3. Ишлаб чиқаришни модернизациялаш, интеллектуаллаштириш ва диверсификациялаш асосида иқтисодий ўсиш сифатини ошириш.
Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришган қисқа йигирма йиллик даврда илмий асосланган бозор иқтисодиѐтига ўтишнинг ўзига хос моделини амалга ошириш натижасида мамлакатимизда иқтисодий соҳада чуқур таркибий ўзгаришлар юз берди, қулай инвестицион муҳит шакллантирилди, ишлаб чиқаришни модернизациялаш ва техник қайта жиҳозлаш, банк - молия тизимини ривожлантиришни норматив - ҳуқуқий жиҳатдан таъминлаш, хусусий мулкни ҳимоялаш, бақувват мулк эгалари синфини яратиш, тадбиркорлик, аввало, кичик бизнес фаолиятини ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш, кенг бозор инфратузилмасини барпо этиш учун мустаҳкам замин яратилди. Ўзбекистон босиб ўтган қисқа, аммо натижалари жиҳатидан асрларга тенг давр ҳақида гапирганда, аввало, режали иқтисодиѐтдан, тақсимлаш тизимидан, бозор муносабатларига асосланган бошқарув тизимига ўтиш бўйича биз танлаган, машҳур беш тамойилни ўз ичига олган “Ўзбек модели”, давлатимиз ва иқтисодиѐтимизни босқичма - босқич изчил ислоҳ этиш ва барқарор ривожлантириш стратегияси ҳаѐтийлиги ҳақида гапиришга тўғри келади. Шу хусусда миллий иқтисодиѐт жадал ривожланишининг омиллари ва манбалари, иқтисодий ўсишнинг устувор йўналишлари ҳамда порлоқ истиқболлари ҳақида фикр юритиш жоиздир. Мамлакат иқтисодий ривожланишини жадаллаштириш барча халқларнинг мақсади ҳисобланади. Шу туфайли замонавий иқтисодий ривожланиш энг долзарб ҳар қандай жамиятнинг иқтисодий ва ижтимоий муаммоларни самарали ҳал қилиш учун шароитлар яратиши лозим. Бу шароитларга жамият аъзоларининг фаровонлигини ошириш, кам таъминланган оилалар сонини камайтириш, инсонни ҳар томонлама камол топтириш, меҳнат ва ижтимоий ҳаѐт жараѐнини инсонпарварлаштириш, мамлакатда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш киради. Иқтисодий ривожланишнинг янада юқори сифатини мақсадли шакллантириш замонавий иқтисодиѐт фани томонидан ўрганилаѐтган мураккаб вазифалардан бири ҳисобланади. Бунинг учун зарур барча ишлаб чиқариш омилларини модернизациялаш, инсон капиталига инвестициялаш ижтимоий муносабатлар тизими ва иқтисодий рағбатлантириш инструментларини жиддий ислоҳ қилиш жамият ижтимоий-иқтисодий ва институционал тараққиѐтини ҳамда инсонларнинг турмуш даражаси сифатини ошириш талаб этилади. Олимлар эътибори марказида иқтисодиѐтни узоқ муддатли барқарор ривожланиш йўлига олиб чиқувчи иқтисодий фаолиятни интеллектуаллаштириш, иқтисодиѐтнинг ўсиш шартлари ва омилларини “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, сентябрь, 2011 йил 2 аниқлаш ҳамда таҳлил қилишнинг назарий-методологик асосларини ишлаб чиқиш, инновацион технологиялардан самарали фойдаланиш тизимини қуриш вазифаси пайдо бўлди. Ўзбекистонда аҳолининг ўсиб бораѐтган эҳтиѐжлари, ижтимоий ишлаб чиқариш технологик усули ва тузилмасида фундаментал трансформациялар жараѐни юзага келмоқда. Дарҳақиқат, замонавий иқтисодий ривожланиш сифати Ўзбекистон учун алоҳида аҳамият касб этади. Миллий иқтисодиѐтнинг яқин ўтмишдаги жуда қулай жаҳон конъюнктураси ва ижтимоий-иқтисодий фаровонлик кўриниши шароитидаги ривожланиш траекторияси бўйлаб ҳаракати инсон капиталига кенг миқѐсли инвестициялар киритиш ва асосий капитални оммавий ўзгартириш билан бирга олиб борилиши лозимлигини тақозо этмоқда. Замонавий иқтисодий ривожланиш ўз табиатига кўра хусусиятлари тез ўзгарадиган динамик жараѐн ҳисобланади, бу тўпланган билимлардан унинг янги сифатини таҳлил қилиш ва иқтисодиѐтнинг ҳаракатланиш траекториясини прогнозлаш учун фойдаланишни сезиларли даражада мураккаблаштиради. Миллий иқтисодий адабиѐтларда иқтисодий ривожланиш ва унинг сифати мавзусининг тадқиқ этилишини таҳлил қилиб шуни қайд этиш зарурки, ушбу масала миллий иқтисодиѐт пропорцияларининг такрор ишлаб чиқариштузилмавий жиҳатдан мувозанатланганлиги нуқтаи назаридан кўриб чиқилган. Замонавий иқтисодий ривожланишнинг сифат категорияси кўп қиррали, уни иқтисодий тизим фаолиятининг турли соҳаларини таҳлил қилиш воситасида очиб бериш мумкин. Олимлар замонавий иқтисодий ривожланиш сифатини капитал тузилмаси трансформациялари ва иқтисодий фаолиятнинг илм ва техника талаб турлари устувор ўсиши билан боғлайдилар. Иқтисодий ўсиш категорияси иқтисодиѐт амал қилишининг асосий кўрсаткичлари жумласига кирган ҳолда у реал ялпи ички маҳсулотнинг йилданйилга ҳажмининг кўпайишини ѐки аниқроқ қилиб айтганда аҳоли жон бошига реал ялпи ички маҳсулот миқдорининг ошишини кўрсатади. “Иқтисодий ривожланиш” категорияси “иқтисодий ўсиш” билан чамбарчас боғлиқ кўпўлчамли ва кўп қиррали кўрсаткич бўлиб, мамлакатда ижтимоий институционал ва сиѐсий ўзгаришлар, аҳолининг турмуш даражасини, инсон манфаатларининг қондириш савиясини ифодалайди. Дарҳақиқат, ”иқтисодий ривожланиш” категорияси “иқтисодий ўсиш” тушунчасига нисбатан кенг маъноли ҳисобланади. Баъзан иқтисодий ўсиш яққол таъминланган ҳолда “иқтисодий ривожланиш” юз бермаслиги мумкин. Демак, “иқтисодий ривожланиш” инсон манфаатларини таъминлаш, ҳаѐтий эҳтиѐжларини қондириш, яшаш шароитини, медицина хизматини, таълим олиш, баркамол авлодни тараққий этиш имкониятларини ўзида қамраб олади. Таҳлилларга кўра, иқтисодий ривожланиш сифати иқтисодиѐтни интеллектуаллаштириш ва глобаллаштириш унинг ички омилларига айланиши билан белгиланган иқтисодий ривожланиш сифат ва миқдорий хусусиятлари динамик нисбати билан белгиланади. Ушбу асосда замонавий иқтисодий ривожланишнинг янги сифати мазмуни очиб берилади, у технологик тартиблар алмашуви, технологик “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, сентябрь, 2011 йил 3 тараққиѐтнинг экзоген ривожланиш омилидан эндоген омилга айланиши, ижтимоий ишлаб чиқариш жараѐни ва натижаларига интеллектуал меҳнат улушнинг ортиши, шунингдек у замонавий технологияларнинг номоддий ишлаб чиқариш соҳасига жадал кириб келиши умумиқтисодий тенденцияларини акс эттиради. Тадқиқотда иқтисодий фаолиятни интеллектуаллаштириш замонавий иқтисодий ривожланиш сифатининг умумлаштирувчи белгиси ва унинг императиви эканлиги исботланди, бу ҳаракат инновацион траекториясини танлашда ўз ифодасини топади ва ижтимоий ишлаб чиқариш технологик асослари ва тузилмасида ҳамда замонавий иқтисодиѐт ривожланишининг мультипликатив самараларидаги ўзгаришларнинг ўзаро боғлиқлигини таъминлайди. Инсоният тарихи давомида билимлар ҳар доим интеллектуал ва иқтисодий ривожланишнинг муҳим омили бўлиб келган. Бироқ, сўнгги йилларда янги билимга эга бўлиш жараѐни ўзгарди: инновациялар бевосита инновация жараѐнига таъсир қилди. Ахборотни қайта ишлаш, жўнатишнинг янги воситалари, 20-30 йил аввал мумкин бўлмаган тақсимланган ахборот тармоқлари кўплаб жараѐнларни бирхиллаштирди. Иқтисодий жараѐнларни ўрганишда тизим тушунчасидан фойдаланиш ва муаммони тизимли тадқиқ этиш катта аҳамиятга эга . Демак, иқтисодиѐт иккита йирик «жамият» ва «ресурcлар» деб номланган супер тўпламдаги тизимларнинг кесишиши натижасида вужудга келади. Шу аснода иқтисодиѐтни жамиятнинг бир бўлаги деб қаралганда, авваламбор, миллий иқтисодиѐтда товар ва хизматларни ишлаб чиқариш, тақсимлаш, жамғариш ва истеъмол қилишдаги муносабатлар ўрганилади. Инсон омили, ишчи кучи, муайян даврда истеъмолчилар сифатида ўрганилиб, жамият қайси турдаги ва қанча товар ва хизматлар мажмуини ишлаб чиқариш зарурлигига асосланади. Агар иқтисодиѐт ресурслар тизимининг бир бўлаги деб талқин этилса, инсонлар, ишчи кучи муҳим танқис ресурс деб ўрганилади ва иқтисодий самарани таъминлаш учун танқис ресурслардан самарали фойдаланиш муҳим ҳисобланади. Менежмент соҳасида таниқли олим Питер Друкер2 “Капитализмдан билимлар жамияти сари” мақоласида иккинчи жаҳон урушидан кейин бошланган ва ХХ асрнинг 80-йилларида ѐрқин намоѐн бўлган бошқарув соҳасидаги инқилобни замонавий инсониятни ривожлантиришнинг мустақил босқичи сифатида баҳоланган. Илмий тадқиқотда умумий экономикс услуби – юқори фойдалилик ва унумдорликни интеллектуал иқтисодиѐтнинг ривожланиш сифатини аниқлаш нуқтаи назаридан таҳлил қилишнинг янги методологик-назарий трансформациялари йўналиши очилганлиги асослаб берилган. Шунингдек тадқиқотимизда ресурслар қайтимининг пасайиши қонунининг трансформацияси Ўзбекистон Республикасида омиллар умумий самарадорлигини кейинги ўн беш йил давомида ўсиш тенденциясида исботланди. Бунинг учун иқтисодиѐтнинг икки омилли макроиқтисодий функцияси ҳисобланади. Бу функцияда иқтисодий ўсиш капитал, ишчи кучи ва омилларнинг умумий унумдорлигига нисбатан функция деб қабул қилинади.
Оддий ривожланишнинг янги сифат босқичи нафақат иқтисодий ўсиш суръатининг юқорилиги ва барқарорлиги балки иқтисодий тараққиѐт натижалари (аҳолининг даромади, турмуш шароити, ижтимоий таъминоти, таълим ва тиббий хизматлар ва ҳ.к.лар) динамикасидаги ижобий силжишлар орқали ифодаланади. Бошқача қилиб айтганда, иқтисодий ўсиш суръатлари интенсив омиллар: бизнес муҳити ва тадбиркорлик, инновация тизимлари, АКТ воситалари ва интеллектуал салоҳиятлар таъсирида юксалади. Замонавий иқтисодий ривожланишнинг сифат аниқлигини унинг моҳияти орқали намоѐн қилиш имконини беради, уни билиш ҳар битта аниқ тарихий даврда устувор назарий-методологик тадқиқотлар ўтказилишини тақозо этади.Интеллектуал маҳсулотнинг камѐблиги уни катта харажат талаб қилмайдиган тарзда кўпайтириш йўли билан бартараф этилиши мумкин. Моҳиятан олиб қараганда, интеллектуал маҳсулотни кўпайтиришнинг энг юқори харажатлари камайиб боради ва нолга интилади, айни пайтда интеллектуал маҳсулотнинг синов намунасини ишлаб чиқариш харажатлари етарлича юқори даражада бўлади. Билимдан фойдаланишнинг юқори фойдалилик даражаси камаймайди, балки кўпаяди. Жамиятнинг қанча кўп аъзоси янги билимлар, юқори технологик маҳсулотларни эгалласа, уларнинг харидоргирлиги ва қиммати шунча ортади, яъни истеъмол кўламининг синергетик самараси намоѐн бўлади. Натижада иқтисодий ривожланиш сифати ва салоҳияти ошади. Иқтисодий фаолиятни интеллектуаллаштириш шароитида замонавий иқтисодий ривожланишнинг сифат парадигмаси асосида рақобатдан холи ва бегоналаштирилмайдиган ижтимоий бойлик сифатида «билим» категорияси ва уни қайта ишлаб чиқариш ва ўсиб борувчи эҳтиѐжларни қондириш стратегик ресурси сифатидаги «инсон сармояси» категорияси ѐтади. Билимларга асосланган жамиятга иқтисодий ўтиш интеллектуал фаолиятни иқтисодий динамикага ҳиссаси тезкор ўсишида намоѐн бўлади. Номоддий ишлаб чиқариш соҳасининг кенгайиши ва меҳнатнинг ўрнини билимлар эгаллаши ресурс чекловларини сезиларли даражада камайтиради. Иқтисодий диверсификациянинг чуқурлашиши, ЯИМ тузилмасида илмталаб ва юқори технологик маҳсулотлар улушининг устуворлиги, иқтисодий субъектлар алоқаларининг тармоқ тузилмалари устунлиги интеллектуал иқтисодиѐт ривожланишининг хусусиятлари ҳисобланади. Иқтисодий фаолиятни интеллектуаллаштириш шароитида замонавий иқтисодий ривожланишнинг сифат парадигмаси асосида рақобатдан холи ва бегоналаштирилмайдиган ижтимоий бойлик сифатида «билим» категорияси ва уни қайта ишлаб чиқариш ва ўсиб борувчи эҳтиѐжларни қондириш стратегик ресурси сифатидаги «инсон сармояси» категорияси ѐтади. Билимларга асосланган жамиятга иқтисодий ўтиш интеллектуал фаолиятни иқтисодий динамикадаги ҳиссаси тезкор ўсишида намоѐн бўлади. Номоддий ишлаб чиқариш соҳасининг кенгайиши ва меҳнатнинг ўрнини билимлар эгаллаши ресурс чекловларини сезиларли даражада камайтиради. Иқтисодий диверсификациянинг чуқурлашиши, ЯИМ тузилмасида илмталаб ва юқори технологик маҳсулотлар улушининг устуворлиги, иқтисодий субъектлар алоқаларининг тармоқ тузилмалари устунлиги интеллектуал иқтисодиѐт ривожланишининг хусусиятлари ҳисобланади. Биз томонимиздан ишлаб чиқилган модель доирасида иқтисодиѐтни интеллектуаллаштириш гипотезаси асослаб берилади ва билимлар мультипликатори самарасининг таъсири исботланади. Моделнинг энг асосий хулосаларидан бири “оддий операцияларни кўп марта такрорлаш муайян пайтда меҳнатга янги сифат бахш этади” деган қоида ҳисобланади. Тажрибанинг муайян чегаравий массаси тўпланганда ишлаб чиқариш билимлари яратиладиган меҳнат қуролларида ѐки ишлаб чиқилаѐтган технологияларда моддийлаша бошлайди. Ходимлар малакаси ҳамда ишлаб чиқариш тажрибасини орттириш ва таълим олиш воситасида технологик жараѐннинг асосини ташкил қилади. Сотишдан олинган тушумга интеллектуал “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, сентябрь, 2011 йил 11 таркибий қисм қийматини кўп марта киритиш оқибати ялпи қўшимча қийматнинг мультипликатив ошишига олиб келади. Замонавий иқтисодий ривожланишнинг янги сифатини шакллантириш институционал шартлари орасида давлатнинг иқтисодиѐт жараѐнларни белгиланган ижтимоий устуворликларга мувофиқ тартиблаштиришга қаратилган иштироки доирасида муҳим роль ўйнайди. Бу аснода мамлакатимизда амалга оширилаѐтган ишлаб чиқаришни модернизациялаш жараѐнидаги давлатимиз дастурларини қайд этиб ўтиш лозим. Модернизация бу ишлаб чиқаришни техник жиҳатдан янгилаш ва диверсификациялаш, инновацион технологияларни кенг жорий этишдир ва улар мамлакатимизни жаҳон бозорида янги марраларга чиқариш шартидир. Мамлакатимизда ишлаб чиқаришни модернизациялашнинг асосий йўналишлари ва инструментлари яратилган. Улар жумласига маҳсулотлар ассортиментини кенгайтириш, ишлаб чиқариш харажатларини пасайтириш ва ресурсларни иқтисод қилиш, сифатни бошқариш тизими ва сертификацияни жорий этиш, чиқимсиз ва экологик жиҳатдан соф технологияларни жорий этиш, маҳаллий ресурслар негизида инновацион технологияларни қўллаш, замонавий техника ва технологияларни жорий этиш, эскирган жиҳозларни сафдан чиқариш киради. Ўзбекистонда ҳукуматимиз томонидан қабул қилинган 2009 - 2014 йилларга мўлжалланган ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик қайта қуришни амалга ошириш дастуридаги чора-тадбирларга биноан 42,5 млрд. долларга тенг 852 та лойиҳа амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 12 мартдаги №ПП1072 - сонли қарорига мувофиқ жами 852 лойиҳадан, 138 та (умумий ҳажми 19,3 млрд.долларга тенг) лойиҳалар инновацион турдаги лойиҳалардир. Улар иқтисодиѐт тармоқларининг инновацион салоҳиятини ривожлантиришга хизмат қилади. Қарорда корхоналарда соф фойда, марказлаштирилган тушумлар ва амортизация ажратмаларидан модернизациялаш ва янги технологияларни жорий этиш фондларини ташкил этиш ҳам назарда тутилган. Ўзбекистон Республикасида 2009-2012 йилларга мўлжалланган “Инқирозга қарши чоралари дастури”нинг ишлаб чиқилиши ва жорий этилиши мамлакатимиз иқтисодиѐтининг барқарор ривожланишини таъминлади. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов дастур ҳақида тўхталиб: “Инқирозга қарши чоралар дастури доирасида амалга оширилган яна бир йўналиш – мамлакатимиздаги маҳсулот экспорт қиладиган корхоналарни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, экспорт салоҳиятини мустаҳкамлаш бўйича қабул қилинган амалий чоралар муҳим аҳамиятга эга бўлди”3 . Шунингдек, дастурга биноан модернизацияни тезкор ўтказиш, корхоналарни техник ва технологик қайта жиҳозлаш, замонавий ихчам технологияларни кенг жорий этиш, маҳсулотларини экспорт қилувчи корхоналарни қўллабқувватлаш чораларини тезкор амалиѐтга жорий этиш ва уларнинг 3 Каримов И.А. Асосий вазифамиз –Ватанимиз тараққиѐти ва халқимиз фаровонлигини янада юксалтиришдир. Т.: Ўзбекистон, 2010 й. 39- б. “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, сентябрь, 2011 йил 12 рақобатбардошлигини ошириш, ишлаб чиқариш харажатларини пасайтиришни рағбатлантириш ва таннархни пасайтириш ҳисобига корхоналарнинг рақобатбардошлигини ошириш, энергетика тармоғини модернизациялаш, маҳсулотларнинг энергия сиғимини пасайтириш ва энергия билан таъминлашнинг самарали тармоғини яратиш ишларини тезлаштириш, миллий ишлаб чиқарувчиларини ички бозорда талабни рағбатлантириш орқали қўллабқувватлаш тадбирлари амалга оширилмоқда. Инқироз ривожланиши шароитида миллий сиѐсатнинг биринчи галдаги вазифалари бозор ишончини тиклаш, нобозор секторини, биринчи навбатда, рента муносабатлари таъсир ҳудудини қисқартириш ва рақобатчиликни ривожлантириш ҳамда ишлаб чиқаришни диверсификациялаш зарур. Диверсификация, авваламбор, тармоқлар ва корхоналар фаолият чегарасини ҳамда маҳсулот ва хизматлар ассортиментини кенгайтиришни, маҳсулот ва хизматлар сифатини такомиллаштириш, маҳсулот ва хизматлар сотиш бозорини кенгайтиришни талаб этади. Миллий иқтисодиѐтни энергия-хомашѐ йўлидан инновацион йўналишга ўтказиш самарадорлиги аҳолининг турли ижтимоий гуруҳлари, ҳокимият ва бизнес ўртасидаги алоқаларнинг ишонч даражаси билан белгиланади. Мақолада баѐн қилинган замонавий иқтисодий ривожланиш сифати концепцияси ишлаб чиқариш омиллари, демак, сармоянинг ҳам сифатини ҳисобга олади, шунинг учун инқироз шароитида ривожланишнинг янги сифати сиѐсатидаги долзарб йўналиш зарарларни тан олишнинг ишончли усулларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ҳисобланади. Замонавий иқтисодий ривожланиш сифати қатор ижтимоий-иқтисодий ва институционал шарт-шароитларни: сиѐсий ва иқтисодий барқарорлик, ўртача солиқлар ва инфляция, толерант ҳукумат, самарали ижтимоий ва бозор институтларини шакллантириш ва риоя қилиш билан таъминланади. Бундай муҳитда ижтимоий йўналтирилган интеллектуаллашган иқтисодиѐт субъектлари узоқ муддатли иқтисодий ривожланиш стратегиясини амалга оширишга лаѐқатли бўлади.
Хулоса
Хулоса қилиб шуни такидлаш мумкинки, Ўзбекистонда саноат истиқболини белгилаб берадиган соҳаларнинг жадал тараққий топиб бораётгани ишлаб чиқариш ва экспорт ҳажмини ошириш, ички бозорни импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар билан тўлдириш имконини яратаяпти. Зеро, давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан ҳаётга татбиқ қилинаётган иқтисодий ислоҳотлар замирида, энг аввало, мамлакатимизнинг саноат салоҳияти, тармоқлар рақобатдошлигини юксалтиришдек улкан мақсадлар мужассам.
Пировардида чекка ҳудудларда ҳам замонавий корхоналар барпо этилиб, уларда экспортга мўлжалланган янги турдаги маҳсулотлар тайёрлаш ўзлаштирилаётир. Чарм-пойабзал тармоғида қўлга киритилаётган ютуқлар бунга яққол мисол бўла олади.
Дарҳақиқат, мазкур жабҳа кейинги йилларда тараққиётга юз тутиб, тизим корхоналари маҳсулотлари ташқи бозорда ҳам мустаҳкам жой эгалламоқда. Ўтган йили 115 миллион АҚШ долларилик экспорт амалиёти бажарилгани, унинг таркибида тайёр ва яримтайёр маҳсулотлар улуши кўпайгани бунга асос бўла олади.
Жаҳонда рўй бераётган мураккаб ўзгаришлар шароитида инновацияга асосланган иқтисодиётгина унинг барқарорлиги ва рақобатдошлигини сақлаб қолишини ривожланган давлатлар тажрибаси яққол тасдиқламоқда. Чунки айнан инновацион технологияларгина маҳсулотлар сифатини яхшилаш, унинг таннархини тушириш, энергия истеъмолини камайтириш, инвестициялар оқимини кўпайтиришдек янги-янги имкониятларни вужудга келтиради.
Шу боис мамлакатимизда инновацион технологиялардан кенг фойдаланиш, янги ишланмаларни амалиётга татбиқ этиш орқали ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш мақсадида илмий муассасалар билан корхоналар ўртасида ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Натижада жойларда бу йўналишда изчил олиб борилаётган ислоҳотлар кутилганидан зиёд самараларни бермоқда. Корхоналарнинг давр харажатларини оптималлаштиришга катта эътибор бериш лозим. Бунда, авваламбор, маъмурий-бошқарув 254 харажатларини тежаш керак, яъни бошқарув тизимини қайта кўриб чиқиш ва кераксиз бўлган лавозимлардан воз кечиш керак. Шунингдек, корхонада маҳсулот сотиш бўйича харажатларни ҳам тежаш бўйича керакли чоратадбирлар ишлаб чиқилиши лозим. Бунда, асосан, маҳсулотларни ортиш - туширишда фойдаланиладиган ишчилар қўл меҳнатининг ўрнини техникалар билан алмаштириш, тайёр маҳсулотларни савдо нуқталарига етказишда кам харажатли транспорт хизматларидан фойдаланиш, маҳсулотларни сақлаш, ишлов бериш, саралаш ва жойлаш (ўраш) жараёнларини автоматлаштириш орқали харажат сарфини камайтириш лозим. Корхонада ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг таннархини пасайтириш йўлларини излаб топиш лозим. Бизга маълумки, маҳсулот таннархини икки йўл орқали пасайтириш мумкин: биринчидан, маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш орқали, иккинчидан, ишлаб чиқариш харажатларини камайтириш орқали. Корхонада маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш имкониятлари мавжуд, лекин бунда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни реализация қилиш имкониятларини ҳам инобатга олиш лозим. Чунки бозордаги маҳсулотга бўлган талабни ўрганмасдан туриб, ишлаб чиқариш ҳажмини ошириб бўлмайди. Ички бозор билан бир қаторда ташқи бозорни ҳам тадқиқ қилиш ва янги сотиш каналларини очиш корхонанинг бош масаласи ҳисобланиши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |