини камайтириш лозим. Корхонада ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг таннархини пасайтириш йўлларини излаб топиш лозим. Бизга маълумки, маҳсулот таннархини икки йўл орқали пасайтириш мумкин: биринчидан, маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш орқали, иккинчидан, ишлаб чиқариш харажатларини камайтириш орқали. Корхонада маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш имкониятлари мавжуд, лекин бунда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни реализация қилиш имкониятларини ҳам инобатга олиш лозим. Чунки бозордаги маҳсулотга бўлган талабни ўрганмасдан туриб, ишлаб чиқариш ҳажмини ошириб бўлмайди. Ички бозор билан бир қаторда ташқи бозорни ҳам тадқиқ қилиш ва янги сотиш каналларини очиш корхонанинг бош масаласи ҳисобланиши лозим. Тежамкор ишлаб чиқариш концепциясининг келиб чиқиш тарихи АҚШ тадбиркорлари – Жеймс Вумек, Даниел Жонс ва Жефри Лайкер томонидан “Тойота” компаниясидаги ишлаб чиқариш жараёнларини ташкил қилишни ўрганиш билан боғлиқ. Мазкур концепция маҳсулот тайёрлашда мавжуд барча йўқотишларни доимий равишда тугатишга қаратилган. Раҳбар ҳар бир ходимни оптималлаштириш жараёнига жалб қилади, бунда бизнеснинг ўзи эса мижозига кўпроқ эътибор қаратади. Харидор учун қийматга эга бўлмаган барча харажатлар ишлаб чиқариш жараёнидан олиб ташланган деб ҳисобланади. Масалан, анъанавий бизнесда омборхонада сақлаш билан боғлиқ барча ҳаражатлар, нуқсони бор маҳсулот шаклидаги йўқотишлар ва бошқа билвосита харажатлар харидор томонидан қопланади. Тежамкор ишлаб чиқаришда мижознинг тайёр маҳсулот ёки унинг омборида сақланадиган қисмлари ҳамда техник муаммолар сабаб ишлаб чиқарилган тайёр маҳсулотларнинг ортиқча қийматига эҳтиёж йўқлиги тушунилади. Ушбу концепцияга мувофиқ, корхонанинг барча бизнесжараёнлари истеъмолчи учун қиймат қўшадиган ва қўшмайдиган тоифага бўлинади. Тежамкор ишлаб чиқариш ғояларини қўллайдиган раҳбарнинг асосий вазифаси қиймат қўшмайдиган ҳаракатлар ва жараёнларнинг «ноль» га босқичма-босқич қисқаришини ўз ичига олади. Тежамкор концепциянинг муаллифларидан бири Тайити Оно кераксиз ташув, ортиқча ишлаб чиқариш харажатлари ва заҳиралар, кутиш, нуқсон ва самарасиз ҳаракатлар сабабли қайта ишлашнинг айрим босқичларини йўқотиш зарур, деб ҳисоблаган. 255 Турли манбалар, шунингдек, ходимларнинг фойдаланилмаган салоҳияти, уларга ортиқча вазифа топширилиши ва ишлаб чиқариш қувватлари ҳамда тартибсиз иш жадвалидан келиб чиқадиган йўқотишларни қўшади. Демак корхоналарда ишлаб чиқариш харажатларини пасайтириш учун қатор чора- тадбирлар амалга оширилиши лозим: - маҳсулот ишлаб чиқаришнинг барча жараёнларини энг охирги фантехника ютуқларидан фойдаланган ҳолда автоматлаштириш; - маҳсулот ишлаб чиқаришда маҳаллий, арзон ва сифатли хом ашёдан кенг фойдаланиш; - ишлаб чиқаришда малакали ишчи кучидан фойдаланган ҳолда меҳнат унумдорлигини ошириш; - асосий воситалардан самарали фойдаланишни йўлга қўйиш ва ишлаб чиқаришда кам самара бераётган асосий воситаларни сотиш ёки бошқа хўжалик юритувчи субъектларга ижарага бериш; - банклар томонидан тақдим этилаётган имтиёзли кредитлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш кабилар шулар жумласидандир.



  1. Download 54,94 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish